Бадавлат қиз,
Камбағал ўғил!
/Хитой халқ мақоли/
Ўғилни тўқчилик,
Қизни йўқчилик бузади!
/Ўзбек халқ мақоли/
Қизига кўзи очилмасин деб, - телефон, планшет ва бошқа - афзаллик, деб ҳисоблайдиган матоҳлардан чеклаб катта қилаётган ва ўғлига тегига хотиндан тортиб машинагача сотиб олиб бераётган ота-оналар шу ерда бўлсангиз биринчи келаётган “разворот”дан орқага бурилинг, йўлдан адашдингиз!
Бонус:
Ўн бола бир отани боқолмайди, билиб қўй,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга!
П/с: Ўзбекча тушунмаганларга юқорида хитойчаси ҳам келтирилди.
✅ @umidkhudayberdiev

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Енгилтакликда ким ўзарда, кўз-кўз этишда мусобақалашиб, фақат ўзим бўлай деб, бир-бирини ва давлатни алдайдиганлар кўпчиликни ташкил этадиган жамият ислоҳ бўлмасликка маҳкум!
✅ @umidkhudayberdiev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарҳол мақтанг,
танбеҳ эртага!
Мақтовга лойиқ ҳаракат қилган инсонни дарҳол мақтанг, модомики танбеҳ жоиз бўлса бу ишни эртага қолдиринг: балки сиз кейинроқ танбеҳ бериш шарт эмас деб ҳисоблашингиз мумкин.
✅ @umidkhudayberdiev
танбеҳ эртага!
Мақтовга лойиқ ҳаракат қилган инсонни дарҳол мақтанг, модомики танбеҳ жоиз бўлса бу ишни эртага қолдиринг: балки сиз кейинроқ танбеҳ бериш шарт эмас деб ҳисоблашингиз мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
- Қалайсиз?
- Зўр! Менга тегишли қоидаларнинг ўзимга қулайини танлаб яшаяпман.
- Лоақал танлаган қоидаларингизга содиқмисиз?
- Баъзида жойига қараб унга ҳам амал қилмай қўявераман: рўйхатим ўзгарувчан.
- Баракалла! Жуда қулай ўрнашиб олибсиз. Сўров келганда, қонун сизга истаган моддаси билан жазолайверса бўлар экан!
Қонун-қоиданинг ҳар бир моддаси - қонун,
Фарзларнинг ҳар бири фарз!
Қонуннинг қулайини, фарзнинг ўнғайига амал қилишимиз билан, на тартибли фуқаро, на чин мўмин бўламиз!

Жамият кўзидаги афзалликлар:
🟢 Сўнгги русумдаги iPhone;
🟢 $2000+ ойлик маош;
🟢 Дубайдан селфи;
🟢 Қора ранг “Малибу”;
🟢 Зўр ресторанлар;
🟢 Ўзини олиброқ туриш.
Асл афзалликлар:
✅ Қарздан холи бўлиш;
✅ Молиявий мустақиллик;
✅ Соғлом ва бахтли оила;
✅ Илм олиш ва саёҳат;
✅ Хотиржамлик;
✅ Яхшилик қила олиш.
Раҳбарни курсисига ўтириб расмга тушган - ҳали ҳақиқий раҳбар эмас.
Азизлар, асл афзалликларга интилайлик!
✅ @umidkhudayberdiev
Асл афзалликлар:
Раҳбарни курсисига ўтириб расмга тушган - ҳали ҳақиқий раҳбар эмас.
Азизлар, асл афзалликларга интилайлик!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётда ҳамма нарса бузилиб кетаётгандек, қулаб тушаётгандек туюлса:
🟢қўшимчасига қолган нималарни яна олиб ташлаш мумкинлигини,
🟢бўш жойда нима қуришингиз ,
🟢ва бўш ерда нима экишингиз мумкинлиги ҳақида ўйлашни бошланг!
П/с: Сизда бундай ҳолат кузатилмаётган бўлса, ўхшаш кайфиятдаги яқинингизга юборинг!

Ҳозир эришган нарсаларимизни қачонлардир хаёл қилиб, тасаввур этганмиз!
Хаёл қилиш зарарли эмас!
✅ @umidkhudayberdiev
Хаёл қилиш зарарли эмас!
✅ @umidkhudayberdiev
Хаёлимизга тасодифан икки-уч марта келган фикр - аслида тасодифий эмас!
Ҳозирги ҳолатимизда, катта эҳтимол билан, айнан ўша фикр ечимдир!
Онг ўзи ҳам ечим беришга қодир.
П/с: “Сиз ўша-ми?!!!” - денг-да, хулоса қилинг.
✅ @umidkhudayberdiev
Ҳозирги ҳолатимизда, катта эҳтимол билан, айнан ўша фикр ечимдир!
Онг ўзи ҳам ечим беришга қодир.
П/с: “Сиз ўша-ми?!!!” - денг-да, хулоса қилинг.
✅ @umidkhudayberdiev
Ҳақиқат кўзни ўяди!
Ҳақиқатгўй бўлсангиз инсонлар сиздан узоқлашади, чунки улар рост ва ҳақдан қўрқадилар, уни четлаб яшашга ҳаракат қиладилар!
Ўзларига ҳаёт иллюзиясини ясаб олиб ўшанинг ичида яшайдилар! Рост ва ҳақиқат эса кўп холларда у чегарадан ташқарида бўлади.
“Дўст ачитиб гапиради” нақлига кўра яшайдиган бўлсангиз кўп дўст орттира олмайсиз. Модомики дўст топадиган бўлсангиз - у бешубҳа охиратлик дўст бўлади!
✅ @umidkhudayberdiev
Ҳақиқатгўй бўлсангиз инсонлар сиздан узоқлашади, чунки улар рост ва ҳақдан қўрқадилар, уни четлаб яшашга ҳаракат қиладилар!
Ўзларига ҳаёт иллюзиясини ясаб олиб ўшанинг ичида яшайдилар! Рост ва ҳақиқат эса кўп холларда у чегарадан ташқарида бўлади.
“Дўст ачитиб гапиради” нақлига кўра яшайдиган бўлсангиз кўп дўст орттира олмайсиз. Модомики дўст топадиган бўлсангиз - у бешубҳа охиратлик дўст бўлади!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳис-туйғулар тарозига ўхшайди:
Ўзимизда камтарлик, муҳаббат, меҳрибонлик ва раҳмдилликни рағбатлантирар эканмиз, нафрат, қаҳри қаттиқлик, кибр ва мағрурликдан халос бўлиб борамиз.
Бунинг акси бўлиб, ўзига бино қуйган, қаҳри қаттиқ инсон қалбини муҳаббат эгаллай олмайди.

Аҳмоқлар, муттаҳамлар, бетартиб, тарбиясиз, бефаҳм ва бефаросатлар бўлмаган жамиятда яшашни исташимиз табиий!
Аммо!!! Ундай бўлса қаердан аниқлаймиз - биз улар тоифасига кирмаслигимизни? Ким билан солиштирамиз?
Жамиятда ҳамма тоифа керак!!! Барчани бирдек тарбия қилиб бўлмайди!
Инсон кўпроқ ўзига эътибор қилиб, ўз ислоҳоти устида ишлаши жуда муҳим!
Барча ёмонликлар инсонинг ўзидан, барча яхшиликлар Аллоҳдандир!
П/с: Ҳамма ақлли, оқил, доно ва файласуф бўлса - далада қўйларни ким боқади?😃
✅ @umidkhudayberdiev
Аммо!!! Ундай бўлса қаердан аниқлаймиз - биз улар тоифасига кирмаслигимизни? Ким билан солиштирамиз?
Жамиятда ҳамма тоифа керак!!! Барчани бирдек тарбия қилиб бўлмайди!
Инсон кўпроқ ўзига эътибор қилиб, ўз ислоҳоти устида ишлаши жуда муҳим!
Барча ёмонликлар инсонинг ўзидан, барча яхшиликлар Аллоҳдандир!
П/с: Ҳамма ақлли, оқил, доно ва файласуф бўлса - далада қўйларни ким боқади?😃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Паст қилғиликка олийжаноб сабабни баҳона сифатида қидириш катта хато.
Ундан кўра паст қилғиликни тан олиб қўйган самаралироқ.
✅ @umidkhudayberdiev
Ундан кўра паст қилғиликни тан олиб қўйган самаралироқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мақсадни кўринг, йўлни ўзингиз танланг ва натижага эришинг.
Йўл-йўлакай сизга отилган тошлар, учраган тўсиқлар ва ўткир тиғлик тиканлар сизга озор бериши турган гап!
Ғолибларнинг яралари оғримайди!!!
✅ @umidkhudayberdiev
Йўл-йўлакай сизга отилган тошлар, учраган тўсиқлар ва ўткир тиғлик тиканлар сизга озор бериши турган гап!
Ғолибларнинг яралари оғримайди!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қайси турдаги китобларни ўқийсиз?
Anonymous Poll
39%
Классик ва бадиий китоблар
29%
Диний ва тарихий китоблар
45%
Бизнес ва маркетингга оид
4%
Комикс ва аниме
6%
Журнал ва газеталар
16%
Китоб ўқимайман
Оғир иллат - қўрқоқлик!
Қўрқоқ ўзига-ўзи ҳимоя таъминлай олмайман деб ўйлайди.
Қўрқоқлар қуршовида одам ўзини ёлғиз ҳис қилади.
✅ @umidkhudayberdiev
Қўрқоқ ўзига-ўзи ҳимоя таъминлай олмайман деб ўйлайди.
Қўрқоқлар қуршовида одам ўзини ёлғиз ҳис қилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Kopirayting | Yoʻldoshevdan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт тарзингизни бойларга эмас, илм аҳлига солиштиринг!
Нима сотиб олсам экан, нима кийиб нима есам экан эмас, балки қайси илмни эгалласам экан, қайси китобни ўқиб, қайси чет тилини ўрганмасам экан деб интилинг!
Арзон машҳурлик доимо қимматга тушади!
Ҳавас сизни идора этмасин - сиз ҳавасингизни бошқаринг!
Матоҳнинг ҳам, илмнинг ҳам чек-чегараси йўқ. Нарсага етишолмагандан кўра, илмга етишолмаган афзалроқ!

Қандай бўларкан?
Ўхшармикан?
Нима дер эканлар?
Кўндира олармиканман?
Керакми манга шу?
Йўқ десалар-чи?
Бугунги шубҳаларимиз эртанги ютуқларимизнинг ягона чекловчисидир!
✅ @umidkhudayberdiev
Ўхшармикан?
Нима дер эканлар?
Кўндира олармиканман?
Керакми манга шу?
Йўқ десалар-чи?
Бугунги шубҳаларимиз эртанги ютуқларимизнинг ягона чекловчисидир!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Табиат - саломатдир!
Инсоннинг соғлом бўлиши табиий, чунки биз инсонлар табиатнинг бир қисмимиз. Табиат бизни яхши жисмоний ҳолатда сақлашга бор кучи билан ҳаракат қилади, чунки у ўз мақсадлари учун бизга муҳтож.
Биз эса турмуш тарзимиз, зарарли одатларимиз ва бепарволигимиз билан ўзимизни касалликка мубтало этиш билан бир қаторда, табиатнинг бус-бутун тизимига - саломатлигига путур етказишда бехижолат давом этмоқдамиз!

Ёзнинг саратони халақит берса,
Кузнинг кўз ёши-ю, қишда қаҳратон.
Баҳор муҳаббати чалғитаверса,
Нажот сари қадам ташлайсиз қачон?
© Туртибжон Уйғотиев
⚡️ ⚡️ ⚡️ ⚡️ ⚡️ ⚡️ ⚡️ ⚡️ ⚡️ ⚡️
П/с: Лайк босганлар муроду-мақсадига етсин!