Тошкент вилояти прокуратураси томонидан давлат дастурларида белгиланган қурилиш объектларини муддатида ва сифатли топширилиши устидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, ҳозирда вилоят ҳудудида инвестиция дастурлари доирасида жами 106 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Ҳудудий штаблар томонидан ўтказилган ўрганишларда жорий йилда вилоят бўйича инвестиция дастури доирасида 122,1 млрд. сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилди.

Прокуратура органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида 11,6 млрд. сўмлик сифатсиз ишлар аниқланиб, бу борада 343 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 85 нафар шахсларнинг ҳуқуқларини тикланиши таъминланди.

Вилоят прокурори С.Эшқувватов раҳбарлигида ушбу масала юзасидан соҳага масъул идора ва корхона раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, қурилиш объектларининг лойиҳа хужужжатларини тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш, пудратчи томонидан объектни муддатида, сифатли топшириш ҳамда ажратилган маблағларни мақсадли ва тўғри сарфланиши борасида йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, буюртмачи, лойиҳачи ва назорат инспекцияси масъулларига объектни лойиҳалашдан бошлаб, фойдаланишга топширилгунга қадар бўлган барча босқичларда кунлик назорат ўрнатилишини таъминлаш, бюджет маблағлари мақсадли сарфланишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Илгари хабар қилинганидек, Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йил баҳор мавсумида амалга оширилган ишлар ўрганилмоқда.

Ўрганишларда, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида кўчат экиш ишларининг ҳаққонийлиги, натижадорлиги, масъуллар бириктирилганлиги ва суғориш тизимларининг мавжудлигини танқидий ўрганишда туман-шаҳар масъуллари томонидан юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси таъминланмаганлиги аниқланди.

Андижонда аниқланган 19 та ҳолатда 1128 туп дарахт суғорилмайдиган ерларга экилганлиги ҳолати бўйича 6 нафар масъул шахслар, Қашқадарёда 12 та ҳолатда экилмаган 48 348 туп дарахт қўшиб ёзилганилиги бўйича Касби, Миршикор, Чироқчи туман ҳокимларининг ўринбосарлари, Китоб ва Чироқчи туман экология бўлим бошлиқлари интизомий ҳамда 2 нафар масъул шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди ва вилоят ҳокимлигига қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Шунингдек, Тошкент вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси мансабдор шахслари Юқоричирчиқ туман ҳудудида экилган 175 туп қимматбаҳо дарахтларни қаровсиз қолдириб, нобуд қилиб, табиатга 1 млрд. 487 млн. сўмлик зарар етказган.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти прокураутраси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳакатлари олиб борилмоқда.

Бу борадаги назорат тадбирлари давом этирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Айни вақтда Бош прокуратура ходимлари томонидан жиноят ҳақидаги ариза, хабар ва бошқа маълумотлар бўйича “E-material” ахборот тизимининг янги версиясини амалиётга жорий қилиш бўйича Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари учун ўқув семинари ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти прокуратура органлари ходимлари ўртасида прокурор кубоги мусобақаси ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокуратура томонидан Экология вазирлиги билан ҳамкорликда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунлар ижроси устидан назорат юзасидан амалга оширилган ишлар ўрганилмоқда.

ХХ асрнинг экологик фожиасига айланиб улгурган Оролбўйи минтақасида, денгизининг қуриган тубида Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан яшилликни кенгайтириш, мавжуд биохилмахилликни сақлаб қолиш, иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган амалий ишлар амалга оширилаётган бир пайтда, Бўзатов тумани масъул шахсларининг эътиборсизлиги натижасида табиатга жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланди.

Хусусан, Бош прокурор ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан тумандаги “Азамат қипшах” фермер хўжалигига қарашли бўлган 0,25 гектар ва унга туташ бўлган 1,52 гектар туман ҳокимлиги захира фонди ер майдонида номаълум шахслар томонидан ўт қўйилиши оқибатида содир бўлган ёнғинда табиий ҳолда ўсувчи ҳар ҳил диаметрдаги (1 532 дона торанғил ҳамда 227 дона жийда) 1 759 дона торанғил ва жийда дарахтлари ёнғин оқибатида нобуд қилиниб, 8 млрд. 408 млн. 880 минг сўмлик зарар етказилганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Айбдор шахслар томонидан етказилган зарарларни қоплаш мақсадида туронғул, жийда ва бошқа эндемик ўсимликлар экиш йўли билан яшилликни тиклаш чоралари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида кураш бўйича "Прокурор кубоги" мусобақаси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Ўзбекистон туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб оҳак цеҳи ташкил этилганлиги аниқланди.

Фарғона вилоят прокуратураси, Департаментнинг вилоят бошқармаси ва “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбирида фуқаро С.М. Ўзбекистон тумани, “Овчи” МФЙ Анжирбоғ кўчасида жойлашган хонадонда 120 дона горелкалар ёрдамида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, оҳак ишлаб чиқариш цехи фаолиятини йўлга қўйиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 289,0 млн. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятида обод бўлаётган манзиллар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
2024/05/21 02:15:38
Back to Top
HTML Embed Code: