Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев Самарқанд вилоятидаги Жомбой ўрмон хўжалигининг кўчат етиштириш плантацияси билан танишди.
Сўнгра, Жомбой туманидаги Зарафшон миллий табиат боғида амалга оширилган ишлар ҳамда ҳайвонот дунёсининг сақланиши аҳволи ўрганилиб, маъсулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, жорий йилда жами 12 913 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 11 798 тасининг ҳал қилиниши таъминланган. Ҳал қилинган мурожаатларнинг 4 137 таси қаноатлантирилиб, 7 660 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Мурожаатларни қаноатлантириш натижасида 3 402 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Шунингдек, бошқарма ва унинг туман бўлимлари томонидан 2 503 нафар шахслар, шундан, 852 нафар юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинган. Жойларда ташкил қилинган сайёр ва оммавий қабулларда эса 338 нафар фуқаролар қабул қилиниб, мурожаатлари ҳал қилинган.
Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, жорий йилда жами 12 913 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 11 798 тасининг ҳал қилиниши таъминланган. Ҳал қилинган мурожаатларнинг 4 137 таси қаноатлантирилиб, 7 660 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Мурожаатларни қаноатлантириш натижасида 3 402 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Шунингдек, бошқарма ва унинг туман бўлимлари томонидан 2 503 нафар шахслар, шундан, 852 нафар юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинган. Жойларда ташкил қилинган сайёр ва оммавий қабулларда эса 338 нафар фуқаролар қабул қилиниб, мурожаатлари ҳал қилинган.
Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов Фарғона вилоятининг Сўх туманига бориб, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Хусусан, масъуллар “Ғазнов” ва “Мулгон” маҳаллаларида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти, аҳолига яратилаётган шарт-шароитлар, эҳтиёжманд оилалар билан индивидуал тарзда олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
Бундан ташқари, масъуллар туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Тул” оилавий поликлиникасида даволанаётган беморларга яратилаётган имкониятлар, тиббий хизмат кўрсатишнинг самарадорлиги, янги келтирилган замонавий ускуналар ва дори-дармон заҳираларини сақлаш шарт-шароитлари билан танишди ҳамда аниқланган муаммолар қайд этилиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича манзилли кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, масъуллар “Ғазнов” ва “Мулгон” маҳаллаларида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти, аҳолига яратилаётган шарт-шароитлар, эҳтиёжманд оилалар билан индивидуал тарзда олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
Бундан ташқари, масъуллар туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Тул” оилавий поликлиникасида даволанаётган беморларга яратилаётган имкониятлар, тиббий хизмат кўрсатишнинг самарадорлиги, янги келтирилган замонавий ускуналар ва дори-дармон заҳираларини сақлаш шарт-шароитлари билан танишди ҳамда аниқланган муаммолар қайд этилиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича манзилли кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бугун, "Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш" концепцияси доирасида Бош прокуратурада навбатдаги маърифат тадбири ташкил этилди.
Тадбирда таниқли телебошловчи, сухандон ва хонанда Толибжон Исроилов иштирок этиб, ўзининг меҳнат ва ижодий фаолияти ҳақида сўзлаб берди.
Жумладан, тадбирда сўз олган Т.Исроилов болалик ва талабалик йиллари, телевидениега кириб келган даври, сухандонликка қўйилган касбий ва маънавий талаблар, йирик давлат ва жамоат арбоблари билан бўлган суҳбатлардаги хотиралар ҳамда бугунги телебошловчи ва сухандонларда мавжуд ютуқ ва камчиликлар хусусида тўхталиб ўтиб, ўзининг таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Шунингдек, тадбирда Т.Исроилов томонидан ўқилган шеърлар ва ижро этилган қўшиқлар ходимларда ижобий таассурот қолдирди.
Иштирокчилар ўзларига қизиқарли бўлган саволларга жавоб олишиб, меҳмонга эсдалик совғалари берилди.
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси жамоаси Т.Исроиловга ташриф учун ўз миннатдорчилигини билдириб, келгуси ишларига муваффақиятлар ва узоқ умр тилаб қолади.