Инсон ўзини таниб етганидан сўнг, унда чексиз куч пайдо бўлади. Вақтики у англаб етсаки, энди орқа йўл йўқ, қайтишнинг иложи йўқ — ана ўша пайтда унда ҳаётни қайта қуришга, ҳар қандай деворни парчалашга қодир бўлган ирода юзага чиқади. “Йўқ” деган сўз унга тўсиқ эмас, балки янги ечим излаш учун ишорага айланади. Бу ҳолатда инсон энди курашмасдан иложи йўқлигини тан олиб, ҳар нафасини ҳаракатга айлантиради.
Орқага қайтиш имкони қолмагандаги каби ҳеч қандай ҳолат инсонни кучли қилолмайди.
Энди орқага йўл қолмаганида, у нафақат ҳаракатга мажбур, балки муваффақиятга маҳкумдир. Чунки унда энди танлаш эмас, фақат юриш бор.
Энди у на қўрқади, на кутади — у фақат амалга ўтади. Ҳаётнинг энг олий имкониятлари — орқага йўл йўқ бўлгандагина очилади.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online

👍8🔥3 1
Шиддат билан ўзгараётган дунёда энг муҳими — қалбда тартиб ўрнатиш.
Одам кўп нарсани бошқара олмаслиги мумкин, лекин ўз руҳиятини, ўз ички дунёсини тозалаш — фақат унинг қўлида.
Бунинг учун тўрт «МА»ни унутманг:
Шикоят қилМА.
Бировни айблаМА.
Ўзингни оқланМА.
Ҳеч нарса кутМА.
Чунки ҳақиқий куч — тинч қалбда.
Ҳақиқий эркинлик — ўзини айбсиз деб эмас, балки масъул деб ҳис қилишда.
Бировдан нимадир кутиш фақатгина умидсизликка олиб келади.
Қалбда тинчлик бўлса, дунёдаги тўфон ҳам сизни ағдаролмайди.

👍7❤4💯2 1
Инсон буюк мавжудот
Бизнинг ҳаётимизда учрайдиган одамлар — тасодиф эмас. Ҳар бир учрашув, ҳар бир қиёфа, ҳар бир руҳий туйғу — бу биз ўз оиламизда, орзуларимизда, атрофимизда ёки қалб тубида аввалдан шакллантирган тасаввурларимизнинг аксидир.
Қалбимизда, онгимизда ва орзу-хаёлларимизда “идеал инсонлар” сиймосини чизиб, биз уни ўзимиз ҳам билмаган ҳолда ҳаётимизга чорлаймиз. Шу боис, инсонларнинг ҳаётимизда пайдо бўлиши — бу тасодиф эмас, балки қалб ва тафаккуримизнинг чақириғига жавобдир.
Ҳақиқий учрашувлар қалблар тайёр бўлганида юз беради. Кимнидир яхши кўриш, дўстлашиш ёки қадрлашдан олдин, биз унга ич-ичимизда жой тайёрлаймиз. Ҳар бир инсон бизнинг руҳий оламимизга жавоб сифатида кириб келади: ё яхшилик ўргатиш учун, ё дарс бериш учун, ёки далда, ёки муҳаббат ва руҳий ўсишга сабабчи бўлиш учун. Шундай экан, биз истаган одамлар аввало қалбимизда туғилади ва кейингина ҳаётимизда жисмоний кўриниш олади.
Агар сиз хоҳлаган инсонни учратмоқчи бўлсангиз, аввал уни қалбингизда яратинг. Орзу қилинг, тасаввур этинг, ишонинг ва қалбингизни тозаланг — шунда сиз орзу қилган инсон сизнинг ҳаётингизга, албатта, қадам қўяди.
Ҳар бир алоҳида шахснинг ижобий ва салбий жиҳати нуқтаи назаридан эса - инсонларни қайси кўринишда тасаввур этсак, шу қирраси сизга намоён бўлади.

👍8❤3🤩1💯1
Ичимиздаги “аҳлат” — ўзимизнинг масъулиятимиз
Инсон ҳаёт давомида, турли воқеа ва муаммолар таъсирида, қалбида турли салбий ҳис-туйғуларни йиғиб боради. Бу ғамлар, ранжишлар, кўнгилозарликлар — гўё кўринмас бир “аҳлат”, уни кўпинча тўплаганимизнтсезмаймиз. Ва энг ёмони — бу аҳлатни биринчи учраган одамга, ҳатто у мутлақо алоқадор бўлмаса ҳам, унга бу захарни тўкишни одат қиламиз. Бу — инсофсизликдир.
Ҳеч ким — бировнинг ички оғриқлари учун “аҳлат қутиси” эмас. Кимдир сизни тушунмаган бўлиши мумкин, кимдир хафа қилган бўлиши мумкин — лекин бу бошқаларга уришиш, уларни ранжитиш, ўз ёмон қувватингизни тарқатиш ҳуқуқини бермайди.
Инсон қалбига тозалик керак. Агар сизда йиғилиб қолган оғриқлар, аламлар, ғазаблар бўлса — уларни тан олинг, тушунинг, ва энг муҳими — тинч йўл билан чиқаришни ўрганинг. Дуо қилинг, юринг, ёзинг, суҳбатлашинг, лекин бегуноҳ инсонларга оғриқингизни юкламанг.
Қалбдаги “аҳлат”ни тўпламасликни ўрганинг. Ўзингизни тозаланг. Шунда ҳаёт ҳам тоза ва гўзал бўлади.
Ҳар қандай манфий ҳисни бировга эмас, ўзингизга қарата таҳлил қилинг. Ўзингизни ювинг, тозаланг. Сизда йиғиладиган ҳар бир “аҳлат” — сизга юк, бошқаларга зарар. Шунинг учун, унинг масъулияти ҳам — фақат сизнинг зиммангизда.

👍10❤3🔥1
Соддалик ниқоби остидаги манманлик
Ҳаётда шундай одамлар учрайдики, улар ўз билимсизлиги, тарбиясизлиги ёки маданиятсизлигини “мен содда одамман”, “фалсафа керак эмас”, “мен шунча йил шу йўлда яшадим” каби сўзлар билан оқлашга уриниб, ўзлари қабул қилолмаган инсонларга нисбатан душманлик билан қарашади.
Улар ақллидан — хавотирда, билимлидан — зада, покизадан — безор. Чунки уларнинг қалбида яширин бир ҳис бор: мен ҳам шундай бўлишим мумкин эди, лекин бўлмадим. Ва энди буни тан олиш ўрнига, бошқаларни камситиш, уларга қарши пичинг сўзлар орқали ҳужум қилишни афзал кўради.
Соддалик — фазилат, аммо ахлоқсизликни, билимсизликни ёпиш учун эмас. Ҳақиқий содда инсон — қалбида пок, тилида ҳақ, кўнглида меҳр бўлади. У ўрганишдан, тушунишдан, ва эътироф этишдан қочмайди.
Агар содда бўлмоқчи бўлсангиз — аввало самимий бўлинг. Зулматни ёритадиган нур — тан олиш ва ўз устида ишлашдир.

👍10👏2🔥1💯1
Молиявий эркинлик сари қадам ташлайлик!
Агар ишлайдиган ишингиз бўлса, лекин молиявий жиҳатдан эркин эмаслигингизни ҳис қилаётган бўлсангиз — бу суҳбат айнан сиз учун:
• Қўлингизда озгина маблағ бор, лекин қаердан бошлашни билмаяпсизми?
• Қанчадир сўмни инвестиция қилсам, қандай фойда оламан, деб иккиланаётган бўлсангиз?
• Ойликдан-ойликка яшашдан чарчаганмисиз ва ўз ишингизни бошлаш орзусидамисиз?
• Ҳар ой маош оласиз, лекин инвестицияга пул қолмаяптими?
• Билимингизга сармоя киритишни хоҳлайсиз, лекин доимо кечиктиряпсизми?
• Ҳордиқ, дам олиш ва ўзингизга вақт ажратиш — фақат орзуми?
• “Пассив даромад” деган тушунчани эшитгансиз, лекин қаердан бошлашни билмайсизми?
Шу ва шу каби саволларга жавоб топиш учун бизнинг жамоа билан ZOOM орқали суҳбатга қўшилинг!
Биз сизга молиявий эркинлик сари биринчи ва энг муҳим қадамни ташлашда ёрдам берамиз.
Янги лойиҳамизда фаол иштирок этинг!!!
Қатнашиш учун ушбу онлайн шакл орқали маълумот қолдиринг:
https://forms.gle/yTKwivJJMYrWFJtz5

👍8❤2💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Обрў, услуб, бойлик— булар фақат ташқи кўриниш. Инсоннинг ҳақиқий қадри қалбидаги меҳр билан ўлчанади.
Қалбида раҳм, кўнглида шафқат бор инсонгина бу дунёда из қолдиради. Чунки инсонни инсоний қиладиган нарса — унинг ҳисси, муҳаббати ва бошқаларнинг оғриғини ёки хурсандчилигини ўзиникидек ҳис қилишидир.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Қалбида раҳм, кўнглида шафқат бор инсонгина бу дунёда из қолдиради. Чунки инсонни инсоний қиладиган нарса — унинг ҳисси, муҳаббати ва бошқаларнинг оғриғини ёки хурсандчилигини ўзиникидек ҳис қилишидир.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍9❤2💯1
Ер юзига «муваффақиятли» деб аталадиган одамлар эмас, балки қалби илоҳий нур билан тўлган, Аллоҳ розилигини мақсад қилган банда керак. Дунёга тинчлик ўрнатувчи, шифо ва раҳмат олиб келувчи, қалбларга умид ва тавба эшигини очувчи, ҳақиқатни гўзал сўзлар билан етказувчи мўминлар керак. Инсониятга нафақат ўзини, балки атрофдагиларни ҳам охиратга тайёрлайдиган, ҳалоллик ва тақво билан яшайдиган инсонлар керак.
Энг яхши инсон— одамларга энг фойда кўп берувчидир!
Инсоннинг мақсади дунёвий «шахсий муваффақият» эмас, балки Аллоҳнинг розилиги ва охират саодатидир. Қалбида тақво, юзида хулқ, қўлида хайр, сўзида ҳақ бўлган шахс — бу инсониятнинг зийнати, жамиятнинг раҳмати ва ер юзининг барокати.
Бизга ўз манфаатини эмас, балки жамият ҳолини ўйлайдиган, юракда ўти бор, юзида табассум бўлган мухлис бандалар керак. Бизга Аллоҳнинг нурини инсонларга етказувчи, муҳаббат билан тарбия қилувчи муаллимлар, раҳмат туйғусини уйғотувчи қалб эгалари керак.
Чин муваффақият — дунёда Аллоҳга итоат, одамларга фойда ва охиратда жаннатдир. Шунинг учун мақсадимизни қайта кўриб чиқайлик: залолат эмас — ибодат, бойлик эмас — барака, машҳурлик эмас — чин ихлос.
Инсониятни дунёвий ютуқлар қаторида, ҳақиқий мўминлик сифатлари қутқаради.
Ўзингиздан сўранг: Сиз атрофдагилар учун раҳматмисиз ёки имтиҳон (синов)?

👍8❤4🔥2👏1
Аслингиздан ўзга кўринишга уринманг — узоқ юролмайсиз. Оёқ учида туриш қалбни чарчатади, риё — руҳни емиради. Тиззада ўтириш эса ўз қадрингизни камситади, табиий ҳақиқийликни йўқотади.
Ўзини бўлмаган сифатлар билан зийнатлаган киши, кийимсиз одам кабидир — одамлар олдида шарманда, Аллоҳ олдида эса маҳкум.
Шу боис, ўзингиз бўлинг. Қалбингиз пок, ниятингиз ҳалол, сўзингиз рост бўлса — халқ ҳам ҳурмат қилади, Ҳақ ҳам кенг барака беради.
Ҳақиқат шундаки, инсоннинг энг чиройли кийими — тавозелик ва самимийликдир.
Энг баланд мартаба эса — табиий юришда, эзгу ниятда ва очиқ юракда.

👍12🔥2👏2💯1
Зиёлилик юксак фазилат, унга тақлид билан эмас, ички ҳолат билан эришилади.
Сахийга оз-моз хайр садақа улашиб тақлид қилиш, меҳрибонликни ўйнаш, ростгўйликни даъво қилиш мумкин. Аммо зиёли инсонга ўхшаб кўриниш мумкин эмас. Чунки у қалбдаги тарбия, тафаккур, босиқлик ва ички фазилатларнинг уйғунлигидир.
Зиёлилик — шовқин эмас, сукутдаги куч. У кўзга ташланмаслиги мумкин, лекин инсонларни ўйга солади.
Ҳақиқий зиёли инсон ўзини кўрсатиш учун эмас, инсонийлигини сақлаш учун шундай. У ҳазил қилади — лекин теран; сукут сақлайди — лекин таъсирли. Табассуми оғриқни яширади. У сизни ўргатмайди, ўрнак бўлади.

👍22
Мен ким бўлиб дунёга келишни танламаганман. Бу ихтиёр менда эмас эди — қайси замон, қайси замин, қайси юрак ичида туғилишим тақдирда битилган. Ота-онам улуғ ибрат, нажот ва неъмат бўлишларига қарамасдан уларни ҳам танлаш ихтиёри менда эмас. Лекин менда бир неъмат бор — қайси томонга йўл олишни танлаш, ўзимни камолот сари етаклаш, қалбимни нурга ошно этиш ҳуқуқи. Бу эса инсонга берилган юксак масъулият: танлаш ва юриш, сўнгра жавобгарликни ўз зиммасига олиш.
Ҳар бир қадам — бу бир саволга жавоб, ҳар бир танлов — ботиндаги ниятни намоён қилувчи ойна. Кимнинг йўли эзгулик сари бўлар экан, унинг ботини софлик сари етар; кимнинг йўли нафс ортидан бўлса, у ҳақиқатдан узоқлашар. Кимнинг юрагида интилиш бор бўлса, унга барча йўллар очиқ.
Ҳақиқатга етакловчи йўллар танловдан бошланади.

👍12✍3💯3👏2😢1
Ўзингизни сотманг.
Атрофдаги инсонлар кўпинча биздан муайян қолипларга мос ҳаракат қилишни кутишади. Агар биз шунга кўнсак ва ҳаётимизни бошқаларнинг стандартларига мувофиқ қурсак, аслида ўзимизга хиёнат қиламиз.
Албатта, “керак” деган ишлар ҳам бўлади. Аммо уларнинг сабабини англаб етиш керак — нима учун ва ким учун. Агар бу “керак” инсоннинг руҳий оламига, фитратига зид бўлса, у ўзини йўқота бошлайди. Бошқаларга ёқиш учун ўзини алдаш — бу ички ҳаётингизни инкор этиш демакдир.
Агар сизда доим чарчоқ бўлиб, руҳан тўла-тўкислик ҳисси йўқ, ҳамда мақсадга етиш ҳам сизни хурсанд қилмаса — демак, йўл нотўғри. Балки бу сизнинг эмас, бошқаларнинг йўлидир. Балки сиз ўзингизни эмас, кимнингдир орзу-истагини амалга оширяпсиз.
Шунинг учун юрак овозига қулоқ тутинг. Қалбингиз кўрсатган йўл — энг тўғри йўл. У қийин бўлиши мумкин, лекин фақат шу йўлда инсон ўзини топади.
Ўзингизни топинг!

👍9👏2❤1 1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ота-оналар — паноҳимизнинг суянчи, фарзанд тақдирига ҳамнафас, ҳамдард фидоийлардир.
Ҳар бир инсоннинг саҳна ортида кўзга кўринмас, бошқа чемпион — унинг онаси ва отаси. Улар — оғир кунларида ортдаги пинҳона дуо, кўтарилишида сўзсиз қўллаб-қувватловчи, ҳар мағлубиятда қучоқ очиб кутувчи юракдир.
Она — оғриқни сездирмайдиган қалб.
Ота — сукутини сўзга айлантирган устоз.
Улар нафaқат юришни, балки йиқилганда қайта югуришни ўргатади.
Она-ота — фарзанднинг ичидаги шам шуъласини авлоддан авлодга ўтказувчи нур.
⸻
Жондан азиз фарзанднинг оғриғи — она учун ўз жонининг оғриғи.
Синовда, ютишда, хатоларда, кетишларда — ота-она фарзанди билан бирга юради. Улар нафақат бошлаган йўлини кўрган, балки энг оғир бурилишларида ундан олдин сезган инсонлардир.
⸻
Ота-оналар фарзандни танламайди, улар уни қабул қилади. Қалбида бардош қилиб, руҳида нур бўлиб, елкасида севги бўлиб яшайди.
Фарзанд қачон учишни ўрганса — бу она ва отанинг илк кунларда унга қанот бўлиб берганлиги сабаблидир.
Шунинг учун… агар сиз ҳозир учаётган бўлсангиз — орқага қаранг. Балки, сиз эмас, сиз учун доим орқангиздан дуо қилганлар учаётгандир.

СС: юқоридаги гапларга рози бўлсангиз, бу ма
ълумотни ота-онангизга юбориб қўйинг!
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍6❤3💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Китоб Сизга ҳеч нарса ўргатмаса ҳам, лоақал сўзлар қандай тўғри ёзилишини кўрасиз.
💬💬💬
Даже если книга ничему тебя не учит, ты хотя бы увидишь, как правильно пишутся слова.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
💬💬💬
Даже если книга ничему тебя не учит, ты хотя бы увидишь, как правильно пишутся слова.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍11💯4 2😁1
Саёҳат — инсонни улғайтиради. Бошқа юртларда ўтказилган бир кун, баъзан ўн йиллик турмуш тажрибасидан ҳам кўпроқ нарса ўргатади. Чунки саёҳат — бу фақат масофа эмас, балки дунёқараш, қалб ва тафаккур кенгайишидир.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍10👏3❤2
Ҳаётнинг биринчи ярми — ғалаён.
Юрак ҳали ўзига тўғри келмас ҳислар билан тўлиб-тошган.
Севги дейсиз, орзу дейсиз, зўр яшаш, зўр кўриниш…
Ҳар бир қараш — муҳаббат, ҳар бир юрак уриши — драматик.
Ҳар бир киши — ё тақдир, ё синов.
Ёнишни ўрганасиз, лекин ёниб кетишдан қўрқмайсиз.
Сўнг ишлар келади:
Ишлайсиз, югурасиз, қоқиласиз —
Ичи бўш, маъносиз шошқалоқлик.
Нега? Ким учун? Кайфиятинг қанақа? — деган саволларга жавоб йўқ.
Фақат югурасиз, югурасиз, югурасиз.
Пул. Ҳурмат. Рақобат. Ўзингизни исботлаш.
Нега исботлаяпсиз — билмайсиз. Кимга исботлаяпсиз — у ҳам аниқ эмас.
Лекин бир кун…
Инсонда нимадир «шиқ» этиб ўзгаради. Ҳаёт аста-секин сиздан кераксиз нарсаларни ажратади.
Онг эмас — қалб.
Қалб сўрайди: “Эй, буларнинг қайси бири сенсан ўзи?”
Шунда ҳаёт ўзининг ҳақиқий юзини кўрсата бошлайди.
Шовқинлар секин тўхтайди. Югуришлар тўхтайди. Юзлар, роллар, кераксиз ташвишлар — парча-парча бўлиб тўкилади.
Ва сиз, бир куни, бир оз тин олиб, ёлғиз ҳолда осмонга қарайсиз.
Тинч. Оддий. Сўзсиз. Лекин ўзгача яқин.
Сиз ўша дарахтларни кўрасиз — аввал ҳам кўргансиз, лекин ҳеч қачон шундай сезмагансиз.
Шамол — энди муздек эмас, руҳингни уйғотувчи.
Қушлар — шовқин эмас, сўзсиз дуо.
Осмон — катта. Денгиз - чексиз. Сиз — кичик. Лекин ўша катталик ичида сизинг ҳам ўрнингиз борлигини ҳис қиласиз.
Шунда тушуниб етасиз:
Яратган нақадар буюк зот эканки — бунақа осмонни, бунақа дарахтларни, бунақа хотиржамликни ва сизни бор қилиб яратган.
Қанча овозлар ичида — сизни. Қанча юзлар ичида — қалби бор қилиб.
Чуқур нафас олиб ҳамд айтасиз!
Ҳаётимизнинг энг гўзал палласи — “тушуниб яшай бошлаган” палла.
У қачон келади?
Юрак тўхтаганда эмас — югуриш тўхтаганда ва хис этиш бошланганда.

👍13😢3🔥2💯2 2✍1
Яхшиликдан қўрқманг
Баъзан инсон хушнуд кунларда ҳам тинчлик топа олмайди. Қалбида бир қўрқув ғовланади: “Бу бахт учун менга албатта тўлаш керак бўлади. Ҳаёт ҳеч нарсани бепул бермайди.” Дилида яширин ғам: “Бундай шодликнинг ортидан қандайдир мусибат келади”, — деб ўзини ҳушёр тутади. Бу - кўпчилик болалигидан кўтариб келадиган оғир юк.
Бу фикрларнинг ичида тўғри мезон йўқ. Ҳаётдаги ҳар бир воқелик — ё амалларимиз самараси, Қодир Зотнинг белгилаган синови. Яхшилик — улуғ неъмат. Унинг ичида ҳам ҳикмат бор. Ундан лаззат олиш, шукрона қилиш, қалбни кенг қилиш — бу ҳам инсоннинг феълидан.
Нега биз кўнглимизга бахтга нисбатан шубҳа соламиз? Нега ҳар бир нурга соя излаймиз? Чунки болалигимизда айтиб келишган: “Ортиқча хурсанд бўлма, йиглаб қоласан”. Шу сўзлар қалбга илондай ўрнашиб, ҳар бир қувончда қўрқув уйғотади.
Аммо инсоф билан ўйлаб кўринг: шодлик — бу гуноҳ эмас. Ундан қочиш эмас, уни қадрлаш керак. Албатта, ҳаётда синовлар ҳам бўлади, аммо бу синовлар бахт учун жазо эмас, балки тарбия ва усиш учундир.
Қалбингиздаги хурсандчилик — бу мукофот бўлиши ҳам мумкин. Ундан юз ўгирманг. Қувончни онлар билан тўлдиринг.
Ҳаёт мувозанатдан иборат. Аммо бу мувозанатни фақат “оқ ва қора” деб қабул қилиш — улуғ дуруст эмас. Баъзи кунлар нурли бўлади, баъзилари сояли. Лекин ҳар иккаласи ҳам — бир мактаб. Сизни шод қилган кунингизда, хурсанд бўлишни билинг. Буни ўргатмаган бўлишлари мумкин. Энди ўрганинг. Чунки бу ҳам ибодатдек амалдир.
Обуна бўлинг!

👍12🔥3❤2👏2 1
Нима қилиб бўлса ҳам ҳаракат бошлаш керак!
Ҳақиқат шуки, орзу қилиш осон. Ҳаракат қилиш, бошлаш оғир. Аммо айнан у ҳаётингизни ўзгартиради.
Бошлаш учун порлоқ ғоялар, идеал шартлар керак эмас. Сизга керак бўлгани – биринчи қадам. Ҳатто у кичик бўлса ҳам.
1. Шунчаки бошланг, лекин аниқ ният билан
Аниқ мақсадсиз қилган иш – бефойда. Бошланг, лекин: “Икки саҳифа китоб”, “10 дақиқа югуриш”, “Бир одамга қўнғироқ қилиш” каби аниқ амал билан.
2. Мақсад қўйинг – ноаниқ, чалкаш эмас
“Муваффақиятли бўлиш” эмас, “Шу ҳафта 3 та мижоз топиш”. Ишни ҳис қилиш учун ўлчанадиган мақсад керак.
3. Мақсадни бўлакларга бўлинг
Катта ғоя қалбни қотиради. Уни кичик бўлакларга бўлинг: ҳар бир амал сизни яқинлаштиради. Тўрт эшикдан фақат биттаси очиқ – аввал биттасига киринг.
4. Қувватни қидирманг – тартиб яратинг
Руҳланиш ва мотивация келиб-кетади. Лекин одат қолади. Сиз эрта тонгдаги тартиб, ихлос ва ният ила яшанг – шу сизга барака олиб келади.
5. Режангизни баҳам кўринг, лекин ҳар кимга эмас
Ҳар доим гапиришдан кўра қилинг. Аммо сизни қадрлайдиган, сизни билган, сизнинг келажагингизга бефарқ бўлмаган бир одамга айтиб қўйинг. Ҳисобот ҳисси ҳаракатни жонлантиради.
6. Ёлғиз эмаслигингизни англанг
Биродарингиз билан “бирга ҳаракат”, дуо ва маслаҳат – бу жонга малҳам. Худо йўлида бўлган одам ёлғиз қолмайди.
7. Халал берувчи чарчоқ эмас, ноаниқликдир
Ҳақиқий дам – нафсни тушуниш. Қувват етишмайдиган пайтда тана эмас, қалб толиққан бўлади. Унга озроқ сукут, тафаккур ва ибратли муҳит керак. Мақсадларга аниқлик беринг.
8. Одатингизни тузатинг – ҳаётингиз ҳам ўзгаради
Танангиз – амалиёт майдони. У суст бўлса, ниятлар ҳам суст. Эрта ухланг, тиниқ ҳаво, овқат, пок ният – бу жисм ва қалбнинг ризқидир.
Бугун:
• Бир мақсад ёзинг
• Унга етакловчи бир амал танланг
• Ва ҳозир бошланг
Эртасига қолган ҳар бир ният – нафс учун имконият. Аммо қалб фақат амал билан юксалади.
Амал қилганлар топади. Интилишда барака бор.
Олдин қадам ташланг, кейин йўл очилади.

👍12❤7👏5 1
Ҳақиқат шундаки, инсон ҳамиша ҳам курашишга мажбур эмас. Ҳар бир жанг – фарз эмас. Баъзи ҳолатларда энг оқилона қарор – тинчлик билан кетишдир. Унутманг: сабр – бу зўравонликка чидаш эмас, ўзингизни синдириш ва ўз қувватингизни беҳуда исроф қилиш эмас.
Инсон қалби – нозик бир омонат. Уни зулматдан, ўткир сўзлардан, залолатдан, тушкунликдан асраш ҳам бир ибодатдир. Агар бир муҳитда нафас тор, кўнгил нолар, сукутингиз ҳам юракни оғритса – шундан аста-секин кетиш, оғиз очмасдан ҳиммат билан юз ўгириш – бу заифлик эмас. Бу ўзингизни ҳурмат қилишнинг бир шакли.
Фитратимиз қалбга ором топишни хоҳлайди. Аммо доимий равишда руҳни эзаётган, нафсни йўлдан урадиган муҳитда қолиш – қалбни қоралайди. Зеро, Аллоҳ таоло зулмни севадиган зот эмас. Ва нафақат ўзгаларга, балки ўзингизга ҳам зулм қилманг.
Шундай экан, ҳар вақтини йўқотмасдан, руҳингизни еб қўяётган нарсалардан аста-секин юз ўгиринг. Оқибатни Аллоҳга топширинг. Сабаби, қалбингиз сизни сўзсиз ҳам оғир вазиятдан олиб чиқади – агар уни тингласангиз.
Тингланган қалб – адашмайди.

👍9❤6💯1 1