Telegram Web Link
25 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 25 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-27 даража илиқ, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733590

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Кун_тарихи

“Султонга бағишланган тарихлар йиғиндиси” номли асар ёзган муаррихни биласизми?


Ватанимиз тарихидаги 25 июнь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733904

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Хитойдан_хабарлар

Сун Минг: пахта ҳосилдорлиги аввало уруғ сифатига боғлиқ


Шинжоннинг Чангжи шаҳрида уруғчилик билан шуғулланувчи “Цзюшен Хэ” компанияси бўлиб, у Ўзбекистонга хам пахта уруғи етказиб бермоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733906

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
«S&P» «Ўзмиллийбанк» АЖнинг рейтинг прогнозини «ижобий»га кўтарди

«S&P Global Ratings» халқаро агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг рейтинг прогнозини «барқарор»дан «ижобий»га кўтарди ҳамда банкнинг узоқ ва қисқа муддатли кредит рейтингларини BB-/B даражасида тасдиқлади. Ушбу ютуқ банкнинг барқарор ривожланаётгани ва мамлакатимиз иқтисодиётида стратегик роль ўйнаётганини кўрсатади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733925

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Жаҳон матбуотида ташриф доирасидаги фикрлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга давлат ташрифи доирасида Улан-Батор шаҳрида ўтказилган “Ипак йўли дурдонаси” туризм форуми ҳам жаҳон матбуотида кенг ёритилди.
Жумладан, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг ҳамкори – Мўғулистон миллий ахборот агентлиги (MОНТСАМЭ)да ушбу форум икки давлат ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик имкониятларини ўрганишга хизмат қилиши ёзилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733927

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзмиллийбанк етакчи немис банклари Commerzbank AG ва AKA Bank билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Батафсил: https://uza.uz/posts/733944

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Бугун, 2025 йил 25 июнь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Унда Сенат ва Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Сенат Раиси Танзила Норбоева бошқараётган мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733967

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Сенат Раиси: халқаро майдонда вазият мураккаблашиб бораётганига қарамасдан мамлакатимизда ривожланиш барқарор сақланмоқда

Батафсил: https://uza.uz/posts/734004

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон БРМ индексида 19 поғонага кўтарилди

Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (Sustainable Development Solutions Network — SDSN) томонидан 2025 йил учун тайёрланган навбатдаги ҳисоботга кўра, Ўзбекистон 73 балл тўплаб, 62-ўринни эгаллади.
Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 19 поғонага яхшиланиб, мамлакат Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақасида 2015 йилдан буён барқарор ривожланаётган давлат сифатида эътироф этилди.

Куни кеча мазкур ҳисоботнинг расмий онлайн тақдимоти бўлиб ўтди. Унда SDSN муассисларидан бири, Колумбия университети профессори Жеффри Сакс, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Умид Обидхўжаев ҳамда бошқа нуфузли халқаро экспертлар иштирок этди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733958

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Танзила Норбоева: ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнларида Сенат, маҳаллий кенгашлар фаол иштирок этади

Батафсил: https://uza.uz/posts/734026

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Улан-Батор кўчаларида сайёҳлик салоҳиятини намойиш этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мўғулистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан мамлакатнинг сайёҳлик имижини тарғиб қилишга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда.

Улан-Баторнинг марказий кўчаларидаги энг йирик ЛEД-экранларда Ўзбекистоннинг бой тарихий, маданий ва табиий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи видеороликлар намойиши бошланди. Кадрларда қадимий шаҳарлар, гўзал манзаралар, Ипак Йўли бўйлаб ноёб йўналишлар ва замонавий сайёҳлик объектлари акс этган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/734034

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
2025/07/04 18:42:01
Back to Top
HTML Embed Code: