Telegram Web Link
Москва вилоятида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди

🇺🇿🇷🇺 Кенгаш доирасида “Россия – Ўзбекистон: бизнес ҳамкорлигини кенгайтириш ва ривожлантириш йўллари” шиори остида Россия-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгашларининг 11-қўшма йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни Ўзбекистон–Россия ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Дилшод Расулов ҳамда Россия–Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Андрей Кузяев очиб бердилар.

➡️Мамлакатимизда рус капитали иштирокида 3 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда, шулардан 900 дан зиёди — қўшма, 2,2 мингтаси — тўлиқ рус капиталига эга. Шунингдек, 4 мингдан зиёд маҳаллий бизнес Россия шериклари билан ҳамкорлик қилмоқда — бу ўтган йилга нисбатан 12% кўп.


Йиғилишда саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва қўшма лойиҳаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Самарқанд вилоятида йилига 200 минг тонна қувватга эга агрологистика маркази, Навоий эркин иқтисодий зонасида 500 та иш ўрни яратиладиган Россия–Ўзбекистон технопарки, шунингдек, Чирчиқ ва Жиззахдаги амалга оширилаётган технопарклар лойиҳалари алоҳида қайд этилди.

🎤 Муҳокамаларда икки мамлакат ўртасидаги товар айланмасини ошириш, қўшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, соғлиқни сақлаш, банк хизмати, сертификатлаш ва стандартлаш соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Алоҳида эътибор минтақалар ўртасидаги тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш, инновациялар жорий этиш ва саноат ҳамда аграр соҳада тажриба алмашиш масалаларига қаратилди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍5🔥3
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги ВМҚ-662-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

👍 Янги таҳрирга кўра, рейтинг тизимидаги 23 мезонга қўшимча 3 та рағбатлантирувчи мезон жорий этилди ҳамда амалдаги 11 та мезон такомиллаштирилди.

Бу ўзгаришлар тадбиркорлик фаолиятининг самарадорлигини холис баҳолаш, масъулиятли ва инновацион бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Savdo-sanoat palatasi
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги ВМҚ-662-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди. 👍 Янги таҳрирга кўра, рейтинг тизимидаги 23 мезонга қўшимча 3 та…
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингига киритилган янги 3 та қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар

👍 Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини баҳолаш тизими янада такомиллаштирилди. Эндиликда барқарорлик рейтингига 3 та янги қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар киритилди.

➡️22-мезон. Фойда солиғи бўйича фаолият самарадорлиги


Тадбиркорлик субъекти томонидан чорак давомида ҳисобланган ва тўланган фойда солиғи суммаси ўша туман (шаҳар)даги тегишли соҳа ва тоифадаги ўртача кўрсаткичдан 1,1 баробар юқори бўлса ёки экспортдан олинган даромад умумий даромаднинг камида 50 фоизини ташкил этса, субъектга 10 балл берилади.

Шу билан бирга, чораклик тўлов суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаридан кам бўлмаслиги лозим.

➡️23-мезон. Рақамли маркировкалаш қоидаларига риоя этилиши


Агар тадбиркорлик субъектининг барча савдо шохобчалари онлайн назорат-касса техникасига уланган бўлиб, штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни таъминловчи қурилмалар (2D-сканерлар, маълумот йиғувчи терминаллар ва ҳ.к.) билан жиҳозланган бўлса — 5 балл берилади.

Бироқ, мажбурий рақамли маркировка талаб қилинган маҳсулотлар бўйича “ASL BELGISI” миллий ахборот тизимида рўйхатдан ўтмаган субъектларга балл берилмайди.

➡️26-мезон. Яшил энергиядан фойдаланиш самарадорлиги


Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлса — 5 балл берилади.

Бундан ташқари, қайта тикланувчи энергия орқали ишлаб чиқарилган энергия ҳажми жами энергия сарфига нисбатан қуйидагича баҳоланади:
➡️50% ва ундан юқори — 5 балл;
➡️30–50% — 3 балл;
➡️10–30% — 1 балл.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Castrol, Michelin, Shell — Тошкентдаги халқаро автомобиль кўргазмасида

22–24 октябрь кунлари замонавий CAEx кўргазма марказида Марказий Осиёдаги йирик автомобиль саноати тадбири — Automechanika Tashkent 2025 бўлиб ўтмоқда.

✔️ Кўргазманинг расмий очилиш маросимида Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ҳам иштирок этди.

Бу халқаро кўргазма автомобиль соҳасидаги янги технологиялар, инновациялар ва ҳамкорлик имкониятларини бирлаштиради.

10 минг кв. м майдонда Япония, Хитой, Германия, Испания, Туркия, Корея, Малайзия, Эрон ва бошқа давлатлардан 550 дан ортиқ компаниялар ўзининг илғор ишланмалари, эҳтиёт қисмлари ва хизматларини намойиш этилмоқда.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
🇺🇿🇷🇺 22 октябрь куни Москва вилоятида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир икки мамлакат ҳукумат идоралари, Cавдо-саноат палаталари, бизнес уюшмалари ҳамда 200 дан ортиқ тадбиркорларни бир майдонда жамлади.

Мулоқот марказида — ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўлди.

✔️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликда ижобий динамика кузатилаётганини таъкидлади. 2024 йил якунларига кўра, икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 11,6 миллиард АҚШ долларига етган, саноат, логистика, агросаноат ва инновацион соҳалардаги қўшма лойиҳалар изчил ривожланмоқда.

Сессия давомида бир қатор амалий ташаббуслар тақдим этилди. Жумладан, Тошкент вилоятидаги “Химград” индустриал парки, агрологистика марказлари ва икки мамлакат ҳудудларидаги кооперация майдонларини ривожлантириш лойиҳалари муҳокама қилинди.

Пленар мажлис форумнинг асосий йўналишини белгилаб, бизнес ва давлат тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, 2026 йилда янги қўшма дастурларни амалга оширишга бўлган ўзаро интилишни тасдиқлади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥8
🔴🟦🟦

Айни пайтда Тошкент вилояти Халқ қабулхонасида вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг тадбиркор ва экспортёрлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Унда ишбилармонлар, экспортёрлар, шунингдек, вилоятнинг тегишли бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, банк-молия муассасалари вакиллари, туман ва шаҳар ҳокимларининг соҳага масъул ўринбосарлари иштирок этмоқда.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4
Ижтимоий тармоқларда айрим турли фикр ва саволлар билдирилгани муносабати билан, Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар билан олиб борилаётган очиқ мулоқот ва амалий ишларнинг ҳолатини маълум қилади.

Палатанинг асосий вазифаси — тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, бизнес муҳитини яхшилаш ва барча ишбилармонлар учун тенг имконият яратишдан иборат.

Жорий йилда Палата томонидан 100 дан ортиқ очиқ учрашувлар ўтказилиб, меҳмонхона, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика, қурилиш, IT, транспорт-логистика, давлат харидлари ва бошқа соҳалар вакиллари иштирок этди. Барча учрашувлар очиқ форматда ўтказилиб, нафақат йирик, балки кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳам фаол қатнашди.

Тадбиркорлар таклифлари — амалий қарорларга айланмоқда.

Тадбиркорлар билдирган таклифлар асосида Президентнинг ПФ–138-сон фармони қабул қилиниб, бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича 100 дан ортиқ ташаббус (77 та норматив ҳужжат ва 24 та амалий чора-тадбир) белгиланди. Бу қарорлар тадбиркорлик муҳитини янада эркин, барқарор ва рақобатбардош этишга хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда Палата ҳар бир тадбиркорнинг мурожаатини эшитиш, унинг муаммосини давлат идоралари олдида ҳимоя қилиш ва амалдаги тўсиқларни бартараф этиш учун тизимли иш олиб бормоқда.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👏4
🇺🇿🇧🇩 Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Алишер Шайхов Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Монирул Ислом билан учрашди.

Мазкур учрашув Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.

🎤Суҳбат давомида томонлар тўқимачилик саноати, фармацевтика, жут ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳаларида бизнес алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Бангладеш ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, икки мамлакат ўртасида туризм ва маданий алоқаларни ривожлантириш ҳамда Бангладешдан малакали мутахассисларни Ўзбекистонга жалб этиш имкониятларини кўриб чиқилди.

👍Учрашув самимий ва конструктив муҳитда ўтиб, томонлар янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥2
2025/10/25 05:49:19
Back to Top
HTML Embed Code: