Telegram Web Link
Бухоро вилоят прокурори, Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси Бухоро вилоят бўлими раиси У.Хамдамов томонидан вилоят спорт бошқармаси бошлиғи, спорт муассасалари раҳбарлари, дзюдо бўйича мураббийлар ва адлия бошқармаси масъул ходими иштирокида Федерациянинг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди.

Унда вилоятда спортнинг дзюдо тури бўйича 2023 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида эришилган бир қатор ютуқ ва натижалар тўғрисида сўз юритилиб, мураббийларнинг ҳисоботлари тингланди ва фаолиятда йўл қўйилган айрим хато ва камчиликларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда, мураббийлар ва масъул ходимларга ёшларни айниқса уюшмаган ёшларни спортга қизиқтириш орқали уларни вақтини унумли ўтказишга ҳисса қўшиш ҳамда маҳоратли ва тажрибали спортчиларни етказиб бериш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, соҳада мураббийлар ва спортчиларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, вилоят Дзюдо Федерациясининг Бухоро тумани “Работиқалмоқ” МФЙ ҳудудидаги спорт биносида спортчиларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Жорий йилнинг май ойида режалаштирилган 12-14 ёшдаги спортчилар ўртасида Республика мусобақасини ўтказишга пухта тайёргалик кўриш бўйича топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.04.2024 йилдаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига биноан жазодан озод этилган шахслар билан учрашув ўтказилди.

Унда, вилоят прокурори Б.Сайипов сектор раҳбарлари билан биргаликда афв қилинган шахслар билан учрашиб, якка тартибда суҳбат ўтказди.

Суҳбат давомида уларнинг аниқланган бир қанча муаммолари баратарф этилган бўлса, ўрганиш учун вақт талаб этадиган мурожаатлар юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бор афв этилганларга мутахассислар томонидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тавсия ва таклифлар берилди.

Тадбир якунида афв этилган шахсларнинг оиласи ва яқинлари бағрида ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак берилиши таъкидланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Айни вақтда Бош прокуратура ходимлари томонидан жиноят ҳақидаги ариза, хабар ва бошқа маълумотлар бўйича “E-material” ахборот тизимининг янги версиясини амалиётга жорий қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари учун ўқув семинари ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори М.Ходжаев томонидан Кўрғонтепа туманида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида 55 нафар жисмоний шахслар ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этдилар.

Келиб тушган мурожаатларнинг 25 таси жойида ечимини топган бўлса, 30 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров ҳамда вилоят ҳокими Э.Турдимовлар иштирокида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этишга бағишланган учрашув вилоят Савдо саноат палатасида бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят миқиёсидаги ташкилот рахбарлари, тижорат банклари, маҳаллий хокимият вакиллари ва 25 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этдилар.

Тадбирда ишбилармон доира вакилларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан 15 та мурожаатлар қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 5 таси жойида ечимини топиб, ҳал қилинди, ўрганиш талаб этиладиган 10 та масалаларни қонуний кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Жомбой туманида сайёр қабул ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
2024/06/03 09:28:05
Back to Top
HTML Embed Code: