Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизнинг доимий дўқларингизга мунтазам сукут сақлаб турган одамнинг жавоби жуда қаттиқ бўлади...

Узоқ вақт ўзингизга кела олмайсиз...
💯💯💯
https://www.tg-me.com/uzbeku
🏆 6 та турнир - 0 та кубок.

Роналдунинг Саудия Арабистонидаги бир ярим йили бехуда ўтди.
Роналду кўп гол уради, лекин бу расмий унвонлари келтирмади.
Бу чемпионатда Мане ва Брозович хам ёрдам беролмади.
Роналду ўзи хам бундай бўлишига ишонмагани аниқ...
https://www.tg-me.com/uzbeku
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айниии хақиқатлар...

Ватан учун жон куярлар бооор...
👍👍👍
https://www.tg-me.com/uzbeku
Арава судраб, китоб ўқиётган болакай...

Холат Сирдарё вилояти Ховос тумани Сохибкор маҳалласидаги экан. Бўладиган бола бошидан маълум...
https://www.tg-me.com/uzbeku
Хотин бўлиш қийин эмас, қийини эрни жахли чиққанида битта гапдан қолиб гап қайтармаслик...
@uzbeku
Суратда: "Вашингтон Пост" нашри журналистлари Бухоронинг собиқ амири, Амир Олимхондан интервью олишга келган...
Қобул, 1930 йил
https://www.tg-me.com/uzbeku
Ўзбек Ўзига Бек
Суратда: "Вашингтон Пост" нашри журналистлари Бухоронинг собиқ амири, Амир Олимхондан интервью олишга келган... Қобул, 1930 йил https://www.tg-me.com/uzbeku
1873 йил Хива ишғолида чор аскарлари сафида қатнашган америкалик харбий мухбир Януарий Алоизий Мак-Гахан шундай ёзади:

Амударё кечувидан ўтиб, хориб-чарчаган эдик. Агар қатиқ қаршилик бўлса, бу аҳволда нима қиламиз, деган ташвиш бор  эди. Аммо биз Хозараспдан Хивагача бирор қаршиликсиз, хаттоки махаллий аҳолидан озиқ-овқат олиб қийналмай етиб бордик.

Аскарларимиз ахолидан янги узилган олма, ўрик, шафтоли нон чой сотиб олишар эди. "Жазирама иссиқда отларимизни нима билан озуқлантирамиз" деб ҳавотирда эдик. Боғот ва Хозараспликлар бизга отларимиз учун жўғори ва беда ҳам сотишди.

Юртига бостириб кирган босқинчилар билан бемолол савдо қилувчи бу аҳоли америкалик харбий мухбирни аввалига тажжублантиради. Хива ишғолидан сўнг қочиб кетган хон, Чор Россияси вассали бўлишга рози бўлиб, яна саройга қайтгач, мухбир у билан кўришади ва сухбат қуради. Ва шу сухбат жараёнида тушунадики, бу халқ сиёсатдан узоқ тутилгани ва доимо кун ўтказиш, қорин тўйғазиш ғами билан банд этиб қўйилгани учун юртига бостириб келганларни хам индамай қабул қилаверадиган, хаттоки уларга "нажоткор" сифатида қарайдиган даражага етиб келган.

Тарихдан маълум, қисқа муддатда 3 та хонлик ишғол этилган. Уларни бошқарган бирорта хон ёки сарой амалдорлари мардларча юртда қолиб, унинг химояси учун курашиб, жон бермаган.

Қўқонинг сўнгги хони Худоёрхон босқинчи Кауфманга расман мурожат қилиб, сиёсий ишларга аралашмасликни ваъда қилиб, Қўқонга қайтишга рухсат сўраган, аммо рад жавобини олган. У 1882 йил Афғонистонда йўлда, вафот этади. 

Хиванинг сўнги хони Саид Абдуллахон - Украинда 1930 йили 63 ёшида отбақарлик қилиб, очарчиликдан вафот этади ва кончилар қабристонига дафн этилган. Қабри хозиргача топилмаган.

Бухоронинг сўнги амири Саид Мухаммад Олимхон - мамлакатдан қочиб кетгач, қоракўл тери сотиб тирикчилик қилган. Умрининг сўнги кунлари кўзи бутунлай кўрмай қолган. 1944 йили 64 ёшида вафот этган ва Афғонистонда дафн этилган.

Қабр тошига шу мисралар ёзилган:
Беватан амир хору фақирдир,
Гадо гар ўз Ватанида бўлса Амирдир...

Суратда: "Вашингтон Пост" нашри журналистлари Бухоронинг собиқ амири, Амир Олимхондан интервью олишга келган...
Қобул, 1930 йил

* * *

Тарих - уни шунчаки ўқиб қўйиш учун ёзилмайди, балки хатоларни такрорламаслик учун ўрганилади...
@uzbeku
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер-у осмонни савобга тўлдиринг...
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рохимахуллох
https://www.tg-me.com/uzbeku
GM машиналари ростанам қиммат шекилли а, машхур футболчи Роналду халигача Жентра ололмабди...

Шартнома тополмаган бўлса керак, деб ўйладим харқалай, пули бордир...
😊😊😊
@uzbeku
Англияда айниқса Лондон ва унинг атрофидаги шахарчаларда уй-жой нархи шунчалик қимматки, умуман пулига арзимайди деб ўйлайсиз. Масалан икки хонали квартиралар беш юз минг доллардан бошланади. Шунча пулга олиш нима зарил дейсизу аммо ижарада яшаш ундан хам қимматга тушади.

Хукумат ва банклар биргаликда кўчмас мулк фирибгарлигини амалга оширади. Уй-жой нархи ойдан ойга ошиб бораверади. Улов нархи сотиб олинган кунданоқ борган сари тушса, уй-жой нархи фақат кўтарилади. Давлат секторида ойликлар ўн йилдан бери ошмаган аммо уй-жой нархи 200% дан зиёд ошиб кетган. Мутлақо мантиққа тўғри келмайди...
@uzbeku
НАМОЗГА ДАНГАСАЛИК ҚИЛАДИГАН Ё ЎҚИМАЙДИГАНЛАР УЧУН

Шахсийда келган саволни ўқиб, титраб кетдим. Жавоб бера олмадим...

***

Ассалом алайкум яхшимисиз. Сизга бир савол, мен ногиронман, юролмайман. Тахорат хақида саволим: мен қишлоқда яшайман, биласиз қишлоқда хожатхона қандайлигини. Хуллас отам хожатхонага кўтариб олиб боради, кесак билан остинжо қиламан, лекин юва олмайман, қўлим яхши ишламайди. Кейин баклашкага сияман шунда сийдик барибир тегади киймимга. Шунинг учун таяммум қилсам бўладими...
😔😔😔
@uzbeku
Жонзотларнинг мия фаолиятини тадқиқ қилиш билан шуғулланадиган олимлар қарғаларнинг ақл-заковатидан ва қобилиятларидан хайратдалар.
Уларни энг кўп хайратлантирган жиҳат - қарғаларнинг ўзаро сўзлашув чоғида мураккаб кодларни ишлатишидир.
Яъни улар бир-бирлари билан мулоқот қилиш учун янги-янги кодларни ўйлаб топиб, фойдаланадилар.

Бу кодлар орқали улар ўз яқинларини атрофдаги хавф-хатардан огохлантирадилар;

емишларнинг жойлашган ўрнини таърифлаб берадилар (локация
);

ўзлари ўрганган "билим"ларни дўстлари билан ўртоқлашадилар;

бир-бирларига мехр-мухаббат изхор қиладилар;

бир-бирларига ўз норозиликларини билдирадилар... ва хоказо.

Бизлар қарғаларнинг хаммаси фақат "карр-карр" дея товуш чиқаради, деб биламиз. Аслида бу товушлардаги оханг ўзгаришлари хар хил маъноларни англатади.

Бундан ташқари, қарғаларнинг "шева"лари хам бор.
Агар қандайдир сабабларга кўра, бир қарға ўз гурухидан ажралиб, бошқа гурухга қўшиладиган бўлса, уларнинг "шевасини" ва мулоқот кодларини ўрганишга мажбур бўлади.

Охирги вақтларда олимлар турли мамлакатларнинг қарғалари турли "тил"ларда сўзлашишини хам аниқладилар.

Қарғаларнинг ақл-заковат даражаси шу қадар юқори ва қобилиятлари шу қадар кўпки, уларни кичик бир постда таърифлаб бериш имконсиз.

Бу виқорли ва ақлли қушлар хақидаги маълумотлар хатто олимларни хайратлантириши мумкин, аммо бизни эмас.
Чунки бизлар бу қушни Китобимиздан таниганмиз.
Қобилга Хобилнинг жасадини қаерга ва қандай кўмиш борасида таълим бериш учун юборилган қарға эсингиздами?..

Ха, биз учун қарға ўзига хос "муаллим"дир. Унга озор берманг...
@uzbeku
  
Бир киши айтади:

- Қачон бирор гунох ишга қўл урсам ва ё яқинлашсам, Аллох ўша куниёқ жазоларди. Аммо хар сафар "Бўлди, энди қайтиб бу ишни қилмайман" дердим. Орадан кунлар ўтиб, яна ёдимдан чиқса, таъзиримни ердим ва яна пешонамни саждага қўйиб йиғлаб, тавба қилардим. Шу тариқа хар сафар таъзиримни бериб, тўғри йўлга солган Зотга хамдлар бўлсинки, кунлар ўтиб, гунох қилишдан безор бўлдим, деди...
@uzbeku
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалбни қандай ювади...
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рохимахуллох
https://www.tg-me.com/uzbeku
Ким Аллох билан орасини ислох қилса, Аллох у билан инсонларнинг орасини ислох қилади...
@uzbeku
Агар бирон жойга оддийроқ кийиниб борганингизда сизни менсимай муомала қилишса айтинг:
- Мен бу ерда тузукроқ одамлар бўлади деб ўйлабман, қарасам фақат тузукроқ кийинганлар бор экан...
@uzbeku
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу инсоннинг гапи минг фоиз тўғри.

Яқинда чет элликлар бизни юртимизни иқтисодий тарафдан эгаллаб, ички бозорда монополист бўлиб олишади...
https://www.tg-me.com/uzbeku
Еттинчи синфда ўқийдиган қизчам асаби бузилиб ёнимга келди:
- Дадажон шу қоидани ёдлайман деб тилим жингалак бўбкетди.
- Олиб келчи қизим қанақа қоида экан.
Қизим қоғозини қўлига олиб ўқий бошлади:
- АГАР ИККИ ТЎҒРИ ЧИЗИҚ БИР ТЕКИСЛИККА ТЕГИШЛИ БЎЛИБ, УМУМИЙ КЕСИШУВЧИ НУҚТАСИ БЎЛМАСА ЁКИ ЧЕКСИЗ УЗОҚ НУҚТАДА КЕСИШСА УЛАР ЎЗАРО ПАРАЛЛЕЛ ТЎҒРИ ЧИЗИҚЛАР ДЕЙИЛАДИ ( !!! )
- Э-э қизим шу жумлангни ман тахрир қилиб берай ўшани ёдла.
- Қани айтингчи.
- ЎЗАРО КЕСИШМАЙДИГАН ИККИ ТЎҒРИ ЧИЗИҚҚА ПАРАЛЛЕЛ ДЕЙИЛАДИ.
- Ия шунчалик осонми?
- Ха, шунчалик осон. Параллел чизиқ деганда шу тушунилади қизим, бошқа нарса эмас.
- Ўқитувчим бу ёдлаганимни қабул қилмасачи?
Энди менинг хам асабим бузилди:
- Сан параллелнинг нима эканлигини билволдингми?
- Ха
- Ўқитувчинг қабул қилмаса дадам айтдилар дегин. Келсин ман билан савол-жавоб қилсин...
@uzbeku
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мехмонга Ойижон (қайнонам)
келганларида битта иш қилмасам
хам иш қиляпгандек эт бетга
юришим керак...
😊😊😊
https://www.tg-me.com/uzbeku
2024/05/15 05:14:12
Back to Top
HTML Embed Code: