Telegram Web Link
Ҳурматли тадбиркорлар!

🇲🇳 Ўзбекистон маҳсулотларини халқаро бозорларда кенг тарғиб этиш ва янги экспорт йўналишларини очиш мақсадида Моғулистон Республикасининг Улан-Батор шаҳрида “Made in Uzbekistan” — миллий маҳсулотлар шоу-руми иш бошлаган.

Шоу-рум тадбиркорларимизга ўз маҳсулотларини доимий намойиш этиш, Моғулистон бозорига чиқиш, ҳамда янги ҳамкорлар ва дистрибьюторлар билан алоқалар ўрнатиш имконини яратади.

Иштирок этиш афзалликлари:
✔️ Маҳсулотларни доимий кўргазма майдонида жойлаштириш;
✔️ Янги экспорт шартномаларини тузиш;
✔️ Маҳаллий бозорда ишончли ҳамкорлар топиш.

📍 Шоу-рум манзили:
Улан-Батор шаҳри, Баянзурх тумани, 12-микро туман, Их Тойруу кўчаси, 99/1-уй.


🤝 Шоу-рум фаолияти бўйича ҳамкор:
“Ali Baraka Halal Food Trade” компанияси (Моғулистон)

📞 Ўзбекистон бўйича масъул шахс:
Азимов Абдуллоҳ — +998 97 428 99 88 (Telegram)

📞 Моғулистон бўйича масъул шахс:
Абдуллаев Сайдулла — +976 9 9700110 (WhatsApp)

Ўз маҳсулотингизни Моғулистон бозорида намойиш этинг — янги шериклик ва савдо имкониятларига йўл очинг!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52🔥2
АФҒОНИСТОН БОЗОРИГА ЧИҚИШ ИМКОНИЯТИ!

📣 Ҳурматли тадбиркорлар!

Сизни Афғонистон бозорида Ўзбекистон маҳсулотларини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган “Made in Uzbekistan” — миллий маҳсулотлар шоу-румларида иштирок этишга таклиф этамиз.

Афғонистоннинг Мозори-Шариф ва Қобул шаҳарларида жойлашган ушбу шоу-румлар орқали сиз ўз маҳсулотингизни намойиш этиш, янги экспорт шартномаларини тузиш ҳамда маҳаллий ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш имкониятига эга бўласиз.

📍 Шоу-рум манзиллари:
Мозори-Шариф шаҳри, Газанфаргоҳ майдони, “Sultonzoda” бизнес марказида;
Қобул шаҳри, 4-округ “Майдони Маркет” мажмуасида шоу-рум ва омборхона.


Шоу-румлар фаолиятини “Bukhara Sawda” корхонаси мувофиқлаштирмоқда.

Ўзбекистон бўйича масъул шахс:
📞 Каримов Мирвоҳид — +998 90 324 66 12 (WhatsApp)

Афғонистон бўйича масъул шахс:
📞 Ғолиб Гуламов — +998 93 870 07 70 (WhatsApp)

Ўз маҳсулотингизни Афғонистон бозорида танитинг — бу сиз учун янги имконият!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
Тошкентда Хитойнинг Шинжон маҳсулотлари кўргазмаси бошланди

🇺🇿🇨🇳 Бугун, 21 октябрь куни “Анҳор Локомотив” боғи ҳудудида куз мавсумининг энг йирик халқаро тадбирларидан бири — “Ўзбекистон–Хитой: 14-Шинжон маҳсулотлари кўргазмаси”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

✔️ Кўргазма Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида ҳамда Хитой Халқаро савдони ривожлантириш кенгашининг (ССPIT) Шинжон ваколатхонаси томонидан ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади — Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес вакилларига Синьцзян-Уйғур автоном районида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, технологиялар ва ускуналар билан яқиндан танишиш имкониятини яратиш, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан иборат.


✔️Кўргазма доирасида агросаноат, маиший техника, ИТ, консалтинг, тиббиёт саноати, озиқ-овқат ва ичимликлар, чой ишлаб чиқариш, қурилиш, тўқимачилик ва кимё саноати, логистика ва энергетика соҳаларидаги етакчи Хитой компанияларининг стендлари намойиш этилмоқда.

Иштирокчилар орасида Bingtian (Xinjiang) Intelligent Technology Co., Ltd, Xinjiang Poplar Cable Manufacturing Co., Ltd, Xinjiang Oulite Wire Mesh Co., Ltd каби йирик ишлаб чиқарувчилар ҳам бор.

👍Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Хитой тадбиркорлари янги алоқалар ўрнатишга, келгусидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилишга муваффақ бўладилар. Шунингдек, очилиш маросими доирасида бир қатор келишувларга эришилиб, ҳамкорлик меморандумларини имзолаш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Кўргазма 23 октябрь кунига қадар давом этади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73🔥2👏1
2025/10/23 03:56:07
Back to Top
HTML Embed Code: