На открытии мероприятия было озвучено приветственное обращение Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева к участникам заседания.
В нем, в частности, было указано, что ежегодные заседания Совета сформировали прочную основу для взаимодействия и обмена опытом в борьбе с терроризмом, экстремизмом, наркотрафиком, организованной преступностью и другими вызовами современности.
Лидер нашей страны акцентировал внимание на ряде угрозонесущих факторов, оказывающих влияние на состояние безопасности в регионе Центральной Азии, в числе которых нестабильность в Афганистане, активность международных террористических группировок, незаконный оборот наркотиков и трансграничная организованная преступность.
Наряду с этим отмечена важность укрепления партнерства в противодействии киберпреступности и использованию искусственного интеллекта в деструктивных целях.
В контексте мировой безопасности глава Государства выразил обеспокоенность конфликтами в региональном окружении и на Ближнем Востоке, которые негативно влияют на экономическую и продовольственную безопасность.
Изложенные факторы провоцируют недобросовестную конкуренцию на мировом рынке, рост цен на энергоносители, препятствуют реализации национальных и межгосударственных энергетических и транспортных проектов.
В сегодняшних сложных условиях Президент Узбекистана акцентировал внимание участников на важности дальнейшего конструктивного взаимодействия и объединения усилий спецслужб стран СНГ в обеспечении устойчивого развития совместных экономических, энергетических, коммуникационных систем и продовольственной безопасности.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍83🔥15👎2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🔥29🤔3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍103🔥21🤔7👎5
#Официально
🇺🇿 В Самарканде начнет свою работу 21-ое заседание Совещания руководителей органов безопасности и разведывательных служб государств – участников СНГ
🇺🇿 17 октября 2025 года в городе Самарканде начинает работу 21-е заседание Совещания руководителей органов безопасности и разведывательных служб государств – участников Содружества Независимых Государств.
🖥 По итогам встречи главы делегаций определят конкретные задачи и приоритеты сотрудничества в рамках обеспечения региональной безопасности.
✈️ Подпишитесь на канал ✅ www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
В проводимом впервые в Узбекистане мероприятии примут участие руководители органов безопасности и разведывательных служб Азербайджана, Армении, Белоруссии, Казахстана, Кыргызстана, России, Таджикистана, Туркменистана и Узбекистана.
Встреча пройдет под председательством главы СГБ Республики Узбекистан генерал-полковника Б.Курбанова.
На предстоящем форуме состоится обмен мнениями о современных вызовах и угрозах, будут обсуждены дальнейшие шаги по укреплению партнерского взаимодействия между разведывательными службами стран СНГ.
Место проведения мероприятия и повестка дня определены на 20-м (юбилейном) заседании Совещания, состоявшемся 26 ноября 2024 года в Москве.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36🔥7👎2🤔2
#Расмий
🇺🇿 Самарқанд шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўтказилади
🇺🇿 Жорий йилнинг 17 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўз ишини бошлайди.
🖥 Учрашув якунида делегациялар раҳбарлари минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликнинг аниқ вазифалари ва устувор йўналишларини белгилаб оладилар.
✈️ Каналга аъзо бўлинг ✅ www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган ушбу тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарлари иштирок этади.
Учрашувга Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари генерал-полковник Б.Қурбонов раислик қилади.
Тадбирда иштирокчилар замонавий хавф ва таҳдидлар юзасидан фикр алмашиб, МДҲ давлатлари разведка хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича галдаги вазифаларни муҳокама қиладилар.
Тадбир ўтказиладиган жой ва кун тартиби 2024 йил 26 ноябрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган 20-юбилей мажлисда белгилаб олинган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🔥12👎2🤔2
На открытии мероприятия Секретарь Совета безопасности при Президенте Республики Узбекистан Виктор Махмудов озвучил приветственное обращение Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева к участникам заседания.
В своем послании Глава государства отметил, что ситуация в мире развивается в непростых геополитических условиях, обусловленных усилением традиционных и возникновением новых вызовов и угроз, что напрямую затрагивает интересы государств Содружества. Настораживают обостряющиеся вооруженные конфликты, которые могут трансформироваться в масштабные разрушительные войны.
Поэтому, была подчеркнута необходимость выработки справедливых и сбалансированных подходов к скорейшему урегулированию очагов нестабильности на основе исторического опыта и общепризнанных норм международного права.
Акцентировано внимание на том, что Узбекистан твердо привержен политико-дипломатическому разрешению проблемных вопросов международной повестки ради стабильности и безопасности в регионе, устойчивого развития наших государств.
Президент Узбекистана отметил, что приоритетом органов безопасности и разведывательных служб стран СНГ должна стать эффективная координация совместных усилий в борьбе с вызовами, несущими потенциальную угрозу суверенитету, территориальной целостности, конституционным основам наших государств.
Выражена также уверенность в способности участников заседания выработать новые инициативы и предложения, позволяющие вывести конструктивный диалог в области обеспечения международной безопасности на совершенно новый уровень.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41🔥9👎1
Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Махмудов Президент Шавкат Мирзиёевнинг мажлис иштирокчиларига мурожаатини ўқиб эшиттирди.
Давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида анъанавий таҳдидлар кучайиб, янги хавфлар пайдо бўлаётгани сабабли дунёдаги вазият мураккаб геосиёсий шароитда ривожланаётгани, бу эса, ўз навбатида, Ҳамдўстлик мамлакатлари манфаатларига бевосита таъсир қилаётганини қайд этди. Таъкидланганидек, кенг кўламли урушга айланиб кетиши мумкин бўлган қуролли можароларнинг тобора кескинлашиб бораётгани ҳам алоҳида хавотир уйғотмоқда.
Шу боис, тарихий тажриба ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари асосида беқарорлик ўчоқларини имкон қадар тезроқ бартараф этиш бўйича адолатли ва мувозанатли ёндашувларни ишлаб чиқиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Ўзбекистон минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, мамлакатларимизнинг жадал ривожланиши йўлида халқаро кун тартибидаги муаммоли масалаларни сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Президенти давлатларимизнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва конституциявий асосларига хавф туғдириши мумкин бўлган таҳдидларга қарши курашишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириш МДҲ давлатлари хавфсизлик ва разведка хизматлари органларининг устувор вазифасига айланиши кераклигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, мажлис иштирокчилари халқаро хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги амалий мулоқотни тамомила янги босқичга олиб чиқиш имконини берадиган янги ташаббус ва таклифлар ишлаб чиқишга қодир эканлигига ишонч билдирилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍70🔥19👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Тошкент-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган Андижон шаҳрида яшовчи, 1988 й.т. фуқаро бошқарувидаги «Cobalt» русумли транспорт воситаси Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” йўл патруль хизмати масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, машинада у билан кетаётган шериги – Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида яшовчи, 1971 й.т. Қирғизистон фуқаросининг ёнида 4 кг 897 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, Қирғиз Республикаси фуқароси ушбу ажал оғусини Бухоро туманидаги дала майдонидаги хуфия жойдан олганлиги аниқланиб, мазкур ҳудуд кўздан кечирилганда, у ерда яна 45 кг 52 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Терговга қадар текширув давомида, муқаддам учинчи шахслар томонидан Афғонистондан контрабанда йўли билан Бухоро вилоятига етказиб берилган ушбу қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон ҳудудидан транзит сифатида олиб ўтилиши керак бўлган.
Гиёҳвандликнинг зарарлари беҳисоб.
Афсуски, ўзгалар ҳаётини заҳарлаш, уларнинг келажагини барбод қилиш эвазига тез бойиб кетиш илинжида бўлган айрим кимсалар алал-оқибат қонун олдида жавоб беришлари муқаррар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍119🔥28
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣ Навоий вилояти Қизилтепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, “my.gov.uz” ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган мурожаатга асосан, тумандаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплексининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ҳақида ижобий хулоса бериш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс ушбу пул маблағини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ушланди.⚖️ Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
2️⃣ Сурхондарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Жарқўрғон туман Мажбурий ижро бўлими бошлиғининг ўринбосари ва давлат ижрочиси ўз хизмат мавқеиларидан фойдаланган ҳолда, бўлим иш юритувида бўлган ижро иши доирасида 1993 й.т. фуқарога нисбатан хорижга чиқишга қўйилган таъқиқни бекор қилиб бериш учун 600 АҚШ доллари ҳамда пахта ва ғалла етиштирига ихтисослашган фермер хўжаликка нисбатан юритилган ижро иши доирасида хўжаликнинг ер майдонларини аукцион савдоларга чиқармаслик эвазига 10 млн сўм олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий даллиллар билан ушланди.⚖️ Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3️⃣ Бу каби қонунбузилиши Тошкент шаҳрида ҳам қайд этилиб, унда, хизмат мавқеиларидан фойдаланган ҳолда мўмайгина даромад топишни режа қилган адвокатлик бюроси адвокати ҳамда адвокатлик ҳайъати адвокатининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.
Хусусан, улар Учтепа туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг Тергов бўлими томонидан Олмазор туманида яшовчи, 1989 й.т. фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида унга қўлланилган қамоққа эҳтиёт чорасини танишлари орқали уй қамоғи эҳтиёт чорасига ўзгартириб бериш эвазига 14 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Ҳозирда ушбу икки адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-модддаси 3-қисми “а,в” бандлари ва 28 орқали 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
❗️ Шу ўринда таъкидлаш лозимки, хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда, ўзганинг пул маблағини ўзлаштириш орқали бойиб кетиш ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди.
Аксинча, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Агарда сиз ўз яқинларингизни тинч-хотиржамликда ҳаёт кечиришини, сиздан доимо фахрланиб юришларини хоҳласангиз, коррупция домига тушиб қолишдан ўзингизни сақланг. Огоҳ бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍100🔥29
⛏ Қурилиш ишларини лойиҳалаштиришга ихтисослашган МЧЖ архитектори Музработ туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кирган ҳолда, унга қарашли бўлган, қурилиши тугалланмаган нотурар бино лойиҳа ҳужжатларини тегишли ташкилотлардан “муаммосиз” ўтказиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 17 млн. сўм талаб қилган.🚨 ДХХ ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.🔴 Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, архитектор 17 млн сўмдан 1 млн сўмини Музработ туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғига бериши кераклиги маълум бўлиб, мазкур мансабдор ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ушланди.⚖️ Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍105🔥23🤔7👎1
ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйилди
Тезкор тадбир давомида Жиззах шаҳрида жойлашган аёллар фитнесс-клуби ҳам кўздан кечирилиб, у ерда қўлга олинганлар томонидан ташкил қилинган яширин цех аниқланди. Мазкур цехда ушбу шахслар турли хил дори воситаларини қўлбола усулда қадоқлаш, тақсимлаш ва сотувга тайёрлаш билан шуғулланиб келишган.💊 Натижада, 1 дона қадоқлаш ускунаси, сотувга тайёрланган жами 141 дона капсулалар, 1 040 дона хитой ва инглиз тилида ёзилган сохта галограммалар, 237 дона сохта штрих кодлар, 1 014 дона бўш капсулалар, турли хилдаги қути ва пакетлар процессуал тартибда расмийлаштирилди.
ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1998 й.т., фармацевтика маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ менеджери Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган ҳамда таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган жами 9800 дона дори воситаларини шартли харидорга 25 млн. сўмга сотган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари савдоси билан шуғулланиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Бунинг натижасида инсон соғлиғига путур етиши, энг ачинарлиси тузатиб бўлмас салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍106🔥18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жойларда қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
1️⃣ Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида яшовчи, 1987 й.т. шахс чорвачилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 3,5 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 млрд 500 млн сўм талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 110 минг АҚШ доллари ва 100 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
2️⃣ Қорақалпоғистон Республикасида кузатилган ҳолатда эса, Қўнғирот туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор Амударё туманида яшовчи, 1983 й.т. шахснинг ишончига кириб, аслида бошқа бир фуқарога қуёнчиликни ривожлантириш учун Тахиатош тумани ҳудудидан ажратиб берилган 169 гектар ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтади ва унинг 50 гектар қисмини ҳар гектарини 1 минг АҚШ долларидан жами 50 минг АҚШ долларига сотишини маълум қилади.
Аммо, тадбикор сўралган пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
⚖️ Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Унутманг, ер умуммиллий бойлик. Ундан қонуний ва самарали фойдаланиш учун тегишли тартиблар жорий этилган.
Ушбу тартибларга амал қилмаслик, жавобгарликдан соқит этмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82🔥19
#Тезкор
▶️ Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида жами 11 кг дан ортиқ наркотик моддалар ашёвий далил сифатида олинди
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси бугун ҳар қандай жамият учун жиддий муаммо саналади.
Шу сабабли, унга қарши курашиш борасида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда самарали ишлар олиб борилмоқда.
Унутманг! Гиёҳвандлик – аср вабоси. Бу таъриф ҳали ҳамон долзарблигича қолмоқда. Шу сабабли жамият ва унинг бўғини ҳисобланмиш оиламизни ушбу ажал оғусидан асрайлик.
✈️ Каналга аъзо бўлинг ✅ www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси бугун ҳар қандай жамият учун жиддий муаммо саналади.
Шу сабабли, унга қарши курашиш борасида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда самарали ишлар олиб борилмоқда.
1️⃣ Жумладан, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1998 й.т. шахс белгиланган тартибни бузиб, айланма йўллар орқали Тожикистон Республикасидан 8 кг 860 гр “опий” моддасини контрабанда йўли билан мамлакатимиз ҳудудига олиб ўтган вақтида, “ўзбек-тожик” давлат чегарасини қўриқлаётган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмасдан, гиёҳвандлик воситасини ташлаб, номаълум томонга қочади.
Аммо, бузоқни югургани сомонхонагача деганларидек, кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида оғуфуруш қўлга олинди.
Терговга қадар текширув давомида, Ургут туманида яшовчи, 1966 й.т. шахс унинг жиноий шериги эканлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланди.
2️⃣ Сурхондарё вилоятида қайд этилган ҳолатда эса, Денов туманида яшовчи, 1969 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан текширилганда, унинг ёнида 31 гр. “опий” моддаси борлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг, у ажал оғусини Денов туманида истиқомат қилувчи, 1978 й.т. фуқародан сотиб олганлиги аниқланиб, мазкур наркосавдогарнинг яшаш хонадонидан ҳам 1 кг 483 гр “опий” моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
3️⃣ Хоразм вилоятида кузатилган ҳолатда, Гурлан туманида яшовчи, 1952 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун икки маротаба судланган шахс 877 гр “гашиш” моддасини харидорга 14 минг АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинди.
Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси тожикистонлик наркокуръерлар томонидан юртимизга айланма йўллар орқали олиб келинган.
Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Унутманг! Гиёҳвандлик – аср вабоси. Бу таъриф ҳали ҳамон долзарблигича қолмоқда. Шу сабабли жамият ва унинг бўғини ҳисобланмиш оиламизни ушбу ажал оғусидан асрайлик.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍79🔥16🤔4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚨 Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида, Бекобод шаҳрида жойлашган «Фарҳод» чегара божхона пости орқали валюта қимматликларини Тожикистон Республикасига ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.💵 Жумладан, Бекобод шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. шахс 18 680 300 Россия рубли, 140 700 тожик сомони ва 180 000 000 ўзбек сўмини қўшни давлатга ноқонуний олиб чиқиш мақсадида, уларни қисмларга ажратган ҳолда, ташмачи вазифасини бажарувчи 34 нафар фуқарога бўлиб беради.
Ўз навбатида, мазкур фуқаролар моддий манфаатдорлик эвазига ушбу пул маблағларини Тожикистонга ўтказиб бериш учун «Фарҳод» чегара божхона постига кириб келган вақтларида тўхтатиб қолиниб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилди.💸 Шунингдек, тезкор тадбир вақтида чегара божхона пости яқинида бўлган бекободлик шахснинг «Трекер» русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, унда ҳам Тожикистон Республикасига олиб ўтишга мўлжаллаб, ўрамларга ажратиб қўйилган, жами 13 538 305 Россия рубли, 24 107 тожик сомони, 885 евро, 300 АҚШ доллари, 300 хитой юани, 6840 қирғиз соми ҳамда 10 207 000 ўзбек сўми борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.
Тезкор тадбир давомида олинган пул маблағларининг миллий валютадаги умумий қиймати 5 млрд 200 млн сўмдан ортиқни ташкил этади.⚖️ Ҳозирда бекободлик фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.🔎 Тергов ҳаракатлари давомида валюта қимматликларининг ҳақиқий эгаларини аниқлаш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.
Ҳар қандай демократик жамиятда қонун устивор ҳисобланиб, унга риоя қилмаган шахс жавобгарликка тортилиши муқаррар.
Бас шундай экан, ҳар бир фуқаро мамлакатимизда амалда бўлган қонунларга итоат қилиши лозим, акс ҳолда суднинг қора курсисида ўтириши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍90🔥16👎6🤔2
Наманган шаҳридаги хусусий бандлик агентлигининг норасмий ишчиси Тўрақўрғон туманида яшовчи 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, танишлари орқали уларни Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 2000 АҚШ доллари талаб қилади.
Аммо, у олдиндан 1000 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Наманган шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари ҳам мансабдор танишлари орқали ўз ҳамшаҳарини Словакия давлатига ишга юбориш эвазига 40 млн сўм талаб қилиб, олдиндан виза чиқартириб бериш учун 600 АҚШ доллари ва 2,8 млн сўм олган вақтида ушланди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.
⚖️ Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65🔥15
☄️ Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у МЧЖ таъсисчисидан 20 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан ҳисобчи ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.💬 Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида у ўзининг қўштирноқ ичидаги холис ёрдамини Солиқ қўмитасининг катта инспектори орқали ҳал қилиши кераклиги аниқланиб, мазкур давлат хизматчиси ҳам жиноят ишига гумонланувчи сифатида жалб этилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34🔥8
