Telegram Web Link
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди

Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамият раҳбари ушбу МЧЖга чорва моллари учун озуқа экини етиштириш мақсадида, узоқ муддатга ижара асосида берилган 2,5 гектар ер майдонини ҳамда унинг укаси ўзи раҳбарлик қилаётган пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликнинг 17,5 гектар ер майдонини, жами 20 гектар ер майдонини ўзаро тил бириктириб, ноқонуний равишда харидорга 225 минг АҚШ долларига сотган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди.

Андижон шаҳрида кузатилган ҳолатда 1990 ва 1993 йилларда туғилган ака-ука “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонасининг Андижон шаҳар филиали собиқ ходими ҳамда риэлторлик хизмати кўрсатувчи МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ўзганинг ишончига киришади ва шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 33 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 52 минг АҚШ доллари талаб қилишади. Аммо, улар сўралган пул маблағини МЧЖ раҳбарининг хонасида олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ҳамда ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қамаши туманида яшовчи, 1978 й.т. шахс ўзини гўёки туман кадастр бўлими ходими дея таништириб, Кўкдала туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига киради ва бошқа бир фуқарога тегишли бўлган 40 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари ва 98 млн. 800 минг сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Жойларда мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қўштепа тумани прокурори ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, мактабгача таълим ташкилоти раҳбаридан 2000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, у туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, айблов хулосаси туман судига юборилган мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига нисбатан суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланмаслигига ҳамда ЖКнинг 45-моддаси (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) қўлланилмаслигига ёрдам бериши эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган ва муқаддам 1000 АҚШ доллари олган.

Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги агрофирма раҳбари туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, жорий йилнинг апрель ойида ғаллачилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг давлат захирасига олинган 10 гектар ер майдонини ф/х ихтиёрига қайтариб бериш ҳамда хўжаликнинг бажарилмаган ғалла экиш режасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда агрофирма раҳбари сўралган пул маблағидан 1000 АҚШ доллари ва 5 млн. сўм олган вақтида ушланди.Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, талаб қилинган пул маблағидан 100 АҚШ долларини олиб, қолган қисмини ўзида сақлаб туриши ҳақида агрофирма раҳбарига топшириқ берган вақтида Чортоқ тумани ҳокими ўринбосари ашёвий далиллар билан ушланди. Таъкидлаш лозимки, агрофирма раҳбари фермернинг ушбу масаласини ҳал қилиб бериш бўйича аввалроқ 3 млн. сўм олган.

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари ўз раҳбарининг оғзаки топшириғига асосан, савдо фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖнинг трансформаторини электр тармоғига улаб, тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига хизмат хонасида 40 млн. сўм миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ҳам процессуал тартибда ушланди.

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тумандаги 20 сотих ер майдонида қурилган уй-жой учун кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига, ўзининг хизмат хонасида 25 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Итоги встречи руководителей спецслужб
Кыргызстана, Таджикистана и Узбекистана
 
6 мая 2024 года в г. Фергана Республики Узбекистан состоялась встреча Заместителя Председателя Кабинета Министров – Председателя Государственного комитета национальной безопасности Кыргызской Республики К. Ташиева, Председателя Государственного комитета национальный безопасности Республики Таджикистан С. Ятимова и Председателя Службы государственной безопасности Республики Узбекистан А. Азизова.

В ходе переговоров стороны в открытой и доверительной форме подробно обсудили весь комплекс проблем обеспечения региональной безопасности. Состоялся обмен мнениями по состоянию и перспективам взаимодействия по таким актуальным направлениям, как борьба с терроризмом, экстремизмом, наркотрафиком, незаконной миграцией, контрабандой и другими угрозами и вызовами трансграничного характера. Затронуты вопросы приграничного сотрудничества и в целом создания благоприятных условий для развития добрососедских отношений между государствами сторон.

В ходе диалога в конструктивном ключе рассмотрены пункты повестки, касающиесяделимитации государственных границ между Кыргызской Республикой и Республикой Таджикистан, а также вопросы демаркации границ между Республикой Узбекистан и Кыргызской Республики.
Участники встречи достигли договоренностей об ускорении процессовделимитации кыргызско-таджикской и демаркации узбекско-кыргызскойгосударственных границ и определили практические меры для решения данныхвопросов на основе учета взаимных интересов сторон.

По итогам переговоров даны конкретные поручения членам кыргызско-таджикской Межправительственной комиссии по согласованию оставшихся участков границы, а также подготовке и подписанию соответствующего двустороннего договора.
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: 1,4 кг олтинни мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетаётган шахслар ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармасини жалб қилган ҳолда тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Андижон шаҳри ва Андижон туманида яшовчи, 1985, 1997 ва 2000 йилларда туғилган 4 нафар шахс “Дўстлик” чегара-божхона пости орқали мамлакатимиздан Қирғиз Республикасига занжир, тиш қолипи ҳамда лом шаклидаги тилла буюмларни – кийимлари ичига яширган ҳолда олиб чиқиб кетишга уринган вақтларида ушланди.
Экспертиза хулосасига кўра, улардан ашёвий далил сифатида олинган, асиллик даражаси 997 бўлган олтин буюмлар ва қотишмаларнинг жами вазни 556 гр.ни, умумий баҳоси 474 млн. 256 минг. сўмни ташкил этади.

Бошқа ҳолатда эса Избоскан туманида яшовчи, 1983 й.т. аёл “Маданият” чегара-божхона пости орқали Қирғиз Республикасига чиқиб кетаётган вақтида тўхтатилиб, тегишли тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.
Натижада, унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган занжир ва лом кўринишидаги, умумий вазни 568 гр.ни ташкил этувчи, асиллик даражаси 992 бўлган олтин борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу тилла буюмлар ва қуймаларнинг умумий баҳоси 431 млн. 894 минг сўмни ташкил этади.

Шунингдек, унинг шериги бўлган – Наманган туманида яшовчи, 1983 й.т. аёл ҳам асиллик даражаси 992 бўлган, соф оғирлиги 271 гр.ни ташкил қилувчи, 249 млн. 240 минг сўмлик занжир ва ностандарт қуйма тиллаларни ноқонуний олиб чиқиб кетаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Аниқланишича, қонунбузарлар олтиндан ясалган буюмларни Қирғиз Республикаси орқали Туркия давлатига олиб кетишни режалаштиришган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: 3 дона Макаров ва 1 дона ТТ пистолети ҳамда ўқ-дорилар ноқонуний муомаладан олинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши курашиш борасида пойтахт ҳудудида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, Бухоро шаҳрида туғилган бир нечта шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Терговга қадар текширув давомида, уларнинг доимий яшаш манзилларида жанговар қурол ва ўқ-дорилар борлиги аниқланди.
Жумладан, 1973 й.т. шахснинг Бухоро шаҳридаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, уйнинг том қисмига яшириб қўйилган 3 дона Макаров пистолети ва 21 дона патрони, 1 дона ТТ пистолети ва 5 дона патрони ҳамда 1 дона товушни пасайтирувчи қурилма (глушитель) процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Аниқланишича, мазкур шахс жиноий шериклари билан биргаликда, ушбу қуролларни ва ўқ-дориларни муқаддам Россия Федерациясидан контрабанда йўли билан олиб келишган.

Судга оид баллистик экспертиза хулосасига кўра, қуроллар ва ўқ-дорилар жанговар ҳолатда бўлиб, фойдаланишга яроқли ҳисобланади.
Бундан ташқари, улардан бирининг хонадонидан қирқма ҳолатига келтирилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2 дона ов милтиғи ҳамда 6 дона ўқ-дори тегишли тартибда олинди.

Ҳозирда Жиноят Кодексининг 246 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: «Ҳаж» зиёратига юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги ««Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида, мамлакатимиз фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон Республикасининг Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади ҳамда бундай фаолият билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Саудия Арабистони томонидан белгиланган тартибга мувофиқ, чет эл фуқаролари учун «Ҳаж» зиёратини адо этишнинг асосий шарти – «ҳаж» визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар – «умра», «туризм», «бизнес» ва бошқалар билан «Ҳаж» зиёратига бориш тақиқланади.
Тартибни бузган хорижлик Саудия Арабистонидан депорт қилиниб, ушбу мамлакатга 10 йил муддатга кириши тақиқланади ҳамда 50 минг саудия риёли миқдорида жаримага тортилади.
Лекин, шунга қарамай айрим шахслар томонидан фуқароларимизни «Ҳаж» зиёратига юборишни ваъда қилиб, уларнинг пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.
Хусусан, бу борада Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган сайёҳлик фирмасининг 2 нафар ходими маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг ота-онасини Саудия Арабистонига «Ҳаж» сафарига боришлари учун талаб этиладиган виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш ва уларни зиёратга юбориш эвазига 18 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, 4500 АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги сайёҳлик фирмаси раҳбари Яшнобод туманида яшовчи фуқарони «Ҳаж 2024» мавсумида Саудия подшоҳлигига муборак сафарга юбориш эвазига 9500 АҚШ доллари талаб қилиб, 5700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс ҳам Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқарони сайёҳлик фирмаси орқали «Ҳаж» зиёратига юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Фарғона шаҳридаги сайёҳлик фирмаси иш юритувчиси эса Тошлоқ туманида яшовчи фуқарони ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандини 30 минг АҚШ доллари эвазига «Ҳаж» зиёратига юборишни ваъда қилиб, 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида яшовчи шахс ҳам Қува туманида истиқомат қилувчи фуқарони ва унинг ота-онасини «Ҳаж» амалларини бажаришлари учун сайёҳлик фирмаси орқали Саудия Арабистонига юбориш эвазига 16 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар фирибгарларнинг алдовига учиб, сарсон-саргардон бўлманг ва пул маблағингиздан айриб қолманг. Огоҳ бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Сирдарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида коррупцион ҳолатларга чек қўйилди

Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳокими ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли ерларни ҳокимлик захирасига олмаслик, аксинча, суғориш ишларига шароит яратиб бериш ва фаолиятига ҳеч ким аралашмаслиги эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 1 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари томонидан ушланди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиалининг бўлим бошлиғи ва муҳандиси ўзаро тил бириктириб, Қибрай туманидаги қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонани 3 фазали электр тармоғига улаш ва трансформатор ўрнатиб бериш, шунингдек, бошқа техник ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашиш эвазига 39 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиали муҳандиси сўралган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзининг иш юритувида бўлган терговга қадар текширув материали юзасидан якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш эвазига, тамагирлик йўли билан ундан 1500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади ва аввалроқ ушбу пул маблағи ҳисобидан 400 АҚШ доллари олади.
Лекин, у талаб қилинган пулдан яна 400 АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори 5 минг АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди.
Аниқланишича, у ушбу пул маблағи эвазига, ўзаро жанжал оқибатида хорижий фуқарога тан жароҳати етказгани бўйича маҳаллий фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмасдан, ҳолатни маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида малакалашни ваъда қилган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, мазкур шахсларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Қарийб 80 млн. Россия рублини Қирғиз Республикасига ноқонуний ўтказмоқчи бўлган шахс 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

2023 йилнинг декабр ойида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Ола-буқа тумани билан чегарадош бўлган Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи “ўзбек-қирғиз” давлат чегараси томон ҳаракатланган Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида, унинг салонида 3 дона полиэтилен қопларга жойлаштирилган жами 79 млн. 994 минг 900 Россия рубли борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган эди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс ушбу валюта қимматликларини чегарадан ўтказиб бериши эвазига маълум миқдорда хизмат ҳақи олиши керак бўлган ва бундай ноқонуний ҳаракатни муқаддам 4 маротаба амалга оширган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман суди томонидан эса ушбу шахс Жиноят Кодексининг 25,28,182-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тезкор тадбир давомида ундан ашёвий далил сифатида олинган 79 млн. 994 минг 900 Россия рубли суд ҳукмига мувофиқ давлат эгалигига ўтказилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Осуда тонглар учун» номли ушбу кўрсатувда 1991-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган генерал-лейтенант Ғулом Алиев ҳаёти ва фаолияти ҳақида, хусусан, мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида кузатилган кескин вазиятларда унинг давлат хавфсизлигини таъминлашда кўрсатган жасорати ва фидойилиги тўғрисида ҳикоя қилинган.

Агар ҳаёт бўлганида Ғулом Алиев бугун 90 ёшни қарши олган бўлар эди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Тошкент ва Қўқон шаҳарларида “Ҳаж” зиёратига юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Ҳар йили дунёнинг кўплаб давлатларидан мусулмонлар “Ҳаж” амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига боришади.

Ўз навбатида Саудия Подшоҳлиги томонидан зиёратчиларга барча шарт-шароитлар яратилиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилади. Таъкидлаш лозимки, “Ҳаж” тадбири Саудия ҳукумати белгилаган тартиб-қоидалар асосида ташкил этилади.
Лекин, шунга қарамай турли хил сайёҳлик фирмалари томонидан, ўрнатилган меъёр ва қоидаларни четлаб ўтган ҳолда юборилган фуқаролар Саудияга кира олмай ортга қайтишади ёки кирган тақдирда ҳам мамлакатдан чиқариб юборилади.

Фирибгарлар алдовига учиб, шундай ҳолатларга бизнинг фуқароларимиз ҳам тушиб қолмасликлари учун Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда мунтазам равишда тезкор тадбирлар ўтказилади.

Хусусан, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи, 1983 й.т. шахс Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи фуқарони ишончига кириб, танишлари ёрдамида, унга Саудия Арабистонига “Ҳаж” сафарига бориши учун зарур бўладиган виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш ва зиёратга юбориш эвазига 8,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар ушланди.

Бошқа ҳолатда эса пойтахтимизда фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси ходими Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқарони сохта ҳужжатлар орқали “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 5,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Яна бир сайёҳлик фирмаси бошқарувчиси ва унинг ходими ҳам Яшнобод туманида яшовчи фуқаронинг ишончини суиистеъмол қилиб, жорий “Ҳаж-2024” мавсумида Саудия подшоҳлигига муборак сафарга юбориш эвазига 8,5 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, 4 минг АҚШ доллари олган вақтларида қўлга олинди.

Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмасининг иш бошқарувчиси 2 нафар фуқарони ҳаж амалларини бажаришлари учун Саудия Арабистонига юбориш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Қўқон шаҳрида кузатилган яна бир ҳолатда, бошқа сайёҳлик фирмаси ходими маҳаллий фуқарони ҳожи мақомига эга бўлиши учун “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 3 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Ҳаж» мавсумида ёлғонларга алданиб, сарсон-саргардон бўлманг!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги ««Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мамлакатимиз фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон Республикасининг Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида, фақатгина Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади ҳамда бундай фаолият билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди.
Шунингдек, Саудия Арабистони томонидан белгиланган тартибга мувофиқ, «Ҳаж» зиёратини адо этиш учун чет эл фуқароларидан «ҳаж» визаси талаб қилинади. Қолган барча турдаги визалар («умра», «туризм», «бизнес» ва бошқалар) билан «Ҳаж» сафарига бориш қатъиян тақиқланади.

Ўрнатилган тартибни бузган шахс зудлик билан Саудия Арабистонидан депорт қилиниб, унинг ушбу мамлакатга 10 йил муддатга кириши тақиқланади ҳамда 2,5 минг АҚШ долларидан 13,5 минг АҚШ долларигача миқдорида жаримага тортилади.

Таъкидлаш лозимки, 2023 йилда дунё мамлакатларидан «Ҳаж» зиёратига ноқонуний борган 150 минг нафардан ортиқ шахс ушланиб, тегишли тартибда подшоҳлик ҳудудидан чиқариб юборилган.

Ўзбекистон Республикасининг мутасадди ташкилотлари мамлакатимиз фуқароларидан ҳаж амалларини турли ноқонуний ва шубҳали йўллар билан амалга оширишни таклиф қилаётган фирибгарларга ишонмасликка ҳамда уларнинг хизматларидан фойдаланмасликка чақиради. Акс ҳолда, эзгу диний арконларни бажариш учун қилинган шубҳали сафарлар – келгусида уларни хотиржам ва хавфсиз адо этилишини бир неча йилларга кечиктириши мумкин.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Тожикистон ва Афғонистондан контрабанда йўли билан
олиб келинган 78 кг. гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди


Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тожикистон Республикасининг Панжикент тумани билан чегарадош бўлган Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирда, гиёҳвандлик воситалари контрабандаси билан шуғулланувчи 1 нафар Тожикистон ва 6 нафар Ўзбекистон фуқароларидан иборат жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Тезкор тадбир давомида, гуруҳ аъзоларидан қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб келинган 11 кг. 502 гр. “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, улардан 2600 АҚШ доллари, 12 млн. 690 минг сўм ва 850 сомони ҳам ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди. Аниқланишича, улар Тожикистондан келтирилган ушбу наркотикни Ўзбекистонда сотишни режалаштиришган.
Таъкидлаш лозимки, жиноий гуруҳнинг Ургут туманида яшовчи 6 нафар аъзосидан 2 нафари муқаддам айнан гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятлари учун судланган шахслар ҳисобланади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса, 1985 й.т. Қозоғистон Республикаси фуқароси тўхтатилиб, унинг юк сумкаси кўздан кечирилди. Натижада, сумка ичида 46 кг. 738 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериги бўлган, 1976 й.т. Тожикистон Республикаси фуқароси ҳамда ҳайдовчилик фаолияти билан шуғулланувчи, 1964 й.т. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳам ушланди. Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Бу йўналишда Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам тезкор тадбир ўтказишди.
Хусусан, Тошкент-Фарғона йўналишида ҳаракатланаётган “Жентра” русумли автомашина Поп тумани ҳудудида жойлашган ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1996 ва 2001 йилларда туғилган ака-ука кетаётган автомашина салонида 19 кг. 885 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, ака-уканинг жиноий шериги бўлган ва бошқа автомашинада уларни кузатиб бораётган, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. шахс ҳам қўлга олинди.

Терговга қадар текширув давомида, улар муқаддам тожикистонлик наркокуръерлар томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган наркотик моддаларни олиб кетаётганликлари маълум бўлди.

Ҳозирда учала ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2024/06/01 00:44:36
Back to Top
HTML Embed Code: