Газетада ҳафталик об—ҳаво шархининг видеоформат кўриниши.
https://youtu.be/lrbW5kaA8IM?si=QYS_jiwNg1MJJWD9
  
YouTube
  
  O‘zbekistonda 27-oktabr — 2-noyabr kunlari ob-havo qanday bo‘ladi? | GAZETA
  Dushanba kechki payt Qoraqalpog‘istonda, seshanbada esa Buxoro, Navoiy, Qashqadaryo, Samarqand, Sirdaryo, Toshkent, Jizzax viloyatlari va Farg‘ona vodiysida yog‘ingarchiliklar bo‘lishi kutilyapti. Hafta boshida cho‘llarda kuchli shamol va chang to‘zonlar…
👍20👎2
  This media is not supported in your browser
    VIEW IN TELEGRAM
  Туркиядаги 6 магнитуда зилзила оқибатлари.
Зилзила эпицентри қуруқликда, аҳоли зич истиқомат қилувчи мегаполисларга яқин ернинг 5.8 кмлик тубида рўй бергани учун талофатлар кўлами катта.

👎16⚡1
  Эрталаб Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятида, кечга томон Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент ва водий вилоятларида қисқа муддатли ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда.
Тоғларда эса кучли ёғиши мумкин экан.
Кундуз куни жойларда +23 даражагача илиқ харорат кутилади. Ёмғир ёғиши олдидан шамоллар эсиб, ҳавога чанг кўтарилиши мумкин.
Ҳа, анчадан буён бундай прогнозни кўрмаган эдик. Ёмғир ёғиши хам ўта ноёб ҳодисага айланиб бормоқда.

👍55🐳13⚡3👎1
  Нам ҳаво оқимлари республиканинг марказий ва шарқий вилоятларидан ўтиши кутилмоқда.
Шунинг учун Ўзгидромет бугун юқоридаги сариқ рангли ҳудудларда шамол тезлиги 15 м/с гача кучайиши билан бир қаторда чанг тўзонлари бўлиши ҳақида барвақт огохлантириш хабарини эълон қилди.
Шу нуқтаи назарадан жуда қуруқ ўтган йил учун оқимлар жойларда чанг ҳавони юзага келтириши мумкин.
Яна қайтараман, ҳаво ўта қуруқ ва кундуз кунига тўғри келган ёғинлар прогнози ўзини оқламаслиги мумкин.
Кечга ва кечаси эса намликнинг ҳавода мавсумий ортиши, жойларга ёғингарчилик улашади.

👍35👎3⚡1
  Янги вирус.
Жорий қуруқ ва иссиқ куз мавсумида мавсумий грипп вируслари ҳам бошқа мутацияга учраш билан таъсир этмоқда назаримда.
Болалар ва ҳатто ёши катталарда сурункали иситма, йўталишлар кўпайган. Шифохоналарда айни шу хусусиятли беморлар сони ҳаддан ташқари ортган. Бундай вазиятда ишга яроқли аҳолининг иш самарадорлиги ҳам пасайиб, иқтисодий ўсишни маълум бир маънода орқага тортмоқда.
Кузда иқтисодий фаоллик жуда активлашиш ўрнига энди мана шундай омиллар ҳам унга таъсир эта бошламоқда.
ССВ эса "мавсумий грипп ўз давридан сал кечроқ бошлангани учун аҳоли бу каби таъсирни ўзида ёмон ҳис этмоқда" деб муносабат берибди.
Аҳолига бу каби омилларни кишилар саломатлигига таъсирини камайтириш учун аниқ бир профилактик чоралар кўриш бўйича тушунтириш ишларини оммалаштириш керак.
#медицина_метеорологияси

👍26⚡2👎1
  🕚 11:00
Фактик об-ҳаво
Тошкент, Жиззах ва Самарқанд шаҳарларида кучсиз ёмғир ёғиб ўтмоқда экан.
https://hydromet.uz/
@uzb_meteo

👍12🐳3👎2⚡1
  image_2025-10-28_13-38-58.png
    32.5 KB
  Эль-Ниньо ва Ла-Нинья нинг Ўзбекистон об-ҳавосига таъсири.
Гидрометеорология илмий тадқиқот институти докторанти Бобохонова Маъмура Нормирза қизининг ушбу мавзусидаги илк долзарб диссертация ишининг ҳимоя олди кичик семинари учун тақризчи сифатида ишнинг камчиликларини кўриб чиқяпман.
Тадқиқотчи илк бор ушбу феномен ҳодисаларнинг Ўзбекистон йиллик, мавсумий ёғингарчиликларига таъсирини ГАТ асосида хариталаштирибди. Икки феномен фаза таъсирида минтақада баландликлар бўйича ёғингарчилик тақсимоти, Фарғона водийсида 2025-2034 йиллар учун ушбу феномен ҳодисалари эҳтимолий прогнози асосида 10 йиллик ёғингарчилик прогнозини ишнинг илмий янгилиги сифатида кўрсатибди.
Диссертация иши ҳали олдинда институтнинг илмий кенгашларида бир нечта босқичда илмий чиғириқлардан ўтишини инобатга олиб, катта ҳимоя олди иш ҳақида тўлиқ маълумотларни сизлар билан бўлишаман.

👍37🔥6👎2
  
  Uzb_Meteo
image_2025-10-28_13-38-58.png
Айтмоқчи, тадқиқотчи ишида бу икки феномен ҳодисага Тинч океанидаги бошқа бир Уокер циркуляцияси ва Атлантика океанидаги нам ҳаво оқими айланмасини инобатга олиб, Ўзбекистон иқлимини айнан мана шу уч ҳодиса белгилаши ҳақидаги қарашни илгари сурган
👍31👎1
  This media is not supported in your browser
    VIEW IN TELEGRAM
  Ямайкага асрнинг энг кучли тропик циклони ёпирилмоқда.
Мелисса тўфони 5 синф тоифа бўйича 4—синфланган тўфон бўлиб, у ўзидан жуда катта пўртаналарни келтириб чиқаради.
Айтмоқчи, Ла—Нинья даврида Атлантика океанида жуда кўп тропик циклонлар ривожланади.

⚡37🔥6👎4👍1
  Тожикистонда катта музлик асосий музликдан ажралиб дара бўйлаб пастга томон ҳаракатланди. 
Бугун ижтимоий тармоқларда Тожикистондаги шу дара бўйлаб оқаётшан муз кўчки ҳодисаси кўп айланди.
Иқлим ўзариши, унинг исиш билан боғлиқ шиддатли ўзгариш тамоилида энди одатда Ҳиндистон ва Непал мамлакатларидаги баланд Химолай тоғ музликларининг дара томон пастга томон силжиб тушиши яъни муз кўчки ҳодисалари Марказий Осиё тоғ музликлари учун ҳам хос ҳодисага айланмоқда.
Тожикистон Фавқулодда вазиятлар хизматига кўра, шундай муз кўчки ҳодисаси 2025 йилнинг 25 октябр куни соат 11:00 да Тожикистоннинг Тожикобод тумани Калаи Лаби об қишлоқ жамоатидаги Сафтаб қишлоғида Исмоил Сомоний тизмасидан катта музлик тили узилиб, дарадан пастга силжиши билан якунланган.
Ушбу музлик узунлиги тахминан икки километр, баландлиги-25 метр, кенглиги-150-200 метрга тенг бўлган. Лекин бу муз кўчки ҳодисаси аҳоли ва халқ хўжалигига ҳеч қандай зарар келтирмади.
Аммо гляциолог мутахассисларнинг таъкидлашича, яқин кунларда кузатилиши мумкин бўлган кучли ёғингарчилик музликни катта музлик танасидан такрорий ажратиш туфайли Қаса-и-Наби қишлоғидаги Гулрез жамоати қишлоғидаги фермер хўжаликлари хавф остида қолишини англатмоқда.
Ушбу муз кўчкиси Ўзбекистон томонга деярли катта таъсир кучига эга эмас. Музлик умумий хажми тўлиқ эриб битса тахминан 7—8 млн метр куб сув қийматини беради. Аммо, бу муз кўчки бир вақтнинг ўзида сув массасига айланмаса керак.

☃17👍2👎2🐳2
  Тошкентда 9 баллик тирбандлик кузатилмоқда
Айни пайтда Yandex Maps маълумотларига кўра, пойтахтда тирбандлик даражаси 9 баллгача етган.
Ҳозирча энг катта тирбандлик Тараққиёт, Чилонзор ва Сергели йўналишларида кузатилмоқда.
Об—ҳаво шароити ҳам кўпинча тирбандликларнинг бош сабаби бўлиши мумкин, кўриниш масофаси пастроқ чангли ҳаво ёки туман, шамол, жадал ёғин, жадал қор бўрони, яхламалар, асфальт сирт юзаси намгарчилигининг ортиши бари шулар жумласидандир.

🔥12👍6👎3⚡2🐳2
  This media is not supported in your browser
    VIEW IN TELEGRAM
  Бугун Жиззах вилояти Янгиобод туманида кузатилган чанг бўрони ҳодисаси дейишмоқда.
Ҳодисага аниқлик киритилмоқда.
Ҳодисага аниқлик киритилмоқда.
👎16👍8
  🕔 05:00
Фактик об-хаво
Водийнинг икки вилоятида ёмғир бошлади.
Наманган ва Фарғона шаҳарларида айни дамда ёмғир кузатилмоқда.
https://hydromet.uz/
@uzb_meteo
Фактик об-хаво
Водийнинг икки вилоятида ёмғир бошлади.
Наманган ва Фарғона шаҳарларида айни дамда ёмғир кузатилмоқда.
https://hydromet.uz/
@uzb_meteo
👍14🐳3👎1
  Ғарбий нам ҳаво оқими қуввати.
Ярим тун соат 02.00 да Самарқанд, Жиззах, Гулистон ва Нурафшонда ёмғир ёғаётган бўлган.
Самарқандликлар эса тунда чақмоқ—момақалдироқ ҳодисасига гувоҳи бўлишди.
Бу намгарчиликнинг Ўзбекистондан ўтиши тунга тўғри келгани жуда яхши иш бўлди. Ёмғирлар бир бошлаб олиши керак эди барибир. Энди кейинги нам ҳаво оқимларидан ёғинлар бўлаверади.

👍51☃3⚡1👎1🐳1
  Газетанинг душанба куни сайтга жойлаган ҳафталик об—ҳаво прогноз шархида рус об—ҳаво бюро прогноз моделига асосланиб, чоршанбага ўтар кечаси умумий 12 соатликда Фарғона ва Андижонда жами 10 мм га яқин ёғин бўлиши билан боғлиқ ёғин прогноз картаси улишилганди. Бу, бир гектарга 100 тонна сув осмондан тушиши мумкин дегани...
Прогноз ўзини оқлаяпти. Фарғона вилояти ҳудудларида узоқ кутилган шаррос ёмғир кузатилмоқда.
Фарғоналиклар фикримни тасдиқлаб қўйинглар.

👍103🐳12☃2👎2🔥1
  Media is too big
    VIEW IN TELEGRAM
  Суффадагилар тонгни шундай қор билан кутиб олишяпти.❄️
Жиззах вилояти Зомин тумани денгиз сатхидан 2.4 км юқоридаги тоғли Суффада туни билан қор ёғиб чиққан.

👍93☃36⚡2