Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Тошкент-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган Андижон шаҳрида яшовчи, 1988 й.т. фуқаро бошқарувидаги «Cobalt» русумли транспорт воситаси Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” йўл патруль хизмати масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, машинада у билан кетаётган шериги – Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида яшовчи, 1971 й.т. Қирғизистон фуқаросининг ёнида 4 кг 897 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, Қирғиз Республикаси фуқароси ушбу ажал оғусини Бухоро туманидаги дала майдонидаги хуфия жойдан олганлиги аниқланиб, мазкур ҳудуд кўздан кечирилганда, у ерда яна 45 кг 52 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Терговга қадар текширув давомида, муқаддам учинчи шахслар томонидан Афғонистондан контрабанда йўли билан Бухоро вилоятига етказиб берилган ушбу қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон ҳудудидан транзит сифатида олиб ўтилиши керак бўлган.
Гиёҳвандликнинг зарарлари беҳисоб.
Афсуски, ўзгалар ҳаётини заҳарлаш, уларнинг келажагини барбод қилиш эвазига тез бойиб кетиш илинжида бўлган айрим кимсалар алал-оқибат қонун олдида жавоб беришлари муқаррар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍111🔥27
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣ Навоий вилояти Қизилтепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, “my.gov.uz” ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган мурожаатга асосан, тумандаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплексининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ҳақида ижобий хулоса бериш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс ушбу пул маблағини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ушланди.⚖️ Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
2️⃣ Сурхондарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Жарқўрғон туман Мажбурий ижро бўлими бошлиғининг ўринбосари ва давлат ижрочиси ўз хизмат мавқеиларидан фойдаланган ҳолда, бўлим иш юритувида бўлган ижро иши доирасида 1993 й.т. фуқарога нисбатан хорижга чиқишга қўйилган таъқиқни бекор қилиб бериш учун 600 АҚШ доллари ҳамда пахта ва ғалла етиштирига ихтисослашган фермер хўжаликка нисбатан юритилган ижро иши доирасида хўжаликнинг ер майдонларини аукцион савдоларга чиқармаслик эвазига 10 млн сўм олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий даллиллар билан ушланди.⚖️ Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3️⃣ Бу каби қонунбузилиши Тошкент шаҳрида ҳам қайд этилиб, унда, хизмат мавқеиларидан фойдаланган ҳолда мўмайгина даромад топишни режа қилган адвокатлик бюроси адвокати ҳамда адвокатлик ҳайъати адвокатининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.
Хусусан, улар Учтепа туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг Тергов бўлими томонидан Олмазор туманида яшовчи, 1989 й.т. фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида унга қўлланилган қамоққа эҳтиёт чорасини танишлари орқали уй қамоғи эҳтиёт чорасига ўзгартириб бериш эвазига 14 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Ҳозирда ушбу икки адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-модддаси 3-қисми “а,в” бандлари ва 28 орқали 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
❗️ Шу ўринда таъкидлаш лозимки, хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда, ўзганинг пул маблағини ўзлаштириш орқали бойиб кетиш ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди.
Аксинча, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Агарда сиз ўз яқинларингизни тинч-хотиржамликда ҳаёт кечиришини, сиздан доимо фахрланиб юришларини хоҳласангиз, коррупция домига тушиб қолишдан ўзингизни сақланг. Огоҳ бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍91🔥29
⛏ Қурилиш ишларини лойиҳалаштиришга ихтисослашган МЧЖ архитектори Музработ туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кирган ҳолда, унга қарашли бўлган, қурилиши тугалланмаган нотурар бино лойиҳа ҳужжатларини тегишли ташкилотлардан “муаммосиз” ўтказиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 17 млн. сўм талаб қилган.🚨 ДХХ ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.🔴 Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, архитектор 17 млн сўмдан 1 млн сўмини Музработ туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғига бериши кераклиги маълум бўлиб, мазкур мансабдор ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ушланди.⚖️ Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍97🔥20🤔7👎1
ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйилди
Тезкор тадбир давомида Жиззах шаҳрида жойлашган аёллар фитнесс-клуби ҳам кўздан кечирилиб, у ерда қўлга олинганлар томонидан ташкил қилинган яширин цех аниқланди. Мазкур цехда ушбу шахслар турли хил дори воситаларини қўлбола усулда қадоқлаш, тақсимлаш ва сотувга тайёрлаш билан шуғулланиб келишган.💊 Натижада, 1 дона қадоқлаш ускунаси, сотувга тайёрланган жами 141 дона капсулалар, 1 040 дона хитой ва инглиз тилида ёзилган сохта галограммалар, 237 дона сохта штрих кодлар, 1 014 дона бўш капсулалар, турли хилдаги қути ва пакетлар процессуал тартибда расмийлаштирилди.
ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1998 й.т., фармацевтика маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ менеджери Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган ҳамда таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган жами 9800 дона дори воситаларини шартли харидорга 25 млн. сўмга сотган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари савдоси билан шуғулланиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Бунинг натижасида инсон соғлиғига путур етиши, энг ачинарлиси тузатиб бўлмас салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74🔥15