Telegram Web Link
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирида ўрганишлар олиб борилди.

Унда хизматни ўташ, назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш шароитлари, тиббий ва бошқа таъминот турлари, аслаҳа ва ҳарбий техникалар шайлиги ҳамда фаолиятга доир бошқа масалалар ўрганилди.

Энергия тежамкорлиги, бюджет маблағлари иқтисод қилиниши, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.

Шахсий таркиб билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилди.

Якунида масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов томонидан аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, аҳолини қийнаб келаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни қисқа муддатларда қонуний ҳал этиш мақсадида қабул ўтказилди.

Қабулда жами 55 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари ўз мурожаатлари билан иштирок этди.

Мурожаатлар кредит ва субсидия ажратиш, қурилиш, ер ва электр энергияси, тергов-суриштирув ҳаракатлари, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва моддий ёрдам каби ижтимоий йўналишда ҳамда мулкий низолар ва бошқа масалаларни ташкил қилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари иш юритувга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура ва Андижон вилояти прокуратураси раҳбарияти томонидан вилоятда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Андижон шаҳрида тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилди.

Тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишга 33 та Республика даражасидаги вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбар ва ўринбосарлари ҳамда уларнинг вилоят бошқармалари раҳбарларининг иштироки таъминланди.

Учрашувда, 250 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, уларнинг 166 нафари фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Учрашув давомида, 36 нафар тадбиркорларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, солиқ, кредит ва рухсатнома бериш ҳақидаги мурожаатлари жойида ҳал этилди.

Шу билан бирга, 50 дан ортиқ тадбиркорларнинг мурожаатларини шахсан прокуратура органлари томонидан кўриб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилиб, тадбиркорларнинг мурожаатлари олинди.

Бу борада учрашувлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев томонидан Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати, коррупция ҳолатларини олдини олиш ва қарши курашиш борасидаги фаолият ўрганилди.

Ўрганишлар шуни кўрсатадики, тиббиёт соҳасида бепул дори воситаларини ёрлиқлаш бўйича республикада бир хил амал қилувчи аниқ ва тизимли тартиб жорий қилинмаган. Натижада, бепул дори воситалари билан муомала қилишда коррупцион ҳолатлар вужудга келиши эҳтимоли юқорилигича қолмоқда.

Шу сабабли, келгусида беморларга бепул берилиши лозим бўлган дори воситаларини ишлаб чиқарилган жойнинг ўзида ёки марказлашган тартибда ёрлиқлаш тизимини жорий қилиш бўйича тегишли қонуности ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш белгилаб олинди.

Аниқланишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳудуд шифохоналарига тиббиёт ускуналари тўғри тақсимланмаганлиги ва назорат ўрнатилмаганлиги оқибатида, 11 та гемодеалез ускуналари уч йилдан ортиқ муддат ишлатилмасдан турганлиги оқибатида бошқа вилоятларга бериб юборилган, ушбу туман тиббиёт бирлашмасидаги 2 та гемодеалез ускунаси ҳам шу пайтгача фойдаланилмасдан туриб, уч ой олдин ишга туширилган ва бугунги кунда туман тиббиёт бирлашмасида яна 2 та ускунага эҳтиёж мавжуд.

Шу сабабли, бирлашмага керакли тиббиёт ускуналарини етказиб бериш, мавжудларидан малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда самарали фойдаланилишини таъминлаш борасида вазифалар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Milliy TV" телеканали томонидан Бош прокуратура, Олий суд ва ИИВ билан ҳамкорликда реал воқеаларга асосланган "Ўткир тергов" кўрсатувининг навбатдаги сони тайёрланди.

Мазкур кўрсатувни бугун соат 21.50 ларда эфир орқали "Milliy TV" телеканалида кўришингиз мумкин.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2025/07/06 08:18:52
Back to Top
HTML Embed Code: