Telegram Web Link
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда ҳудудларда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш бўйича тасдиқланган “йўл харита”си ижроси Қорақалпоғистон Республикасида ўрганилмоқда.

Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасида коррупциявий омилларни бартараф этиш борасида белгиланган вазифаларнинг ижроси Тахтакўпир тумани Тиббиёт бирлашмасида ўрганилди.

Ўрганишда, муассасада беморларга тиббий хизмат кўрсатиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштирилганлиги, муассасага коррупцияни олдини олишга қаратилган чақириқлар, коррупцияга дуч келганда мурожаат қилиш мумкин бўлган ишонч телефонлари ташкил этилганлиги, тегишли баннер ва плакатлар жойлаштирилганлиги ва аҳолига кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлар, бепул бериладиган дори-дармонлар тўғрисидаги маълумотларни барча учун кўринарли жойларга ўрнатилганлиги ҳолатлари ўрганилди, беморлар билан бевосита сухбатлар ўтказилди, соҳада рақамлаштириш билан боғлиқ камчиликларни қисқа муддатларда бартараф қилиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган лойиҳаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг 6 ойида вилоятда 94 та лойиҳалар доирасида 817,7 млн. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ва 9 та лойиҳа доирасида 112,5 млн. АҚШ доллар ҳукумат кафолати остида хорижий кредитлар жалб этиш белгиланган.

Жумладан, Андижон туманидаги “Andijan jinlun” қўшма корхонаси томонидан 2025 йилда ўзлаштирилиши режалаштирилган 20 млн. долларлик кичик ГЭСлар учун ускуна, дастгоҳлар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишилди.

Шунингдек, “China baoli” қўшма корхонасининг 2025 йилда ўзлаштирилиши режалаштирилган 40 млн. долларлик металга ишлов бериш ва электр скутерлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси билан танишиш давомида, инвесторлар билан лойиҳа доирасида бажарилган ишлар муҳокама қилинди.

Ўрганиш жараёнида лойиҳаларни амалга оширишда юзага келаётган 13 та муаммодан 6 таси жойида ижобий ҳал қилиниши таъминланди ҳамда қолган 7 та муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлар хусусан, тергов сифатини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Жумладан, Тахтакўпир тумани прокуратураси ва туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари ҳамда суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилиши аҳволи ўрганилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар шунингдек, амалиётдаги мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди, тергов сифати ва иш самарадорлигини ошириш, терговчилар ва ёш мутахассисларнинг билим ва малакасини мунтазам ошириб бориш бўйича топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятига коррупцияга қарши курашишга қаратилган тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов, вилоят ҳокими М.Азимов ва бошқа масъул раҳбарлар иштирокида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Мактаблар лигаси” спорт мусобақаларининг 2-мавсум ғолиблари тақдирланди.

Юртимизда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишиши учун барча соҳаларда, хусусан, спорт йўналишида ҳам кенг имкониятлар яратилмоқда.

Жумладан, бу борадаги ишларнинг узвий давоми сифатида воҳадаги умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Мактаблар лигаси” спорт мусобақаларининг 2-мавсуми ўтказилди.

Шунингдек, Қарши шаҳридаги Президент мактабида мусобақа ғолибларини тантанали равишда тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда, ғолиб-совриндор жамоа ҳамда яккалик иштирокчиларга қимматбаҳо эсдалик совғалари, диплом ва кубоклар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2025/07/14 09:48:41
Back to Top
HTML Embed Code: