Telegram Web Link
Тадбиркор аёллар билан навбатдаги сайёр қабул Ўртачирчиқ туманида ўтказилди

👍 Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Тошкент вилоятидаги “Мармарис” савдо уйида Тадбиркор аёллар кенгашининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Учрашувда 60 га яқин тадбиркор аёллар, шунингдек, вилоятдаги мутасадди идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

👍 Сайёр қабул давомида банк ва кредит сиёсати, солиқ тизими, ер ва жой масалалари, ҳунармандчилик соҳасидаги қатор муаммоларга оид 28 та мурожаат кўриб чиқилди. Улардан 20 тасига жойида ечим топилди.

Шунингдек, ҳунарманд аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳамда даромад топиш истагидаги хотин-қизларни ҳунарга ўргатиш мақсадида Қибрай туманида касб-ҳунар маркази ташкил этилиши режалаштирилди.

🏠 Тадбир доирасида, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги аёлларнинг банк кредитлари олишдаги муаммоларини ўрганиш мақсадида Тинчлик маҳалласи хотин-қизлари билан ҳам суҳбат ўтказилди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юксак минбаридан нутқ сўзлади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Brightman BMC LLC компанияси ўртасида учрашув

🇺🇿🇦🇿 Биринчи Озарбайжон Халқаро Инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Алишер Шайхов ва Brightman BMC LLC компанияси директори Афет Ахмадова ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Brightman BMC LLC – 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, Zira Natural & Gourmet бренди остида қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга ихтисослашган. 2017 йилдан буён компания маҳсулотлари Европа, АҚШ ва Япония каби бозорларга муваффақиятли етказилмоқда.


Мулоқот давомида тадбиркорлик, инвестиция ва савдо соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

🏛 Афет Ахмадова компаниянинг Европа, Япония ва АҚШ бозорларига муваффақиятли чиқиш тажрибасига таянадиган ҳолда, Ўзбекистонда франчайзинг асосида ҳамкорлик йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

Бу йўналиш замонавий бизнес амалиётларини жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш, айниқса қишлоқ ҳудудлардаги хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва маҳаллий тадбиркорларни халқаро қиймат занжирларига интеграция қилишга хизмат қилади.

Ўз навбатида, Алишер Шайхов Палатанинг халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек кичик ва ўрта бизнеснинг барқарор ривожланишига кўмаклашувчи инновацион бизнес моделларни қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратаётганини таъкидлади.

👍 Учрашув якунида томонлар узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорликни тасдиқлаб, эришилган келишувлар келгусида самарали ҳамкорликка мустаҳкам асос бўлишини қайд этдилар.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍3❤‍🔥1
Тадбиркор аёлларнинг бизнес учрашуви

👍 Бугун, 24 сентябрь куни Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрида тадбиркор аёллар иштирокида бизнес-нонушта бўлиб ўтди. Эркин ва интерактив тарзда ташкил этилган учрашувда 60 нафардан зиёд турли йўналишларда фаолият юритаётган илғор тадбиркор аёллар ҳамда янги бизнес бошлаган тадбиркорлар қатнашди.

Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Н.Шотурсунова, Марказий банкнинг молиявий оммабоплик бўйича бош директори Д.Абдуганиева, Божхона қўмитаси раиси маслаҳатчиси ва Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси У.Пирмухамедова, АТ "Халқ банки" бошқарув раиси ўринбосари Г.Рашидова иштирок этди.

👍 Учрашув давомида тадбиркор аёллар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, давлат раҳбари томонидан аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш йўлида яратилаётган кенг имконият ва шарт-шароитларни эътироф этдилар. Шу билан бирга, бизнес майдонида аёллар сонини ошириш ва давлат билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар билдирилди.

Бундай форматдаги мулоқотлар тадбиркорлар ўртасида тажриба алмашиш ва янги ҳамкорликлар йўлга қўйилишига хизмат қилади.

👍 Хусусан, бизнес-нунушта доирасида "Novias Motors" МЧЖ ва "Teodora-goods" МЧЖ ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик келишувига эришилди.

Шунингдек, тадбиркор аёлларнинг халқаро майдонда фаолият юритиши учун билим ва кўникмаларини ошириш, экспорт-импорт жараёнларига йўналтириш ҳамда музокаралар ўтказиш маданиятини ривожлантириш мақсадида Савдо-саноат палатаси ҳузурида "Тадбиркор аёллар дипломатияси мактаби"ни ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди ва тадбиркорлар томонидан қўллаб-қувватланди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17👍8
📣📣📣

Ҳурматли тадбиркорлар!


Савдо-саноат палатаси ва Солиқ қўмитаси мутахассислари иштирокида онлайн семинар-тренинг

🗓 25 сентябрь куни

👍 “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини яхшилаш имкониятлари” мавзусида бўлиб ўтади.

Бошланиш вақти – 15:00

Жонли эфир 📱 YouTube платформасида.

Семинар давомида мавзу бўйича долзарб саволларга жавоблар тақдим этилади.

Барчангизни иштирок этишга таклиф қиламиз!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42
“Тошкент вилояти — бизнес учун чексиз имкониятлар ҳудуди” бизнес форуми

👍 Тошкент вилоятида инвестиция муҳитини янада яхшилаш, иқтисодиёт тармоқлари, шу жумладан саноат, хизмат кўрсатиш, туризм ва қурилиш соҳаларидаги лойиҳаларга маҳаллий ва хорижий инвесторларни кенг жалб этиш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида жорий йил 24-25 сентябр кунлари “Тошкент вилояти — бизнес учун чексиз имкониятлар ҳудуди” бизнес форуми ташкил этилди.

Форумнинг биринчи кунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков ҳамда туман ҳокимлари иштирок этди.

👍 Форумда иштирок этаётган тадбиркорлар Тошкент вилоятида бизнес юритиш учун мавжуд бўш ер майдонлари, 71 та саноат зоналари, 50 дан ортиқ давлат активлари ва транспорт-логистика инфратузилмаси ҳақида батафсил маълумот олиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Тошкент вилоятида сўнгги 8 йилда 10 миллиард доллар ҳудудий, 8 миллиард доллар тармоқ инвестициялари киритилган, 10 мингга яқин саноат, савдо ва сервис корхоналари ишга тушган.

Охирги 3 йилда йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан кўп бўлган корхоналар сони 1,8 баробар ошиб, 1,7 мингга етган. Яна айланмаси 100 миллиард сўмдан юқори корхоналар эса 137 тадан 193 тага кўпайган. Натижада олдинги йилларда йиллик ўртача экспорт 1 миллиард долларга ҳам етмаган бўлса, шу йилнинг 8 ойида бу рақамдан ошган.


⚡️ Бугун бизнес-форум хорижий инвесторлар ҳамда Тошкент шаҳри ва республикамизнинг бошқа ҳудудларида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар учун ўз ишини давом эттиради.

📍 Қибрай клиник санаторияси

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️ “Тошкент вилояти — бизнес учун чексиз имкониятлар ҳудуди” бизнес форуми

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52
❗️❗️❗️

“Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини яхшилаш имкониятлари” мавзусидаги онлайн семинар-тренинг бошланди.

Маълумот учун, 2025 йил 1 январь ҳолатида 6 724 та корхона юқори рейтингда (А, АА, ААА) бўлган бўлса, 1 сентябрга келиб улар сони 12 706 тага етди.

Ҳозирда эса 91 987 та корхона ўрта рейтинг (В, ВВ, ВВВ)да жой олган. Уларнинг камида 24,5 мингтаси оддий интизом билан боғлиқ мезонларни тўлиқ бажариш орқали юқори тоифага кўтарилиш имкониятига эга.


Мазкур семинар ушбу корхоналарга кўмаклашиш мақсадида Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ҳамда юқори рейтингга эга бўлган корхоналар вакиллари иштирокида ўтказилмоқда.

📱Семинарга ҳавола
👉 https://www.youtube.com/watch?v=SF6cHr5Birc

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍3
2025/10/31 05:00:47
Back to Top
HTML Embed Code: