Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўшни давлатлардан контрабанда йўли билан олиб келинган 8,2 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи, 1995 й.т. шахс Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган 896 гр “гашиш” моддасини келгусида сотиш мақсадида Денов тумани ҳудудидаги хуфия жойга яшириш учун олиб бораётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадонидан ҳам 2 кг 260 гр “опий” моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси, божхона ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 й.т., муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 2 кг 990 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, Қирғиз Республикаси фуқароси томонидан айланма йўллар орқали Янгиқўрғон тумани ҳудудига етказиб берилган мазкур гиёҳвандлик воситаси Наманган шаҳрида сотилиши режалаштирилган.

Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда эса Марғилон шаҳрида яшовчи, 1973 й.т. ва Тошлоқ туманида истиқомат қилувчи, 1971 й.т. икки нафар фуқаро ўзаро жиноий тил бириктириб, Тожикистондан олиб келинган 487 гр “гашиш” моддасини 5000 АҚШ долларига сотган вақтларида ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, Тошлоқ туманилик фуқаронинг яшаш хонадонидан 599 гр “гашиш” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур шахслар муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишларига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Бу каби қонунбузилиш ҳолати Самарқанд вилоятида ҳам қайд этилиб, хусусан, Ургут туманида яшовчи, 1983 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун бир неча маротаба судланган шахс Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган 982 гр “опий” моддасини ўзининг жиноий шериги бўлган, 1991 й.т. фуқаро билан бирга харидорга 8000 АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Урганч шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Урганч шаҳар прокуратураси катта терговчиси мансаб мавқеидан фойдаланиб, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилиб, ўзининг ҳамкасби томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишини айблов хулосаси билан судга юборилмасдан, терговда тугатиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади.

Натижада, катта терговчи 2025 йилнинг 16-28 май оралиғида 1000 АҚШ доллари, 10 млн. сўм, қиймати 1000 АҚШ долларига тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн. 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.

Аммо, фуқаро ўзига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168 моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жинояти иши дастлабки терговда тугатилмасдан, айблов хулосаси билан судга юборилганлигини билгач, терговчидан муқаддам берилган пул маблағлари ва ашёларни қайтариб беришини талаб қилади.

Шундан сўнг, терговчи 1000 АҚШ доллари, қиймати 1000 АҚШ долларига тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн. 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини фуқарога қайтариб берган вақтида ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда терговчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
26 июнь – Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида тадбир бошланди.
Тадбирда Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси аъзолари, мутасадди давлат органлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ томонидан 2 тонна 135 кг гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди

26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мусодара қилинган 2 тонна 135 кг 188 гр гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Шундан:
99 кг 882 гр героин,
202 кг 555 гр опий,
415 кг 124 гр гашиш,
395 кг 739 гр марихуана,
613 кг 94 гр каннабис ўсимлиги,
153 кг 15 гр кўкнор бошоғи ва сомони,
57 кг 847 гр мефедрон,
29 кг 603 гр a-PVP,
5 кг 750 гр спайс,
5 кг 544 гр катинон ва бошқалар.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Службой государственной безопасности путём сожжения было уничтожено 2 тонны 135 кг наркотиков

26 июня в связи с Международным днем борьбы с наркотиками, Службой государственной безопасности проведено мероприятие по уничтожению 2 тонн 135 кг. наркотических веществ, изъятых СГБ и другими правоохранительными органами из незаконного оборота.

В том числе:
99 кг 882 гр героина,
202 кг 555 гр опия,
415 кг 124 гр гашиша,
395 кг 739 гр марихуаны,
613 кг 94 гр каннабиса,
153 кг 15 гр маковой соломы,
57 кг 847 гр мефедрона,
29 кг 603 гр a-PVP,
5 кг 750 гр спайса,
5 кг 544 гр катинона и другие.

✈️Подпишитесь на канал www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда синтетик гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси ва истеъмоли ортиб бормоқда. Улар асосан Мефедрон, Альфа-ПВП, МДМА синтетик наркотиклари бўлиб, Россия Федерацияси ва Қозоғистондан республикамизга кириб келмоқда.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республикамизда 2024-2025 йилларда жами 8 та нарколаборатория аниқланиб, ташкилотчиларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди ва тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Интернет наркогуруҳ ташкилотчилари хорижда ёлланган курьерларни Ўзбекистонга юбориш ва уларни наркожиноятга жалб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. ДХХ томонидан ўтказилган фаол тадбирлар натижасида 2024 йилда 6 нафар хориждан келган Интернет-наркогуруҳ аъзолари қўлга олинди.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда "Прегабалин" кучли таъсир қилувчи моддаларини Қирғизистон ва Қозоғистон орқали Ўзбекистонга контрабанда қилиш ва цех шароитида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тайёрлаб, “хуфиёна жой”ларга қўйиш орқали тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистон, Тожикистон ва Эронда яшовчи наркоишбилармонлар йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларни Ўзбекистон ҳудуди орқали халқаро ўтказиш пунктларидан турли хилдаги маҳсулотлар орасига яширган холда Россия ва Қозоғистонга етказишга уриниш ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда. Бу борада 141 кгдан ортиқ наркотиклар мусодара қилинди.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро ҳамкорлик доирасида 2024-2025 йиллар кесимида Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари ваколатли органлари билан ҳамкорликда 32 та фаол тадбирлар ўтказилди. Натижада 43 нафар шахс қўлга олиниб, улардан 639 кгдан ортиқ наркотик моддалар олинди.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/04 23:41:39
Back to Top
HTML Embed Code: