Telegram Web Link
Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов томонидан коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмасида беморларга тиббий хизмат кўрсатилишини рақамлаштириш жараёнлари ўрганилди.

Ўрганишда, тиббиёт муассасаларидаги беморларга пуллик хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқиш, дори-дармон ва тиббий буюм воситаларини мақсадли сарфланиши, иш ставкаларини тақсимлашда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, беморларга ўрин (койка)ларни ажратишда шаффофликни таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилиб, кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, криминоген вазияти оғир бўлган “Ўзбекистон" маҳалласида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.

Мазкур маҳаллада “намунавий хавфсиз кўча”, “намунавий хавфсиз йўлак”ларни ташкил этиш тадбирлари доирасида видеокузатув, юзни ва авторақамларни таниб олувчи камералари, кўп қаватли уйларга замонавий домофон комплекслари ўрнатиш ҳамда “ташвиш тугмалари” ўрнатилиши боғлиқ ишларни сифатли ва қисқа муддатларда бажариш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари билан туман прокуратураси штабида учрашув ўтказилиб, бу борада белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва самарали ижросини таъминлаш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ва ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти амалий ёрдам кўрсатган ҳолда Жарқўрғон туманида ўрганилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан туманда ташкил этилган штаб, ишчи гуруҳ ва масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар, шу жумладан "ижтимоий профилактика" аҳволи ўрганилиб, муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Туманнинг криминоген вазияти оғир "Деҳқонобод"," Зартепа" ва "Қораянтоқ" маҳаллаларида “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “йўл харита” ижроси, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларини қисқа муддатлардп ҳал этиш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланиб, масъулларга берилган топшириқлар ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Фуқаро Д.Б.нинг Жиззах вилояти ИИББ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.Қ. Бахмал давлат ўрмон хўжалиги “Кўкжар” ўрмон бўлимидан Д.П.га 25.10.2022 йилдаги ижара шартномаси орқали экотуризмни ривожлантириш учун 49 йил муддатга ижарага берилган 0,15 гектар ва унга туташ бўлган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 0,25 гектар жами 0,40 гектар ер майдонини 19 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб беришни айтиб, келишилган пуллар ҳисобидан 245 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2025/07/13 21:00:16
Back to Top
HTML Embed Code: