ДХХ: 3 млн АҚШ доллари миқдорида кредит олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Тошкент шаҳрида савдо фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари, 1979 й.т. муқаддам судланган аёл Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали акциядорлик тижорат банклардан биридан 3 млн. АҚШ доллари миқдорида мақсадсиз кредит олиб беришни ваъда қилади ва эвазига кредитнинг 33 фоизини, яъни 990 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс олдиндан 150 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор тадбир давомида, фуқарога гўёки ўзини банк ходими сифатида таништириб, унга кредит маблағини ажратиб беришни ваъда қилган мазкур ноқонуний келишувнинг бош ташкилотчиси – Урганч шаҳрида яшовчи, 1983 й.т. шахс ҳам процессуал тартибда ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
✈️ Каналга аъзо бўлинг ✅ www.tg-me.com/xavfsizlik_uz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ва буюмларининг савдосига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида Зангиота туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. шахс сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 9500 дона “Менавазин”,
1300 дона “Глицерин” ва 2000 дона “Метралин” дори воситалари ҳамда инфузион эритмалар қуйиш учун мўлжалланган 56880 дона система тиббий буюмларини жами 9700 АҚШ доллари ва
2 млн 550 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Текширув давомида “Глицерин” суюқлиги қўлбола усулда тайёрланиб, қадоқланганлиги маълум бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги” Давлат марказининг тегишли хулосасига кўра, мазкур тиббий дори воситалари ва буюмларини республика ҳудудида сотиш, ташиш ва амалиётда қўллаш тақиқланади.
Ҳолат юзасидан мазкур фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM