Telegram Web Link
Салқинни сақлашга ёрдам берадиган бўёқ яратилди

“Nature” илмий журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, яқинда АҚШ, Хитой, Сингапур ва Швециядан бир гуруҳ олимлар бинони салқин сақлашга ёрдам берадиган бўёқ формуласини яратган. Улар мақсадига сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда эришган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737238

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
СМТИ директори Пекинда бўлиб ўтган 13-Бутунжаҳон тинчлик форумида иштирок этди

2–4 июль кунлари Пекинда "Глобал тинчлик ва фаровонликни ривожлантириш: умумий масъулият, манфаат ва ютуқлар" шиори остида 13-Бутунжаҳон тинчлик форуми ўтказилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737291

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Гепатит А га қарши бепул эмлаш ишлари олиб борилди (+видео)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 30-январдаги ПФ-16-сонли фармони доирасида, “Яшил иқтисодиёт йили”да аҳолига қулайлик яратиш ва бирламчи касалликларни эрта аниқлаш мақсадида жойларда амалий тадбирлар ўтказилмоқда.

📹 https://youtu.be/BCQzSuj1IU8

Батафсил: https://uza.uz/posts/737307

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Жаҳон давлатлари қарзи 102 триллион долларга етди

Дунё миқёсида давлатлар қарзи 2024 йил рекорд даража, яъни 102 триллион долларга чиқди. Шундан деярли учдан бир қисми – 31 триллион доллари ривожланаётган мамлакатларга тўғри келмоқда. Бу юртлар фақат фоиз учун 921 миллиард доллар тўлаган. Табиийки, айни ҳолат бюджетга путур етказиб, давлат хизматига таҳдид солмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737288

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Давлатимиз раҳбарининг Озарбайжонга ташрифи хорижий экспертлар талқинида

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2-4 июль кунлари Озарбайжон Республикасига амалга оширган давлат ташрифи ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммитидаги иштироки кўп қиррали ва ўзаро манфаати ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим пойдевор бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737321

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
“Самарқанд қоғози” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва "Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасасининг кўмаги билан “Самарқанд қоғози” географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737311

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
БРИКСдан “БРИКС плюс”га: Глобал Жануб учун ижобий оқибатлар

6 – 7 июль кунлари Рио-де-Жанейрода (Бразилия) 17-БРИКС саммити бўлиб ўтади. Бўлажак саммит биринчи марта 11 аъзо ва 10 шерик мамлакатдан иборат кенгайтирилган гуруҳни қабул қилади, бу БРИКС тарихидаги муҳим босқичдир.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737328

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
6 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 6 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади, куннинг иккинчи ярмида шамолнинг тезлиги айрим жойларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-27 даража илиқ, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737218

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Қашқадарёда касаба уюшмасига амалдаги раис қайта сайланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Қашқадарё вилояти кенгашининг IX ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737330

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Жорий ҳафтанинг энг муҳим воқеалари “Ҳафта тафсилоти” дастурида

- Мамлакатимиз бўйлаб, Ёшлар куни кенг нишонланди.

- Президент Шавкат Мирзиёев 1 июль куни рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва телекоммуникация соҳаларидаги режалар тақдимоти билан танишди.

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифини амалга оширди.

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ижтимоий нафақаларни кредит қарзлари учун ечиб олаётган ташкилотларни огоҳлантирди.

 - Дональд Трамп Исроил Ғазода 60 кунлик сулҳ битимини якунлаш учун белгиланган зарур шартларга рози бўлганини маълум қилди.


- РФ Толибон ҳукмронлигини расман тан олган биринчи давлат бўлди.

- Эрон ҳукумати Атом энергияси бўйича халқаро агентлик – МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатди.

- Европанинг кўплаб мамлакатларида ҳарорат Целсий бўйича 40 даражадан ошиб кетди.

📹 https://youtu.be/dFRsFkpREdo

Батафсил: https://uza.uz/posts/737338

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ёш полвонларимиз Осиё чемпионатида 7 та медални қўлга киритди

Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича U15 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Қувонарлиси, чемпионатда полвонларимиз ўз иштирокини муваффақиятли бошлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737342

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Қори Йўлдош Пўлатов (+видео)

“Ёш бухороликлар” ҳаракатининг йирик вакили, давлат ва жамоат арбоби Қори Йўлдош Пўлатов 1890 йилда ҳозирги Туркманистоннинг Керки шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Ёшлигида эски мактабда савод чиқарди, қорихонада таълим олиб қори бўлди. Шундан сўнг Бухородаги машҳур Мир араб мадрасасига ўқишга киради. Талабалик йилларида жадидчилик ғоялари билан танишиб, “Ёш бухороликлар” ҳаракатига аъзо бўлади.

📹 https://youtu.be/o8D9-5nUQ4A

Батафсил: https://uza.uz/posts/737340

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Бокс: Навбаҳор Ҳамидова нуфузли турнир финалига йўл олди

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бокс бўйича ўтаётган “World Boxing” ташкилоти кубогида боксчи қизларимиз ярим финал жангларини ўтказди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737346

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Дзюдочиларимиз Европа кубогининг илк кунида 4 та медаль жамғарди

Чехиянинг Прага шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилаётган “Prague Junior European Cup – 2025” мусобақаси вакилларимиз учун омадли ўтмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737378

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг биринчи Президентини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737401

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
“Rapid & Blitz Croatia”: ғолибликка ким муносиб?

Бугун, 6 июль куни Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида "Grand Chess Tour" тизимидаги навбатдаги “Rapid & Blitz Croatia” турнирининг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737392

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Жадид журналист Маҳмуд Саид Аҳрорий (+видео)

Бухоро Халқ Совет Республикаси ҳукумати Бухоро ахбори газетасининг дастлабки муҳаррири Маҳмуд Саид Аҳрорий 1895 йилда Арабистоннинг Мадина шаҳрида туғилган.

📹 https://youtu.be/Lza5nlqP9ts

Батафсил: https://uza.uz/posts/737336

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси узоқ кутилган йўлланмага эга чиқди

Хабарингиз бор, 2026 йилининг 1-21 март кунлари футбол бўйича аёллар ўртасида “AFC Womenʼs Asian Cup Australia-2026” мусобақаси бўлиб ўтади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737408

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
“Зафар” ва “Файзиобод” подстанциялари КРУЭ технологияси асосида янгиланади

Мамлакатимизда энергетика тизимини барқарор ва замонавий асосларда ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Электр таъминотининг ишончлилигини таъминлаш, хавфсизлик даражасини ошириш ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида қатор йирик лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Жумладан, магистрал электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги муҳим подстанцияларда замонавий ускуналар жорий этилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737380

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Чемпионатнинг энг ёш иштирокчиси қандай натижа қайд этди?

Остонада давом этаётган қитъа чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси М.Ўролова мусобақанинг энг ёш иштирокчиси бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737382

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
2025/07/14 09:42:35
Back to Top
HTML Embed Code: