ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйилди
Тезкор тадбир давомида Жиззах шаҳрида жойлашган аёллар фитнесс-клуби ҳам кўздан кечирилиб, у ерда қўлга олинганлар томонидан ташкил қилинган яширин цех аниқланди. Мазкур цехда ушбу шахслар турли хил дори воситаларини қўлбола усулда қадоқлаш, тақсимлаш ва сотувга тайёрлаш билан шуғулланиб келишган.💊 Натижада, 1 дона қадоқлаш ускунаси, сотувга тайёрланган жами 141 дона капсулалар, 1 040 дона хитой ва инглиз тилида ёзилган сохта галограммалар, 237 дона сохта штрих кодлар, 1 014 дона бўш капсулалар, турли хилдаги қути ва пакетлар процессуал тартибда расмийлаштирилди.
ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1998 й.т., фармацевтика маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ менеджери Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган ҳамда таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган жами 9800 дона дори воситаларини шартли харидорга 25 млн. сўмга сотган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари савдоси билан шуғулланиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Бунинг натижасида инсон соғлиғига путур етиши, энг ачинарлиси тузатиб бўлмас салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74🔥15