Telegram Web Link
Бошқарув амалиётидан инсайдлар

Нега ички ходимлар ўсмайди? Ҳар доим ҳам четдан мутахассис ишчи олиб келиш керакми?

Компанияга янги ходим келганда, биз доимо қуйидаги қадамларни амалга оширамиз:

- У ким билан ҳамкорлик қилиши кераклиги ҳақида маълумот берамиз ва уларнинг алоқа маълумотларини тақдим этамиз;

- Уни қўл ости ходимларига, раҳбарларга, тегишли бўлимларга, мижозларга ва ҳамкорларга таништирамиз;

- Унинг вазифаларини, кимга қандай маълумотларни етказиши кераклигини ва бошқа шу каби масалаларни тушунтирамиз.

Бу мантиқан тўғри, ахир бунинг ўрнини бошқа нарса боса олмайди.

Аммо мавжуд ходимни раҳбарлик лавозимига тайинласак-чи?

Кўп ҳолларда биз унга шунчаки янги вазифаларни тушунтириб, ишлашга юборамиз. - Ишни босавер, омад! -

Мисол: сотувчилар бўлими жамоаси вакили - Алишер бўлим бошлиғи бўлади. Сиз Алишерга унинг янги мажбуриятларини тушунтирасиз - энди у сотув жадваллари тузиши, етказиб бериш муддатларини қисқартириши, қўйилган режа кўрсатгичлар бажарилишини назорат қилиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш тезлигини ошириши керак.

Агар шу билан чеклансак, айниқса у оддий ходим вазифасини бажаришда давом этса, унинг қўл остидагилар бундан кейин ҳам уни “Алишер ака” эмас фақат оддий ходим "Алиш" сифатида кўришади. У сизга ҳеч қандай натижа кўрсата олмайди! Одамлар кўз ўнгида у ҳамон ўша "Алиш" бўлиб қолаверади!

Бунинг устига, тегишли бўлимлар, мижозлар, ҳамкорлар бор ва ҳамма жойда худди шундай муаммо юзага келади. Кимдир вақт ўтиши билан буни ҳал қилса, кимдир ўз вазифаларини умуман бажара олмай қолади.

Лавозим ўзгарганда доимо нима қилиш керак? Худди у сизга янги ишга киргандек бўлган ҳаракатларни. Яъни:

- Унга янги муносабатлар доирасини белгилаб бериш;

- Жамоага ва барча манфаатдор шахсларга уни янги лавозимда бошқатдан таништириш;

- Унга ҳар бир қўл остидаги ходим билан учрашиб, ўзининг янги вазифалари ҳақида сўзлаб бериш топшириғини бериш.

Масалан, "энди менинг вазифаларим қуйидагича: энди у сотув жадваллари тузиши, етказиб бериш муддатларини қисқартириши, қўйилган режа кўрсатгичлар бажарилишини назорат қилиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш тезлигини ошириш. Мен ўз ишимни бажара олишим учун сендан маълум муддатда шуни-шуни кутаман" дейиши лозим.

- Ундан раҳбар сифатида нимани кутишаётганини аниқлаш. "Ишингни яхшилаш учун сенга қандай ёрдам бера оламан?" деб сўраш. Шундай учрашувларни мижозлар, ҳамкорлар, пудратчилар ва тегишли бўлимлар билан ҳам ўтказиш.

Агар сиз доимо шундай йўл тутсангиз, янги лавозимдаги ходимлар тезроқ ва самаралироқ ўз ўрнини топишади!

Амалиётдаги кузатувлардан илҳомланиб улашилди.

Бизнесингизга ва иш фаолиятингизга муваффақият тилайман!

@umidkhudayberdiev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллик ҳар бир давлат учун энг олий қадриятдир.

Мамлакат фуқаролари учун эса юртдаги тинч ҳаёт ва жамиятдаги барқарорлик мустақилликнинг асосий бойлигига айланади.

Бирдамлик ва фидокорона меҳнат туфайли жаҳон тарихида жамият ўлароқ ўз ўрнини эгаллаб, инсоният учун баркамол давлат барпо этиш йўлида тўсиқларни мардона енгиб, келажак сари ишонч билан биргаликда қадам ташламоқдамиз.

Бу йил биз мустақиллигимизнинг 33 йиллигини нишонлаяпмиз, мамлакатимиз мустаҳкамланиб, суверенитетимиз равнақ топмоқда.

Бу тарих саҳифалари учун қисқа муддат бўлса-да, биз учун умид ва ишонч, фаровонлик ва бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва дўстликнинг олтин камари бўлиб қолмоқда.

Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллик йўли тарихан жуда қисқа вақт бўлса-да, давлатимиз учун тажриба ва синовлар, таваккалчилик ва бирдамлик, жасорат ва ватанпарварлик давридир.

Ҳар қандай синовларга тайёр турар эканмиз, тинимсиз изланиш ва маънавий юксалишда миллатимизнинг янги воқелигини шакллантириб, толмай олға интилиш муҳимдир.

Мустақиллик ҳар бир фуқаро учун энг азиз қадриятдир. Мустақилликни мустаҳкамлаш - иқтисодиётни мустаҳкамлаш демакдир.

Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик - мамлакатимизнинг мустаҳкам пойдеворидир.

Қонунларга ҳурмат, давлат тилини билиш, миллий қадриятларни эъзозлаш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Ер - аждодлар мероси, халқ хазинасидир. Чекланган ресурслардан оқилона ва илм билан фойдаланиш, бу мақсадларда миллий давлатчиликни мустаҳкамлашда муҳим омилдир.

Оила ва анъаналар жамиятнинг олтин ўзагидир. Оила - авлодларни тарбиялаш ўчоғи, ижтимоий муносабатларнинг бошланиши бўлган ноёб институтдир.

Миллий маданият - халқнинг маънавий таянчидир. Моддий бойликлар билан бир қаторда маънавий бойлик ҳам жадал ривожланаётган давлатлар қаторига кириш учун катта аҳамиятга эга.

Таълим ва меҳнат - фаровон ҳаёт гаровидир. Бу бизнинг умидларимизнинг рўёбга чиқарадиган омиллар.

Мустақиллик ҳар бир инсондан бошланади. Шахсий маънавий ва моддий мустақиллик, умумий миллий мустақилликни шакллантиради.

Дунёда рўй бераётган ўзгаришларни кузатаётган фуқаро миллий мустақилликни ахамиятини кам санаши мушкул.

Ватанни севмоқ ва ардоқламоқ иймондандир!

Миллий байрамимиз барчамизга муборак бўлсин!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кимгадир бирор нарсани исботламоқчи бўлган киши, аслида, буни ўзига исботлаётган бўлади. У кимгадир нимадир исботлаш орқали ўзини бунга ишонтиришга уринади.

Агар инсон ўзига ишонса, ҳеч кимга ҳеч нарсани исботламайди, ҳеч кимни ҳеч нарсага ишонтирмайди ва ҳеч кимга ҳеч нарсани уқтиришга ҳожати йўқ.

Агар кимгадир бирор нарсани исботламоқчи бўлсангиз, демак сиз ўша исботламоқчи бўлган одамингиз ёки жамоа учун яшаётган бўласиз.

Бахт ва ички уйғунликнинг энг асосий белгиларидан бири - сизда кимгадир нимадир исботлаш эҳтиёжининг бутунлай йўқлигидир.

@umidkhudayberdiev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кун маслаҳати

Фарзандларингизга сизда ёшлигингизда бўлмаган нарсаларни сотиб олиб бериш ўрнига, ўзингиз билмаган билимларни уларга ўргатинг.

Буюмлар эскиради,
билимлар эса абадий қолади.

@umidkhudayberdiev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Инсоннинг ёши улғайган сари, муаммолар, можаролар ва стресс ҳолатларидан узоқроқ бўлишни тобора кўпроқ хоҳлаётганини англаб етади.

Шинам уйда яшашни, соғлом овқатланишни ва атрофда бахтли одамлар бўлишини истайди.

@umidkhudayberdiev
Метрода кетаётиб, телефонида қулоқчинлар орқали мусиқа эшитиб кетаётган болакай ёнига бир кампир ўтирди. Хушмуомалалик билан телефонни ўчиришини сўради, унинг юрак стимулятори телефон радио-нурлари ва бошқа электроникадан онда сонда ўчиб ишаётган экан. Шу заҳоти бутун вагондаги бошқа йўловчилар телефонларини ўчира бошлаганини кўриш мумкин эди.

Пол юваётган фаррош аёл олдига, бир отахон келиб: "Тозалик учун сизга раҳмат! Бу қандай меҳнат эканлигини биламан. Ўзим ҳам пол ювганман," деб таъзим қилди. Унинг мақтови, айниқса таъзими уни жуда таъсирлантирди... Кўзларидан ёш чиқиб кетди.

Болакай қора кийимли, қаттиқ рокер бўлишига қарамай, мотоциклда кетаётганда бошқа машина деразасидан чиқиб турган қўлга ширинлик қўйиб ўтади.

Реабилитация марказида қирқ беш ёшлардаги икки метрли эркак даволанмоқда. У даволаш гимнастикаси билан шуғулланишда қаттиқ азобланади, аммо қандай даҳшатли оғриқларга чидаётганини сездирмайди. Бугун унга катта итини олиб келишди, у итни икки қўли билан қучоқлаб, овоз чиқариб йиғлай бошлади.

Болалигида бувси бозордан келиб, набирасига турли ширинликлар олиб келар ва буларни қуёнча юборди, дерди. Ҳозир эса у деярли юра олмай ётибди, набираси унга турли ширинликлар олиб келиб: "Бувижон, қуёнчадан келтирдим," дейди. Бувисини жуда яхши кўради.

Оилали аёлда саратон касаллиги аниқланганда, мушуги доим устида ётарди. Кейин у ҳам касалланди, унда ҳам саратон топилди. Энди у вафот этди, аёл эса тузалиб кетди. Аёл йиғлаб, унга миннатдорчилик билдиряпди, ахир унинг эри ва иккита боласи бор.

Қўшниларимиз - кекса буви ва боболар. Ҳар куни улар уй олдидаги ўриндиққа ўтиргани чиқишади ва доим қўл ушлашиб ўтиришади. Бугун боғда уларнинг суҳбатини эшитилди. Кампир турли оғриқлардан шикоят қиларди, чол эса: "Менда сен борсан, сенда мен борман, бизга яна нима керак?" деди.

Ҳеч қачон каптарларни ақлли қушлар деб ҳисобламагандим. Лекин яқинда қўшни подездда бошпанасиз ҳайвонларни боқиб юрган кампир вафот этди. Унинг овозига атрофдаги барча мушук ва итлар югуриб келарди. Каптарлар ҳам учиб келарди. Уйдан тобутни олиб чиқишганда, жуда кўп каптар тўпланди. Кампирни олиб кетишгандан кейин ҳам қушлар ҳовли устида яна бир соатча айланиб юришди. Ҳатто кампир уларни боқаётганда ҳам бирданига шунча каптар кузатилмаганди.

Ёрдам бериш, очиқкўнгил бўлиш ва муҳаббат изҳори билан биз фаришта бўлиб қолмаймиз.
Биз шунчаки хақиқий инсонларга айланамиз!

@umidkhudayberdiev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Денгизни узоқ вақт кузатсангиз, одамларни соғина бошлайсиз. Одамларни узоқ вақт кузатсангиз эса - денгизни қўмсайсиз.

Мукаммал тақдирли одамлар бўлмайди. Барча инсонлар чексиз даражада номукаммалдир.

Назаримда, бизнинг мукаммалликдан йироқ ҳаётимизда озгина бўлса-да, бефойда нарсалар бўлиши лозим. Агар барча бефойда нарсалар йўқ бўлиб кетса, ҳаёт ҳатто ўзининг номукаммаллигини ҳам йўқотади.

Харуки Мураками
(Япон адиби)

@umidkhudayberdiev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзлари айбдор бўлган нарсада сиздан хафа бўладиган одамларни ўзингиздан узоқроқ тутинг!

🇺🇿 Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир инсон турли хил синовларга бардошли этиб яратилган.

Аммо бир инсоннинг ҳақиқатдан характерини синамоқчи бўлсангиз, унга амал беринг!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Инсон ўзини топиши деганда - “қидириш” феъли билан иш битмайди!

Қуриш, барпо этиш, ўстириш, амал қилиш, кўра билиш, ўлчаш, кузатиш, таъсир этиш, идора этиш каби феъллардан фойдаланиш мақсадли!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧭Кун маслаҳати

Оддий бўлинг ва ўзингизни ҳеч қачон бошқалардан юқори тутманг.

Таслимият ҳисси билан ҳаёт кечиринг.

Лавозим, мансаб, молия ва мақомлар ҳаммаси ўткинчи ва омонатдир.

Инсонийлик - абадий!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Инсон доимо ўзига яхши бўладиган жойни қидиришнинг маъноси йўқ.

Ҳар қандай жойда шу "яхши"ни ярата олишни ўрганиш муҳим!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Баъзида ҳаёт чидаб бўлмайдиган туюлади.

Баъзида эса худди ўша ҳаёт гўзалликдан нафас олишга имкон бермайдиган даражада ажойиб кўринади.

Ҳаёт ҳеч қачон ўзгармайди. Фақат унга бўлган қараш ўзгаради, холос.

Ҳолат ўзгармайди, муносабат ўзгаради!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кўнгилда хотиржамлик ва сакинат топган инсон, бошқа қолган барча нарсани топибди!

- Қандай бунга эришилади?

Яратганни эслашдан, шукр ва сабр қилишдан бошланг…

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агар инсон озишни истаса, табиат унга бунинг учун вақт, онглилик ва ҳаракат зарурлигини билдиради. Бироқ, у буни тезда, имкон қадар ҳозироқ амалга оширмоқчи бўлса, замонавий цивилизация унга пластик жарроҳлик ва липосактсияни таклиф қилади. Ҳеч ким инсонга бу пайтда у бир лаҳзали истаги учун ширинлик хоҳлайдиган ва оқибатларини ўйламайдиган уч ёшли болага ўхшаб қолаётганини айтмайди.

Агар инсон онгини кенгайтирмоқчи бўлса, амалиётчилар бунинг учун кўплаб йўлларни таклиф этади. Тафаккур, мушоҳада ва ўзликни англаш шулар жумласидандир. Аммо агар киши буни тезда, айнан ҳозир қилмоқчи бўлса, замонавий фармакология бунинг учун кўплаб кимёвий воситаларни таклиф этади. Ҳеч ким бу онгнинг кенгайиши ўз кучи билан эришилмагани, аввал юқорига кўтариб, кейин эса жуда чуқур тушириб юборишини айтмайди. Ҳеч ким бундай рағбатлантириш беришдан кўра кўпроқ олишини таъкидламайди.

Агар одам бирор жойга тезда бормоқчи бўлса, биология тўлиқ мослашиш уч ҳафта давом этишини кўрсатади.
Аммо замонавий фан автомобиль, поезд ва самолётни таклиф қилади. Иш берувчилар эса икки ҳафталик таътил беришади. Бу эса жисмоний жиҳатдан қаергадир етиб бориш мумкинлигини, лекин у ерда тўлиқ мавжудликни ҳис қилишга улгурилмаслигини англатади, чунки бунга вақт етишмайди.

Агар инсон яқин муносабатларни хоҳласа, психология бир-бирини билиш учун дастлабки мулоқот ва вақт муҳимлигини уқтиради. Кўп меҳнат керак бўлади. Ҳақиқий яқинлик юзага келиши учун аста-секин шаклланадиган самимийлик ва ҳурмат зарур. Аммо замонавий маданият самимийлик ва ҳимоясиз ижтимоий тармоқларни таклиф қилади, бу ерда алоҳида шахс қадрини йўқотади. Тез мулоқот ва мажбуриятсиз муносабатлар ҳам шулар жумласидан. Лекин ҳеч ким булар фақат вақтинчалик қониқиш бериши мумкинлиги, бахт келтирмаслиги ҳақида огоҳлантирмайди.

Ҳар қандай тез ҳаракатнинг ўз оқибати бор. Тез углеводлар, тез стимуляторлар, тез танишувлар ва тез ўзгаришларнинг ҳам. Улар тез натижа бериши мумкин, лекин беришдан кўра кўпроқ олади.

Ҳақиқий бахт кичик, шошилмай қўйилган қадамлар билан келади, миқдорни сифатга айлантиради. Бир лаҳзада ўз орзунгизда яшаётганингизни пайқаб қоласиз.

Масъулиятни ўз зиммангизга олинг ёки назоратни қўйиб юборинг. Англанг ёки аксинча, ўйлашни тўхтатинг. Яшанг ва ҳис қилинг. Ўз қулайлик ҳудудингиздан ташқарига чиқинг. Шунда бу сизники, хаққоний ва аниқ бўлади. Ўшанда бахтингиз номаълум сабабларга кўра йўқолишидан қўрқмайсиз, чунки унинг ҳар бир босқичини биласиз.

Бир зумда эришилган ютуқни ушлаб қолиш мушкул!
Аста секинликда бахт чинакам бўлади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини қурбон қилишга мойиллик - бу шунчаки ўз ҳаётини беҳуда сарфлашнинг бир кўриниши, холос.

Мақсадсиз фидоийлик ҳеч бир тарафга наф келтирмайди.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Қийин қарорлар → енгил ҳаёт

Енгил қарорлар → қийин ҳаёт

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётда кечикиш бўлмайди.

Ҳар нарса ният ва тақдирга кўра ўз вақти соатида, ўз пайтида, ўз муддатида юз беради.

Тасодифий фикрлар, хаёл ва истаклар бўлмайди.

Ҳар бир ҳаётий воқеа - сабоқдир.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Фикр - Ҳис - Улашиш - Натижа

Нимани ўйласангиз, шуни ҳис этасиз.
Нимани ҳис этсангиз, шуни тарқатасиз.
Нимани тарқатсангиз, шуни қайтиб оласиз.

Кўнгилга нима эксангиз шуни ўрасиз!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ёлғон ва пардоз баъзида ёнма-ёндир.

Аёл киши қулоғи, эркак киши эса кўзи билан қарор қабул қилади.

Шу мақсадда - Аёл киши пардоз қилса, Эркак киши ёлғон сўзлайди.

Аёл киши ҳаёлик ва ақллик, эркак эса мард ва масъулиятли бўлган жамиятда ривожланиш бўлади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/06 23:42:04
Back to Top
HTML Embed Code: