Telegram Web Link
🔥 Бозорларда энди осон ва тез онлайн тўловлар

Мамлакатимиз бозорлари тўловларнинг мутлақо янги даражасига қадам қўймоқда. Президентнинг қарори асосида 1 ноябрдан бошлаб савдо жараёнларида терминал ёки нақд пулга эҳтиёж қолмайди. Ҳар бир тадбиркорга махсус QR-код берилади, харидор эса шу QR-кодни телефони орқали сканер қилиши билан тўлов бир зумда амалга ошади.

“Paynet” хизмати томонидан ишлаб чиқилган “Xolis Paynet” платформаси хусусан якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги имкониятлар очади. Платформа орқали электрон ҳамённи тўлдириш ёки ундан нақд маблағ ечиб олиш мумкин. Тушум ва солиқларга оид барча маълумотлар автомат тарзда бир жойда акс эттирилади.

✔️ Бугундан бошлаб Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан бозор ва савдо комплексларида “Xolis Paynet” тизими тақдимотлари ўтказилмоқда. Мутасаддилар тадбиркорлар ва харидорларга платформанинг афзалликларини жонли равишда кўрсатиб бермоқда.

Шундай қилиб, ноябрь ойи мамлакат бозорларида рақамли тўловларнинг янги даврини бошлаб беради.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍112👏2
📣📣📣

Ҳурматли олимлар ва тадбиркорлар!


✔️ Олимлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорлар (кластерлар, пахта, ғалла, чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик ва бошқа маҳсулот етиштирувчилар) ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида навбатдаги учрашув ташкил этилмоқда.

🗓 29 октябрь, 14:30

📍 “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети (Локация)

Мазкур учрашувда олимлар ва тадбиркорлар иштирокида инновацион ғоялар, илмий ишланмаларни тижорийлаштириш, инвестиция жалб қилиш ва амалий ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинади.

Мулоқотда иштирок этиш учун қуйидаги рақам орқали рўйхатдан ўтишингиз сўралади:
📞 +998 97 221 23 78

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Агроинновациялар вақти келди


📣Ҳурматли тадбиркорлар ва фермерлар!

Ҳар бир юқори ҳосил ортида тўғри танланган технология туради. Бугун ўзбек олимлари сиз излаётган инновацион ечимларни таклиф қилмоқда. Кам харажат, катта самара, тез натижа.

“Ўзбек олимларининг инновацион ғоялари” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги видеолавҳаларни кўринг ва сизга манфаат келтириши мумкин бўлган лойиҳани танланг. Энг муҳими, бу имкониятни қўлдан бой берманг.

❗️Бугун, соат 14:30
Тошкент ирригация университетида
олимлар ва агробизнес вакиллари ўртасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтади.


🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👏32
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Бозорларда рақамли тўловлар: “Хolis Paynet” орқали янги тўлов тизими жорий этилади

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚀#E_TechExpo_2025

11–13 ноябрь кунлари пойтахтимизда 4-халқаро электроника, электротехника ва инновацион технологиялар кўргазмаси – E-TechExpo-2025 бўлиб ўтади.

🌍 Нима учун E-TechExpo?

Бу нафақат кўргазма, балки технологиялар дунёси юраги:
➡️Етакчи ишлаб чиқарувчилар ва дистрибьюторлар
➡️ Инновацион стартаплар ва глобал компаниялар
➡️ Инвесторлар ва давлат вакиллари
— бир майдонда, бир вақтда!


🗓11-12-13 ноябрь.
📍“Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуаси, 3-4 павильон

🔗 Рўйхатдан ўтиш: bit.ly/ETech_bron_uz

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4
Қишлоқ хўжалиги солиқ тизимидаги янгиликлар муҳокама қилинди

👍 Жорий йилнинг 29 октябрь куни Савдо-саноат палатасида чорвачилик ва паррандачилик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 сентябрдаги ПФ-153-сонли “Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросига оид масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Ушбу Фармон Президентнинг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасини рағбатлантириш орқали норасмий айланмани қисқартиришга қаратилган.


Йиғилиш иштирокчилари 2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари реализацияси учун қўшилган қиймат солиғининг «ноль» ставкаси жорий этилиши кутилган иқтисодий таъсири ҳақида фикр алмашдилар. Ушбу тартиб маҳсулотлар нархини барқарорлаштириш ва норасмий айланмани камайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5🎉1
Ўзини ўзи банд қилганлар ва якка тадбиркорлар учун янги рақамли платформа ишга туширилди

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини қонунийлаштириш ва рақамлаштиришга хизмат қилувчи “Xolis” рақамли платформаси амалиётга жорий этилди. Мазкур платформа Президентнинг 2025 йил 12 августдаги ПҚ-247-сонли қарори ижроси доирасида ҳаётга татбиқ этилмоқда.


Бугун Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов иштирокида “Чорсу” бозорида платформа тақдимоти ўтказилди. Тадбирда бозор тадбиркорларига тизимнинг афзалликлари батафсил тушунтириб берилди.

Ушбу платформа тадбиркорлик фаолиятини юритишни соддалаштиради, мижозлардан қонуний тартибда тўловлар қабул қилиш ва барча фискал мажбуриятларни автоматик бажариш имконини беради. Бунинг учун на касса аппарати, на POS-терминал ва на бухгалтер талаб этилади.

Xolis’га рўйхатдан ўтиш жуда тез амалга оширилади ва тўлиқ онлайн тарзда Paynet мобил иловаси орқали бажарилади. Солиқ идораларига бориш шарт эмас. Рўйхатдан ўтгач, фойдаланувчи автоматик равишда солиқ тизимида ўзини ўзи банд қилган ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида бепул рўйхатга олинади.

2026 йил 1 январдан “Xolis” орқали даромад солиғи айланманинг 1 фоизи миқдорида автоматик ҳисобланади. Бу тартиб тадбиркорнинг йиллик айланмаси 1 миллиард сўмга етгунга қадар амал қилади. (Ҳозирги кунда шаҳарларда 4 фоиз, туманларда 2 фоиз, тоғли ҳудудларда 1 фоиз ставка амалда.)

Яна бир инновацион ёндашув — ҳар бир транзакция учун тадбиркорга кешбэк қайтарилиши. Аксарият ҳолларда кешбэк харидорларга берилар эди, бу эса савдо субъектларини рағбатлантиришда янги амалиёт ҳисобланади.

“Xolis”нинг жорий этилиши мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилганлар сони ортиб бораётган бир шароитда уларга қонуний, осон ва шаффоф тарзда фаолият юритиш имконини тақдим этиши билан муҳим аҳамият касб этади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥2
🇺🇿 “Made in Uzbekistan” Афғонистон бозорида!

📣 Ҳурматли тадбиркорлар!

17–23 ноябрь кунлари Кобул шаҳрида “Имом Абу Ҳанифа номидаги 4-миллий ва халқаро кўргазма ҳамда савдо ярмаркаси” бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон “Made in Uzbekistan” миллий стенди билан фаол иштирок этиши режалаштирилмоқда.

Кўргазма Афғонистон ҳукумати, Савдо ва саноат вазирлиги ҳамда Савдо ва инвестиция палатаси ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Тадбирда 5 000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий корхоналар иштирок этиши кутилмоқда.


Кўргазма озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, энергетика, қурилиш, транспорт ва логистика, гигиена, соғлиқни сақлаш, туризм, тўқимачилик ҳамда бошқа кўплаб соҳалар қамраб олинади.

👍 Кўргазма доирасида B2B учрашувлар ва ҳамкорлик музокаралари ташкил этилиб, тадбиркорлар учун янги бозорларга чиқиш ва стратегик шериклар топиш имконияти яратилади.

👍 Кўргазма-ярамаркада ўз маҳсулотлари билан иштирок этишни истаган тадбиркорлар ушбу ҲАВОЛА орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтиш 2 ноябргача амалга оширилади.
⚠️ Жойлар сони чекланган!

Қўшимча маълумот учун:
👍+998999953816; +998993067403
👍@SSP_UZB

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6🔥1
2025/11/01 08:34:38
Back to Top
HTML Embed Code: