Telegram Web Link
"Ўзмиллийбанк"АЖ: миллий либослар миллатимиз кўрки

Қадриятлар ҳар доим халқнинг ўзлиги, маънавияти ва маданиятидан дарак берувчи юксак мезон. Бугун миллийликка қаратилаётган эътибор ҳам ана шу мезонларнинг умрбоқийлигини таъминлашга қаратилган. Жумладан, миллий либослар челленжи аксарият ташкилотлар қатори, "Ўзмиллийбанк"АЖ да ҳам мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Мақсад – миллатимизнинг маънавий кўзгуси саналган анъаналар бардавомлигида муносиб иштирок этишдан иборат.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732559

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Кўп қаватли уйлар зилзилабардошлик ва сейсмик хавфсизликка жавоб беради...ми?

Батафсил: https://uza.uz/posts/732574

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Қашқадарёда ҳали ишга солинмаган камида 15 миллиард долларлик салоҳият бор – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бошланди.
–Вилоятдаги ўзгаришларни кўриб, одамлар билан гаплашиб, ислоҳотларимиз уларнинг ҳаётига шиддат билан кириб бораётганига яна бир бор амин бўлдим. Олдинлари битта вилоятдаги ўзгаришлар билан танишишга бир кун етарди. Шу кунларга етиб келдик, ҳозир битта туманга бир ҳафта ҳам кам, – деди давлатимиз раҳбари.

Саккиз йил аввал вилоят саноатининг ярмидан кўпи нефть-газ ва кимё тармоғи корхоналарига тўғри келгани, ўтган даврда электротехника, қурилиш материаллари, тўқимачилик, мебелчилик соҳаларида катта сакраш бўлиб, ҳозирда бу тармоқларнинг саноатдаги улуши 54 фоизни ташкил этаётгани таъкидланди.

Лекин қилинган ишлар билан чекланмасдан, янада юқори суръат билан ишлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732582

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Давлатимиз раҳбари кеча Қашқадарёдаги турли объектларга ташрифдан олган таассуротлари билан бўлишди

Масалан, уч йил олдин Чироқчидан ажралиб чиққан Кўкдала тумани. Ўтган даврда бу ерда 120 километр сув, 210 километр электр тармоғи қурилди, 605 километр тупроқ йўллар таъмирланди, 19 та мактаб, 22 та боғча, 5 та оилавий поликлиника ишга тушди. Ишлаб чиқариш корхоналари 3 карра ошиб, 220 тага етди.

Қисқа даврда Миракининг ўзида 180 миллион долларлик 200 дан ортиқ лойиҳа ишга тушди, 2 минг иш ўрни яратилди. Яна 150 миллион долларлик лойиҳаларда ишлар кетаяпти.

Яккабоғ туман марказида 1 минг 400 хонадонли 54 та кўп қаватли уйлар, “Эко бозор”, замонавий савдо ва кўнгилочар маркази барпо бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732588

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент: Қашқадарё вилоятининг ишга солинмаган энг катта захираси, бу – унинг суғориладиган, яйлов ва ўрмон ерлари

Мисол учун, Қашқадарёдаги суғориладиган қишлоқ ерлари 515 минг гектарни, томорқа ва боғдорчилик ерлари 45 минг гектарни ташкил қилиб, республикада биринчи ўринда. Ёки, вилоятда 1,3 миллион гектар яйлов ва ўрмон ерлари мавжуд. Бунча ер билан бутун республиканинг гўштга эҳтиёжини бемалол қопласа бўлади.
Ўтган йили вилоят қишлоқ хўжалигида 43 триллион сўмлик маҳсулот яратилди.

–Агар илм билан ресурс ва салоҳият тўлиқ ишга солинса, кўчати, уруғи, экин экишга янги агротехнологиялар жорий қилинса, сув ва энергия тежамкор технологиялар кенг қўлланилса, бу рақамни беш йилда бемалол 100 триллион сўмга олиб чиқиш мумкин, – деди Президент.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732590

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Қашқадарёда чорвачиликни комплекс ривожлантириш дастури бошланади

Чорвачилик учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 12 ойгача 14 фоизли кредитлар ажратилади. Бу орқали вилоятдаги 127 та чорвадор тўлиқ қувватга чиқади.

Ери ҳам, фермаси ҳам мавжуд бўлган 630 та чорвадорга мол сонини 12 минг бошга кўпайтириши учун арзон ресурслар ажратилади.

Мутасаддиларга халқаро молия институтларидан жалб қилинган 150 миллион доллар ҳисобидан ушбу лойиҳаларни молиялаштиришни бошлаш топширилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732592

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Мева-сабзавот экспорти икки карра ошган

Йил бошидан вилоятда мева-сабзавот экспорти 2 карра ошиб, 62 миллион долларга етди.

Кўкдаладаги 6 минг гектар лалми ерда тарвуз, вилоятнинг 13 та туманидаги 6 минг гектар экин ерларида помидор етиштиришни йўлга қўйиш орқали тарвузнинг йиллик экспортини 30 миллион долларга, помидорни эса 5 миллион долларга етказиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Помидор, бодринг ва бошқа сабзавот уруғларининг импорти катталиги, маҳаллий шароитга мос, унумдор ва касалликка чидамли навлар йўқлиги қайд этилди. Шу муносабат билан Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти Мексикадаги халқаро ғалла ва маккажўхори маркази (CYMMIT) билан ҳамкорлик ўрнатиб, 500 турдаги янги нав олиб келгани маъқулланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732596

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил: https://uza.uz/posts/732601

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Давлатимиз раҳбари Қашқадарёда бандлик йўналишида ишга солинмаган имкониятларни кўрсатиб берди

Масалан, Шаҳрисабз тумани Ҳисорак-Ғелон йўли бўйидаги 16 гектар, Қамашида 65 гектар, Ғузорда 42 гектар ерларни туризм масканига айлантириш мумкинлиги таъкидланди. Шу каби, Қашқадарёнинг Чироқчидан ўтган 103 гектар қирғоғида сайёҳлар учун дам олиш масканларини ташкил қилиш мумкин.

Кўкдаладаги Чиял деҳқон бозори ҳудудида 50 га яқин тадбиркорлар Чиял яхнасини тайёрлаб, сотади. Бу 100 йиллик анъанага айланган. Ҳозир бозор фақат якшанба куни ишлаяпти. Агар шароитни яхшилаб, меҳмонхона ва автотураргоҳ қурилса, кўп йиллик тарихга эга бу жой кунлик режимга ўтиб, ойига 100 минг одамга хизмат қила олади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732606

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Жорий йилда Қашқадарёга 3,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилган

Ўтган беш ойда Косон, Китоб ва Чироқчида инвестиция қарийб 2 карра ошгани таъкидланди.
Шу билан бирга, вилоятдаги 12 та конга саноат кириб бормаган. Ҳозирда қурилиш материаллари соҳасида 150 миллион долларлик 16 та лойиҳа тайёрланган. Мутасаддиларга тегишли конларни аукционга чиқариш топширилди.

Китобдаги 100 гектар майдонда 20 тонна олтин захираси аниқланган. Табиатга зарар етказмасдан ёпиқ усулда олтинни қазиб олишга 100-150 миллион доллар пул тикаман, деган талабгорлар кўп. Ушбу конни ҳам аукционга чиқариш зарурлиги қайд этилди.

Китобдаги яна 5 та истиқболли майдонда 39 тонна олтин, Чироқчида 10 минг тонна ноёб металлар ресурси аниқланган. Бу майдонларда геология ишларини бошлаш топширилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732608

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Йиғилишда йўл ва инфратузилма масалаларига алоҳида эътибор қаратилди

“Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” йўлининг вилоятдан ўтган 100 километрини реконструкция қилиш ҳисобига ҳудуднинг транзит салоҳиятини 3 карра ошириш мумкин. Бу лойиҳага Қарши шаҳридаги янги айланма йўлнинг қолган 13 километри ҳам қўшилса, аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган тирбандлик масаласи ҳал бўлади. Мутасаддиларга бу борада келгуси йилдан амалий ишларни бошлаш топширилди.

Шунингдек, “Қарши – Шаҳрисабз – Китоб” магистрал йўлининг 106 километрида реконструкцияни бошлаб, 4 тасмагача кенгайтириш, Қамаши ва Яккабоғ марказидан айланиб ўтадиган 34 километрли янги йўл қурилишини ҳам бошлаш вазифаси қўйилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732638

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик суви тармоғи тортилиши айтилди

Сўнгги 8 йилда ажратилган 1,7 триллион сўм ҳисобидан Қашқадарё вилоятида марказлашган сув таъминоти 32 фоиздан 61 фоизга чиқди. Лекин, бу республикада энг паст кўрсаткич экани кўрсатиб ўтилди.

Вилоятда сув ва канализацияни яхшилашга бу йил 800 миллиард сўм ажратилган. Мутасаддиларга бунинг ҳисобига 183 километр сув ва канализация тармоғи, 8 та сув иншооти қурилишини якунлаш топширилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732646

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Аминманки, қашқадарёликлар барча ислоҳотларимизнинг олдинги сафида бўлади – Президент

–Кўриб турганингиздек, Қашқадарёда амалга оширишни режалаштирган ишларимиз кўлами кенг. Лекин бугунги шиддатли ўзгаришлар замони биздан янада кўпроқ изланишни тақозо этаяпти.

Белни маҳкам боғлаб ишга киришсак, биз ололмайдиган марра, биз забт эта олмайдиган довоннинг ўзи йўқ.

Амир Темурдек буюк аждодимиздан жасорат, матонат, бағрикенглик каби фазилатларни мерос қилиб олган меҳнатсевар, самимий ва олижаноб Қашқадарё аҳли билан олдимизга қўйган катта-катта марраларга, албатта, эришамиз. Аминманки, қашқадарёликлар барча ислоҳотларимизнинг олдинги сафида бўлади, – деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732664

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Қашқадарё вилоятини ривожлантириш бўйича қўшимча имкониятлар кўрсатиб ўтилди

Кўкдала туманида 20 июнь куни Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев вилоятда улкан ўзгаришлар бўлаётгани, ислоҳотлар одамлар ҳаётига кириб бораётганини қайд этди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732679

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини ҳар томонлама ривожлантириш вазифаларини белгилаб берди.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Банклар корпоратив мижозлар эҳтиёжига қандай мослашмоқда?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда юридик шахсларга банк хизматлари кўрсатиш сифатини ҳар томонлама таҳлил қилди. Тадқиқотда корпоратив мижозларга банк хизматлари кўрсатишнинг асосий жиҳатлари, жумладан, кредитлаш, тўлов ва депозит хизматларини кўрсатиш, рақамлаштириш даражаси таҳлил қилинди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732620

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти “Хитой — Марказий Осиё” форматидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё — Хитой” иккинчи саммитида иштирок этди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Марказий Осиё мамлакатлари ва ХХР ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732654

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон делегацияси Римда ўтаётган парламент конференциясида иштирок этмоқда

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Баҳром Абдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Италиянинг Рим шаҳрида бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг конфессиялараро мулоқотга бағишланган иккинчи конференциясида иштирок этмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732676

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Таълим: жаҳон рейтингларида янги юксалиш (+видео)

Дунёнинг энг нуфузли таълим тизимидаги таҳлилий агентлиги QS World University Rankings 2025 йилда дунёнинг энг нуфузли университетлари рейтингини эълон қилди.

🎥 https://youtu.be/Bso2hBW51CA

Батафсил: https://uza.uz/posts/732658

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмасида янги лойиҳалар тақдимоти (+видео)

Маълумки шу кунларда пойтахтимиз яна бир нуфузли халқаро кўргазмага мезбонлик қилмоқда. “CAEx Uzbekistan” кўргазмалар мажмуасида “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмасининг иккинчи иш куни ҳам иштирокчиларга қатор янгиликларни тақдим этди.

🎥 https://youtu.be/8nyyeTZ72U8

Батафсил: https://uza.uz/posts/732739

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
2025/07/14 17:54:05
Back to Top
HTML Embed Code: