Ўзбекистонда ТДТнинг Фуқаро муҳофазаси механизмини ташкил этиш тўғрисидаги Битими ратификация қилинмоқда
Сенат ялпи мажлисида “Туркий давлатлар ташкилотининг Фуқаро муҳофазаси механизмини ташкил этиш тўғрисидаги Битимни (Бишкек, 2024 йил 6 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.
Битим 2024 йил 6 ноябрь куни Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида “Туркий дунёни кенгайтириш: иқтисодий интеграция, барқарор ривожланиш, рақамли келажак ва барча учун хавфсизлик” шиори остида ўтказилган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида ишлаб чиқилган. Мазкур ҳужжат Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон томонидан имзоланган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734393
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Беларусда бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 26-27 июнь кунлари амалий ташриф билан Минск шаҳрида бўлади.
Мамлакатимиз етакчиси Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.
Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734419

Уй-жой сотиб олувчиларнинг пуллари кафолатли ҳимояланади
Энди, қурилишга улуш киритиш фақат нотариал тасдиқланган ва кадастр органларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома асосида амалга оширилади.
Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб қурувчилар ва мижозлар ўртасидаги улуш киритиш шартномалари мажбурий тартибда нотариусда тасдиқланиши ва кадастр рўйхатидан ўтказилиши шарт. Бунда шартнома кадастр органларида рўйхатдан ўтказилганда, улушдорда, яъни сотиб олувчида талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келади. Шу санадан эътиборан янги механизм – “эскроу” тизими жорий этилади. Бу тизим улушдор, яъни уй-жой сотиб олиш истагидаги харидорнинг ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоялаб, тўлов пуллари ишончли сақланишини кафолатлайди.
Хўш, тизим қандай ишлайди?
Батафсил: https://uza.uz/posts/734395

Ўзбекистон ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги конвенцияга қўшилмоқда
Сенат ялпи мажлисида “Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенциясига (Вена, 1963 йил 21 май) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга қўшилиши натижасида фуқаролик ядро объектларида содир бўлган ҳодисалар оқибатида етказилган зарар учун жавобгарлик режими, зарарни қоплаш тартиби, муддатлари ва тамойилларини белгилайдиган асосий нормалар татбиқ этилади. Шунингдек, ядровий жавобгарлик режими ядровий фалокат юз берган тақдирда Ўзбекистон халқига товон тўланиши таъминланади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734423

#Хориж_хабарлари
➖АҚШ ва Украина Президентлари учрашди
Украина Президенти Владимир Зеленский Гаагадаги НАТО етакчилари саммити доирасида АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан учрашди.
➖Польша тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтади
Тегишли қонун 2027 йил ноябргача тўлиқ қабул қилиниши режалаштирилган.
Ушбу синов иш берувчига зарар келтирмайди: муайян компания ва давлат идораси иш жадвалини ўзгартирганлиги учун 1 миллион злотийгача олади. Биринчи йил лойиҳа учун умумий бюджетдан 10 миллион злотий ажратилади.
➖Кенияда йирик исён
Президент Уильям Руто ҳукуматига қарши бир кунлик норозилик намойишида Кения кўчалари бўйлаб минглаб одам тўпланди. Тўқнашувлар натижасида камида саккиз киши ҳалок бўлди, 400 киши яраланди.
➖Ғазода ҳам тинчлик ўрнaтиладими?
Кеча Ғазога берилган зарба оқибатида камида 45 фаластинлик ҳалок бўлди. Улар орасида озиқ-овқат топиш илинжида юрганлар ҳам бор эди.

27 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 27 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734328
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 27 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734328
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига парламент сўрови юборилди
Сенат аъзоларининг сайловчилар билан учрашувларида давлат идоралари, корхона ва ташкилотларда меҳнат қонунчилигига етарли даражада риоя этилмаётгани бўйича эътирозлар билдирилмоқда.
Бу сайёр қабулларда, Сенатга келиб тушаётган мурожаатларда, ижтимоий тармоқларда ҳам кузатилмоқда. Шуни инобатга олиб, ушбу масала Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўрганилган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734459

Сенат: Болалар таъминоти учун алимент ундириш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш керак
Мамлакатимизда болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва кафолатлаш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, хусусан, болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Конституцияда боланинг тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбурияти экани мустаҳкамлаб қўйилди. Шунингдек, қонунчиликда алимент тўлашдан бўйин товлаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кучайтирилган.
Бу Сенат ялпи мажлисида вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилаётганда қайд этилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734484

Сенат: Базавий инфляция даражасини пасайтириш, тўлов тизимлари барқарор ишлашини таъминлаш зарур
Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.
Марказий банк раиси Тимур Ишметов 2024 йилда асосий эътибор ялпи талабнинг инфляцияга бўлган босимларини юмшатишга қаратилганини таъкидлади. Аҳолининг жамғариш фаоллигини рағбатлантириш ҳамда ўрта муддатли истиқболда инфляциянинг белгиланган таргет кўрсаткичига етишини таъминлашга эътибор қаратилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734476