Telegram Web Link
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари !

Бош прокуратура жамоаси барчангизни 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

Сизларга сиҳат-саломатлик, ижодий фаолиятингизда янги ютуқлар, хонадонларингизга бахт-саодат ва файзу барака тилаб қоламиз.

*******************

Уважаемые работники средств массовой информации !


Генеральная прокуратура искренне поздравляет всех вас с 27 июня - Днём работников печати и средств массовой информации.

Желаем вам крепкого здоровья, новых творческих успехов, счастья и благополучия вашим семьям.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги

Поздравление Президента Шавкат Мирзиёева работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
27 июнь – "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва сайтлар вакиллари ҳамда журналистлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда прокуратура ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, истиқболдаги муҳим вазифалар муҳокама марказида бўлди.

Якунда, прокуратура органлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган бир гуруҳ ОАВлари вакиллари вилоят прокурорининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
27 июнь – "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва сайтлар вакиллари ҳамда журналистлар Бухоро вилояти прокурорининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев бошчилигида Миробод туманида сайёр қабул ўтказилди.  

Мазкур қабулда 50 нафардан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари иштирок этиб, турли масаладаги муаммолар билан мурожаат қилишди. Мурожаатларнинг 15 таси суриштирув ва тергов, 18 таси ижтимоий ва иқтисодий, 5 таси суд қарорлари билан боғлиқ ва 20 таси бошқа масалаларни ташкил қилди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 5 таси жойида ижобий ҳал қилиниб, текшириш талаб этилган 53 та мурожаатлар бўйича қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқиш юзасидан ижрочиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Фуқаро А.С.нинг Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.С. Юқоричирчиқ тумани “Миям-Кангли” маҳалласида жойлашган ҳокимият заҳирасидаги 5 гектар ер майдонини 200 минг АҚШ доллари эвазига ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали туман ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб, унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, келишилган пулдан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов томонидан Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида бандлик дастурларининг ижроси, ижтимоий соҳа объектларининг фаолияти билан танишилмоқда.

Жумладан, масъуллар туманнинг 48-сон оилавий поликлиникасида бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳасидаги рақамлаштириш ишлари ва унинг амалдаги самарали натижалари таҳлил қилинди.

Шунингдек, тумандаги эҳтиёжманд оилалар хонадонига борилиб, уларнинг даромад манбаи, кунлик меҳнат фаолияти билан танишилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Бош прокуратура
Forwarded from Бош прокуратура
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев томонидан Бухоро вилоятида ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича "Долзарб 90 кунлик" тадбирлари доирасида ташкил этилган тўгараклар ва амалга оширилиётган ишлар билан танишилди.

Хусусан, “Бухоро” болалар соғломлаштириш оромгоҳида болалар дам олишлари учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Дастлаб, оромгоҳда дам олаётган болалар иштирокида “Мен табиатни севаман” шиори остида расмлар танлови ва кўргазмали давра суҳбатлари ўтказилиб, фаол иштирокчилар муносиб тақдирланди.

Бу каби тадбирлар ёшларни табиатни асраб-авайлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга чорлаб, уларнинг экологик маданияти, билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

Сўнгра, Бухоро шаҳридаги "Гулчорбог" маҳалласида ташкил этилган ҳунармандчилик маркази фаолияти билан танишилиб, ушбу марказда сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда туризм салоҳиятини ошириш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2025/06/27 10:53:42
Back to Top
HTML Embed Code: