Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуасида Божхона қўмитаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг 7–9 октябрь кунлари илк бор “Маҳаллий контентни оширишда импортни оптималлаштириш” мавзусидаги “Uzbek Import Fair 2025” I-халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Кўргазмада юртимиз ва хорижий давлатлардан етакчи ишлаб чиқарувчи компаниялар, экспорт-импорт соҳасида фаолият юритаётган корхоналар ҳамда турли саноат тармоқларининг вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, хориждан импорт қилинувчи заргарлик буюмлари, қимматбаҳо тошлар, соатлар ва аксессуарлар ҳам намойиш этилди.

Ушбу кўргазма орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилар хорижий маҳсулотларнинг сифати, дизайн ва технологик ечимларини ўрганиш имконига эга бўлишди. Бу эса кейинчалик ўз корхоналарида импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош ва қўшилган қиймати юқори маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун муҳим тажриба бўлиб хизмат қилади.

@uzbekzargarsanoati
2
Бугун Гонконг Савдони ривожлантириш кенгаши (HKTDC), Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Уюшма томонидан музокараларда Раиснинг биринчи ўринбосари Нодир Мирахмедов ва раис ўринбосари Сирож Шарипов иштирок этди.

Учрашувда “HKTDC”нинг Ўрта Осиё, Европа ва Исроил бўйича ҳудудий директори Крис Ло бошчилигидаги делегацияга мамлакатимизда заргарлик соҳаси учун яратилган имтиёзлар, соҳадаги янгиланишлар ва ишлаб чиқариш салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

Гонконглик ҳамкорлар ўз навбатида ҳар йили ўтказиладиган HKTDC халқаро заргарлик кўргазмасида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларни кўришдан мамнун эканликларини билдирдилар. Шунингдек, 2026 йил март ойида бўлиб ўтадиган мазкур кўргазмада юртимиз ишлаб чиқарувчилари ва истиқболли харидорлар учун “Buyer” дастури доирасида қатор имтиёзлар таклиф этилиши муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси 2026 йил май ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган “Uzbek Jewellery Fair – 2026” халқаро кўргазма-савдосида иштирок этиш учун гонконглик заргарларни таклиф этди.

Ушбу мулоқот икки мамлакат ўртасидаги заргарлик соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

@uzbekzargarsanoati
4👍1
"Marakanda Jewel" компанияси ишга таклиф этади.

Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ҳажмларининг ортиб боришини инобатга олган ҳолда,
"Marakanda Jewel" компанияси заргарлик буюмлари тайёрлаш жараёнида иштирок этадиган малакали мутахассисларни ишга таклиф этади.


Вакансиялар:
— Бухгалтер;
— Қуювчи;
— Монтировкачи;
— 3Д-дизайнер;
— Сотув бўйича менежер.


Алоқа:
+998 33 388 89 98
@marakanda_manager

__

Компания "Marakanda Jewel" приглашает на работу.

С учетом растущих объемов производства ювелирных изделий, компания "Marakanda Jewel" приглашает квалифицированных специалистов, которые будут задействованы в процессе изготовления ювелирных изделий.

Вакансии:
Материальный бухгалтер;
— Литейщик;
— Монтировщик;
— 3D-дизайнер;
— Менеджер по продажам.

Контакты:
+998 33 388 89 98
@marakanda_manager

@uzbekzargarsanoati
Заргарлик соҳасида очиқ мулоқот: муаммолар ва таклифлар муҳокама қилинди

2025 йил 10 октябрь куни “Ўзмиллийбанк” АЖ биносида заргарлик йўналишида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Учрашув “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси, “Ўзмиллийбанк” АЖ, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда юртимизда заргарлик саноати ривожига ҳисса қўшаётган йирик ишлаб чиқариш корхоналари, аффинаж фаолияти билан шуғулланувчи субъектлар, савдо компаниялари ва экспортёрлар иштирок этдилар. Учрашув давомида соҳа вакиллари мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифларини илгари сурдилар.

Мулоқотда бир қатор компаниялар вакиллари ўз фаолиятида учраётган тизимли масалалар ҳақида фикр билдирди. Жумладан, олтин изловчилар учун ер қаъри участкалари тақчиллиги, хорижий мутахассислар учун талаб этиладиган ҳужжатлар, аффинаж жараёнларига оид экологик баҳолаш тартиблари, ҚҚС тизимини жорий этиш билан боғлиқ қийинчиликлар каби долзарб масалалар кўтарилди.

Шунингдек, қимматбаҳо тошларнинг ҳақиқийлиги ва сифатини назорат қилиш, экспортда суғурта тўловларини оптималлаштириш, заргарлик марказлари мақомини олиш шартларини соддалаштириш ҳамда ички бозорда ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини таъминлаш юзасидан таклифлар илгари сурилди.


Бундай очиқ мулоқотлар заргарлик саноати иштирокчилари ва давлат органлари ўртасида самарали ҳамкорликни кучайтириш, соҳадаги мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш ҳамда миллий заргарлик саноатининг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

@uzbekzargarsanoati
👍85
ПҚ-303.pdf
647.9 KB
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори (ПҚ-303-сон, 15.10.2025 й.)

@uzbekzargarsanoati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ахборот 24 | Заргарлик соҳасидаги тадбиркорлар фаолияти ўрганилди
#16oct

@uzbekzargarsanoati
👍2
#ишга_таклиф

"Ornament" заргарлик бренди иш тажрибасига эга 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган заргарларни ишга таклиф қилади.

Батафсил маълумот учун ушбу телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин:
+998981110599

@uzbekzargarsanoati
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ахборот 24 |
Қимматбаҳо металларни сотишда бериладиган чегирмалар муддати узайтирилди

@uzbekzargarsanoati
👍1🔥1
#Ишга_таклиф

"Monandgold Jewellery" компанияси ўз ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтирмоқда ва заргарлик соҳасида фаолият юритишни истаган малакали мутахассислар ҳамда янги касб ўрганишни хоҳлаган ёшларни ўз жамоасига таклиф қилади.

Ҳозирда қуйидаги йўналишлар бўйича ходимлар талаб этилмоқда:
—Полировка усталари
—Монтаж усталари (монти́ровкачилар)
Лазер пайвандлаш (пайка) бўйича мутахассислар
Шогирдлар – заргарлик санъатини ўрганишга қизиқувчи, масъулиятли ва меҳнатсевар ёшлар

Биз нима таклиф қиламиз:
—Барқарор ва ўз вақтида тўланадиган ойлик маош
—Тажрибали усталардан касб ўрганиш имконияти
—Меҳнатга муносиб шароит ва ҳамжиҳат жамоа
—Касбий ўсиш ва ривожланиш имкониятлари

Сиздан кутамиз:
—Mалакали мутахассис (шогирдлар учун — иштиёқ)
—Маъсулият ва пухталик
—Жамоавий ишлаш кўникмаси

Хужжат топшириш:
Маълумотларингизни бу ерда қолдиринг.

📞 Боғланиш учун:
+998940763311
📨 @abdurahmon_sadriddinov

@uzbekzargarsanoati
2025/10/21 03:11:39
Back to Top
HTML Embed Code: