Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ташрифи: Ҳудудларда кучли иқтисодиёт ва замонавий инфратузилма барпо этиш, туман ва қишлоқларни бугунги талаблар асосида обод қилишга қаратилган ислоҳотлар Қашқадарё ҳаётига ҳам шиддат билан кириб бормоқда.
Қашқадарёнинг кенг кўламли ривожланишида янги босқич

Қашқадарё вилоятига амалга оширилган ташриф доирасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудуднинг барча стратегик жиҳатларини қамраб олган ҳолда кўлами катта, мазмун жиҳатдан пухта, халқ манфаатларига қаратилган лойиҳалар билан танишди. Бу ташриф – халқ билан яқин мулоқот, ҳудуд салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, аҳоли турмуш даражасини тубдан яхшилаш ва инвестиция муҳитини янада жозибадор этишга қаратилган кенг қамровли давлат сиёсатининг амалий натижаси бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732826

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Биринчи ўзбек археолог олими - Мусо Саиджонов (+видео)

Бухоро жадидчилигининг йирик намояндаларидан ва маърифатпарвар, тарихчи олим, профессор (1935), тараққиёт йўлида миллий ҳаракатнинг фаол қатнашчиларидан бири Мусо Саиджонов 1893 йили Бухоро шаҳрида савдогар оиласида туғилган. Мирараб мадрасасини битириб, Когондаги рус-тузем мактабида ўқиган. М.Саиджонов илмга қизиқиб, араб, форс, туркий тиллар, адабиёт, тарих ва география билан жиддий шуғулланади.

🎥 https://youtu.be/9smG5YJwDi8

Батафсил: https://uza.uz/posts/732834

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Суд-ҳуқуқ соҳасидаги янги қонунлардан хабарингиз борми?

Юртимизда қонунчиликдаги янгиликлар ва уларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиб бориш – биз судялар зиммасидаги муҳим вазифалардан биридир. Шу боис, бугун мамлакатимизда қабул қилинган айрим янги ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732813

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Янгийўлда ноқонуний балиқ овлаганлар аниқланди (+видео)

Тошкент вилояти, Янгийўл туманидаги Қорасув дарёсида электр токи ёрдамида ноқонуний балиқ овлаган фуқаролар қўлга олинди.

🎥 https://youtu.be/dCobsnP-UsA

Батафсил: https://uza.uz/posts/732832

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Рақамли тараққиёт: Ўзбекистон ва Хитой ўртасида яқин ҳамкорлик

Бугунги рақамли даврда тезкор инновациялар, мустаҳкам IT-инфратузилма ва илғор технологияларга таянган мамлакатлар глобал рақобатда етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон ҳам айнан шу йўлдан бориб, рақамли трансформация ва халқаро ҳамкорлик орқали янги тараққиёт босқичига чиқмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732856

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда катта қувватли АЭС қурилиши режалаштирилмоқда

Жорий йилнинг 20 июнь куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида “Росатом” давлат корпорацияси ва “Ўзатом” агентлиги ўртасида муҳим стратегик битим имзоланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732863

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси — келажакка йўналтирилган сиёсатдир

Дунё таълим соҳаси жиддий синов қаршисида турибди. ЮНЕСКОнинг маълумотларига кўра, 2030 йилга келиб, жаҳон бўйича 44 миллион нафар янги ўқитувчига эҳтиёж сезилади. Бу — глобал миқёсдаги жиддий муаммо. Шу билан бирга, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларида таълим сифатини ошириш ва уни ҳамма учун бирдек таъминлаш вазифаси устувор йўналиш сифатида белгиланган. Демак, таълим масаласи нафақат ҳар бир мамлакатнинг ички сиёсати, балки бутун жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида турибди. Бундай шароитда, таълим соҳасига инвестиция киритиш, ўқитувчиларнинг мақомини кўтариш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш — энг муҳим вазифалардан бирига айланади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732918

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон – Малайзия бизнес форуми бўлиб ўтади

“Bernama” ахборот агентлиги Малайзия Бош вазири ўринбосари, энергетика ва сув трансформацияси вазири Датук Сери Фадиллаҳ бин Юсуф бошчилигидаги делегациянинг диёримизга расмий ташриф билан келгани ҳақида мақола эълон қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732932

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
"UzChess Cup–2025": Синдоров 3-турда Воҳидовга қарши ўйнайди

Тошкент шаҳрида иккинчи бор ташкил этилаётган нуфузли "UzChess Cup–2025" турнири шахмат ихлосмандлари орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Мусобақанинг онлайн транслациясини кузатаётган минглаб томошабинлар ушбу турнирга бўлган эътибор юқори даражада эканлигини кўрсатмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732926

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Устоз бастакорнинг барҳаёт наволари

Атоқли бастакор, санъат дарғаси, Ўзбекистон халқ артисти Тўхтасин Жалиловнинг мусиқий асарлари миллий руҳи, бетакрор ва айни пайтда халқчил оҳанглари билан барҳаётдир. Пойтахтимиздаги "Туркистон" санъат саройида устоз санъаткор хотирасига бағишланган "Барҳаёт оҳанглар" номли адабий-бадиий мусиқий дастур мухлислар эътиборига ҳавола этилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732890

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари Исроил-Эрон зиддиятини юмшатишга чақирди

Араб Лигаси ташқи ишлар вазирлари Яқин Шарқдаги можаролар, хусусан, Исроилнинг 13 июнда бошланган Эронга ҳужумлари билан боғлиқ воқеаларни муҳокама қилиш учун Истанбулда йиғилди, деб хабар бермоқда “Anadolu” ахборот агентлиги.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732865

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
22 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 22 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732828

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Навоий қайси машҳур муаррихни умумий тарихга оид асар ёзишга ундаган?

Ватанимиз тарихидаги 22 июнь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732952

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
АҚШ Эроннинг ядро объектларига зарба берди

22 июнь тонг саҳар АҚШ авиацияси Фордо ва Натанздаги ядро объектларини бомбардимон қилди, деб ёзди “New York Times” Эрон расмийларига таяниб. Президент Дональд Трампнинг ҳам ушбу маълумотни тасдиқлади:

Батафсил: https://uza.uz/posts/732962

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Трамп номзоди тинчлик бўйича Нобел мукофотига таклиф қилинди

Покистон ҳукумати ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида АҚШ Президенти Дональд Трампни Ҳиндистон билан можарода воситачилик қилгани учун 2026 йилги тинчлик йўналиши бўйича Нобель мукофотига тавсия қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732956

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Самарқандлик олим Японияда ўз тажрибалари ҳақида гапириб берди

Самарқанд давлат тиббиёт университети ихтисослашган болалар хирургияси клиникаси бош врачи, профессор Жамшид Шамсиев халқаро педиатр эндохирурглар гуруҳи (IPEG – International Pediatric Endosurgery Group)нинг болалар эндохирургиясига бағишланган анъанавий 34-илмий анжуманида иштирок этди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732960

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Лазизбек Муллажонов ҳам WBC Гран-присида ғалаба қозонди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида WBC Гран-присининг нимчорак финал босқичи ўзбек боксчилари учун муваффақиятли ўтди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732983

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
"UzChess Cup–2025": Абдусатторов "Masters"да, Негматов "Challengers"да пешқадам

Пойтахтимизда ўтаётган "UzChess Cup–2025" турнирининг ортда қолган 3-тур ўйинларидан сўнг "Masters" гуруҳида Нодирбек Абдусатторов 2,5 очко билан етакчига айланиб олди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732995

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
23 июнь куни Ўзбекистон жанубида ҳаво ҳарорати 44 даража иссиқгача кўтарилади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 23 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/732987

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
2025/07/14 09:13:55
Back to Top
HTML Embed Code: