Telegram Web Link
Самарқанддаги 285 масжидда ҳайит намози ўқилди

Бугун бутун мусулмон оламида бўлгани сингари юртимизда Қурбон ҳайити байрам сифатида кенг нишонланмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/608261

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
ФОТОРЕПОРТАЖ

Юртимиздаги 2075 та жоме масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилди


Батафсил: https://uza.uz/posts/608263

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Баракали даромад манбаи (видео)

Жиззах вилояти Пахтакор туманида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган аниқ манзилли чора-тадбирлар аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда. Яратилаётган имконият ва имтиёзлардан самарали фойдаланиб, ишбилармонлик салоҳиятини намоён этиб келаётган тадбиркорлардан бири Акбарали Ҳайитовдир.

🎥 https://youtu.be/I4C2-s_Y9nU

Батафсил: https://uza.uz/posts/608265

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Сурхондарёлик ғаллакорлар, зафар муборак!

Сурхондарё вилояти ғаллакорлари товар дон топшириш режасини ортиғи билан бажарди. Бу ҳақида ЎзАга вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/608271

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Хорижий ҳамкорлардан самимий қутловлар

Бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган, эзгулик, саховат, инсонпарварлик ва ҳамжиҳатлик каби олижаноб қадриятларни ўзида мужассам этган, жамиятда ўзаро ҳурмат ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан, таниқли жамоат ва дин арбобларидан самимий табриклар келмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/608287

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Енгил атлетикачиларимиз қитъа чемпионатида 2 та медалли бўлди

Жанубий Кореянинг Мокпхо шаҳрида енгил атлетиканинг улоқтириш турлари бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 тадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлади.


Батафсил: https://uza.uz/posts/608281

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
«Евро-2026»: "A" ва "B" гуруҳида биринчи тур якунланди

Германия яшил майдонларида ўтаётган футбол бўйича Европа чемпионатининг "A" гуруҳидаги биринчи турнинг иккинчи ўйинида Венгрия ва Швейцария терма жамоалари ўзаро рақобатлашди. Унда Швейцария рақибидан 1:3 ҳисобида устун келди ва муҳим 3 очкони қўлга киритди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/608277

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
17 июнь куни юртимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 17 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат вақти-вақти билан ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади, куннинг иккинчи ярмида шамолнинг тезлиги секундига 12-14 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иccиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/608292

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
3 нафар шахматчимиз «FIDE Circuit-2024» рейтингида

Халқаро шахмат федерациясининг «FIDE Circuit-2024» рейтингининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/608279

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
«БРИКС» ўйинлари: медалларимиз сони 24 та

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтаётган «БРИКС» ўйинларининг учинчи кунги баҳслари сарҳисобига кўра, спортчиларимиз 6 та совринли ўринларга эга чиқди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/608283

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Қурбон ҳайити – улуғ байрам

Ўзбекистон халқи ер юзидаги жамики ислом уммати қатори меҳр-мурувват, эзгулик ва саховат рамзи – муборак Қурбон ҳайитини катта шоду хуррамлик билан кутиб олди. Айни пайтда бу муқаддас байрам моҳиятида мужассам бўлган тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик, инсонпарварлик ғоялари бугунги кунда Янги Ўзбекистонда амалга ошираётган ислоҳотлар, улкан мақсад ва вазифаларга уйғун ва ҳамоҳанг эканини таъкидлаш жоиз. Кейинги йилларда шаклланган яхши анъанамизга мувофиқ, Қурбон ҳайити муносабати билан бу йил ҳам бир неча кундан иборат дам олиш кунлари белгиланди. Бу хонадонларимизга, ҳаётимизга Ийд ал-адҳонинг эзгулик нури, чинакам байрам кайфиятини олиб киришга хизмат қилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/608285

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Халқ банки: истиқболли лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда

Акциядорлик тижорат “Халқ банки” томонидан кейинги йилларда аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, янги иш ўринлари яратиш орқали ишсизликни олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Батафсил: https://uza.uz/posts/608152

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Байрам кенг нишонланмоқда

Дин масъуллари томонидан айём арафасида ҳомийларни жалб этган ҳолда, жойларда ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларга, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига, меҳнат фахрийларига моддий ёрдам кўрсатилди. “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига зиёратлар ва хайрия тадбирлари уюштирилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/608269

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Эзгулик, меҳр-мурувват, шукроналик айёми

Халқимизда азалдан эзгулик, меҳр-оқибат юксак қадрланган. Ер юзидаги барча мусулмон давлатлари каби мамлакатимизда кенг нишонланаётган Қурбон ҳайити кунлари бу жиҳатлар яна бир карра ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/608312

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
2024/06/16 16:08:21
Back to Top
HTML Embed Code: