Telegram Web Link
Ҳаёт чексиз такрорлардан иборат. Биз биринчи марта тушуниб етмаган нарсалар бизга яна қайтиб келади. Сал бошқачароқ тарзда. Агар биз ҳамон тушунмасак, воқеа биз сабоқни тўлиқ ўзлаштириб олгунимизча қайта-қайта такрорланади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сиз қаттиқ истаётган нарса сиздан қочиб кетаверади. Бу осон эмас, аммо ҳамма нарсага эга бўлишнинг ҳақиқий калити - уни қўйиб юбориш мумкинлигидир.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уриниб кўрмаганда - натижа бўлмайди.

Тақиллатмаганга - эшик очилмайди.

Сўрамаган - жавоб топмайди.

Изламаган - топмайди!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч ким узоқ вақт ўзини бошқача қилиб кўрсата олмайди; ўзини ўзгача тутишга уринган ҳар қандай киши тез орада ўзининг асл табиатини намоён этади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Биз атрофимиздагиларга шунчалик ўзимизни бошқача кўрсатишга ўрганиб қолганмизки, охир-оқибат ўзимизга ҳам ўзимизни бошқача кўрсата бошлаймиз.

Кўпинча ўз ҳаётимиз ҳақидаги тарихга ёлғон қўшиб, кейинчалик бу ёлғонга ўзимиз ҳам ишона бошлаймиз, ҳаттоки қаерда ҳақиқат-у қаерда ёлғон эканини ажратишда иккиланиб қоламиз.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бойликнинг кўринмас томони

Ҳар куни биз Instagram ёки YouTube кузатамиз, у ерда Дубай осмонўпар бинолари ёки Малдив оролларининг оппоқ қумлари фонида бизга миллиардлар ҳақида енгил усулда гапиришади. Ва гўёки ҳамма нарса ҳақиқатан ҳам шунчалик осон ва оддий туюлади - сиз пляжда ётиб, пулингиз ўз-ўзидан картангизга тушиб тураверади. Бизнес бу осон, оз-моз ҳаракат бўлса бас, уёқ-буёқ деган енгил кўриниш атрофидаги далдали гаплар. Вай! - деб қўясиз ҳасрат аралаш.

Аммо бу гўзал манзаранинг доим бошқа томони ҳам бор. Бу инқирозлар, тушиш ва кўтарилишлардир. Ҳар бир янги босқич инқироз билан кечади, бу ерда ўзингизнинг номукаммаллигингизни тан олишга мажбур бўласиз. Фақат инқирозларни ҳеч ким кўрсатмайди. Ўз ғурраларини муваффақиятли яширадилар, чунки бу чандиқлар хуш кўринишга эга эмас.

Ҳар бир бойлик ва афзаллик ортида меҳнат, матонат, интилиш, рискка бориш, воз кечишлар ва бўлишиш борлиги бизга кўрсатилмайди. Бу эса муваффақиятнинг тўлиқ ҳақиқати.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Кунларнинг бирида сичқон фермер хўжайин қопқон қўйганини сезиб қолди. У бу ҳақда товуқ, қўй ва сигирга хабар берди. Аммо уларнинг барчаси шундай жавоб қайтаришди: "Сичқон қопқони - бу сенинг ташвишинг, унинг бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ!"

Сал ўтмай, қопқонга илон тушиб, фермернинг хотинини чақиб олди. Уни даволаш учун хотинга товуқ шўрва тайёрлашди. Сўнг касални кўргани келганларни зиёфат қилиш учун қўйни сўйишди. Охир-оқибат, дафн маросимидаги меҳмонларни муносиб меҳмон қилиш учун сигирни ҳам сўйишга тўғри келди.

Шу вақт мобайнида сичқон девордаги тешикдан бўлаётган воқеаларни кузатиб, ҳеч кимга тегишли бўлмаган нарсалар ҳақида ўйга толди.

Хулоса: Агар бирор нарса сизга тўғридан-тўғри алоқадор бўлмаса ҳам, у сизга зарар келтирмаслиги ҳақида хотиржам бўлманг.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аслида ҳақиқий тадбиркорда пул маблағлари бўлмайди. Унда актив маблағлари ва қарзлари бор. Унда активлар ва қарзлар ўртасида ижобий сальдо бўлиши керак.

Катта пул сақлаб ўтирган тадбиркор ҳақиқий тадбиркор эмас. Ёки у вақтинча рискка бормаяпти ёки уни ҳаракатга соладиган ғояси йўқ.

Катта тадбиркорда катта бўш маблағлар бўлмайди. Риск, капиталлашув, реинвестиция тадбиркорга катта пул маблағларига эга бўлишга имкон беради.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаббат - ер юзидаги ягона кучки, уни улашганимизда кўпаяди.

Муҳаббатни аяманг, нафақат яқинларингизга, балки барчага - илиқ сўз қалбда муҳрланади, инсонга ўзига ва қудратига ишонч бахш этади - одамларга мулойим сўзлар ёрдамида мурожаат этинг.

Бугунги кунда орамизда беписандлик ва кинояли гаплар урф бўлган, аммо улар ҳали ҳеч кимни ақллироқ ёки бахтлироқ қилгани йўқ.

Гўзаллик, фаровон ҳаёт ва уйғунлик талаб этсангиз - барча нарсага муҳаббат ва ҳамд ила ёндашинг.

Чунки муҳаббат кучлиларнинг юмуши ва бешубҳа: агар сиз барча нарсага муҳаббат билан ёндашсангиз, ҳаёт сизни қўллаб-қувватлайди - барча ишларингиз ўнгидан келади, бало-қазолар эса четлаб ўтади.

Бу мураккаб замонда севинг, одатдагидан ҳам кўпроқ севинг - ҳаётингиз фаровонлашади, саломатлигингиз мустаҳкамланади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Нутқингиздаги нуқсонларни тузатишда фарзандларингизни устоз тутинг!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар муваффақиятингизни бошқаларнинг мақтови ва танқиди билан ўлчасангиз, хавотирингиз чексиз бўлиб қолаверади.

Муваффақиятни кичик бўлса-да доимий ўсувчи натижалар билан ҳамда ижобий ҳис-туйғулар, кўтаринкилик ва кўнгил ҳаловати билан ўлчанг.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муносабатлар аҳамияти

Инсонлар билан муносабатлар ҳаётимизда энг муҳим нарсалардан биридир. Бу фақат севги муносабатлари билангина чекланиб қолмайди.

Ота-она, ака-ука ва опа-сингиллар, дўстлар, ҳамкасблар, мижозлар, ҳатто сиз бошқа ҳеч қачон учратмаган тасодифий одамлар билан бўлган муносабатлар ҳам шулар жумласидандир.

Бу одамларнинг ҳар бири катта ва яхлит манзаранинг муҳим қисмидир. Бу одамларнинг ўзларини қандай ҳис қилишлари ёки қандай тутишлари муҳим эмас.

Сиз уларнинг қалбини меҳрибонлик ва илиқлик билан тўлдиришга, ҳамда уларга ўзларининг нақадар қадрли ва аҳамиятли эканликларини эслатиб турадиган ажойиб таассурот қолдириш имкониятига эгасиз.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кенг тарқалган хато - ҳақиқатни фақат ўз нуқтаи назарингдан кўриш. Менинг қарашим ва фикрим тўлиқ ҳақиқат деб қабул қилиш.

Қулоғи эшитмайдиган киши рақсга тушаётганларни ақлдан озган деб ҳисоблайди.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуйидаги қизиқ бўлган, инсонни фикрлашга ундайдиган саволларга жавоб олишни истармидингиз?

Нима учун замонавий технологиялар бир вақтнинг ўзида 100 йил давомида ахлатда парчаланмайдиган темир ичимлик банкаларини ва 3-4 йилда чириб кетадиган автомобиль кузовларини ишлаб чиқаради?

Нима учун лимон шарбати концентратдан, идиш ювиш воситаси эса ҳақиқий лимондан тайёрланади?

Нима учун янги пайпоқларни бирлаштирган оқ ип доимо пайпоқнинг ўзи тўқилган иплардан кўра мустаҳкамроқ бўлади?

Нима учун сувга тўғри бурчакли ғишт ташланганда, сувда доиралар пайдо бўлади?

Охир-оқибат самарасиз ҳаракатларга чек қўйиш вақти келганини тушуниш учун оёқлар хаскашга неча марта қоқилиши керак?

Қайси учрашувда қоринни ичга тортишни керак? Бировнинг қорни билан бошқаларнинг нима иши бор?

Сиз ҳам бирор нарсани ерга тушириб юборсангиз, оғзингизга солишдан олдин уни тезда кўтариб, пуфлаб оласизми?

Нима учун дўконда сотувчи сизга қўпол муомала қилганда, кулгили жавобни фақат уйга қайтаётганда ярим йўлда ўйлаб топасиз?

Нима учун барча болалар шифохоналарида Айболит тасвирланган? Ахир у ҳайвонлар шифокори-ку!

Музлаткич ва телефонга қарамай қандай ухлаш мумкин?

Сиз ҳам сезганмисиз, компьютер ёнида, айниқса интернетга уланганда чой тезроқ совийди…

Агар аёллар ўртасида дўстлик бўлмаса, эркак билан аёл ўртасида дўстлик мумкин бўлмаса, аёл ким билан дўстлашиши керак?

"Жин урсин!" деган овозли буйруқ билан охирги барча ҳаракатларни бекор қиладиган компьютер буйруқлари қачон ихтиро қилинади?

Аёллар эрига уни фарзандликка олмаганини, балки унга турмушга чиққанини қандай тушунтирса бўлади?

Нега кундузи шундай ширин ухланади ва нима учун кечаси овқат мазалироқ туюлади?

Оғриқ қолдирувчи дорилар айнан қаерингиз оғриётганини қандай билади?

Инсонга яна нима ибрат кўрсатиш ва далда бериш керакки, унга фақат ҳиммат кенглиги, билимга интилиш ва тафаккур ёрдамида ҳаёти сифати ошишини тушунтириш учун?

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзгаларнинг ҳикоялари ва баҳоналарида ёвуз ролда бўлишлигингизга кўникинг, гарчи аслида шундай бўлмасангиз ҳам.

Шуни унутмангки, одамлар ўз ички кечинмаларига маъно бериш ва ўз заифликларига пана топиш учун сизни ўзларига керак бўлган қиёфага солишади.

Шунинг учун, барчага яхши кўринишга уринишни тўхтатинг.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сут бузилса ёгурт (қатиқ) бўлади, у сутдан қимматроқ. Яна бузилса пишлоқ бўлади. Пишлоқ ундан-да қимматроқ ва уни сақлаш муддати кўпроқ.

Узум суви ачиса сирка бўлади, сирка узумдан қимматлироқ. Ва у вақт ўтгач сари янада қийматлироқ бўлади.

Хато қилсангиз, сиз ёмон одам ҳисобланмайсиз. Хатолар сизни шахс сифатида малакалироқ ва қийматлироқ қилади.

Христофор Колумб навигацион хато туфайли бутун бошли қитъани очди, Александр Флемингнинг хатоси инсониятни кўплаб касалликлардан қутқарган Пиницелинни ихтиросига сабаб бўлди.

Хатоларингиз сизни тушкунликка тушириб, йўлингиздан оғишингизга сабаб бўлишига йўл куйманг. Айнан биз тўғри хулоса чиқарган хатоларимиз бизни ўстиради.

Олдинга ҳаракатланишда давом этинг. Муваффақият йўли тўғри хулоса чиқарилган хатолардан иборат.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда кўпчилик ўз ҳаётини эртага, кейинги кунларга тўпламоқда, аммо “вақт йўқ” деган тушунча ҳар биримиз учун аҳамиятли, чунки биз жонли дамларимизни ўтказиб юборяпмиз.

Стресс, сарфланадиган вақт, интернетдаги янгиликларга диққатни сарфлаш ва янгиликлар орқали пайдо бўлаётган хабарлар бизнинг эътиборимизни чалғитиши.

Ҳар бир инсоний ҳиссиёт — бу тўлиқ бўлган бир лаҳза, шунга кўра, ҳеч нарсани кейинга қолдирманг! Ҳозирда яшанг, кутилмаган имкониятлардан фойдаланинг, дўстларингиз билан вақт ўтказинг ва муҳаббатингизни билдиринг. Чунки ҳаёт — бу бир мўъжиза, ва ҳар бир лаҳзасини қадрлаш керак!

Бугун вақт йўқ...

Эртага куч қолмайди...

Индинга эса биз бўлмаймиз...

Ҳеч нарсани кейинга қолдирманг, ҳозироқ яшанг!

📤📤📤📤

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз денгиздан томчи эмассиз, балки томчи ичидаги уммонсиз!

Қанот билан туғилиб, нега ҳаёт йўлида эмаклашни танлайсиз?

Ярим нафаслик дунёда муҳаббатдан бошқасини режа қилманг!

Сиз излаётган нарса, сизни ҳам излаяпти.

Гўзал кунлар сенга келмайди. Сен уларга боришинг керак.

Қийинчиликлардан нажотни ўзингдан ташқарида излама. Сен ўзинг давосан. Ўз ғам-қайғунгга шифо ўзингсан.

Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил.

Ҳар бир нарсага сиқилма эй кўнгил. На бу дардлар қолувчи, на бу умр.

Яхшилик изла, тўғрилик изла, гўзаллик изла, аммо айб излама.

Сукунат Аллоҳнинг тилидир, қолгани ёмон таржима.

Ҳаёт уйқудир. Ўлим ила уйғонар инсон. Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон.

Овозингни кўтарма, сўзингни юксалтир. Япроқларни ёмғир ўстиради, гумбурлаган момақалдироқлар эмас.

Инсон кўринишидан ҳеч нима демаса ҳам ичида доим гапиради.

Инсон чорасиз қолмайди, у чорасиз эмас… Дуосиздир!

Ҳеч нарсадан умид қилмасдан ва ҳеч қандай фойда кутмасдан берадиган фақат - Аллоҳдир…

Тир ўзим, камон ўзим,
Пир ўзим, жавон ўзим,
Ошиғи жовидон ўзим,
Ман на ўзим, на ман ўзим!

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳикматларидан.

📤📤📤📤

Обуна бўлинг
📝
✍️
Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир неча йил олдин мен катта халқаро йиғилишга бордим. У ерда ўзимни ноқулай ҳис қилдим, чунки ҳамма мендан кўра тажрибали ва билимлидек кўринаётганди. Жуда ҳаяжонландим ва ўзимни йўқотиб қўйишдан қўрқдим. Шунда ўзимга шундай дедим: “Ҳаммаси яхши бўлади.” Шундаёқ юзимга табассум қилдим.

Йиғилиш давомида менинг табассуми одамларнинг эътиборини тортди, ва ўша пайтда ўзимни янада ишончли ҳис қилдим. Қўрқувларим ҳам секин-аста йўқолиб кетди. Йиғилишни муваффақиятли ўтказдим ва ўзимни ҳақиқий мутахассисдек сеза бошладим.

Йиғилиш халқаро бўлиб, чет тилида эканлигига қарамасдан, чиқишим давомида сўзлар онгдан тилга ўзи қуйила бошлади. Ўша куни зал тўлиқ менинг назоратимда эди.

Табассуми биргина ташқи кўринишимни яхшилаб қолмасдан, балки ўзимга ишонч ҳам бағишлади. Шунинг учун ҳар доим ижобий фикрлаш ва табассум қилиш лозим!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч қачон тушкунликка тушманг. Ҳар қандай вазиятдан тўғри йўл топиш мумкин, агарда сиз вазиятни синчиклаб таҳлил қилишни бошласангиз. Инсон тушкунликка берилса, у ақл билан фикрлаш имкониятини йўқотади ва нотўғри қарорлар қабул қилади.

Масалан, бир инсон ўзининг бизнесида омадсизликка учраганини кўриб, қаттиқ тушкунликка тушиши мумкин. Лекин, агар у бу вазиятни ортиқча ҳиссиётларга берилмасдан таҳлил қилса, сабабини топиб, бизнесини қайта тиклаш йўлларини қидириши мумкин. Оқибатда, у нотўғри қарорлардан сақланиб, муваффақиятга эришади.

Шунинг учун, ҳар қандай муаммо бўлганда, биринчи навбатда тинчланиш, вазиятни таҳлил қилиш ва шундагина тўғри ечим топиш мумкин. Тушкунлик – бу муаммоларнинг ечими эмас, балки орқага сурилишдир.

📤📤📤📤

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/05 21:40:41
Back to Top
HTML Embed Code: