Telegram Web Link
Баъзан бахт учун фақат бошқалар билан эмас, балки энг оғири — ўзимиз билан курашишга тўғри келади. Қалбдаги шубҳалар, ортиқча қўрқувлар, ўтмишнинг оғриқлари бизга бахтга етишишга тўсиқ бўлади. Ҳар бир инсоннинг ичида икки овоз бор: бири орзу қилади, иккинчиси эса қўрқитади. Баъзан эса айнан ўша “қўрқувчи овоз” — энг кучли рақибимиз бўлади.

Аслида бахт — бу берилмайдиган неъмат, у қўлга киритилади. Ўз-ўзини енгган инсонгина ҳақиқий эркинликни ҳис қилади. Ўзининг заиф тарафларини тан олган ва улар устида ишлаган инсон бахтни ҳақли равишда топади. Шунинг учун баъзан энг улуғ ғалаба — бу ўзига қарши ғалабадир.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Болаларни уриш мумкин эмас. Улар ҳаётнинг ўзида турли оғриқ ва адолатсизликларга дуч келишади. Агар боланинг хато қилгани сизни ғазаблантирса, уни жазолаш ўрнига, ўзингизнинг сабр-тоқатингизни синаб кўринг. Зеро, тарбия — бу калтак эмас, балки муҳаббат ва тушуниш билан бўладиган узлуксиз жараён.

Агар болага нисбатан куч ишлатиш истаги туғилса, аввал ўзингизнинг ички дунёнгизга қаранг. Нега бу истак юзага келди? Аслида болани уриш эмас, уни эшитиш, тушуниш ва сабр билан йўл кўрсатиш керак. Чунки фарзанд сизнинг сўзингиз ва ҳаракатингиздан ҳаётни ўрганади.

Агар шунда ҳам уриш ниятингиз ва жаҳлингиз сақланиб қолган бўлса, ўзингизга битта яхши тарсаки тортворинг, чунки сизни ғазаблантирган фарзандингиз ҳаракатларида асосий айбдор ўзингиз!

💬💬💬

П/с: лик лик, шик шик контент тарқалиши тез, бундай долзарб мавзуларда 4 та лайк!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Инсон зоти табиатан турли-туман: бири оқ, бири қора; бири бой, бири камбағал; бири илмли, бири саводсиз; бири шаҳардан, бири қишлоқдан. Лекин ушбу фарқлар инсон қадрини белгиловчи асосий ўлчов эмас. Мен доим ҳар қандай кўринишда инсонни тоифалашга ва табақалашга қарши бўлганман.

Аслида, инсониятни минглаб тоифаларга бўлиш мумкин, лекин мен учун энг асосийси — икки хил тоифа бор: инсофли ва инсофсиз. Фақатгина шу икки тоифа, бошқаси эмас.

Инсофли киши ким бўлишидан қатъи назар, ҳар доим адолатли, меъёрни билиб иш тутадиган, ўзгаларнинг ҳаққини тан оладиган инсондир.

Инсофсиз эса, аксинча, ўз манфаатидан бошқани ўйламайди, золим бўлади, мурувватдан йироқ бўлади.

Умуминсоний мезон — бу инсоф.

Миллат, ранг, мол, мартаба эмас — инсонни инсон қилувчи энг улуғ сифат — бу инсофдир. Қалбимизда инсоф бўлса, жамиятда тинчлик, инсонлар орасида ўзаро ҳурмат барқарор бўлади. Инсоф — инсонийликнинг юксак даражасидир.

💬💬💬

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Инсон ўзини таниб етганидан сўнг, унда чексиз куч пайдо бўлади. Вақтики у англаб етсаки, энди орқа йўл йўқ, қайтишнинг иложи йўқ — ана ўша пайтда унда ҳаётни қайта қуришга, ҳар қандай деворни парчалашга қодир бўлган ирода юзага чиқади. “Йўқ” деган сўз унга тўсиқ эмас, балки янги ечим излаш учун ишорага айланади. Бу ҳолатда инсон энди курашмасдан иложи йўқлигини тан олиб, ҳар нафасини ҳаракатга айлантиради.

Орқага қайтиш имкони қолмагандаги каби ҳеч қандай ҳолат инсонни кучли қилолмайди.

Энди орқага йўл қолмаганида, у нафақат ҳаракатга мажбур, балки муваффақиятга маҳкумдир. Чунки унда энди танлаш эмас, фақат юриш бор.

Энди у на қўрқади, на кутади — у фақат амалга ўтади. Ҳаётнинг энг олий имкониятлари — орқага йўл йўқ бўлгандагина очилади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Шиддат билан ўзгараётган дунёда энг муҳими — қалбда тартиб ўрнатиш.

Одам кўп нарсани бошқара олмаслиги мумкин, лекин ўз руҳиятини, ўз ички дунёсини тозалаш — фақат унинг қўлида.

Бунинг учун тўрт «МА»ни унутманг:
Шикоят қилМА.
Бировни айблаМА.
Ўзингни оқланМА.
Ҳеч нарса кутМА
.

Чунки ҳақиқий куч — тинч қалбда.
Ҳақиқий эркинлик — ўзини айбсиз деб эмас, балки масъул деб ҳис қилишда.
Бировдан нимадир кутиш фақатгина умидсизликка олиб келади.
Қалбда тинчлик бўлса, дунёдаги тўфон ҳам сизни ағдаролмайди.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Инсон буюк мавжудот

Бизнинг ҳаётимизда учрайдиган одамлар — тасодиф эмас. Ҳар бир учрашув, ҳар бир қиёфа, ҳар бир руҳий туйғу — бу биз ўз оиламизда, орзуларимизда, атрофимизда ёки қалб тубида аввалдан шакллантирган тасаввурларимизнинг аксидир.

Қалбимизда, онгимизда ва орзу-хаёлларимизда “идеал инсонлар” сиймосини чизиб, биз уни ўзимиз ҳам билмаган ҳолда ҳаётимизга чорлаймиз. Шу боис, инсонларнинг ҳаётимизда пайдо бўлиши — бу тасодиф эмас, балки қалб ва тафаккуримизнинг чақириғига жавобдир.

Ҳақиқий учрашувлар қалблар тайёр бўлганида юз беради. Кимнидир яхши кўриш, дўстлашиш ёки қадрлашдан олдин, биз унга ич-ичимизда жой тайёрлаймиз. Ҳар бир инсон бизнинг руҳий оламимизга жавоб сифатида кириб келади: ё яхшилик ўргатиш учун, ё дарс бериш учун, ёки далда, ёки муҳаббат ва руҳий ўсишга сабабчи бўлиш учун. Шундай экан, биз истаган одамлар аввало қалбимизда туғилади ва кейингина ҳаётимизда жисмоний кўриниш олади.

Агар сиз хоҳлаган инсонни учратмоқчи бўлсангиз, аввал уни қалбингизда яратинг. Орзу қилинг, тасаввур этинг, ишонинг ва қалбингизни тозаланг — шунда сиз орзу қилган инсон сизнинг ҳаётингизга, албатта, қадам қўяди.

Ҳар бир алоҳида шахснинг ижобий ва салбий жиҳати нуқтаи назаридан эса - инсонларни қайси кўринишда тасаввур этсак, шу қирраси сизга намоён бўлади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Ичимиздаги “аҳлат” — ўзимизнинг масъулиятимиз

Инсон ҳаёт давомида, турли воқеа ва муаммолар таъсирида, қалбида турли салбий ҳис-туйғуларни йиғиб боради. Бу ғамлар, ранжишлар, кўнгилозарликлар — гўё кўринмас бир “аҳлат”, уни кўпинча тўплаганимизнтсезмаймиз. Ва энг ёмони — бу аҳлатни биринчи учраган одамга, ҳатто у мутлақо алоқадор бўлмаса ҳам, унга бу захарни тўкишни одат қиламиз. Бу — инсофсизликдир.

Ҳеч ким — бировнинг ички оғриқлари учун “аҳлат қутиси” эмас. Кимдир сизни тушунмаган бўлиши мумкин, кимдир хафа қилган бўлиши мумкин — лекин бу бошқаларга уришиш, уларни ранжитиш, ўз ёмон қувватингизни тарқатиш ҳуқуқини бермайди.

Инсон қалбига тозалик керак. Агар сизда йиғилиб қолган оғриқлар, аламлар, ғазаблар бўлса — уларни тан олинг, тушунинг, ва энг муҳими — тинч йўл билан чиқаришни ўрганинг. Дуо қилинг, юринг, ёзинг, суҳбатлашинг, лекин бегуноҳ инсонларга оғриқингизни юкламанг.

Қалбдаги “аҳлат”ни тўпламасликни ўрганинг. Ўзингизни тозаланг. Шунда ҳаёт ҳам тоза ва гўзал бўлади.

Ҳар қандай манфий ҳисни бировга эмас, ўзингизга қарата таҳлил қилинг. Ўзингизни ювинг, тозаланг. Сизда йиғиладиган ҳар бир “аҳлат” — сизга юк, бошқаларга зарар. Шунинг учун, унинг масъулияти ҳам — фақат сизнинг зиммангизда.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Соддалик ниқоби остидаги манманлик

Ҳаётда шундай одамлар учрайдики, улар ўз билимсизлиги, тарбиясизлиги ёки маданиятсизлигини “мен содда одамман”, “фалсафа керак эмас”, “мен шунча йил шу йўлда яшадим” каби сўзлар билан оқлашга уриниб, ўзлари қабул қилолмаган инсонларга нисбатан душманлик билан қарашади.

Улар ақллидан — хавотирда, билимлидан — зада, покизадан — безор. Чунки уларнинг қалбида яширин бир ҳис бор: мен ҳам шундай бўлишим мумкин эди, лекин бўлмадим. Ва энди буни тан олиш ўрнига, бошқаларни камситиш, уларга қарши пичинг сўзлар орқали ҳужум қилишни афзал кўради.

Соддалик — фазилат, аммо ахлоқсизликни, билимсизликни ёпиш учун эмас. Ҳақиқий содда инсон — қалбида пок, тилида ҳақ, кўнглида меҳр бўлади. У ўрганишдан, тушунишдан, ва эътироф этишдан қочмайди.

Агар содда бўлмоқчи бўлсангиз — аввало самимий бўлинг. Зулматни ёритадиган нур — тан олиш ва ўз устида ишлашдир.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Молиявий эркинлик сари қадам ташлайлик!

Агар ишлайдиган ишингиз бўлса, лекин молиявий жиҳатдан эркин эмаслигингизни ҳис қилаётган бўлсангиз — бу суҳбат айнан сиз учун:
• Қўлингизда озгина маблағ бор, лекин қаердан бошлашни билмаяпсизми?
• Қанчадир сўмни инвестиция қилсам, қандай фойда оламан, деб иккиланаётган бўлсангиз?
• Ойликдан-ойликка яшашдан чарчаганмисиз ва ўз ишингизни бошлаш орзусидамисиз?
• Ҳар ой маош оласиз, лекин инвестицияга пул қолмаяптими?
• Билимингизга сармоя киритишни хоҳлайсиз, лекин доимо кечиктиряпсизми?
• Ҳордиқ, дам олиш ва ўзингизга вақт ажратиш — фақат орзуми?
• “Пассив даромад” деган тушунчани эшитгансиз, лекин қаердан бошлашни билмайсизми?

Шу ва шу каби саволларга жавоб топиш учун бизнинг жамоа билан ZOOM орқали суҳбатга қўшилинг!

Биз сизга молиявий эркинлик сари биринчи ва энг муҳим қадамни ташлашда ёрдам берамиз.

Янги лойиҳамизда фаол иштирок этинг!!!

Қатнашиш учун ушбу онлайн шакл орқали маълумот қолдиринг:
https://forms.gle/yTKwivJJMYrWFJtz5
https://forms.gle/yTKwivJJMYrWFJtz5
https://forms.gle/yTKwivJJMYrWFJtz5

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Обрў, услуб, бойлик— булар фақат ташқи кўриниш. Инсоннинг ҳақиқий қадри қалбидаги меҳр билан ўлчанади.

Қалбида раҳм, кўнглида шафқат бор инсонгина бу дунёда из қолдиради. Чунки инсонни инсоний қиладиган нарса — унинг ҳисси, муҳаббати ва бошқаларнинг оғриғини ёки хурсандчилигини ўзиникидек ҳис қилишидир.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Ер юзига «муваффақиятли» деб аталадиган одамлар эмас, балки қалби илоҳий нур билан тўлган, Аллоҳ розилигини мақсад қилган банда керак. Дунёга тинчлик ўрнатувчи, шифо ва раҳмат олиб келувчи, қалбларга умид ва тавба эшигини очувчи, ҳақиқатни гўзал сўзлар билан етказувчи мўминлар керак. Инсониятга нафақат ўзини, балки атрофдагиларни ҳам охиратга тайёрлайдиган, ҳалоллик ва тақво билан яшайдиган инсонлар керак.

Энг яхши инсон— одамларга энг фойда кўп берувчидир!

Инсоннинг мақсади дунёвий «шахсий муваффақият» эмас, балки Аллоҳнинг розилиги ва охират саодатидир. Қалбида тақво, юзида хулқ, қўлида хайр, сўзида ҳақ бўлган шахс — бу инсониятнинг зийнати, жамиятнинг раҳмати ва ер юзининг барокати.

Бизга ўз манфаатини эмас, балки жамият ҳолини ўйлайдиган, юракда ўти бор, юзида табассум бўлган мухлис бандалар керак. Бизга Аллоҳнинг нурини инсонларга етказувчи, муҳаббат билан тарбия қилувчи муаллимлар, раҳмат туйғусини уйғотувчи қалб эгалари керак.

Чин муваффақият — дунёда Аллоҳга итоат, одамларга фойда ва охиратда жаннатдир. Шунинг учун мақсадимизни қайта кўриб чиқайлик: залолат эмас — ибодат, бойлик эмас — барака, машҳурлик эмас — чин ихлос.

Инсониятни дунёвий ютуқлар қаторида, ҳақиқий мўминлик сифатлари қутқаради.

Ўзингиздан сўранг: Сиз атрофдагилар учун раҳматмисиз ёки имтиҳон (синов)?

✍️
Umid Hudoyberdiev|Online
Аслингиздан ўзга кўринишга уринманг — узоқ юролмайсиз. Оёқ учида туриш қалбни чарчатади, риё — руҳни емиради. Тиззада ўтириш эса ўз қадрингизни камситади, табиий ҳақиқийликни йўқотади.

Ўзини бўлмаган сифатлар билан зийнатлаган киши, кийимсиз одам кабидир — одамлар олдида шарманда, Аллоҳ олдида эса маҳкум.

Шу боис, ўзингиз бўлинг. Қалбингиз пок, ниятингиз ҳалол, сўзингиз рост бўлса — халқ ҳам ҳурмат қилади, Ҳақ ҳам кенг барака беради.

Ҳақиқат шундаки, инсоннинг энг чиройли кийими — тавозелик ва самимийликдир.
Энг баланд мартаба эса — табиий юришда, эзгу ниятда ва очиқ юракда.

✍️
Umid Hudoyberdiev|Online
Зиёлилик юксак фазилат, унга тақлид билан эмас, ички ҳолат билан эришилади.

Сахийга оз-моз хайр садақа улашиб тақлид қилиш, меҳрибонликни ўйнаш, ростгўйликни даъво қилиш мумкин. Аммо зиёли инсонга ўхшаб кўриниш мумкин эмас. Чунки у қалбдаги тарбия, тафаккур, босиқлик ва ички фазилатларнинг уйғунлигидир.

Зиёлилик — шовқин эмас, сукутдаги куч. У кўзга ташланмаслиги мумкин, лекин инсонларни ўйга солади.

Ҳақиқий зиёли инсон ўзини кўрсатиш учун эмас, инсонийлигини сақлаш учун шундай. У ҳазил қилади — лекин теран; сукут сақлайди — лекин таъсирли. Табассуми оғриқни яширади. У сизни ўргатмайди, ўрнак бўлади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Мен ким бўлиб дунёга келишни танламаганман. Бу ихтиёр менда эмас эди — қайси замон, қайси замин, қайси юрак ичида туғилишим тақдирда битилган. Ота-онам улуғ ибрат, нажот ва неъмат бўлишларига қарамасдан уларни ҳам танлаш ихтиёри менда эмас. Лекин менда бир неъмат бор — қайси томонга йўл олишни танлаш, ўзимни камолот сари етаклаш, қалбимни нурга ошно этиш ҳуқуқи. Бу эса инсонга берилган юксак масъулият: танлаш ва юриш, сўнгра жавобгарликни ўз зиммасига олиш.

Ҳар бир қадам — бу бир саволга жавоб, ҳар бир танлов — ботиндаги ниятни намоён қилувчи ойна. Кимнинг йўли эзгулик сари бўлар экан, унинг ботини софлик сари етар; кимнинг йўли нафс ортидан бўлса, у ҳақиқатдан узоқлашар. Кимнинг юрагида интилиш бор бўлса, унга барча йўллар очиқ.

Ҳақиқатга етакловчи йўллар танловдан бошланади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Forwarded from Nidoiy (Umid Hudoyberdiev)
Ботқоққа кўниккан — чаман суёлмас,
Денгиз кўзларига қизиқ туюлмас.
Анга мовий уммон — бир афсун, эртак,
Кўз очиб кўргани - кўлмаги керак.

✍️ Nidoiy
Ўзингизни сотманг.

Атрофдаги инсонлар кўпинча биздан муайян қолипларга мос ҳаракат қилишни кутишади. Агар биз шунга кўнсак ва ҳаётимизни бошқаларнинг стандартларига мувофиқ қурсак, аслида ўзимизга хиёнат қиламиз.

Албатта, “керак” деган ишлар ҳам бўлади. Аммо уларнинг сабабини англаб етиш керак — нима учун ва ким учун. Агар бу “керак” инсоннинг руҳий оламига, фитратига зид бўлса, у ўзини йўқота бошлайди. Бошқаларга ёқиш учун ўзини алдаш — бу ички ҳаётингизни инкор этиш демакдир.

Агар сизда доим чарчоқ бўлиб, руҳан тўла-тўкислик ҳисси йўқ, ҳамда мақсадга етиш ҳам сизни хурсанд қилмаса — демак, йўл нотўғри. Балки бу сизнинг эмас, бошқаларнинг йўлидир. Балки сиз ўзингизни эмас, кимнингдир орзу-истагини амалга оширяпсиз.

Шунинг учун юрак овозига қулоқ тутинг. Қалбингиз кўрсатган йўл — энг тўғри йўл. У қийин бўлиши мумкин, лекин фақат шу йўлда инсон ўзини топади.

Ўзингизни топинг!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Китоб Сизга ҳеч нарса ўргатмаса ҳам, лоақал сўзлар қандай тўғри ёзилишини кўрасиз.

💬💬💬

Даже если книга ничему тебя не учит, ты хотя бы увидишь, как правильно пишутся слова.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Саёҳат — инсонни улғайтиради. Бошқа юртларда ўтказилган бир кун, баъзан ўн йиллик турмуш тажрибасидан ҳам кўпроқ нарса ўргатади. Чунки саёҳат — бу фақат масофа эмас, балки дунёқараш, қалб ва тафаккур кенгайишидир.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Ҳаётнинг биринчи ярми — ғалаён.
Юрак ҳали ўзига тўғри келмас ҳислар билан тўлиб-тошган.
Севги дейсиз, орзу дейсиз, зўр яшаш, зўр кўриниш…
Ҳар бир қараш — муҳаббат, ҳар бир юрак уриши — драматик.
Ҳар бир киши — ё тақдир, ё синов.
Ёнишни ўрганасиз, лекин ёниб кетишдан қўрқмайсиз.

Сўнг ишлар келади:
Ишлайсиз, югурасиз, қоқиласиз —
Ичи бўш, маъносиз шошқалоқлик.
Нега? Ким учун? Кайфиятинг қанақа? — деган саволларга жавоб йўқ.
Фақат югурасиз, югурасиз, югурасиз.
Пул. Ҳурмат. Рақобат. Ўзингизни исботлаш.
Нега исботлаяпсиз — билмайсиз. Кимга исботлаяпсиз — у ҳам аниқ эмас.

Лекин бир кун…
Инсонда нимадир «шиқ» этиб ўзгаради. Ҳаёт аста-секин сиздан кераксиз нарсаларни ажратади.
Онг эмас — қалб.
Қалб сўрайди: “Эй, буларнинг қайси бири сенсан ўзи?”
Шунда ҳаёт ўзининг ҳақиқий юзини кўрсата бошлайди.
Шовқинлар секин тўхтайди. Югуришлар тўхтайди. Юзлар, роллар, кераксиз ташвишлар — парча-парча бўлиб тўкилади.

Ва сиз, бир куни, бир оз тин олиб, ёлғиз ҳолда осмонга қарайсиз.
Тинч. Оддий. Сўзсиз. Лекин ўзгача яқин.
Сиз ўша дарахтларни кўрасиз — аввал ҳам кўргансиз, лекин ҳеч қачон шундай сезмагансиз.
Шамол — энди муздек эмас, руҳингни уйғотувчи.
Қушлар — шовқин эмас, сўзсиз дуо.
Осмон — катта. Денгиз - чексиз. Сиз — кичик. Лекин ўша катталик ичида сизинг ҳам ўрнингиз борлигини ҳис қиласиз.

Шунда тушуниб етасиз:
Яратган нақадар буюк зот эканки — бунақа осмонни, бунақа дарахтларни, бунақа хотиржамликни ва сизни бор қилиб яратган.
Қанча овозлар ичида — сизни. Қанча юзлар ичида — қалби бор қилиб.
Чуқур нафас олиб ҳамд айтасиз!

Ҳаётимизнинг энг гўзал палласи — “тушуниб яшай бошлаган” палла.
У қачон келади?
Юрак тўхтаганда эмас — югуриш тўхтаганда ва хис этиш бошланганда.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
2025/06/30 06:05:50
Back to Top
HTML Embed Code: