Telegram Web Link
Солиқ қўмитаси p2p ўтказмалари устидан тахмин қилинган назоратга изоҳ берди

Фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан картадан картага амалга оширилаётган пул ўтказмалари назорати бўйича тарқатилаётган маълумотларга қўмита томонидан муносабат билдирилди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/73294

@uznewsuzb
Тошкентдаги барча туман ДХМларда хизмат кўрсатишда вақтинчалик узилишлар юзага келади

Адлия вазирлиги Матбуот котибининг маълум қилишича, бугун интернет тармоғида кузатилган носозлик сабабли Тошкент шаҳрининг барча туман давлат хизматлари марказларида хизмат кўрсатишда вақтинчалик узилишлар юзага келади.

@uznewsuzb
UzNews.uz ахборот агентлиги расмий канали
Тошкентдаги барча туман ДХМларда хизмат кўрсатишда вақтинчалик узилишлар юзага келади Адлия вазирлиги Матбуот котибининг маълум қилишича, бугун интернет тармоғида кузатилган носозлик сабабли Тошкент шаҳрининг барча туман давлат хизматлари марказларида хизмат…
Пойтахтдаги ДХМларда кузатилган носозлик бартараф этилди

Тошкент шаҳрининг барча туман давлат хизматлари марказларида Интернет тармоғида кузатилган носозлик қисқа муддатда бартараф этилди.

Ҳозирда туман давлат хизматлари марказларида фуқароларга узлуксиз хизматлар кўрсатилмоқда.

@uznewsuzb
Наманганда 68 ёшли эркак 7 ёшли қизчага тегажоғлик қилди

Болалар омбудсмани ушбу ҳолатни ўз кузатувига олди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/73296

@uznewsuzb
Фарғонада туман прокурори ўринбосари пора билан ушланди

У танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришга ваъда берган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/73297

@uznewsuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Сobalt ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Мактаб ўқувчиси йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган бўлган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/73299

@uznewsuzb
Тошкентдан Самарқандга қўшимча йўловчи поездлари йўлга қўйилди

Ушбу йўналиш бўйича "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/73301

@uznewsuzb
Андижон вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

Андижон тумани, Марҳамат ва Булоқбоши туманлари ҳокимликлари раҳбарлари ўзгарди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/73304

@uznewsuzb
Тошкентда вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган эркак 2 ярим йилга қамалди

У жабрланувчининг орқасидан ушлаб, тегажоғлик қилган ва қиз қаршилик кўрсатган вақтда унинг юзига уриб, тан жароҳати етказган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/73306

@uznewsuzb
Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти билан учрашди

Ўзбекистон раҳбари Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/73310

@uznewsuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚆Темирйўлдаги ўлимларда ким айбдор?

Сўнгги вақтларда темирйўлда ҳалокатлар сони кўпайгани кўпчиликка сир эмас. Темирйўл йўловчилар учун энг хавфсиз транспорт воситаси бўлгани билан, энг хавфли зона ҳисобланади.

Катта тезликда келаётган поездни тўхтатиш осон иш эмас. Айниқса, Афросиёб поездида бу 2 баробар қийинчиликни туғдиради.

Қаҳрамонимиз суҳбат давомида айнан шундай кутилмаган ҳодисалар ҳақида гапириб, йўловчиларга илтимос билан чиқди.

@uznewsuzb
Ўзбекистонда энг кам пенсия ва нафақалар оширилди

Пенсиялар жорий йилнинг май ойидан янги миқдорда тўланади.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/73312

@uznewsuzb
Тўрт ойда ўнлаб фуқаролар президент ва унинг оиласини ҳақоратлагани сабаб жазога тортилди

Фуқаролар интернетдаги президент ҳақидаги видеоларга президентга, унинг оиласига қарши ҳақоратловчи ва уятли сўзлар ёзишган. Уларга 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/73313

@uznewsuzb
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов вафот этди

Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/73314

@uznewsuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намангандаги тўйда бир гуруҳ шахслар "манёвр" қилиб автомашина бошқарди

Улар автомашинасига "мигалка" ўрнатиб, йўл ҳаракати қоидасини қўпол равишда бузган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/73316

@uznewsuzb
Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи топ-10 корхоналар рўйхати эълон қилинди

Улардан энг йириги 48,3 минг нафар ходими билан "НКМК" АЖ турган бўлса, сўнгги ўринларда "UzAuto Motors", "Ўзбекнефтгаз", "Ҳудудгазтаъминот" АЖ кабилар бор.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/73318

@uznewsuzb
Ўзбекистоннинг AKSUM ҳарбий-саноат компанияси БААда ҳам ўз заводини очмоқда

Чирчиқ шаҳрида жойлашган AKSUM ҳарбий-саноат компанияси Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида автомобиллар ишлаб чиқариш географиясини кенгайтирмоқда (реклама ҳуқуқи асосида).
https://uznews.uz/uz/posts/73199

@uznewsuzb
Эндиликда хорижий сармоядорлар солиқлардан уч йил муддатга озод этилади

Юқори рейтингга эга тадбиркорлик субъектлари учун солиқ текширувлари ўтказилмайди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/73320

@uznewsuzb
Энди бола пули ва моддий ёрдам тайинлаш онлайн ариза орқали амалга оширилади

Ушбу қулайликдан оиласида 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/73323

@uznewsuzb
Президент инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирларини эълон қилди

Таклифлар қаторида "Инвестициялар тўғрисида"ги қонунни янги таҳрирда қабул қилиш, ер участкаларини хорижий инвесторларга ижарага бериш муддатларини ошириш ва бошқалар ўрин олган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/73326

@uznewsuzb
2024/05/21 23:26:05
Back to Top
HTML Embed Code: