Telegram Web Link
Хитой–Ўзбекистон савдо кўприги яна Тошкентда

🇺🇿🇨🇳21–23 октябрь кунлари “Анҳор Локомотив”да асбоб-ускуналар, мини-технологиялар ва тайёр маҳсулотлар саноатида куз мавсумининг энг йирик тадбирларидан бири — China Expo “Xinjiang Commodity Exhibition” бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар тадбир иштирокчилари ва ташриф буюрувчилар учун бой ишбилармонлик дастурини ҳамда хитойлик етказиб берувчилар билан бевосита учрашувларни тайёрладилар.

Кўргазмада қурилиш материаллари ва ускуналари, озиқ-овқат, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, шунингдек соғлиқни сақлаш соҳаларидаги мини-технологиялар экспозицияси намойиш этилади.

🌱 Рўйхатдан ўтиш 👉 https://www.china-expo.uz/registration

📍 “Анҳор Локомотив”, Картинг зона
📞 +998 88 100-99-11 | +998 88 100-22-11

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7🔥1
ПҚ-295.pdf
3.1 MB
Ҳудудларда саноат жадал ривожлантирилади ва саноат корхоналари экспортга жалб қилинади

“Ҳудудларда саноатни жадал ривожлантириш ва саноат корхоналарини экспортга жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-295, 04.10.2025 й.) қабул қилинди.


📃 Қарорга кўра, 2025–2026 йилларда ҳудудларда саноатни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

◾️республика саноатида ҳудудий саноатнинг улушини 45 фоизга етказиш;

◾️ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳаларини амалга ошириш орқали саноатда технологик маҳсулотлар улушини 25 фоизга етказиш ва 3,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш;

◾️ ҳар бир туман ва шаҳарларда 5 тагача саноат “ўсиш нуқтаси”ни ривожлантириш.

🗓 2026 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил 1 январга қадар:

◾️ ишчиларининг ўртача иш ҳақи миқдори ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган мазкур қарорнинг 4-иловасига мувофиқ маҳаллий саноат корхоналарининг ишчиларни ташиш ва овқатлантириш билан боғлиқ харажатларидан ҳар бир ишчи ходим учун бир ойда бир базавий ҳисоблаш миқдоригача бўлган қисми ижтимоий солиқ базасидан чиқариб ташланади;

◾️ ўз эҳтиёжи учун гипс хомашёсини қазиб чиқарувчи ва ундан тайёр қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга гипс олиш учун белгиланган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42
Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлиги оширилади

“Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–181-сон, 08.10.2025 й.) қабул қилинди.


Фармонни қабул қилишдан кўзланган мақсад этиб мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини кўпайтириш, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда янги захира ва имкониятларни ишга солиш белгиланди.

📃 Фармонга кўра, 2025–2027 йилларда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

◾️мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2026 йилда – 3,5 миллиард АҚШ доллари, 2027 йилда 4 миллиард АҚШ долларига етказиш;

◾️иссиқхона хўжаликларини табиий газ билан кафолатли таъминлаган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмини
2026 йилда – 620 минг тоннага, 2027 йилда 670 минг тоннага етказиш, ушбу маҳсулотларнинг экспорти ҳажмини 30 фоиздан 70 фоизга ошириш;

◾️2026 йилда қўшимча аниқланган 20 минг гектар, 2027 йилда 15 минг гектар дала четига мевали кўчат ва сабзавотлар экишни ташкил этиш.

⚡️ Иссиқхона хўжаликлари узлуксиз ишлашини таъминлаш учун уларга қуйидаги имтиёзлар берилди:

◾️2026 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил якунига қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб;

◾️2025 йил 1 октябрь ҳолатига мавжуд солиқ қарзи юзасидан тўлов муддати фоизларни ҳисобламаган ҳолда 2028 йил якунига қадар узайтирилади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54
#сўровнома

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамкорлигида тадбиркорлар ўртасида “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг самарадорлиги ва шаклланган бизнес муҳитини баҳолаш” мавзусида сўровнома ўтказилмоқда.

Сўровдан мақсад – тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар таъсирини ўрганиш, муаммоларни аниқлаш ва шаклланган бизнес муҳитни баҳолаш асосида тегишли таклифлар тайёрлаш.


📲 Қуйидаги ҳавола орқали сўровномани тўлдиришингиз мумкин.

Мазкур сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
Афғонистон тадбиркорлари Тошкентда

👍 Бугун Афғонистон хусусий сектор ишбилармон доира вакилларининг делегацияси Тошкентга етиб келди.

👍 Улар 13 октябрь куни ўзбек тадбиркорлари билан бўлиб ўтадиган бизнес учрашувларда иштирок этади. Тадбирда Афғонистондан 80 га яқин тадбиркор иштирок этиб, қўшма лойиҳалар, савдо алоқалари ва инвестиция имкониятларини муҳокама қилади.

———

Афганские предприниматели прибыли в Ташкент

👍 Сегодня в Ташкент прибыла делегация представителей частного сектора Афганистана.

👍 13 октября они примут участие в бизнес-встречах с узбекскими предпринимателями, где около 80 афганских предпринимателей обсудят совместные проекты, развитие торговых связей и новые инвестиционные возможности.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади

👍 Фарғона бир неча кун мобайнида халқаро мулоқот ва ҳамкорлик марказига айланади. Бу ерда 15–16 октябрь кунлари “Фарғона водийси: тинчлик ва тараққиёт йўлида бирдамлик” мавзусида Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши ўтказилади.

Икки кун давом этадиган анжуманда Марказий Осиё, МДҲ, Осиё, Европа ва Америка мамлакатларидан 300 дан ортиқ иштирокчи қатнашади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5
Тошкентда Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари учрашди

👍 13 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Ўзбекистон-Афғонистон хусусий сектор вакилларининг бизнес учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Афғонистондан 80 нафар тадбиркор ва Ўзбекистондан 200 дан зиёд компания вакиллари иштирок этмоқда. Учрашувлар озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари, фармацевтика, тўқимачилик, логистика ва авто эҳтиёт қисмлари каби 7 та йўналишда ташкил этилди.

👍 Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси раиси ўринбосари Арян Азими Хожи Моҳаммад Алем ҳамда Афғонистон Ислом Амирлигининг Ўзбекистондаги элчиси Мавлави Абдул Ғаффор Баҳр иштирок этди.

Таъкидланишича, 2025 йил давомида Кобул ва Мозори-Шарифда ўтказилган тадбирларда 120 дан ортиқ ўзбек компанияси иштирок этиб, умумий қиймати 60 миллион АҚШ долларидан зиёд шартномалар имзоланди. Фақатгина август ойида Кобулда ўтган бизнес-форум якунларига кўра 45 дан зиёд келишувга эришилди.

🏛 Афғонистон бозорида Ўзбекистон Савдо уйлари фаолият кўрсатмоқда. Хусусан, Кобул шаҳридаги Савдо уйи шоурум ва омборхонага эга бўлиб, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотларини тақдим этмоқда. Мозори-Шариф шаҳридаги Савдо уйи эса фармацевтика ва электр техникаси маҳсулотларига ихтисослашган.


2024 йил якунига кўра икки давлат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 1,134 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 30,7 фоизга ўсди. Шу билан бирга, ижобий савдо сальдоси 1,044 миллиард долларни ташкил этди.

Учрашув доирасида B2B форматидаги музокаралар ҳам ташкил этилиб, савдо ҳамкорлигини кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инвестициявий ташаббусларни муҳокама қилиш ҳамда Афғонистон бозорида экспорт салоҳиятини ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мис ишлаб чиқарувчиларнинг янги стратегияси: хом ашё эмас, тайёр маҳсулот экспорти

Ўзбекистондаги мис ва кабель ишлаб чиқарувчи Uzkabel, ProСab, Metsol ва Artikul Azia Kabel каби етакчи компаниялар фаолиятини янги босқичга олиб чиқмоқда. Энди улар мисни хом ашё сифатида эмас, тайёр маҳсулот кўринишида экспорт қилишни устувор йўналиш сифатида белгилаган.

Бу йўналиш нафақат ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, балки маҳаллий электротехника саноатининг рақобатбардошлигини кучайтиришга ҳам хизмат қилади.

🎥Бизнес ракурс” лойиҳасининг навбатдаги сонида соҳа етакчилари билан мис саноатидаги янги экспорт стратегияси ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг келажак режалари муҳокама қилинди.

📱 Тўлиқ суҳбатни YouTube-саҳифамизда томоша қилинг.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍21🔥1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Ўзбекистон-Афғонистон хусусий сектор вакилларининг бизнес учрашуви

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Олимлар ва тадбиркорлар ҳамкорликка бирлашмоқда

👍 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов 13 октябрь куни электротехника, қурилиш, фармацевтика, автомобилсозлик, транспорт ва логистика соҳаларида фаолият юритаётган ихтирочи олимлар, фан номзодлари ва профессорлар билан онлайн мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш, лойиҳаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқариш билан боғлаш масалалари муҳокама қилинди.

Олимлар ва тадбиркорлар ўртасида алоҳида ҳамкорлик гуруҳлари ташкил этилди. Улар орқали илмий ишланмаларни бозорга олиб чиқиш ва тадбиркорлик соҳасида инновацион ечимларни жорий этиш бўйича амалий қадамлар белгиланди.

‼️ Жорий йилнинг 18 октябрь куни олимлар ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказиш режалаштирилган.

Унда фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини кучайтириш, илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ҳамда инновацион лойиҳаларни тижоратлаштириш масалалари муҳокама этилиши кўзда тутилган.

Рўйхатдан ўтиш:
👍+998972212378
👍+998781506006


🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ахборот 24 | Ўзбекистон-Хитой аёл тадбиркорлари форуми

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

🖥🖥 Ўзбек-Афғон тадбиркорларининг бизнес учрашуви

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍1
2025/10/26 05:53:13
Back to Top
HTML Embed Code: