Telegram Web Link
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари раҳбарияти билан ҳамкорликда олис ҳудудларда оммавий сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Уларнинг навбатдагиси Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида ўтказилди ҳамда унда Фавқулодда вазиятлар вазири Б.Кудратходжаев, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминов ва куч тузилмалари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб очиқ мулоқот ўтказилиб, "Инсон қадри учун" тамойили асосида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва уларнинг самараси, одамлар оғирини енгил қилиш бугун ҳар бир давлат органининг асосий вазифаси экани, ҳарбийлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида сўз борди.

Сўнгра қатор соҳа мутахассислари қатнашувида ҳарбий хизматчилар, ходимлар, уларнинг оила аъзолари, пенсионерлар ва ёшлар тингланди.

Жами 54 та мурожаатдан 24 таси жойида ижобий ҳал этилди, 17 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, кўриб чиқиш муддат талаб этадиган 13 та мурожаат ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов томонидан Ғиждувон тумани "А.Қаххор" маҳалласида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги "Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Ўрганиш якунида, ижтимоий профилактик ҳисобда турувчи
шахсларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ҳисобдан чиқаришга қаратилган тадбирларни янада жадаллаштириш юзасидан мутасадди идоралар масъулларига тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Хусусан, намунали "хавфсиз кўча" ва "намунали хавфсиз" йўлак ташкил этилганлиги ўрганилиб, масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида бўлган номулкий турдаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилда иш юритувга жами 2 770 та шу турдаги ижро ҳужжатлари келиб тушган. Шундан, 167 таси бола кўрсатиш ёки олиб бериш, 86 таси ишга тиклаш билан боғлиқ бўлса, 1 295 таси ноқонуний қурилмаларни бузиш  ва мажбурият юклаш, 665 та уйга киритиш ва уйдан чиқариш кабиларни ташкил этган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 911 та ижро ишлари бўйича якуний қарор қабул қилинган бўлса, 467 тасининг ижроси ишлари амалда таъминланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида Асака ва Пахтаобод туманлари прокуратураларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятини комплекс текшириш натижасига бағишланган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокуратураси ва туман (шаҳар) прокуратураларининг барча тезкор ходимлари, департамент ва бюронинг вилоят бошқармалари бошлиқлари ва туман-шаҳар бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Таҳлилий ва танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда вилоят прокурори маъруза қилиб, амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато ва камчиликларга бирма-бир тўхталиб ўтди.

Йиғилишда, Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ 1-сонли қарори ижроси юзасидан тасдиқланган йўл харита ижроси, коррупцияга қарши курашиш, энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларига барҳам бериш, қурилиш соҳасида сифат ва муддатларга риоя этилишини назорат қилиш, саноат зоналаридаги ерлардан мақсадли фойдаланиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш мақсадида бозорларни рақамлаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, яшил энергия манбаларини яратиш бўйича аниқ ва муддатли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳайъат мажлисида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов ва вилоят ИИБ бошлиғи Ғ.Қодиров томонидан Шароф Рашидов туманидаги криминоген вазияти оғир бўлган “Тоқчилик” маҳалласида амалга оширилган ишлар  ўрганилди.

Жумладан, ушбу маҳаллада наъмунавий ташкил этилган "хавфсиз ҳудуд", “хавфсиз йўлак” ва “хавфсиз кўча”ларда аҳолига яратилган шарт-шароитлар, ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Шунингдек, масъулларнинг маҳалладаги криминоген вазият тўғрисидаги тақдимоти тингланиб, бу борада амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
2025/10/31 10:04:43
Back to Top
HTML Embed Code: