Дўконда 3 ё 4 яшар бола:
“Дада, мени яхши куясиз а?!“
“Ха, яхши кўраман, қизим“.
“Эййй, сизга бий (бир) найса (нарса) обейинг дейман деб яхши куясизми девойибман“...
Дўкондагилар баралла кулиб юбордик...
😊😊😊
@uzbeku
Инглиз тилини ўрганиш учун 6 йил университетда бекор ўқиган эканман, ха бунинг йўли жуда осон экан-ку...
😂🤦‍♂😂
https://www.tg-me.com/uzbeku
Роббим халқимизни шу даражада бой қилгинки - солиқ, жарима, ундирма, куйдирма, пистирма, устама ва оширмаларни оғринмай тўлаб, ғазна ва ғазнабонларни пулларга кўмиб юборадиган даражада сероблик ва мўл бўлсин. Омийн...
🤲🤲🤲
@uzbeku
АНА ХОЛОС

Ўзбекистонда картадан
картага тез-тез пул ўтказадиган
фуқаролар текширилади.

Марказий банк ва Солиқ
қўмитаси картадан картага
шубхали ўтказмалар бўйича
маълумотлар алмашишни
бошлаши мумкин: лимит
жисмоний шахслар учун йилига
100 миллион сўм, тадбиркорлар
учун 500 миллион сўмни ташкил
қилиши мумкин...
@uzbeku
Энди сартарошлар, таксичилар, репетиторлар ва блогерлар даромад солиғи тўлайдилар...
@uzbeku
Икки хил стандарт:

Қизлар йигитларга нисбатан “аёлсифат“ - деса хақорат.

Йигитлар эса қарама-қарши жинс вакилига “мужиксиз“ - деса комплимент...
😂🤔😂
@uzbeku
Ошса ошадида менга нима қайси бирига сиқилишим керак, қайси бирини ўйлай...
@uzbeku
Мехрга мухтож инсонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мехр дафтаридан BYD машиналар сотиб олинибди...
@uzbeku
- Сизни қандай танийман?

- Қизил кўйлакда, бўйим 1,64 см бўлса, оғирлигим 54 кг бўлади.

- Яхши унда сантиметр ва тарози оволаман..
@uzbeku
Инсонни итоаткор жониворга айлантириш учун унинг қўлидан хеч нарса келмаслигига ишонтириш керак. Ўзига бўлган ишончининг йўқлиги ва доимий қўрқув кишилик жамиятини қўйлар подасига айлантиради...
@uzbeku
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги туғилган чақалоқни ювинтирмасдан Азон айтса бўладими...
https://www.tg-me.com/uzbeku
Вилоятдан келганим учун ТАТУ олийгохининг ётоқхонасида 6 йил яшаганман. Талабалик давримда хам яхши пул топишга имкон топиларди. Сабаби бошқа талабаларга математика, физика ва чизмачиликдан ёрдам берганим учун хақ олардим. Қўшимчасига шанба-якшанба кунлари бошқа талабалар билан Юнусобод “Мардикор” бозорига ризқимизни тергани чиқардик “студентчилик”. Ўша даврда мардикор бозорида қарийб 60-80%ни талабалар ташкил қиларди. Мардикор бўлиш учун хам ўзига яраша билим ва кўникма талаб қилинишини ўша пайт билганман. 1) Қўлингиздан у-бу иш келиши керак; 2) Яхши моамала санъати бўлиши керак; 3) Оёқ-қўлингиз чаққон бўлиши керак (чунки мижоз келганда тезда у-ёқдан, бу-ёққа чопиш керак); 4) Cавдолашишни билиш керак (яъни оғир мехнатга қиммат нархда ва хоказо); 5) Рухий ва жисмоний босимларга бардошли бўлиш керак (чунки сизга ўхшаган мардикор рақобатчилар жуда кўп бўлади). Юқоридаги санаб ўтилган билимларга эга бўлсангиз, сиздан яхши МАРДИКОР чиқади. Аксинча бўлса хар сафар чиққанингизда ётоқхонага ёки уйга қуруқ қўл билан қайтишга тўғри келади. Мардикор бўлиб топган пулим гарчи қиймати жихатидан кам бўлса хам бошқа ишларда топган пулларимга қараганда қадрли хисобланган. Талабаликда мардикор бозорига чиққан жуда кўплаб талаба дўстларим хозирги кунда нуфузли лавозимларда ишламоқда. Хозирги уйимдан 400 м узоқликда мардикор бозори бор. Хар сафар ўтиб кетаётганимда эски касбдошларим яъни мардикорларни югуриб-югуриб хаёт учун, яшаш учун харакат қилаётганларини кўриб ўзимни ўша давримни эслайман. Улар орасида зиёлилар, олимлар, вазирлар хатто президентлар чиқишига шубха қилмайман...

Бир гап айтайми? Ўзбекчада “Мардикор” сўзи форсчадан кириб келган. “Мард” - киши, эркак, одам дегани. “Кор” эса иш, юмуш. Яъни “Мардикор” - иш одами, ишли одам дегани. Энди “Бизнесмен” сўзини таржима қиламиз. “Бизнес” - иш, юмуш маъноларини беради. “Мен” эса киши, эркак, одам маъноларини беради. Яъни “Бизнесмен” - иш одами, ишли одам дегани.

Мардикор маъно жихатидан Бизнесмен сўзи билан деярли бир хил. Хуллас, талабалик давримда “Бизнесмен” бўлган эканман...
@uzbeku
...Хар йили негадир барча байрам ўйин кулгу қиладиган кунда отамни феъли айниб, қўрслиги тутар, эрта тонгдан захрини сочиб бизни далага ҳайдар эди. Оппоқ "финка" кўлай кийиб қизил галстук таққан, барабан чалиб саф билан ўтаётган болаларни пахта даласидан туриб томоша қилиш роса алам қилар эди... 
Йиллар ўтиб шуни англадимки шўрлик отагинамнинг феълидаги бу "айниш"га золим тузум рухиятига етказган зулмлар сабаб бўлган экан. Бу аслида, хам рухан, хам жисмонан бутунлай янчиб ташланган, "босмачи боласининг"  золим тузумга нисбатан ожизона исёни бўлган экан...
@uzbeku
Ўзбек йигити Tesla’га дастурчи сифатида ишга кирди...

Дилмурод Янгибоев нуфузли Tesla компаниясининг Берлиндаги офисида мухандис дастурчи сифатида иш бошлади ва компания жамоасига қўшилган биринчи ўзбек йигитига айланди...
👍👍👍
https://www.tg-me.com/uzbeku
Яширин иқтисод бўйича курашни 10 минг сўмлик сомсани 180 минг сўм олганлардан бошлаш керак...
@uzbeku
Фирибгарларнинг ўйини ойижонимгача етиб келди. Хозир ойижонимнинг уй телефонига бир нотаниш қиз қўнғироқ қилиб хўнграб йиғлабди. Ойижоним, ким бу, десалар: "Мен қизингизман. Автохалокатга учрадим", дебди. Яхшиям, бу хақидаги эълонлардан хабарлари бор. Дархол: "Мени қизим йўқ", деган эканлар, у қиз шартта телефонни ўчирибди...
 
Ота-оналарингизни огохлантиринглар! Фирибгарлар ўйини авжида, афсуски...
@uzbeku
Хар куни бир хил тонг отади. Ишга борасан, кун ботади ухлайсан. Яшашга вақт йўқ...
@uzbeku
Қисқартириш бюджетга - кенгайиш вазирликларга...

Харажатларни қисқартириш бўйича жадвал диққат марказига чиқди. Хар доимгидек энг катта чопилиш таълим билан тиббиётда. Яқин ўтмишда тарвақайлаб семирган бирорта вазирлик, бирорта қўмита жадвалда кўринмайди.

Рақамларга эътибор қаратамиз: Биринчи қаторда турган Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан 3364 та штат қисқартирилмоқда. Жадвалга ишонсак, ундан тежаладиган маблағ 386 млрд сўм. Агар бу рақамни 3364 га бўлсак йиллик 114.744.351 сўм келиб чиқмоқда. Бу таълимда қисқартиришга тушган, яъни бугунги кунда керак бўлмай қолган ходимларнинг ўртача ойлик маоши 9.562.029 сўмга тўғри келмоқда, деганидир.

Яъни мантиқан қаралса, қисқартирилишга лойиқ ишчи хам шу кунгача 10 млн сўмга яқин маош олиб келган. Лекин яқинда эълон қилинган маошлар статистикаси бунинг тамоман аксини кўрсатади. Унга кўра таълим вакиллари ўртача 3,4 млн сўм билан энг пастдан битта олдинги қаторни, тиббиётчилар эса 3,2 млн сўм билан “фахрли” охирги ўринни эгаллаб туришибди.

Энди савол туғилади - бу ҳисоблашда кетган хатоми ёки вазирлик тизимидаги маошларни пасайтириб кўрсатиб келдикми?
Иккинчи ва асосий савол - нега қисқартириш шундоқ хам энг ночор қатламларга тушяпти, нега бу жадвалда сўнгги йилларда хам бўйига ўсган, хам энига кенгайган бирорта вазирлик ёки пайдар-пай очилаётган, аммо амалда бирор каромат кўрсата олмаган бирор қўмита ёки агентлик йўқ?!

Бу режа амалга ошса (амалга ошади хам) жами 475 млрд сўмнинг тежалишига олиб келаркан. Яъни амалда ярим трлн сўм хам эмас. Лекин Ўзбекистоннинг 2024 йил биринчи чорагининг ўзида “эришган” бюджет дефицити 20 трлн сўмлиги расман тан олинди. Бу шиддат билан йил якунини 50 трлн.лик “марра” билан забт этишимиз хеч гап эмас. Энди савол туғилади - ортиқча харажатларнинг 1 фоизини хам қопламайдиган, яна камига 7 мингга яқин кишини камбағаллик домига олиб кирадиган бундай қисқартириш билан кимни алдаймиз ва нимага эришамиз? Мазкур жадвални тузган вазирлигу мутасаддилар бунга қандай изох берар экан?

Масаланинг бошқа томони - Ўзбекистонда бир йилда ўтказилаётган ранг-баранг тадбирлару мехмоннавозликнинг, вазирлигу давлат ташкилотлари ўтказаётган маросимларнинг хисоб-китоби хеч қилинганми? Ёки “Бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан” дея ниқобланадиган харажатлар, қўша-қўша ярқироқ машиналар, хориж сафарлари, корпоратив дастурларнинг салмоғини сўрайдиганлар борми? Ўзи “Бюджетнинг ошириб бажарилган қисми” кимнинг пули, шу тер тўккан халқнинг солиқлари эмасми?

Модомики харажатларни қисқартириш зарур экан, булар четда қолиб, яна энг химоясизларга болта урилгани ажабланарли...
Аброр Зохидов
@uzbeku
2024/05/02 01:23:12
Back to Top
HTML Embed Code: