Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилётган лойиҳалар ижроси ўрганилмоқда.
Жорий ўрганишларда белгиланган режаларнинг бажарилиш имконияти Гулистон шаҳри ва Мирзаобод туманида инвестиция лойиҳалари кесимида ва ташаббускорларнинг бевосита иштирокида кўриб чиқилди.
Хусусан, Гулистон шаҳридаги “Big Bag Sale" МЧЖнинг полипропилен қоп ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишилди.
Ушбу лойиҳанинг қиймати 7 млн. доллар бўлиб, бугунги кунга қадар 5,2 млн. доллар кредит маблағлари ажратилган бўлиб, лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш устидан назорат ўрнатиш юзасидан ҳудуд прокурорларига топшириқ берилди.
Шунингдек, Мирзаобод туманидаги “Navro‘z total textile" МЧЖнинг ип калава ишлаб чиқариш фаолияти билан танишилди.
Корхона жорий йил 4-чорагида “Мато ишлаб чиқариш лойиҳаси”ни бошлашни режалаштирган бўлиб, тадбиркор электр таъминоти ҳамда солиқ тўловлари билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини маълум қилди.
Корхона муаммосини ҳал этиш юзасидан масъул идора раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов "Ёшлар ойи" доирасида вилоятда жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи “Антикоррупция волонтёрлари” билан учрашув ўтказди.
Ушбу волонтёрлар гуруҳи фаол ёшлар, ёшлар етакчилари ҳамда вилоят болалар ташкилоти сардорларидан иборат бўлиб, пилот лойиҳа тарзида йўлга қўйилган.
Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, тадбир иштирокчилари ўзларининг таклифларини билдиришди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ушбу волонтёрлар гуруҳи фаол ёшлар, ёшлар етакчилари ҳамда вилоят болалар ташкилоти сардорларидан иборат бўлиб, пилот лойиҳа тарзида йўлга қўйилган.
Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, тадбир иштирокчилари ўзларининг таклифларини билдиришди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда ҳудудларда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”сининг ижроси Наманган вилоятида ўрганилмоқда.
Хусусан, Косонсой туманида “Йўл харита”да белгиланган вазифаларнинг Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий тизимлари томонидан ижро этилиши аҳволи кўриб чиқилди.
Ўрганишда, Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси томонидан соҳада амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимоти ҳам муҳокама қилинди.
Муҳокамада, тизимда фаолият кўрсатиб келаётган 46 нафар инспекторларнинг барчаси “боди камера” ва “планшет”лар билан таъминланганлиги, соҳада қонунбузилишларни тезкор аниқлаш мақсадида 4 та дрон, 12 та тахометр ва 16 та GPS қурилмаларидан самарали фойдаланилаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, “Йўл харита”да белгиланган тадбирлар ижросини ўз муддатларида сифатли таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, Косонсой туманида “Йўл харита”да белгиланган вазифаларнинг Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий тизимлари томонидан ижро этилиши аҳволи кўриб чиқилди.
Ўрганишда, Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси томонидан соҳада амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимоти ҳам муҳокама қилинди.
Муҳокамада, тизимда фаолият кўрсатиб келаётган 46 нафар инспекторларнинг барчаси “боди камера” ва “планшет”лар билан таъминланганлиги, соҳада қонунбузилишларни тезкор аниқлаш мақсадида 4 та дрон, 12 та тахометр ва 16 та GPS қурилмаларидан самарали фойдаланилаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, “Йўл харита”да белгиланган тадбирлар ижросини ўз муддатларида сифатли таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилётган лойиҳалар ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Хусусан, Осиё тараққиёт банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коронавирус covid-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш" лойиҳаси доирасида вилоят Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига олиб келинган 1 дона совутгич ва 4 дона музлаткич ускуналаридан фойдаланилмай келинаётганлиги сабаблари ўрганилди.
Ўрганишда, БМТнинг лойиҳалар бошқармаси (UNOPS) грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган 2 қаватли вирусология ва паразитология лабораторияларини қуриш ишлари якунига етмаганлиги сабабли ускуналардан фойдаланилмай келинаётганлиги аниқланиб, қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, Гулистон шаҳридаги экспортёр корхона “Chelebi textile” МЧЖ ҚКнинг тайёр трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолияти билан танишилиб, экспорт фаолиятини амалга оширишдаги муаммо ва таклифлари тингланди.
Корхонанинг келгусида фаолиятини кенгайтириш режалари билан танишилиб, яратиладиган иш ўринларига хотин-қизларни жалб қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шуъбаси томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулклари турган жойни аниқлаш, бу борада қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида мамлакат бўйлаб тезкор қидирув тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 94 нафар жисмоний шахслар топилиб, 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилган.
Ҳозирда 194 нафар қарздорларни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу шахсларнинг 72 нафари Республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 122 нафари эса чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган.
Мисол учун, Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаро А.К. алимент пулларини тўламасдан, доимий равишда яшаш манзилини ўзгартириб келганлиги сабабли, унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирда қарздор Тошкент шаҳар Миробод туманидан топиб олиб келиниб, унинг бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун тўланиши лозим бўлган 28 млн. сўм алимент қарздорлиги юзасидан унга нисбатан суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ қўлланилган.
Ҳозирда, бу бордаги тадбирлари давом эттирилмоқда.