Telegram Web Link
#ОАВ_биз_ҳақимизда

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ахборот хизмати: Заргарлик саноатидаги натижалар ва янги имкониятлар...

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий сайти.

"Ўзмиллийбанк" АЖ расмий сайти.

Gazeta.uz

Xabar.uz

Daryo.uz

@uzbekzargarsanoati
“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси раиси ўринбосари Дилшод Саломов ишчи ташриф билан Наманган вилоятида бўлиб, ҳудудда фаолият юритаётган заргарлик корхоналарининг иш жараёнлари ва ривожланиш истиқболларини ўрганиш ишларини бошлади.

Ташриф доирасида “GAVHAR JEWEL GROUP” МЧЖ корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш масалалари, шунингдек, фаолият мобайнида учраётган қийинчиликлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, корхона раҳбарияти билан қўшма ҳамкорлик йўналишлари, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда маҳсулот турларини диверсификация қилиш бўйича атрофлича фикр алмашилди.

Наманганлик заргарлик йўналиши тадбиркорлари ўз йўналишлари доирасида дуч келадиган масалалар билан Уюшма масъуллари билан боғланишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон:+998337007033

@uzbekzargarsanoati
4👍3
Фарғонада заргарлик маркази ишга тушди

Фарғона шаҳрида “FERGA GOLD” бренди остида заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи замонавий корхона иш бошлади. Тантанали маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси раиси Шохрух Туйчибаев ҳамда Туркия, Озарбайжондан ва маҳаллий инвесторлар иштирок этди.

Лойиҳа қиймати 6 млн доллар бўлиб, корхона энг замонавий технологияларга асосланган. Унда 300 иш ўрни яратилиши кўзда тутилган, ҳозиргача 60 нафар фуқаро иш билан таъминланди.

Йиллик қуввати 1,5 тонна заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга тенг бўлган корхона 2,2 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариши режалаштирилган. Туркиялик инвестор Жемил Аклли ва озарбайжонлик Наил Шахвердиевнинг таъкидлашича, бу дастлабки ҳамкорлик лойиҳаси бўлиб, келгусида яна қатор истиқболли ташаббуслар амалга оширилади.

@uzbekzargarsanoati
👍65
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ахборот 24 | Заргарлик маркази фойдаланишга топширилди

@uzbekzargarsanoati
Наманганда заргарлик соҳаси бўйича ижтимоий таълим дастурлари йўлга қўйилиш арафасида

Заргарлик саноатини ривожлантириш, ёш авлодга замонавий билим ва кўникмаларни бериш ҳамда соҳада фаолият юритаётган мутахассисларнинг салоҳиятини ошириш мақсадида Наманган шаҳридаги 1-сон Политехникум базасида янги таълим дастурлари ташкил этиш бўйича ишлар бошлаб юборилган.

“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси раиси ўринбосари Дилшод Саломов мазкур лойиҳа билан танишди. Ушбу ижтимоий ташаббус “Azas Impex Group” ва “Onesto High Jewelry” корхоналари ҳамкорлигида амалга оширилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида бепул ўқиш ва малака ошириш курслари йўлга қўйилиб, соҳадаги усталар ва ёш мутахассислар учун янги имкониятлар эшиги очилади.

Бугунги кунда техникумга соҳада қўлланиладиган замонавий асбоб-ускуналар келтирилиб, таълим ва амалий жараёнларни бошлаш учун дастлабки тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

@uzbekzargarsanoati
👍32👌1
2025 йил 27–30 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Алматы шаҳрида
халқаро заргарлик саноати намойиши — "АРУ" Халқаро заргарлик кўргазмаси - 2025 бўлиб ўтади!


Бу кўргазма қимматбаҳо тошлар ва заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тақдим этиш ҳамда сотиш соҳасида фаолият юритувчи маҳаллий ва халқаро компаниялар учун муҳим платформа сифатида хизмат қилади.

Кўргазмада намойиш этилади:

🔸 Олтин ва бошқа металлардан тайёрланган эксклюзив ювелир буюмлар
🔸 Қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар билан безак берилган асарлар
🔸 Замонавий заргарлик технологиялари ва ускуналар


Кўргазмада қатнашишни истаган тадбиркорлар ва иштирокчилар қўшимча маълумот учун қуйидаги рақамлар орқали боғланишлари мумкин:

+998997807788
+998909014174

@uzbekzargarsanoati
1
ДИҚҚАТ!
ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ

17 сентябр куни соат 16:00 да "Савдони ривожлантириш компанияси" АЖ ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси билан ҳамкорликда тадбиркорлар учун ZOOM платформаси орқали “Тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдам кўрсатиш” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилади.

Мулоқотда Компания томонидан тадбиркорларга тақдим этиладиган молиявий ёрдамни олиш тартиблари тўғрисида тушунтиришлар олиб борилади.

Компания томонидан тадбиркорларга тақдим этиладиган молиявий ёрдам йўналишлари:

Хориждан малакали мутахассисларни жалб қилиш ва уларнинг иш ҳақини қоплаб бериш;

Суғурта мукофоти харажатларини қоплаш;

Халқаро сертификатларни олиш;

Мутахассисларни ўқитиш харажатларини қоплаш;

Кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш;

Маҳсулотларни реклама қилиш ва савдо майдончаларида жойлаштириш ва бошқа турдаги қулай йўналишлар.

Очиқ мулоқотда қуйидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин:
https://us05web.zoom.us/j/88247674217?pwd=rwTAERmOKbYlceDTvViqLse0falRJT.1

@uzbekzargarsanoati
1
2025/10/22 11:24:36
Back to Top
HTML Embed Code: