Telegram Web Link
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев томонидан Бухоро вилоятида ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича "Долзарб 90 кунлик" тадбирлари доирасида ташкил этилган тўгараклар ва амалга оширилиётган ишлар билан танишилди.

Хусусан, “Бухоро” болалар соғломлаштириш оромгоҳида болалар дам олишлари учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Дастлаб, оромгоҳда дам олаётган болалар иштирокида “Мен табиатни севаман” шиори остида расмлар танлови ва кўргазмали давра суҳбатлари ўтказилиб, фаол иштирокчилар муносиб тақдирланди.

Бу каби тадбирлар ёшларни табиатни асраб-авайлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга чорлаб, уларнинг экологик маданияти, билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

Сўнгра, Бухоро шаҳридаги "Гулчорбог" маҳалласида ташкил этилган ҳунармандчилик маркази фаолияти билан танишилиб, ушбу марказда сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда туризм салоҳиятини ошириш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурхановлар томонидан Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда ҳудудларда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича тасдиқланган “йўл харита”си ижросини Наманган вилоятида ўрганиш натижалари бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда, “йўл харита”да белгиланган айрим тадбирлар хусусан, кадастр, камбағалликни қисқартириш ва бандлик, бозорларни рақамлаштириш соҳасидаги чора-тадбирлар ижроси кечикаётганлиги танқид остига олинди.

Шунингдек, ҳудуддаги бозорларда “рақамли бозор” дастурини жорий этилиши, коррупция ва хуфиёна иқтисодиётни олдини олишга хизмат қилиши таъкидланиб, рақамлаштирилиши белгиланган бозорларда ишларни жадаллаштириш, қисқа муддатларда бу борадаги ишларни якунлаш зарурлиги ҳақида кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги мактабгача ва мактаб таълим ташкилотларида мавжуд бўш иш ўрнларига
олий таълим муассасаларини янги тамомлаган битирувчиларни адолатли, холис, очиқ ва шаффоф тартибда ишга олиш чораларини кўриш белгиланди.

Шу билан бирга, қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектларни фойдаланиш учун рухсатнома бериш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш тўғрисидаги мурожаатларнинг рад этилиши ҳолатларини асослилигини ўрганиш бўйича алоҳида топшириқ берилди.

Якунида “йўл харита”да белгиланган тадбирлар ижросини ўз муддатларида сифатли таъминлаш шунингдек, вилоятни коррупциядан холи ҳудудга айлантириш борасида тегишли идораларнинг таклифлари муҳокама қилинди ва уларни амалиётга жорий қилиш чораларини кўриб чиқиш бўйича масъул идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Навоий вилояти прокурори А.Муллажанов томонидан Қизилтепа туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, туман мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилиниб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, 16.06.2025 йилда Президент раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси ҳамда тиббиёт ва таълимда "Долзарб 90 кунлик" тадбирларини ўтказиш бўйича вазифалар муҳокама қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида Қорақалпоқ давлат университети юридик факультет талабалари учун "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

Дастлаб, ёшлар Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида ташкил қилинган музейга ташриф буюришди.

Сўнгра, воқеа жойини кўздан кечириш ва бошқа тергов-тезкор тадбирларда фойдаланиладиган эксперт-криминалистика воситалари кўргазмаси ташкил этилди, талабаларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб берилди.

Бундан ташқари, 27 июнь – "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан прокуратура ташаббуси билан ободонлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилган Нукус туманининг “Дийхан арна” маҳалласида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ вакиллари ва блогерлар ҳамда журналистлар учун пресс-тур, матбуот анжумани ташкил этилди.

2024 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, ижобий иш тажрибалари тўғрисида батафсил маълумот берилди, журналист ва блогерлар билан савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Тадбир якунида бир гуруҳ матбуот ходимлари, журналист ва блогерларга эсдалик совғалари топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2025/06/29 18:07:39
Back to Top
HTML Embed Code: