Telegram Web Link
Адлия вазирлиги: курьерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди

Мамлакатимизда курьерлик, яъни маҳсулот ёки товарни етказиб бериш хизмати ривожланиб бормоқда. Шу боис, ушбу хизматни тартибга солишга қаратилган ҳужжат қабул қилинди.

Адлия вазирлиги томонидан “Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низом электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733148

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
"Ўзмиллийбанк" АЖ билан келажакка қадам

Самарқанд шаҳрида Олий таълим муассасаларининг битирувчилари учун “TalabaExpo – 2025” касб кўргазмаси ўтказилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, “Ўзмиллийбанк” АЖ, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир “Келажакка қадам” дастури ва “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ташкил этилиб, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тўғри касб танлашларига кўмаклашиш, шунингдек, уларнинг истиқболли ғояларини амалга оширишлари учун зарур имкониятлар яратишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733175

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Давлат хизмати бўйича Форуми иштирокчиларига

Батафсил: https://uza.uz/posts/733193

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш чоғида мобиль видеокузатув воситаларидан фойдаланилади

2025 йил 17 июнда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кучга кирди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733181

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Ўзмиллийбанк”АЖ: Наманган бизнес учун катта майдон

Наманган республикамиз ҳудудлари орасида иқтисодий структураси ривожланаётган вилоят сифатида алоҳида аҳамият касб этади. Аҳоли гавжум, табиатан мўътадил иқлимга эга вилоятда сўнгги йилларда иқтисодий тармоқлар: тадбиркорлик ва кичик бизнес, ишлаб чиқариш ҳамда саноатнинг турли жабҳалари тараққий этмоқда.

“Ўзмиллийбанк”АЖ Матбуот хизмати ташаббуси билан Наманган вилояти бўйлаб ташкил этилган Пресс-турда мазкур молия муассасаси ҳамкорлигида кенгайиб бораётган ҳамда янги иш ўринлари яратаётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733187

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда сейсмик хавфсизлик ва зилзилага тайёргарлик кўриш ишлари кучайтирилмоқда

Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасига замонавий ёндашувларни жорий қилиш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини янада ошириш, кучли зилзилаларни прогноз қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва уларга тайёргарлик кўришнинг замонавий тизимини яратиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 17 апрелда “Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфни мониторинг қилиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Ушбу ҳужжатда белгиланган вазифалар ижроси қандай амалга оширилмоқда? Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Лойиҳа фаолияти ва сейсмик хавфсизлик талаблари мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Ш.Одилов бу ҳақда қуйидагиларни маълум қилди

Батафсил: https://uza.uz/posts/733183

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
24 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733160

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Мўғулистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 24-25 июнь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733236

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Олий суд: тўловга қобилиятсизлик, далиллар мақбуллиги, оилавий муносабатлар билан боғлиқ қарорлар қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми мажлиси бўлиб ўтди. Унда судьялар, Бош прокурор, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, Конституциявий суд ва Судьялар ассоциацияси раислари, Сенат аъзолари, Омбудсман, Болалар омбудсмани вакиллари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ҳамда Судьялар олий кенгаши, Адвокатлар палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар иштирок этди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733228

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ҳормуз бўғозининг дунё иқтисодиёти учун аҳамияти

Халқаро экспертлар фикрича, Исроил ва Эрон ўртасидаги можаронинг кескинлашуви Ҳормуз бўғозининг ёпилишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолат нафақат Яқин Шарқ мамлакатлари, балки бутун дунё иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади.
Бўғоз Ҳинд океанининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, Форс кўрфазини Ўмон кўрфази ва Араб денгизи билан боғлайди. Шимолий соҳиллари Эронга, жанубий соҳиллари БАА ва Ўмонга тегишли.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733250

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Илҳом Туа Бин Иллиас: Малайзия Ўзбекистон билан икки томонлама савдони ривожлантириш тарафдори

Малайзия Ўзбекистон билан ўзаро товар айирбошлаш салоҳияти ошишига умид қилмоқда, чунки ҳар икки давлат иқтисодиёт, туризм ва яшил технологиялар каби соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Малайзиянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Туа Бин Иллиас “Bernama” ва “RTM” нашрларига берган интервьюсида маълум қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733266

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
2025/07/14 09:17:17
Back to Top
HTML Embed Code: