#taqdim

ЭРТА

Итоатлар эртага қолди,
Ибодатлар эртага қолди,
Ҳар нафасда Аллоҳ дегани
Шижоатлар эртага қолди.

Ҳикоятлар эртага қолди,
Ҳидоятлар эртага қолди,
Шу бугуннинг қайғуси тушган
Хижолатлар эртага қолди.

Ўткирбек Муҳаммад Собир
#taqdim

Гоҳи ёзгим келар номалар қатор,
Юрак юк ташлаган қалам юрмайди.
Гоҳи унутмоқлик, гоҳ эслаш хатар,
Кунин кўради-ю ҳеч кун кўрмайди.

Сизга сўз айтишга тўплайман ҳижо,
Вазни оғир келар ҳар сафар нетай?
Акс садоси йўққа қилмай илтижо,
Майли, бу дунёдан жимгина кетай...

Ўткирбек Муҳаммад Собир
Forwarded from Hilol Nashr
#янгилик

«Дорул Арқам» китоби

Муҳаммад Амин Йилдирим қаламларига мансуб, Ўткирбек Муҳаммад Cобир томонларидан нашрга тайёрланган «Дорул Арқам таълим маскани тарихи» (ваҳий нозил бўлиш жараёнида шахсият тарбияси) китоби нашр қилиниб, сотувга чиқди.

Маълумки, Дорул Арқам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадаги ҳаётларида муҳим касб этган маскан ҳисобланади. Мушриклар У зот алайҳиссалом Исломни олиб келганларида қаршилик қилиб, бу муборак диннинг ёйилишига тўсқинлик қилишди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Арқам розияллоҳу анҳунинг уйларида қўним топдилар, кам сонлик мусулмон бўлган, кейинчалик эса кучли шахс бўлиб етишган саҳобаларни тарбияладилар.

«Дорул Арқам» китоби:
🟤 Набий алайҳиссалом мазкур тарбия йўлини қай тарзда олиб борганликлари;
🟤 бу ишда нималарга эътибор берганликлари;
🟤 нима учун маскан қилиб Дорул Арқам танлангани;
🟤 Дорул Арқамга танланган талабаларнинг — саҳобаларнинг ўзига хос хусусиятлари ва унга аъзо бўлган илк 45 талаба;
🟤 Дорул Арқам талабаларининг кейинчалик муваффақиятга эриштирган 12 асосий сабаб ва шу мавзудаги яга гўзал маълумотлар жамланган асардир.

Марҳамат, Ислом тарихида энг буюк таълим масканларидан бири ҳақидаги тарихий, илмий, ахлоқий, тарбиявий китобни харид қилинг! 😊

👉 Нархи: 51 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Hilol Nashr
#янгилик

«Муҳаммад алайҳиссаломга муҳаббат» (Саҳобалар ибрати) китоби нашр қилинди

📚 Муҳаммад Амин Йилдирим қаламларига мансуб, Ўткирбек Муҳаммад Cобир томонларидан нашрга тайёрланган «Муҳаммад алайҳиссаломга муҳаббат» (Саҳобалар ибрати) китоб нашр қилиниб, сотувга чиқди.

Китоб кириш қисмидан ташқари бешта бўлимдан иборат. Ана шу бўлимларда севги ахлоқини, Пайғамбаримиз алайҳиссаломни нима учун ва қандай севишимиз кераклигини, саҳобалар У зот алайҳиссаломни қандай севганликларини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни қандай яхши кўрганликларини, Жанобимиз умматларини қандай яхши кўрганликларини ҳақида ўқиб, англашингиз мумкин.

😊 Асарда асосий эътиборни асл севгининг қаҳрамонлари бўлган саҳобаи киромларнинг Пайғамбаримиз алайҳиссаломни қай тарзда яхши кўрганларига кўрсатилган.

👉 Нархи: 51 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Jasurbekning tashabbusi bilan anchadan beri kitoblarni tahlil qilamiz. Bu safar suhbatimiz "Mukammal kun" haqida ekan. Foydali bo'lishidan umid qilib turibmiz.

Kitobdan iqtibos:

Oxirgi so‘zlar yuragining tub-tubida jarangladi: "Muhammadiylaringiz qani?.."


O‘tkirbek Muhammad Sobir
2024/05/02 20:04:43
Back to Top
HTML Embed Code: