Антициклон чекиниб, ўрнига паст босимли иссиқ синоптик жараёни минтақага кириб келаётгани учун об—ҳаво ўзгаришларига мойил айрим аҳоли тоифасида умумий ланжлик, бош оғриғи кузатилаётган бўлиши мумкин.
#медицина_метеорологияси
#медицина_метеорологияси
👍18☃10👎6⚡3🔥3🐳1
  Ўзбекистон жорий йил 16 та суперкомпютер сотиб олиш учун 50 млн доллар сарфлаган.
Кейинги йил бу каби катта ва тез хотирага эга суперкомпютерларни сотиб олиш учун бу йилгидан икки баробар кўп пул сарфланиши эълон қилинди.

🔥36👍7
  7776312.pdf
    23.7 MB
  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ислоҳ этилмоқда.
Бу тўғрисида президентнинг қарори имзоланди. Унда вазирлик тизимида янги департаментлар ташкил этиш, ҳудудларда, айниқса маҳалларда турли фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкин бўлган хонадонлар илмий-инновацион ютуқлар асосида чуқур ўрганилиб, "сариқ", "қизил" ва "яшил" хавф даражасидаги хонадонларга ажратилиши кўрсатилган.

👍15🔥2👎1🐳1
  Тошкент вақти билан соат 23.14 да Афғонистон шимолида 6 магнитуда чуқур фокусли кучли зилзила кузатилди. 
Унинг кучи республика ҳудудларида 2—3 баллгача сезилди.

👍7👎4
  Бино—иншоотлар, сув иншоотларининг зилзилабардошли этиб қад кўтарилишида асосий илмий хулосаларни берувчи республикада ягона илмий—тадқиқот институти фаолияти йўлга қўйилди.
Президентнинг 309—сон қарори билан Тошкент архитектура—қурилиш университети ҳузурида 34 та илмий ходимдан иборат умумий 60 га яқин штат бирлигига эга Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти ўз фаолиятини бошлади.
Олдинроқ, бино—иншоотларни зилзила бардошли этиб лойиҳалашда мана шундай илм марказларига эҳтиёж мавжудлиги ҳақида ёзиб ўтгандим.

👍19
  Исландияда чивин пайдо бўлибди.
2021 йил ёзнинг иссиқ кунларида Кун.ўз учун иқлим ўзгариши ва унинг Ўзбекистонда келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфлари ва барча оқибатларини бир жойга жамлаб материал тайёрлаб бергандим.
Ўша ерда иқлим исиши келажакда чивин ва каналар фаоллигини ошириб юборади деб ўз нуқтаи—назарларимни билдириб кетган эканман.
Исландия каби гейзерлардан иборат орол мамлакатида ҳам иқлим ўзгариши сабаб, чивинлар пайдо бўла бошлабди.

👍23☃3
  This media is not supported in your browser
    VIEW IN TELEGRAM
  Томорқада боқилган африка лаққа балиғи экан.
Иқлим ўзгариши, бўлиб ҳам қишда илиқ кунларнинг келгусида кўпайиши бизда балиқчилик равнақ топиб ривожланишига олиб келади.
Иқлим ўзгаришининг минтақа учун баъзи бир фойдали томонлари ҳам бор аслида. Масалан, балиқчилик сектори. Бу ҳақида 4 йил олдин ёзганмиз
Ҳадеб, иқлим ўзгаришининг пессимистик кайфиятга эга кутилмаларини эмас, оптимистик кутилмаларни ҳам ёзиб туришимиз керак.

👍66🐳18👎5☃1
  Гидрометеорология илмий тадқиққот институти фаолияти Япония институтлари билан ҳамкорликда жадал ривожлантирилмоқда.
Кечаги суперкомпютерлар сотиб олиниши билан боғлиқ хабарлардан руҳланиб, Гидрометеология илмий тадқиқот институтидаги лаборатория хонамга қўшни лаборатория хонасига бир мўраласам, бу хонада ҳам кўп катта ишлар амалга ошибди.
Гидрометеорология илмий тадқиқот институти иқлимни моделлаштириш лабораториясида қуёш радиацияси маълумотлари, қум ва чанг бўронларини мониторинг қилиш ва гидрологик циклни таҳлил қилишга мўлжалланган серверлар муваффақиятли ўрнатилиб, ишга туширилибди. Янги серверлар тарихий маълумотлар асосида ўзгаришлар таҳлилини реал вақт маълумотларига асосланиб, келажак сценарийларини ишлаб чиқиш имконини бераркан.
Бу тизим Ўзбекистон ва минтақа учун иқлим ўзгаришига қарши курашда муҳим восита бўлиши кутилмоқда.

👍57👎2
  Изоҳлар рукнидан! 
Кун.ўзнинг об—ҳаво ва қишлоқ хўжалиги рукнида кейинги йил минтақамизда қурғоқчилик келиши мумкинлиги ҳақида кўп бора айтдим. Бунга сабаб, 2025—2026 йил куз—қиш мавсумида Тинч океани марказида сув ҳароратининг пасайиши билан боғлиқ Ла—Ниньо феноменидир.
Аммо, бу каби қурғоқчилик республиканинг турлича сарҳадларида турлича таъсир кучига эга. Бир чўпон акамиз (гапи тўғрими йўқми билмадим) шу каби қурғоқчилик бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ узоқ муддатли прогнозларимизга ишониб, 200 та қўйни сотиб юборибди.
Агар прогноз оқламаса, кейинги йил мени топар эмишлар. Оқласа менимча қуруқ раҳмат ҳам айтилмаса керак.
Биз қишлоқ хўжалик секторида бу каби механизм билан ишламаслигимиз керак. Бу каби катта рискларни қилишдан олдин масъул тузилмаларга алоқага чиқиш, ҳеч йўқ мени ўзим билан боғланиш керак.
Азизлар, ўтмиш қарашларимизни ўзгартирадиган пайт келди.

👍102☃5👎5🔥3🐳3⚡2
  
  Uzb_Meteo
Изоҳлар рукнидан!   Кун.ўзнинг об—ҳаво ва қишлоқ хўжалиги рукнида кейинги йил минтақамизда қурғоқчилик келиши мумкинлиги ҳақида кўп бора айтдим. Бунга сабаб, 2025—2026 йил куз—қиш мавсумида Тинч океани марказида сув ҳароратининг пасайиши билан боғлиқ Ла—Ниньо…
Айтмоқчи, чорва секторида бизни жуда бир оғир йиллар кутяпти.
Иқлим ўзгариши, дунёда чорва секторига ҳаддан ташқари катта зарбаларни беряпти.
Чорва гўшт нархларини ўтмиш мувозанатига қайтариш энди умуман иложсиз, имконсиз. Лекин илм билан тўғри иш тутими юритилса, вазиятни бирмунча юмшатса бўлади. Ҳатто Ўзбекистон каби чўл дегредацияси аёвсиз шарққа томон силжиб бораётган айни бир маконда ҳам...
Фикрат.ўз лойиҳасида гидрометеоролог укамиз Хумоюн Мағрипов шу мавзуда яхши бир фикрларни билдириб ўтибди.
Кўринглар: https://youtu.be/Wtds3QGKc5M?si=g5qLbzoWszz3psuS
  
YouTube
  
  🔴“Go‘sht mustaqilligi” #fikratuz
  Ekspertimiz: tatqiqotchi Humoyun Magʻripov
Kanalga obuna bo'lish: https://www.youtube.com/channel/UCjGq37oV_ZBz1xVDz-sZkMQ?sub_confirmation=1
Loyihani qo'llab-quvvatlash: https://www.youtube.com/channel/UCjGq37oV_ZBz1xVDz-sZkMQ/join
www.fikratonline.uz
Video:…

👍25⚡2👎2🔥1
  Гўшт мавзуси яна долзарб.
Бозорларимизни импорт гўштлар эгаллаб ҳам нарх масаласида вазиятни барқарорлаштира олмадик. Ушбу йўналишда илм ҳам бир чеккада мум тишлаб тургани вазиятни таранглаштиряпти.
Чорва зотлари устида мавжуд илмий селекциянинг амалиётга кўчмагани, тоғ туризмини нотўғри йўналишда ривожлантириш, иқлим ўзгариши, яйлов дегредацияси олдини олиш мақсадида тоғ яйловларида чорва боқтирмаслик сиёсати ҳаммасининг бош сабабчиси бўлди. Ем—ҳашак йўналишда алтернатив илмий чоралар кўрилмади.
Тоғ яйловларида уч йил дарё ўнг қирғоғида, уч йил чап қирғоғида чорвани алмашлаб ўтлатиш сиёсатига қадам босилмади.
Ҳисор тоғларида кенг масштабда сергўшт Хисори ва Арашан қўй зотларини ўтлатишга рағбат яратиш, ем—ҳашак йўналишда классик услубдан замонавий илмий услубларга ўтиш долзарб бўлиб қолмоқда.
Иқлим ўзгариши сабаб тоғда ҳам чўлда ҳам деградация аёвсиз кенгаймоқда. Келгуси иқлим прогнозлари асосида ишдан чиқаётган яйловларга шу келажак иқлимга мос ўсимлик уруғларини паст учувчи самолёт ва дронлар ёрдамида сепиш, чорва секторидаги илмий маҳсулотларни амалиётга тезроқ кўчириш керак.
Собиқ совет даври ва мустақиллик йиллари бошидаги ҳар бир тумандаги чорва фермаларини тиклаш ҳам вазиятни бирмунча юмшатади. Чунки, кластерлик шаклланади. Илм амалиётга тезроқ кўчади. Кенг масштабда аҳоли ҳам иш билан таъминланади.

👍76☃6🔥3👎1
  Воҳа ва республика марказидан октябрь ойи сўнгги кунларига хос бўлмаган иссиқ хаво тўлқини шимолга томон ҳаракатланмоқда. 
Бундай пайтда хароратнинг кўтарилиши, атмосфера босими пасайиши ва хавода кузги кислород етишмовчилиги рўй беради.
Бу ҳақида Газетанинг ҳафталик об—ҳаво прогноз шархи ўзгарувчан об—ҳавонинг кишилар саломатлигига таъсир рукнида айтиб ўтганмиз.
Об—ҳаво ўзгаришларига мойил кишилар физиологиясида ўзгаришлар кутилади. Енгил бош оғриғи, умумий ланжлик шулар жумласидандир.

👍9🔥2
  Қуйи Амударёда яшил майдонлар кенгаймоқда.
Раҳимов Фозилбек ўзининг телеграм каналида бунга эътибор қаратган.
Сўнгги 25 йилликда Амударёнинг Орол денгизига қуйилиш қисми яъни Қуйи Амударёда яшил фитомасса кенгайган. Юқорида сиз бир вақтда Қуйи Амударёда яшиллилик қай даражада ўзгарганини икки сунъий йўлдош тасвирларида кўриб, билиб олишингиз мумкин.
Гидрометеорология илмий тадқиқот институтида ўтган бир ҳимояда ёш докторант Калабаев Салаут ҳам ишида буни тасдиқлаган. Унга кўра, Қуйи Амударё минтақасида тўқайзорлар ва бўтқоқзорлар кўпаймоқда.
Бу эса минтақада чанг бўронини анча камайтирди, ҳавода майда чанг кўтарилишлари олдини олди, кислородни оширди. Тупроқда намгарчиликнинг кўпайиши Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ўтмишга нисбатан энди ёмғирларни бироз кўпайтирди.
Яшиллиликда гап кўп

👍101🔥12⚡3☃1