Telegram Web Link
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Бекзот Мардонович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан;

Уткиржон Ғайратович Кодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимидан;

Жахонгир Жовахирлаевич Ибрагимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ташқи савдо ва транспорт масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни ташқи савдо ва транспорт-логистика соҳаларида кечиктириб бўлмайдиган чоралар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Сўнгги кунларда Яқин Шарқда рўй берган ҳарбий ҳаракатлар шундоқ ҳам нотинч вазиятни янада кескинлаштирди. Бу Ўзбекистоннинг жаҳонга чиқиш йўлларига ва ташқи савдо алоқаларига салбий таъсир этмай қолмайди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733480

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
24 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733160

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Кун_тарихи

Жадид матбуотида сувни ифлослантирмаслик ва исроф қилмаслик ҳақида мақолалар битган адибни биласизми?


Ватанимиз тарихидаги 24 июнь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733500

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
ЎзА Хитойнинг Янгиликлар агентлиги ҳамкорлари қаторида

Хитойда Синхуа ва Хитой Янгиликлар агентлиги – CNS мамлакат ҳамда дунё давлатларидаги фойдаланувчиларига хизмат қилади.

Агентликнинг Хитойда 31 та ва хорижда 21 та филиали мавжуд. Учта асосий янгиликлар тарқатиш маркази Пекин, Гонконг ва Нью-Йоркда жойлашган бўлиб, кунига 24 соат, йилига 365 кун ишлайди. Унинг Шинжон филиали барча турдаги янгиликлар, жумладан, мақола, фото, видео, махсус саҳифаларни тайёрлайди. Филиал ҳар куни ўртача 20 дан ортиқ хабарлар саҳифасини нашр этади.

Шинжон бўлими Марказий Осиё, Ғарбий Осиё ва Жанубий Осиё бўйича халқаро алоқа олиб бориш вазифасини бажариб, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатларнинг йирик оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733502

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти Мўғулистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 24 июнь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Улан-Батор шаҳрида икки томонлама учрашувлар ва олий даражадаги тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733511

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Мўғулистонда “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда

Батафсил: https://uza.uz/posts/733523

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
2025/07/05 17:15:54
Back to Top
HTML Embed Code: