Telegram Web Link
Ҳар бир қоронғуликдан сўнг нур бор

Кеча бир дўстим мендан савол берди:
— Агар одам ўзини руҳий бўшлиқда ҳис қилаётган бўлса, унга қандай маслаҳат берар эдинг?

Мен бироз ўйлаб жавоб бердим:
— Ушбу ҳолатни тўлиқ ҳис қилиб яшашда давом этсин. Ҳеч қаерга шошилмасин, ҳеч нарсани мажбур қилмасин. Ўзини йиғма, ўзини босма. Бир кун келиб, куч тўплаб, кичик бир қадам ташлашга шай бўлганини сезади.

Дўстим бир муддат жим қолди. Балки у ҳам худди шундай ҳолатни бошдан кечираётгандир. Мен эса қўшимча қилдим:
— Инсон ўзини бахтсиз ҳис қилаётганида, унинг мажбурий равишда ўзини бахтли бўлишга уринтириши фойдасиз. Бу нафақат фойдасиз, балки зарарли ҳам бўлиши мумкин. Одамларга қулоқ солиб, “ўзингни йиғ” ёки “вақт ўтказма, ишла!” каби маслаҳатларга амал қилишга ҳаракат қилишдан кўра, ўша ҳолатни ўзининг бир қисми сифатида қабул қилиш яхшироқдир.

Мен унинг кўзларига қараб, энг муҳими ҳақида гапира бошладим:
— Энг хатарли нарса бу ўзингизни бошқалар билан таққослашдир. “Мен унингдек кучли эмасман”, “Нега улар муваффақиятли, мен эса йўқ?” деб ўйлашни тўхтат. Ҳар бир инсоннинг ўз ҳаёт тезлиги бор.

Суҳбат охирида дўстим бир оз енгил тортгандек бўлди. Унга шундай дедим:
— Ҳатто энг чуқур “туби йўқ” кўринган жойда ҳам қоронғулик абадий эмас. Сабр қилсанг, бир кун келиб, уйғониб, кўнглингда озгина ёруғлик сезасан. Ана ўшанда нур таралиб, сенга яна бир навбатдаги имконият пайдо бўлади.

Инсон ҳаётида руҳий бўшлиқ, қоронғу кунлар бўлиб туради. Бу ҳолатни тан олиш ва уни тўлиқ ҳис қилиш зарур. Шошилмасдан, ўзингизга озгина вақт беринг. Ҳаёт бу давом этадиган жараён, ва ҳар қандай тундан кейин, албатта, кун чиқади. Ҳар бир қоронғуликнинг ўзига хос бир нури бор — у сиз учун кичик умид учқуни бўлиши табиий.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍5
Узлуксиз янги ҳаёт

Ҳаёт — бу доимий янгиланиш жараёни. Ҳар куни, ҳар соатда дунёда янги ҳаёт пайдо бўлади. Қўйлар ўз қўзиларини туғади, дарахтлар янги барглар чиқаради, ёмғирдан кейин ердан яшил ўсмликлар униб чиқади. Инсон ҳаётида ҳам шундай: ҳар бир туғилган чақалоқ янги умид, янги бошланишдир.

Бироқ янгиланиш фақат туғилиш ёки баҳор билан чекланиб қолмайди. Ҳар бир кун янги имкониятлар билан тўла. Ҳаётдаги ҳар бир бурилиш, ҳар бир кичик воқеа биз учун янги йўналиш бўлиши мумкин. Ҳатто қийинчиликлар ва йўқотишлар ҳам бизга янги ўзгаришлар, янги кўникмалар олиб келади.

Дунё ўзгаришда давом этади. Қоронғу тунлар ўрнини ёруғ тонгларга қолдиради. Тўкилган ёнғоқдан янги дарахтлар ўсиб чиқади. Ҳатто инсоннинг ички олами ҳам ўзгаради: қайғу ўрнида хотиржамлик пайдо бўлади, қайғулар ўрнида шифо келади.

Шундай экан, ҳар қандай вазиятда ҳам ҳаётнинг доимий янгиланувчи эканлигини эсдан чиқарманг. Ҳар бир қийинчиликдан кейин осонлик келади, ҳар бир ёпиқ эшик ортида янги имкониятлар бор. Янги ҳаётга ишонинг ва уни ҳар куни қабул қилинг.

Ҳаёт — янгиланиш ва умиддир.

✍️
Umid Hudoyberdiev|Online
5👍2👏1💯1
Масъулият ва мувозанат мулоҳазаси

Ҳаёт — бу доимий алоқалар ва масъулиятлар тизими. Ҳар бир оила ёки жамоатда кимдир “боқувчи” бўлади — молиявий жиҳатдан бошқаларни таъминлайдиган манбаа бўлади. Аммо унинг меҳнати, кучи ва масъулияти туфайли бошқалар унга таяниб қолади. Бундай шароитда боқувчи ўзининг шахсий эҳтиёжларини қондиришга деярли улгурмайди, чунки унинг зиммасига юкланган масъулият ортиб боради.

Боқувчи ва боқимандалар тизими

Ҳаёт аслида боқувчи ва боқимандаларнинг ўзаро муносабатига асосланган. Аммо бу тизимда мувозанат жуда муҳим. Боқувчининг вазифаси бошқаларни таъминлаш бўлиши мумкин, аммо бу, ўзидаги ресурслардан ортиқ мажбуриятни ўз зиммасига олиши дегани эмас. Боқувчи ҳар доим боқимандаларнинг юкини кўтарган ҳолда яшай олмайди. Бироқ боқимандаларнинг аксарияти фақат олишга ўрганиб қолганлиги сабабли, ўз зиммаларидаги масъулиятни унутиб юборишади.

Ижтимоий боқимандалик

Ҳар бир инсон ҳаётида муайян вақтда боқиманда бўлиши мумкин. Бу табиий. Бола вақтинча ота-онаси зиммасидаги боқиманда бўлади, ёш оила аъзолари ёки кекса кишилар ҳам. Аммо бу ҳолат доимий бўлмаслиги керак. Инсоннинг асосий вазифаси — ўз мустақиллигини йўқотмаслик, боқувчига фақат таянган ҳолда яшаб қолмасликдир.

Боқувчининг юки

Боқувчининг ҳаётида чегара белгилаш муҳим. У атрофдагиларни қўллаб-қувватлаши керак, аммо бу жараёнда ўзига вақт ва ресурс ажратишни ҳам унутмаслиги лозим. Боқувчи фақат моддий таъминот эмас, балки атрофдагиларнинг имкониятларини ривожлантирувчи шахс сифатида қаралиши керак.

Мувозанатнинг аҳамияти

Ҳаётдаги асосий вазифа шундаки, ҳар бир боқувчи ўз юкини адолатли тақсимлай олиши керак. Ҳар бир боқиманда эса ўз вақтини келиб боқувчига айланиш йўлини топиши зарур. Фақат шундагина жамиятдаги мувозанат ва адолат тикланади.

Ҳаётнинг ҳақиқати шундаки, у боқувчилар ва боқимандалардан иборат!

Аммо бу тизимнинг адолатли ишлаши учун ҳар бир инсон ўз вақтида ўзгаришга тайёр бўлиши керак. Боқувчи ўзини қурбон қилиш билан чекланмаслиги, боқимандалар эса ўз масъулиятини ҳис қилиб, мустақилликка интилиши лозим.

Фақат шундагина ҳаёт нафақат ёқимли ва гўзал, балки барқарор бўлади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍5👏2💯2🔥1
Ҳаётнинг ҳақиқати шуки, барчамиз бир кун келиб кетамиз. Буни англаш инсонни бир-бирига яқинлаштириши, меҳр-муҳаббат улашишига сабаб бўлиши керак. Лекин, афсуски, қўрқув ва беқарорлик бизларни кичик-кичик муаммоларга банд қилади. Бизни асоссиз ташвишлар ва ўткинчи нарсалар чалғитади. Майда нарсаларга вақтимизни, қадримизни ва эътиборимизни сарф этамиз.

Аммо, ҳаёт фақат бир марта берилади. Бир-биринмизни қадрлашимиз, ҳар кунимизга миннатдор бўлишимиз лозим. Ўткинчи бир зумда йўқолиб кетадиган нарсалар учун яшаш эмас, балки муҳаббат ва хис учун яшаш лозим!

Хис этган кунимиз - биз ҳақиқатда яшаган кунимиздир!

✍️
Umid Hudoyberdiev|Online
9👍3💯1
Сукут гапиради

Баъзан сўзламаслик ҳам хато тушунишга сабаб бўлади. Инсон сўзсиз қолганида, унинг сукутида турли маънолар излашади. Аммо сукут бу доимо розилик ёки рад этиш эмас, балки фақатгина тиниш, ўйлаш ёки ҳисларини йиғиштириш учун вақтдир.

Сўзларнинг йўқлиги сизни тўғри тушуниш учун тўсиқ бўлмаслиги керак. Ҳақиқат шундаки, сукут — ҳимояланиш учун ҳам, ўзингизни асраш учун ҳам баъзан зарур бўлади. Аммо ҳар қандай сукут ортида ҳам ўзининг бир ҳақиқати борлигини унутмаслик керак.

Сукут — бу ҳам бир тил, фақат уни тинглашни ўрганиш лозим.

✍️
Umid Hudoyberdiev|Online
👍63💯1
Мен бола бўлганимда, қирқ беш ёшли одамлар менга қариялардек туюларди. Ҳозир эса йиллар оғирлигини сезмайман, лекин юзимда ажинларни кўраман. Жуда кўп кулган эканман! Руҳан эса ҳали ҳам ёшман, тахминан йигирма бешларда. Лекин ичишни ташлаганман. Болаларинг бўлганида маст бўлиш яхши эмас. Мен ўз фарзандларим учун узоқроқ яшашни истайман. Уларнинг болалари билан ҳам қувлашмачоқ ўйнашни хоҳлайман.

Брюс Уиллис

✍️
Umid Hudoyberdiev|Online
👍84👏2
Ҳар қандай катта ютуқнинг бошланиш нуқтаси — бу ният. Хоҳишингиз кучли бўлса, у сизнинг йўлингиздаги барча тўсиқларни енгиб ўтишига ёрдам беради. Эсда тутинг: заиф ниятлар заиф натижаларга олиб келади, худди кичик ўт кичик иссиқлик бергани каби.

Ўзингизда буюк мақсад ва улуғ хоҳиш уйғотинг. Кучли ният барча ишларда сизга йўл кўрсатувчи машъала бўлади. Ҳаётингиздаги ҳар бир қадамда ниятингизни кўз олдингизда сақланг, чунки у сизга қувват ва илҳом манбаи бўлади.

Сиз ният қилган нарса албатта қўлингизга келади, агар сизнинг ниятингиз уни қўлга киритишга арзийдиган даражада соф ва кучли бўлса!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍32👏2
Қонунлар инсонлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади, ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгилайди, адолатни таъминлайди. Уларнинг мавжудлиги жамиятда тинчлик ва барқарорликни таъминлайдиган асосий омилдир.

Қонун устуворлиги ҳар бир давлатнинг устуни ҳисобланади. Акс ҳолда қонун устуворлиги таъминланмаса, жамият тартибсизликка юз тутади ва ишончсизлик муҳити юзага келади.

Биз учун катта ютуқ — ягона қонунларга эга бўлган жамиятда яшашимиздир. Қонунлар тинчлик ва фаровонлик кафолатидир. Уларни ҳурмат қилиш ва амал қилиш орқали жамиятимиз янада равнақ топади.

Ҳурматли дўстим, биз бундай барқарор ва тинч жамиятда яшаш бахтига эгамиз.

Қонунларга ҳурмат билан ёндашиб, уларга амал қилиш орқали нафақат ўзингизга, балки келажак авлодларимиз учун ҳам мустаҳкам пойдевор қўя оласиз.

Қонун ва адолат устувор бўлган жамиятда тараққиёт ва тинчлик бардавом бўлади!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍3👏21
Бахтли бўлиш, сизга аниқ айтишим мумкин, жуда осон. Бахт — бу узоқдаги ёки эришиб бўлмайдиган нарса эмас. У сизга яқин, фақат уни кўра билиш керак. Ва унинг калити — қўлингизда бор нарсани севишда.

Ҳаётингизга диққат билан қаранг: сизга яқин бўлган инсонлар, ҳар кунингизнинг кичик, лекин қимматли лаҳзаларини эслаб кўринг. Балки сизга ҳаётда нимадир етишмаётгандек туюлгандир, аммо бахт бу келажакка орзулар билан боғлиқ эмас. У ҳозирги куннинг гўзаллигини кўра билиш билан боғлиқ.

Агар бор нарсаларга шукур қилиб яшашни бошласангиз, ҳар бир кунингиз сизга қувонч олиб келади.

Ҳозирингизни севинг, ва у сизга беқиёс завқ бағишлайди.

Бахт — бу ҳамд, шукроналик ва миннатдорчиликка асосланган туйғу. Уни қабул қилинг, ва ҳаётнинг нақадар гўзал эканлигини ҳис қиласиз.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍41🔥1🤩1
Бир шогирд бор экан. У ҳар доим катта бойликка эришишни, катта пул тасарруф этишни, қўлига кўп пул тушишини орзу қилар экан. Унинг устози, доно ва тажрибали инсон, шогирдининг бу қатъий хоҳишини билиб, уни синовдан ўтказишга қарор қилади.

Бир куни устоз шогирдига бир халта тилло ва кумуш бериб:
— Бу пулни менинг номимдан бутун қишлоқ аҳлига бўлиб бер, лекин ҳар бир оилага ўз эҳтиёжларига қараб тақсимла, — деб топшириқ беради.

Шогирд пулларни олиб, қишлоқ аҳли орасида тақсимлашга киришади. Аммо бир неча кун ўтиб, қишлоқда шов-шув кўтарилади. Кимдир кўп олган, кимдир оз. Кимдир олган пулини беҳуда сарфлаган, яна кимдир унга етмагани учун шикоят қилади. Хуллас тинч яшаган аҳолида норозилик авжида ва шогирт маддоҳлик ва улуғланиш жомига чўмиб, туғёнда мақтовлардан ўзидан кетиб, қўшимчасига маломатга ҳам қолди. Унинг қарорлари адолатга яқин бўлмади.

Шогирд устозига қайтади ва айтган вазифасини бажара олмаганини тан олади. Устоз эса унга шундай дейди:
— Пулга эгалик қилиш осон, лекин уни тўғри тасарруф этиш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Агар сен тасарруф этиш қобилиятини ўзингда ривожлантирмасанг, катта бойлик сенга фақат муаммо келтиради. Аллоҳ бандасини севади ва уни муаммога соладиган, узидан узоқлаштириши мумкин бўлган нарсани чеклайди.

Шогирд тушуниб етади: бойлик ва катта пул — бу фақат имконият. Лекин уни бошқариш учун ақл, қобилият ва масъулият керак. Кўп ўтмай у ўз устози билан бирга янги билимлар ўрганишга, қийинчиликларни енгишни, пулни ва имкониятларни қандай бошқаришни ўрганишга киришади.

Бой бўлиш учун кучли хоҳиш керак, лекин энг асосийси — уни тасарруф этиш қобилиятидир. Катта пул инсоннинг кучини ҳам, камчилигини ҳам ошкора қилади. Агар сиз пулни бошқаришни ўрганмасангиз, унинг таъсири остида қолишингиз мумкин. Бойлик сизни йўлдан адаштирмаслиги учун, уни тўғри йўналтиришни ўрганинг. Сиз унинг устида бўлинг, ичингизга киргазманг.

Пул, бойлик, амал — бу синов. Унга ҳақиқий эгалик қила олган инсонларгина муносиб бўлади. Бошқалари ўзига муаммо орттиришдан ўзга наф олмайдилар.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍62💯1
Жамиятда турли фикрларга тоқатли бўлиш, уларни ҳурмат қилиш ва турли қарашларга очиқ бўлиш жамиятнинг тараққиёти ва инновацияларнинг ривожланиши учун асосий пойдевор ҳисобланади.

Турлича фикрларга тоқатли жамият (инакомыслие) бу — инсонларнинг ҳар хил фикр ва қарашларга эга бўлиши, уларни ўз нуқтаи назаридан туриб ўрганиши, сабр ва мулоҳаза қила олиши демакдир. Бу ҳолат жамиятга янги ғоялар, янги ечимлар ва янги имкониятларни тақдим этади.

Толерантлик эса, бошқаларнинг фикрини, танловини, қарашини, ишончи ва қадриятларини ҳурмат қилишни англатади. Ҳар бир инсон ўзига хос ва унинг ўзига хослиги жамият учун катта бойликдир. Ҳар хил фикрлар ва ёндашувлар бирлашган жамиятда инновациялар тезроқ ривожланади, чунки турли қарашлар ўзаро муаммоларга янги ечимлар яратишга ёрдам беради.

Исломнинг “Олтин асри” бунинг ажойиб мисолидир. IX—XII асрларда Бағдоддаги “Ҳикмат уйи” (Байт ал-Ҳикма) дунёдаги энг йирик илмий марказлардан бири бўлган. Бу ерда турли миллат ва дин вакиллари — мусулмонлар билан елкама-елка - биргаликда ишлаб, астрономия, математика, тиббиёт ва фалсафа соҳаларида катта ютуқларга эришган. Масалан, ал-Хоразмий алгебра фанини асослаб берган бўлса, Ибн Сино тиббиётда шоҳ асарларни яратган. Уларнинг асарлари кейинчалик Европада Ренессанс даврида ҳам муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилган.

Ҳозирда эса, дунёдаги энг ривожланган компаниялардан бири - айланмаси давлатларга тенг бўлган Google ҳам худди шу тарзда ишлайди. Улар ўз ходимларининг турли фикр ва ғояларини бирлаштириб, миллионлаб инсонларга манфаат келтирадиган инновацион ечимлар ишлаб чиқади. Бу эса, ҳеч кимнинг фикри камситилмайдиган муҳитда мумкин бўлади.

Шундай экан, биз ҳам турли фикрларга очиқ бўлиб, янгича ёндашувларни қўллаб-қувватласак, ўз ҳаётимизда, жамоамизда ва жамиятимизда катта ўзгаришларга эришамиз. Ҳар бир инсон ўз нуқтаи назарини билдиришга ҳақли ва уни тинглашдан биз фақат фойда топамиз.

Турли қарашларга очиқ бўлиш орқали ўз салоҳиятингизни очинг ва ҳаётингизни янги чўққиларга олиб чиқинг!

Эслаб қолинг, фикрлар хилма-хиллиги — ривожланишнинг калитидир.

✍️
Umid Hudoyberdiev|Online
👍5👏21
Самарали вақт бошқаруви сирлари

Эйзенхауэр матрицаси — бу вақт ва вазифаларни самарали бошқаришнинг энг кучли услубларидан бири ҳисобланади. Унинг моҳияти вазифаларни икки муҳим мезон: аҳамиятлилик (муҳимлик) ва шошилинчлик бўйича баҳолашдан иборат. Бу техника ҳаётимизда муҳим бўлган вазифаларни тўғри аниқлаб, уларга эътибор қаратган ҳолда самарадорлигимизни оширишга ёрдам беради.

Қандай қилиб вазифаларни тўғри белгилаш мумкин?

Муҳим вазифалар — булар сизнинг шахсий ёки профессионал мақсадларингизга олиб борадиган ишлар.

Муҳим бўлмаган вазифалар — булар сизга ёки сизнинг мақсадингизга фойда келтирмайдиган ишлар.

Шошилинч вазифалар — бу ишлар вақтида бажарилмаса, ҳаётингизда муаммолар юзага келиши мумкин.

Шошилинч бўлмаган вазифалар — улар кечикса ҳам ҳаётингизда жиддий ўзгаришлар бўлмайдиган ишлар.

Матрицадан фойдаланиш усули

1. Барча кундалик ишларингизни битта рўйхатга ёзинг.
2. Ҳар бир ишнинг олдига қайд қилинг: муҳим ёки аҳамиятсиз? шошилинч ёки шошилинч эмас?
3. Кейин барча ишларингизни тўрт тоифага бўлинг:
Муҳим ва шошилинч
Муҳим, лекин шошилинч эмас
Шошилинч, лекин муҳим эмас
Муҳим эмас ва шошилинч эмас

Масалан:

Илм олиш учун курс ўтиш — муҳим, лекин шошилинч эмас.
Маркетологни ишга олиш — муҳим ва шошилинч.
Офисни таъмирлаш — муҳим эмас ва шошилинч эмас.

Қандай ҳаракат қилиш керак?

Муҳим ва шошилинч ишлар: биринчидан бажаринг. Бу ишлар асосий эътиборни талаб қилади. Масалан, таътилни ташкил қилиш учун ҳужжатлар топшириш ёки муддати келган ҳисобот тайёрлаш.

Муҳим, лекин шошилинч эмас ишлар: асосий вақтингизни 80% шу ишларга сарфланг. Бу сизнинг келажакдаги ривожланишингиз учун асосий ҳудуддир. Масалан, янги малака ўрганиш, соғлиққа эътибор қаратиш.

Шошилинч, лекин муҳим эмас ишлар: бу ишларга жуда кам вақт сарфланг ёки уларни бошқа одамларга топширинг. Масалан, майда ижтимоий мулоқотлар ёки вақтинчалик муаммолар.

Муҳим эмас ва шошилинч эмас ишлар: умуман бажармасликка ҳаракат қилинг. Масалан, ижтимоий тармоқларда ортиқча вақт сарфлаш.

Буюк самарадорликка эришиш йўли

Эйзенхауэр матрицасидан фойдаланиш орқали сиз вақтингизни муҳим бўлмаган ишларга сарфлашдан қутуласиз. Энг муҳими, ҳаётингиз ва ишингиздаги асосий мақсадларга яқинлашасиз.

Доимо ўзингиздан сўранг:
• Бу вазифа менинг мақсадларимга олиб борадими?
• Унинг шошилинчлиги қанчалик даражада?

Ҳаётингизни тартибга солинг ва катта натижаларга эришинг!

✍️
Umid Hudoyberdiev|Online
👍61👏1
Кўп эмас, тўғри гапиринг

Машҳур бир фикр бор: “Кўп эмас, мазмунли гапиринг.” Ушбу фикр ҳаётда, мулоқотда, ҳатто иш ёки шахсий муносабатларда жуда катта аҳамиятга эга. Чунки инсоннинг гаплари унинг фикрлаш тарзи, билим даражаси ва шахсий тарбиясини акс эттиради. Аммо ҳар доим ҳам узоқ ва чиройли сўзлар керак эмас. Уларнинг мазмунсизлиги фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради.

Ҳар сўзнинг аҳамияти

1. Кам сўз — кўп маъно:
Инсон кам, лекин ўйланган сўзлар билан гапирса, бу сўзлар ҳар доим таъсирли бўлади. Мазмунли гаплар одамнинг фикрини янада чуқурроқ тушунишга ёрдам беради. Ҳатто кўпчилик буюк шахслар ўз нутқларида кам, лекин кучли сўзлардан фойдаланган.

2. Кўп гапириш — мазмунсизлик аломати:
Ўйланмаган, кераксиз кўп гаплар эътиборни сустлаштиради ва инсонни жиддий қабул қилишни қийинлаштиради. Мазмунсиз сўзлар вақтни бекорга сарфлашдан бошқа нарса эмас.

3. Тингловчини ҳурмат қилиш:
Қисқа ва мазмунли гапириш — бу нафақат ўзингизни, балки тингловчини ҳам ҳурмат қилиш белгисидир. Узоқ ва бемаъни гаплар орқали инсонлар ўртасидаги мулоқот сифатини тушириб қўйиш мумкин.

Қандай қилиб мазмунли гапириш мумкин?

1. Ўйланиб гапириш:
Ҳар қандай ҳолатда гапирмасдан олдин фикрлаш керак. Гапингиз бошқаларга қандай таъсир қилиши ва унинг мантиқли бўлиши муҳим.

2. Тинглашни ўрганиш:
Фақат гапириш эмас, тинглаш ҳам инсоннинг савиясини кўрсатади. Тинглаганда, суҳбатдошингизнинг фикрини тўлиқ тушунишга ҳаракат қилинг.

3. Ортиқча нарсалардан қочиш:
Мулоқотда ортиқча ва фойдасиз гаплардан воз кечинг. Фақат муҳим ва зарур маълумотни етказишга ҳаракат қилинг.

Ҳар сўзингизда мазмун ва моҳият бўлиши учун унга эътибор қаратиш жуда муҳим. Кўп гапириш эмас, тўғри гапириш — бу билимдонлик ва маданиятнинг аломатидир. Шунинг учун, ҳар бир гапингиз таъсирли бўлиши учун унинг мазмунига аҳамият қаратинг.

“Тил — инсоннинг ички дунёси ойнаси. Мазмунли гапиринг, шунда дунё сиз учун ёрқин рангларда акс этади.”

✍️
Umid Hudoyberdiev|Online
👍7🔥2👏2💯2
Инсоннинг билими унинг ўқишга бўлган хоҳиши билан чамбарчас боғлиқ.

Билим инсоннинг фикрлаш тарзи, дунёқараши ва ҳаётини ўзгартиришнинг энг муҳим омилларидан биридир. Лекин билимнинг чегаралари кўпинча инсоннинг ўзига боғлиқ. У қанчалик ўқишни хоҳласа, шунчалик билимга эришади.

Билимга интилиш – ривожланиш калити

1. Хоҳиш билимнинг асосидир:
Инсонда ўқиш ва ўрганишга бўлган ички хоҳиш бўлмаса, у қўлига қанчалик кўп китоб олади ёки курсларда иштирок этади, натижа кам бўлади. Билимга интилиш — бу аввало қизиқиш ва ўрганиш орзусидан келиб чиқади.

2. Билим ҳеч қачон тугамайди:
Билим олишнинг ёши ва чегараси йўқ. Хоҳиш бўлса, ҳатто ёши катта одамлар ҳам янги нарсаларни ўрганишлари мумкин. Лекин аксарият одамлар ўзларининг ривожланишини ёш ёки бошқа сабаблар билан чеклашади.

3. Танланган йўналиш:
Билимга бўлган хоҳиш, аввало, инсоннинг қандай соҳада ривожланишни исташига боғлиқ. Кимдир ўз соҳасида эксперт бўлишни орзу қилса, бошқалар янги тиллар ўрганиш ёки шахсий ривожланишга эътибор қаратмоқчи.

Нега ҳамма бир хил даражада билимга эришмайди?

1. Мотивация етишмаслиги:
Инсон ўқишга сабаб топмаса, у билим олишга ҳам интилмайди. Масалан, инсонни қийинчилик ёки кучли орзу олға ҳаракатга мажбур қилади.

2. Қўрқув ва камчиликка ишониш:
Кўплаб одамлар янги нарсаларни ўрганишда ўзларини ночор ҳис қилишади. Улар: “Мен буни ўргана олмайман”, “Мени ёшим катта” каби фикрлар билан ўзларини чегаралайдилар.

3. Танлашни билмаслик:
Ҳар бир билим қийматли, лекин унинг ҳаётдаги фойдалилигига қараб танлаш муҳим. Танловсиз ўрганиш — вақтни беҳуда сарфлашга олиб келади.

Қандай қилиб билимга бўлган хоҳишни ошириш мумкин?

1. Мақсад аниқлаш:
Ўқиш ва ўрганишнинг мақсади аниқ бўлса, инсон ўзига йўналиш белгилайди ва унга эришишда барча кучини ишлатади.

2. Қизиқиш уйғотиш:
Инсон учун қизиқ бўлган мавзулар доимо осонроқ ўзлаштирилади. Шунинг учун қизиқувчанликни рағбатлантириш муҳим.

3. Кичик қадамлар билан бошлаш:
Билимга бўлган хоҳиш кучайиши учун, аввал кичик натижаларга эришиш керак. Масалан, кундалик бир неча саҳифа китоб ўқиш ёки бир неча дақиқа ўрганишга вақт ажратиш.

Инсоннинг билими унинг хоҳишига боғлиқ бўлганида, у доимо ривожланиш йўлида бўлади. Унутманг, билимга бўлган интилиш сиз учун янги эшикларни очади. Шундай экан, доимо ўрганишга ҳаракат қилинг ва ўқиш орзусини йўқотманг.

“Ўрганишга бўлган хоҳишингиз кучли бўлса, имкониятларингиз чексиз бўлади.”

✍️
Umid Hudoyberdiev|Online
👍2
Энг ёмон ёвузлик — ўзини яхшиликдек кўрсатадиганидир.

Юзма-юз келган ёвузлик хавфли бўлса-да, уни таниб, ўз вақтида ҳимояланиш мумкин. Аммо ёвузлик ғамхўрлик ёки адолат ниқоби остида тирноқларини яширганда, у чуқурроқ сингиб, дарҳол сезилмайдиган жароҳатлар етказади.

Бундай сохта яхшиликлар хавфли, чунки улар ўзини ҳимоя қилиш қобилиятини фалаж қилади, ақл ва ҳис-туйғуларингизга шубҳа уйғотади.

Баъзан биз хавфсизлик ва бахт ваъда қилувчи ширин сўзларга ишонамиз, бу иллюзиянинг нархи эса эркинлигимиз, ишончимиз ёки биз ҳақиқатан яқинлар билан муҳаббатимиз бўлади.

Агар нимадир жуда «тўғри» ёки «идеал» кўринса, тўхтанг! Ўзингизга савол беринг: бу ваъданинг ортида бўшлиқ ёки манипуляция яширилмаганми?

Ҳушёр бўлинг, чунки кўпинча ёруғлик олиб келишга қасам ичганлар сизнинг қалбингизга кирволиб, уни ўчириши мумкин.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍4🔥21👏1
Менинг иш ва ҳаётий қувватимни сақлаш сирларим

1. Кўп ва мунтазам дам олиш орқали тикланаман. Ҳар ҳафта ва ҳар 6 ойда тикланиш циклларига амал қиламан. Бу дам олиш кунлари ва таътиллар орқали амалга оширилади. Фурсат бўлганда таътилга чиқаман, бошқа кунга қолдирмайман. Иш юзасидан сафар бўлсада орада 2-3 кун тана ва мияга дам берадиган юмушларни режа қиламан.

2. Тўғри овқатланаман ва етарлича ухлайман.
Уйқу энг катта энергия манбаи хисобланади. Вақтида ва/ёки танада уйқуга талаб бўлса қисқа дам бераман. Овқатланишда меъерга қатъий риоя этаман, хеч нарсадан воз кечмаган ҳолда “бир шингил” (фақат татиб кўриш) қоидасига риоя этаман. Шакар ва газли ичимликлар рационимда йўқ.

3. Мунтазам равишда тиббий таҳлил топшираман ва соғлигимни кузатиб бораман.
Алоҳида бу маълумотларга ажратилган картотекам бор. Тишлар, юрак, бош мия, тери ва умумий тана хотлатини ҳабарчи сифатида кузатиб дарров ўша захоти юз берган ўзгарига таъсир этаман. Танани холатини доим сезиб, кузатиб юраман. Вазнимни доимий кузатаман. БАДлар истемол қиламан.

4. Актив хаёт кечираман
. Спорт билан шуғулланишга ҳаракат қиламан. Кўплаб спорт турларига ўзимда қизиқиш топиб, уларга кайфиятга ва вазиятга қараб қатнашаман. Мажбурий равишда ҳар куни иложи борича жисмоний машқлар бажариб юраман (отжимание, тортилиш, ўтириб-туриш, бел машқлари, зинадан чиқиш, пиёда юриш ва бошқалар).

5. Мени асабийлаштирадиган, майда ва қувватимни бекорга ейдиган ишлар билан шуғулланмайман. Бундан вазифаларни тезроқ бошқаларга топшираман (ҳайдовчи, асистент, шогирд, офис менеджер) ва бу ишларни бажаришдан завқ оладиган одамларни топаман.

6. Ҳаётимга “бузуқ” нарсаларни киритмайман: Синган телефон, идиш-товоқ, кир ва йиртиқ кийим, ифлос машиналар, энергия сўрувчи ва бадхулқ одамлар, сифатсиз меҳмонхоналар, хароб уй ва ҳоказо. Бундай нарсалар энергияни талайгина ейди. Аксинча бўлса инсон эстетикасини ошириб унга қулай ҳаёт кечиришга имкон яратади. Мураккаб ва оғир бузилишларда мутахасисига мурожаат этаман, зеро бу иш - маблағ, вақт ва энергияларнинг бир варакайига кушандаси. Кўпинча бузилган нарсаларни ўзим тузатаман ва таъмирлашга ҳаракат қиламан. Бузуқ нарсани хуш кўрмайман, унга кўникиб ва бепарво бўлмайман.

7. Инсонларнинг ёмонлигини тез унутаман. Ундан хатто ибрат олиш учун ҳам ўйлаб ўтирмайман. Биров ёмон деб хулоса берган инсонни, менга ёмонлик қилмагунича “ёмон” деган тамғани урмайман. Инсонларни хеч қандай тоифа ва табақага ажратмайман.

8. Иш қуролларим доимий равишда аъло кўринишда бўлиши ва замонавий бўлишига эътибор қиламан. Сифатсиз, секин ишлайдиган техника ишлатмайман, замонавий барча янги инструментларни (task manager, AI, online booking, замонавий тўлов усуллар) чиққан захоти ўзлаштираман. Эскисини оммалашган бўлиб турсада, ишлатмайман. Чўзиб ўтирмайман - янги, тез ва қулай трендга тез мослашволман. Ҳамма ўтишини кутиб ўтирмайман.

9. Молия. Пулни кўп ўйламайман. Аллоҳ барчамизни ризқимизни зиммасига олган экан, буни ўйлаб бекор энергиямни сарф этмайман. Сабабини қилиб, ҳаракатни қилиб олға кетавераман, баракасини Худодан доим сўрайман. Бекорчи нарсаларга пул харж этмайман, кераклик нарсадан пул аяб ўтирмайман. Тўлайдиган нарсани чўзиб ўтирмасдан ўша захоти тўлаб қутуламан, қарз (насия) олмайман ва бермайман. Эхсон қилишга (молиявий ва маънавий) кўп ҳаракат қиламан. Нақд пул билан муомалани четлашга ҳаракат қиламан - у инсон энергияни ейди деб хисоблайман.

Фойдали бўлган бўлса комментарийда ўзингиз ҳақингизда ёзиб қолдиринг.

Сиз иш ва ҳаётий қувватингизни қандай сақлайсиз?

✍️
Umid Hudoyberdiev|Online
👍104🔥1👏1
Ҳар бир инсоннинг ички онги ва виждони унинг амалларини белгилаб беради. Ҳатто фикрларига таянган атеист ҳам виждонини юракдан тинглайди ва атрофдагиларга яхшилик қилишга интилади. У бундай эзгу ишлари учун ҳеч қандай мукофот ёки тақдир кутмайди, сабаби унинг юрагидаги инсонпарварлик ва адолат ҳисси уни шунга ундайди. Бу каби атеистлар, ўзлари билмаган ҳолда, ахлоқий поклик ва эзгулик йўлидан бораётган бўлади.

Айрим мўминлар эса диний қоидаларни бажариб, ташқи кўринишда ибодатдаги барча шартларни тўлиқ адо этади, аммо қалблари ҳасад, кибр ёки манфаатдорлик билан тўлиб-тошган бўлиши мумкин. Улар қилган яхшиликлари орқали мукофот олиш ёки одамлардан мақтов кутса, бу холис ният бўла олмайди.

Бир қўлда Қуръону биттасида жом,
Баъзида ҳалолмиз, баъзида ҳаром,
Феруза гумбазли осмон остида
На чин мусулмонмиз, на кофир тамом.

/Умар Хайём/

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍10🔥21👏1
Аста-секин…

Бизда бу сўз кўпинча «Ишларингиз қандай?» деган саволга жавоб бўларди.

У илиқ, самимий, дабдабадан холи, юмшоқ сўз, худди чарчаган бошни силаб турган ота-она қўллари каби.

У балки ҳозирги воқеликка тўғри келмас. Чунки «аста-секин» бор жойда ҳаммаси барқарор, одатий, сокин бўлади… Ҳозир эса аксинча, шовқин шунчалик баландки, товушни пасайтиргингиз келади.

Бу сўз таскин беради, сизни севиб-асрашга, ичингизда сақлаб келган тинчликка қайтаради. Уни йўқ қилиб бўлмайди, ўчириб ҳам, обрўсизлантириб ҳам, сотиб ҳам бўлмайди.

Аста-секин…

Эртасига ойна ёнида тўхтаб, қор кўчаларига қараб қоламан. Улар музлаб қолган лойли юзаси билан норозилик билдиришмоқда. Ўйлайман: ёмғирлар келиши керак… Ёмғир келиб, бутун ифлосликни ювиб кетади. Гўё у ҳеч қачон бўлмагандай.

Аста-секин…

Сабрим билан келишаман, ташқаридаги ёвузликни енгиш учун куч сўрайман. Ўзимдан илтимос қиламан: нафратланиб қолмаслик, қўрқувга сотилмаслик, глобал манфаатларга қурбон бўлган ҳар бир юрак оғриғини ҳис қилишдан тўхтамаслик.

Энг катта суянч: вақт ва табиат.

Ҳеч бир дақиқа узайиб ёки қисқариб қолмади, ҳеч бир фасл ўзига хиёнат қилмади. Бу — барқарорлик.

Шунинг учун мен эрталабки қаҳвамдан воз кечмайман, ҳақиқий қувончларга шодланишдан тўхтамайман, севимли мусиқамни тинглашдан чарчамайман ва муҳаббатдан ҳам тўхтамайман.

Кўнгилга яқин одамларга чин дилдан миннатдорлик билдираман… Инсонларни ҳис қиламан.

Ҳеч кимга ўзингизни сиз эмасга айлантиришга йўл қўйманг! «Ишларингиз қандай?» - саволига ростини айтаверинг…

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍41👏1
Ақл ўз чегарасини бир марта кенгайтирар экан, ҳеч қачон аввалги ҳолатига асло қайтмайди.

Бу сўзлар инсон ақлий ва руҳий ўсишининг қайтмас ва чексиз эканлигини эслатади. Бир марта одатий доирамиздан чиқиб, янги билимлар, янги имкониятлар ва янги тажрибаларни қабул қилсак, энди олдингидай тор фикр юритиш мумкин бўлмайди. Ҳар бир янги тажриба ақл ойнасини янада чуқур ва ранг-баранг қилади.

Ақл чегараларини кенгайтириш — бу ҳар куни ўзингизга чақириқ ташлаш демакдир. Қийинчиликлардан қўрқмаслик, хатолардан қочмаслик ва доимо янги билимларга интилиш. Ҳар бир қўйилган қадам, ҳар бир ўрганилган сабоқ, сиздаги имкониятларни янада очади, сизни яхшироқ ва мукаммалроқ шахсга айлантиради.

Ўзингизга катта орзу қилишга рухсат беринг, доимо янги нарсалар ўрганинг ва эришганларингизда тўхтаб қолманг. Қанча оғир бўлмасин, ҳар сафар янги чегараларни забт этсангиз, сиз ўтмишдаги ўзингизга қайтишни хоҳламайсиз. Янгиланган, кучлироқ дунё сизнинг кўз олдингизда намоён бўлади ва буни энди унутиш ёки инкор этишнинг иложи йўқ.

Олисга интилгувчи бўлинг, ҳеч қачон ўрганишдан чарчаманг ва ўзингизга ишонинг. Сиздаги салоҳият — чексиз, унинг чегараларини фақат ўзингиз белгилайсиз.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍5💯3👏2
Сабр ва тушуниш йўлидаги қадам

Ҳар бир инсон ўз ҳаётида турли вазиятларга дуч келади. Айрим ҳолатлар бизга оддий ёки осон кўриниши мумкин. Масалан, бировнинг муаммосини эшитганимизда ёки унинг юзлаган қийинчиликларини кузатиб туриб, тезда хулоса чиқариб юборишимиз табиий. “Мен бўлганимда шундай қилар эдим”, деб ўйлаймиз. Аммо шунинг ўзи кифоя эмас. Ҳар бир вазиятни чуқур тушуниш учун ўша ҳолатни ўзимиз ҳис этишга, юракдан қабул қилишга ва ҳиссий жиҳатдан англашга эҳтиёж бор.

Тасаввур қилинг, бир дўстингиз катта қарзга ботган ва сизга ёрдам сўраб келди. Агар сиз ҳеч қачон қарзга тушмаган бўлсангиз, унинг қийинчилиги ва ички изтиробларини тўла тушуниш қийин бўлади. Ёки боласини йўқотган ота-онани тасаввур қилайлик. Бундай аламни сезиш учун ўша йўқотиш дардини бир лаҳза бўлса ҳам ўз қалбингизда туйишингиз керак бўлади.

Аслида, инсонни руҳан бой қиладиган ва уни камолот сари етаклайдиган омил — бу ҳамдардлик ва сабр. Ҳар бир воқеага енгил-елпи баҳо беришдан олдин, уни “ўзингизга кийиб кўриш” — яъни, ўша ҳолатда ўзингизни тасаввур қилиш, сабр ва тушуниш билан ёндашиш жуда муҳимдир. Бу йўлда сабрли бўлиш инсоннинг қалбини кенг қилади, унинг тушуниш доирасини кенгайтиради ва муҳокама қилишдан аввал фикрлашга ўргатади.

Шундай экан, ҳеч қачон вазиятни енгил баҳолаб, юзаки хулоса қилманг. Ҳар доим бошқаларнинг ўрнида ўзингизни тасаввур қилинг ва шундагина адолатли ва инсофли қарор чиқарасиз. Ҳаётдаги ҳақиқий тушуниш мана шундадир.

Ҳар бир инсон ҳаётидаги синовларни тушуниш учун уларни “аста-секин” ўрганиш, ҳис қилиш ва бағрикенглик билан ёндашиш керак. Шундагина биз тўғри тушуниб, оқилона хулоса чиқара оламиз.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍51👏1
2025/10/23 15:10:57
Back to Top
HTML Embed Code: