Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: жойларда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мансабдор ходимиўзининг турмуш ўртоғига деҳқончилик қилиш учун ажратиб берилган 1 гектар ерни танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 6900 АҚШ доллари ва 15 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, жорий йилнинг март ойида ушбу ер майдони мазкур мансабдор шахснинг турмуш ўртоғи томонидан аукцион орқали сотиб олиниб, апрель ойида туман ҳокимлиги билан ижара шартномаси тузилганлиги ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълум бўлди.
Хоразм вилоятида кузатилган ҳолатда Урганч тумани ҳокимлиги ходими 1977 й.т. шахс билан ўзаро келишган ҳолда, алдов йўли билан харидорнинг ишончига киришади.
Хусусан, унга туман ҳокимининг 2018 йилдаги қарорига мувофиқ, маиший хизмат кўрсатиш объектлари қуриш мақсадида бошқа бир фуқарога ажратиб берилган, бироқ, тасдиқлаш учун вилоят ҳокимининг қарори чиқарилмасдан ва тегишли тартибда кадастр хужжатлари ишлаб чиқилмасдан, давлат рўйхатига киритилмай қолган 1 гектар ер майдонида енгил типдаги коттежлар қуриш мумкинлигини айтишади.
Шунингдек, туман ҳокимининг 2018 йилдаги қарорини жориййилда қабул қилинган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқлаштириб беришни маълум қилишади.
Аммо, улар қўштирноқ ичидаги хизматлари эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериги бўлган, кадастр ва архитектура фаолияти билан шуғулланувчи хусусий фирма раҳбари ҳам ушбу пул маблағидан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚКД ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда,Ғозғон шаҳар кадастр бўлими бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Нурота тумани ҳудудида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 1 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Денов шаҳрида яшовчи, 1974 й.т. фуқаро ўзининг турмуш ўртоғи номидаги фермер хўжаликка чорва озуқа экинлари экиш учун ижара шартномаси асосида ажратиб берилган 5,33 гектар ер майдонини кадастр идораларидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 80 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿

👍66🔥6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26 сентябрь – ДХХ органлари ходимлари куни
Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» бош ғояси остида кенг нишонланди.
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, мустақилликнинг илк кунларида давлатимизнинг асосий пойдеворларидан бири сифатида – 1991 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик идоралари ташкил этилди.
Ўтган давр мобайнида махсус хизмат ўзига юклатилган вазифаларни мардонавор бажариб, давлатнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ташқи ва ички таҳдидлардан муносиб ҳимоя қилди.
Махсус хизматнинг замон билан ҳамнафас бўлиши, юзага келаётган янги хавф-хатарларга қарши тура оладиган тузилмага айланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2018 йилда хавфсизлик идоралари тубдан ислоҳ қилиниб, Давлат хавфсизлик хизмати сифатида қайта ташкил этилди ҳамда фаолияти қонун билан белгилаб қўйилди. Шунингдек, давлат Раҳбари томонидан тизим ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Хавфсизлик органларига бўлган бундай ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашнинг самараси ўлароқ, бугун Давлат хавфсизлик хизмати Ватанимиз мустақиллиги ва унинг изчил одимлаётган тараққиётига нисбатан кузатиладиган таҳдидларнинг олдини олиш ҳамда уларга барҳам беришга қодир махсус идорага айланди.
Буни ҳозирги вақтда Яқин Шарқ, Осиё ва Африка давлатларида кузатилаётган кескин вазиятлар фонида Ўзбекистонда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликнинг бардавомлигида кўриш мумкин.
Шунингдек, ўтган давр мобайнида Давлат хавфсизлик хизмати халқаро терроризм, диний экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, одам савдоси, трансчегаравий ва бошқа турдаги жиноятларга қарши курашишда хорижий давлатлар махсус хизматлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйди.
Биргина, жорий йилнинг 4-5 сентябрь кунлари мамлакатимизда ШҲТ ҳамда МДҲнинг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича конференциялари, шунингдек «Шарқ-Аксилтеррор-2024» қўшма аксилтеррор машқларининг ўтказилиши ёки 2023 йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида Туркий тилли давлатлар махсус хизматлари конференциясининг 25-ялпи мажлиси ташкил этилганлиги фикримиз далилидир.
Афсуски, масъулиятли ва машаққатли, бир вақтни ўзида шарафли бўлган вазифани адо этишда, ўтган 33 йил давомида ДХХ ходимлари сафида йўқотишлар ҳам кузатилди. Хусусан, 27 нафар ҳарбий хизматчи қасамёдларига содиқ қолган ҳолда, ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида мардларча ҳалок бўлди. Уларнинг жасоратлари ва ёрқин хотиралари қалбимизда мангу яшайди.
26 сентябрь – бу куни ДХХ ходимлари одатдагидек ватан муҳофазасида бўлишади. Боиси, улар зиммаларига юклатилган вазифани бажаришдан бир зумга чалғиш янги Ўзбекистоннинг нурли истиқболини кўра олмайдиган ғанимлар учун қулай имконият эканлигини яхши тушунишади.
Лекин, ушбу муҳим санада албатта имконият топиб, фахрийлар ҳамда ҳалок бўлган ҳамкасбларининг оила-аъзолари ҳолидан хабар олишади, уларни байрам билан қутлашади.
Таъкидлаш лозим, бугун дунёнинг турли нуқталарида ҳукм сураётган нотинчликлар, террорчилик ҳаракатларининг кучайиб бораётганлиги кўплаб давлатларнинг барқарорлиги ва тараққиётига путур етказмоқда. Ушбу давлатлар фуқароларининг фожиали тақдири эса ҳар биримизни мушоҳада қилишга, сабоқ чиқаришга чорлайди.
Ишонтириб айтамизки, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш ўта муҳим масала эканлигини махсус хизмат ходимлари ҳар доимгидан кўра янада чуқурроқ англаб етишган ва бу йўлда улар ҳамиша собитқадам бўлишади.

👍261🔥49👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати 2025/2026-ўқув йилида Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясида бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга саралаш босқичи бошланганлигини эълон қилади.
Ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар 2024-йилнинг 10-октябридан 10-ноябригача Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар 2024-йилнинг 10-октябридан 10-ноябригача Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
👍135🔥9👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган жами 47,2 кг. наркотик моддалар мусодара қилинди
Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи, 1971, 1974, 1985 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро Тожикистон Республикасидан 10 кг. 50 гр. “опий” ва 10 кг. 29 гр. “гашиш” моддаларини контранбанда йўли билан олиб ўтган вақтларида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинди.
ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, наркокуръерлар томонидан Афғонистондан олиб келиниб, Музработ тумани ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган 1 кг. 953 гр. “опий” ва 4 кг. 116 гр. “гашиш” моддаларини қабул қилиб олган вақтида Термиз шаҳрида яшовчи, 1981 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу наркотик моддаларни Термиз шаҳрида қабул қилиб олган вақтида 1976 й.т. Қозоғистон Республикаси фуқароси ушланди.
Термиз туманида ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам наркокуръерлар томонидан хуфия жойга қолдириб кетилган 922 гр. “опий” ва 4 кг. 203 гр. “гашиш” моддаларини олиб, доимий яшаш манзилига кетмоқчи бўлган вақтида Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи, 1977 й.т. фуқаро ушланди.
Мазкур шахс ушбу ажал оғусининг ҳар бир килограммини афғонистонлик наркосавдогарлардан 2300 АҚШ долларидан сотиб олган.
Сариосиё туманида қайд этилган ҳолатда, Денов туманида яшовчи, 1968 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнида 4 кг. 80 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Маълум бўлишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси Тожикистон Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган.
Бу йўналишда ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам тезкор тадбирлар ўтказишди.Хусусан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1979 й.т. шахс бошқарувидаги “Жентра” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, унинг салон қисмида 975 гр. “опий” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадонидан ҳам 789 гр. “опий” ҳамда 5 кг. 239 гр. “гашиш” моддалари олинди.
Аниқланишича, мазкур фуқаро тожикистонлик наркосавдогарлар томонидан юборилган ушбу заҳри қотилни Қўқон шаҳрида сотишни режалаштирган.
Бошқа ҳолатда эса муқаддам қирғизистонлик наркокуръерлар томонидан Қувасой шаҳри ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган 4 кг. 922 гр. “гашиш” моддасини олиб, доимий яшаш манзилига кетаётган вақтида Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи, 1998 й.т. фуқаро ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

👍112🔥12👎2
ДХХ: Қадимий олтин тангаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идораларини жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Олмазор туманида истиқомат қилувчи, 1966 й.т. А.Х. 100 дона олтин тангаларни Андижон шаҳрида яшовчи, 1963 й.т. Э.С.га 67 минг АҚШ долларига сотган вақтида, уларнинг иккаласи ҳам ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, фуқаро А.Х.га тегишли автомашинадан қўшимча 37 дона олтин тангалар ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Экспертиза хулосасига кўра, соф оғирлиги жами 776 гр. бўлган 5 ва 10 рубль кўринишидаги олтин тангалар нумизматик ашёлар сифатида маданий бойликлар сирасига киради ҳамда бадиий, тарихий аҳамиятга эга ҳисобланади.
Асллик даражаси 900 ва 916 бўлган мазкур қадимий тангалар 1897-1911 йиллар оралиғида босиб чиқарилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 950 млн. сўмни ташкил этади.
Аниқланишича, фуқаро Э.С. халқ тилида “Николай” тангалари деб айтиладиган ушбу тарихий, моддий қимматликларни Қирғиз Республикасининг Ўш вилоятига олиб бориб, сотишни режалаштирган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 177-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍75👎16🔥11🤔4
Forwarded from Toshkent shahar IIBB I Rasmiy kanal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36🔥6
Forwarded from Toshkent shahar IIBB I Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉 Sintetik giyohvand moddalarni ishlab chiqaruvchi laboratoriya aniqlandi! Unda 14 kg dan ortiq sintetik giyohvand moddalar topildi.
👉 Синтетик гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқарувчи лаборатория аниқланди! Унда 14 кг дан ортиқ синтетик гиёҳванд моддалар топилди.
💻 Facebook 🖥 Instagram 📲 Telegram 💻 VK 📱 OK 📹 YouTube 🎥 Mover 🐤 Twitter 📲 Threads
👉 Синтетик гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқарувчи лаборатория аниқланди! Унда 14 кг дан ортиқ синтетик гиёҳванд моддалар топилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍45🔥11🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари божхона ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказишди.
Жумладан, тожикистонлик наркокуръерлар томонидан айланма йўллар орқали олиб келиниб, Қуйичирчиқ туманидаги хуфия жойга қолдириб кетилган 1 кг. 834 гр. “гашиш” моддасини қабул қилиб олган вақтларида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1992 ва 1998 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса “Сурхондарё-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автомашина Ўртачирчиқ тумани ҳудудида тўхтатилди.
Натижада, Юқоричирчиқ туманида яшовчи, 1986 й.т. фуқаро бошқарувидаги автомашинада 1991 й.т., муқаддам судланган шахс йўловчи сифатида кетаётганлиги маълум бўлди.
Холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашинанинг орқа эшиклари ички қисмига 1 кг. “гашиш” моддаси яшириб қўйилганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, улар Тожикистондан келтирилган ажал оғусини Сурхондарёда қабул қилиб олишган ва уни сотиб мўмай даромад топишни режалаштиришган.
Навбатдаги ҳолатда Денов ҳамда Сариосиё туманларида яшовчи, 1994, 1995 ва 1997 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро 985 гр. “гашиш” моддасини “Нексия” русумли автомашинада Тошкент шаҳрига олиб кетаётган вақтларида Зангиота туманида тўхтатиб, қолинди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу заҳри қотил ҳам тожикистонлик наркокуръерлар томонидан айланма йўллар орқали мамлакатимизга олиб келинганлиги аниқланди.
Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Янгийўл тумани ҳамда Янгийўл шаҳрида истиқомат қилувчи, 1987, 1995 ва 1996 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро Қўқон шаҳрига бориб, ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган наркосавдогардан 168 гр. “гашиш” ҳамда 722 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 43 млн. сўмга сотиб олиб, доимий яшаш манзилларига қайтиб келаётган вақтларида қўлга олинди.
Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситалари мамлакатимизга Қирғиз Республикасидан олиб келинган.
Яна бир ҳолатда эса “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина Оҳангарон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада унда автомашинани бошқариб кетаётган Транспорт назорати инспекцияси инспектори ҳамда 1975 ва 1990 йилларда туғилган, муқаддам кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганликлари учун судланган 2 нафар йўловчига тегишли 826 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, улар Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган ушбу дори воситаларини Қўқон шаҳрида яшовчи фуқародан 22 млн. 500 минг сўмга сотиб олишган.
Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

👍81🔥12
Қашқадарё, Навоий, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида адвокатларнинг ноқонуний қилмишлари фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Жумладан, ЖИБ Деҳқонобод туман судида кўрилаётган жиноят ишидаги айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида суд тизимидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида мазкур туманда фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати Д.А. ашёвий далиллар билан ушланди.
Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Навоий шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати Х.А. Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан мансабдор танишлари орқали енгил жазо тайинлатиб, уни озодликка чиқартириб бериш эвазига 20 млн. сўм ва 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Вобкент туманида кузатилган ҳолатда, маҳаллий адвокатлик бюроси адвокати Н.Ғ. Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилган фуқарога нисбатан мазкур туман судининг 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш бўйича чиқарган ҳукмини ўзининг мансабдор танишлари орқали 1 йил 2 ой муддатда якунлатиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Қарши шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмасининг муқаддам судланган адвокати Б.А. ҳам фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судда кўриб чиқилаётган эр-хотин ўртасидаги никоҳни ваколатли танишлари орқали бекор қилдириб бериш эвазига 1100 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ширин шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати Б.Қ. Жиноят Кодексининг 270-моддаси 2-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида суд органларидаги мансабдор танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 800 АҚШ доллари ва 2,5 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур адвокатларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍51🔥18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: туман ҳокимлари ўринбосарлари ва ёрдамчиларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари тумандаги Қорашина шаҳарчасини ободонлаштириш доирасида қурилган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига имзо қўйиш эвазига туман ҳокимлигининг маъмурий биноси ёнида 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур объектдаги камчиликларни солиштирма далолатнома расмийлаштириш йўли билан бартараф этиб бериш эвазига 15 млн. сўм олган вақтида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси етакчи мутахассиси ҳам қўлга олинди.
Ҳозирда ҳоким ўринбосари ҳамда давлат унитар корхонасининг етакчи мутахассисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари фуқарога Хатирчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи олиб бериш эвазига 20 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ўз хизмати учун 10 млн. сўм ҳамда Хатирчи туманидаги акциядорлик тижорат банки мутахассиси эса тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, кредит маблағи ажратиб бериш эвазига 2 млн. сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрихон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 9 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 214-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг май ойида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Ховос тумани ҳокимининг ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли ерларни ҳокимлик захирасига олмаслик, аксинча, суғориш ишларига шароит яратиб бериш ҳамда фаолиятига ҳеч ким аралашмаслигини таъминлаш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган эди.
Ҳовос тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг ҳукмига мувофиқ, мазкур мансабдор шахс 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

👍78🔥16🤔2
ДХХ: Тошкент вилоятида МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан ушланди
Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилоятида бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси фуқаронинг кредит қарздорлиги сабабли хатловга олинган мол-мулкини аукцион савдоларга чиқармаслик ҳамда унга нисбатан ўзининг иш юритувида бўлган ижро ишини тугатиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 минг АҚШ доллари олади.
Лекин, давлат ижрочиси қолган 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда давлат ижрочисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зангиота туманида кузатилган ҳолатда, туман солиқ инспекциясининг шўъба бошлиғи вазифасини бажарувчи шахс қурилиш моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган оилавий корхонанинг фаолиятига раҳнамолик қилиш ва 1 йил давомида текширув ўтказмаслик эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Кейинги ҳолатда эса Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Яллама” чегара божхона пости инспектор-суриштирувчиси тақиқланган товарларни тадбиркор томонидан мамлакатимизга олиб кириш бўйича содир этилган ҳуқуқбузарликни судда кўриб чиқилиши жараёнида мансабдор танишлари орқали унга енгиллик яратиб бериш ва ушбу товарларни Ўзбекистондан қайтариб олиб чиқиб кетишида ёрдам бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида божхона инспектори мазкур масалада кўмаклашиш учун муқаддам 300 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

👍88🔥10🤔1
Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари олган вақтида ушланди
Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.
Ҳозирда хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍139🔥25🤔18👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Андижон вилоятларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди.
Жумладан, Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг туман бўлими бошлиғи бино ва иншоотларга ёнғинга қарши жиҳозларни ўрнатиш билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият томонидан тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг бино ва иншоотлари ёғоч қисмларига ёнғин хусусиятини сусайтирувчи махсус суюқлик эритмаси билан ишлов берилганлиги тўғрисидаги далолатномаларни тасдиқлаб бериш эвазига, ўзининг хизмат хонасида 7 млн. 300 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Қорақалпоғистон Республикасида кузатилган ҳолатда, Нукус шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимининг мансабдор ходими аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник хизмат кўрсатувчи масъулияти чекланган жамият ташкил этмоқчи бўлган фуқарога келгусида унинг фаолиятига раҳнамолик қилишини айтиб, эвазига ҳар ойда 200 АҚШ доллари миқдорида пул беришини талаб қилади. Аммо, у қўштирноқ ичидаги холис хизмати учун олдиндан 4 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг шаҳар бўлими бошлиғи оилавий корхонанинг мавжуд кредит қарздорлигини тижорат банкнинг “Марказлаштирилган кредит тарихи” ахборот маркази базасидан ўчиртириб, ушбу банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Таъкидлаш лозимки, мазкур мансабдор шахс муқаддам судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.
Бошқа ҳолатда эса Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Асака туман бўлими бош инспектори муқаддам судланганлигига қарамасдан, 2021 йилда туман ҳокимининг қарори билан Ёшлар саноат зонаси ҳудудидан ўзининг қариндошига синтепон маҳсулоти ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш мақсадида 30 йил муддатга ижара асосида ажратилган 5 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Урганч шаҳар бўлимининг бош мутахассиси 470 м2 ер майдонида кўп қаватли уй қуришга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб, қурилиш ишларига нисбатан аҳолининг розилиги бўйича далолатномаларни тайёрлаб бериш эвазига 30 млн. сўм талаб қилади. Лекин, бош мутахассис сўралган пул маблағидан 20 млн. сўмни олган вақтида ушланди.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида ушбу ноқонуний ишга вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг Урганч шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари ҳам алоқадор эканлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍78🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Қўқонда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Қўқон шаҳрида фаолият олиб борган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти тарафдорларидан иборат жамоат фош этилди.
Жамоатнинг 11 нафар аъзоси Қўқон шаҳри ҳамда Ўзбекистон туманида яшовчи, 1980-2000 йиллар оралиғида туғилган фуқаролар бўлиб, улар орасида фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятда менеджер, газ қуйиш шохобчасида бош механик бўлиб ишлаган, шунингдек, хусусий тадбиркорлик, ошпазлик, устачилик, киракашлик билан шуғулланган шахслар бор.
2021-2023 йиллар давомида ноқонуний гуруҳ аъзолари Қўқон шаҳрида жойлашган чойхоналарда “шанбалик ошлар” ниқоби остида йиғинлар ташкил этиб, унда Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий, Яхё Туркистоний ва бошқаларнинг жиҳод ҳамда шаҳидликка, ислом давлати қуришга чорловчи, диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузаларини эшитишлари натижасида динга мутаассибларча берилиб, экстремистик ғояларни қўллаб-қувватлаб келишган.
Шунингдек, мамлакатимизда амалда бўлган давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга ва “Ҳалифалик” давлати қуришга қаратилган ғояларни ўзаро муҳокама қилишган.
Энг ачинарлиси, жамоат аъзоларининг айримлари Сурияга ҳижрат қилиш масаласини ҳам муҳокама қилишган.
Бундан ташқари, улардан 2 нафари ўзаро тил бириктириб, ҳозирда Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти фаолиятида иштирок этиб келаётган қўқонлик Жасур исмли шахсга моддий ёрдам бериш мақсадида 2023 йилнинг июль ва август ойларида жами 3000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи юборишган.
Таъкидлаш лозимки, жамоат аъзолари ўз сафларини кенгайтириш учун йиғинларга бошқа фуқароларни ҳам жалб қилиб, уларнинг онгига экстремистик ғояларни сингдиришган.
“Телеграм” мессенжерида ташкил этилган гуруҳда ўзаро маълумотлар алмашиниб, навбатдаги йиғин вақти ва жойи эълон қилиб борилган.
Шунингдек, улар ҳар 15 кун, 1 ой ичида нима ишларни амалга оширганликлари бўйича гуруҳ етакчисига ҳисобот беришган.
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг ҳукмига кўра, мазкур ноқонуний гуруҳ аъзолари тегишлилиги бўйича Жиноят Кодексининг 155-3, 159, 244-1 ва 244-2-моддалари билан айбли деб топилиб, уларга нисбатан 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

👍118🔥24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент, Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Чиноз туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати ва унинг опаси ўзаро тил бириктириб, ҳозирда жазо муддатини ўтаётган маҳкумга тегишли фермер хўжаликка балиқчилик билан шуғулланиш учун 2016 йилда Чиноз тумани ҳокимининг қарорига мувофиқ 49 йил муддатга ижарага берилган 9,72 гектар ер майдонини сохта ҳужжатлар асосида давлат идораларидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
Навбатдаги ҳолатда, Андижон шаҳридаги улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятнинг муқаддам бир неча маротаба судланган раҳбари 1985 й.т., якка тартибдаги тадбиркор билан тил бириктириб, ўзига Асака тумани ҳокимининг 2020 йилдаги қарорига асосан иссиқхона иншоотлари қуриш мақсадида ажратилган 1 гектар ер майдонининг тоифасини мансабдор танишлари орқали ўзгартириб, у ерда 30 та коттеж типидаги уй-жойлар қуриш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига харидордан 230 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтларида ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда, Жарқўрғон туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари 2015 йилда туман ҳокимининг қарори билан чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш мақсадида 49 йил муддатга ижарага берилган ер майдонининг 11 гектар қисмини кадастр идораларидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 430 млн. сўм талаб қилиб, олдиндан 23.600 АҚШ доллари ва 100 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда эса Урганч шаҳрида яшовчи, 1969 ва 1980 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро, Урганч тумани ҳокимлиги захирасидаги 5 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қурмоқчи бўлган тадбиркор номига расмийлаштириб бериш эвазига 350 млн. сўм талаб қилишиб, олдиндан 300 млн. сўм олган вақтларида ушланди.

👍81🔥13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Қашқадарё, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида Тожикистон Республикасидан келтирилган наркотик моддалар мусодара қилинди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 1996 йилда Навоий вилоятида туғилган шахснинг вақтинчалик яшаш манзилидан 1 кг. 995 гр. “героин” моддаси, 143 гр. “Мефедрон” ҳамда 3 литр суюқ “Мефедрон” синтетик наркотик, қадоқлаш воситалари, электрон тарози ва бошқа ускуналар олинди.
Шунингдек, мазкур шахс томонидан мижозларга сотиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани ҳудудидаги хуфия жойларга яшириб кетилган 6 та закладкалардан жами 1 кг. 296 гр. “Мефедрон” ҳам олинди.
Маълум бўлишича, ушбу гиёҳвандлик воситалари қозоғистонлик ва тожикистонлик наркосавдогарлар томонидан контрабанда йўли билан мамлакатимизга етказиб берилган.
Бошқа ҳолатда эса “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автомашина Сирдарё вилоятининг “Сирдарё” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада унда йўловчи сифатида кетаётган Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи, 1979 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахсга тегишли 1 кг. 641 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар текширув давомида, у наркотик моддани Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1979 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланганлиги учун судланган фуқародан 10 минг АҚШ долларига сотиб олганлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида кузатилган ҳолатда, Тошкент вилоятининг Бекобод туманида истиқомат қилувчи, 1960 й.т. шахс Тожикистондан келтирилган 901 гр. “опий” моддасини 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилиб, жазо ўтаган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.
ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи, 1989 й.т. шахс бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Кўкдала туманидаги “Умакай” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинанинг орқа ўриндиғи остига Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 265 гр. “опий” ва 1 кг. “гашиш” гиёҳвандлик воситалари яшириб қўйилганлиги аниқланди.
Бу йўналишда ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказиб, Тожикистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаларининг вилоят ҳудудида сотилишига чек қўйишди.
Жумладан, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1964 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари сотганлиги учун 2 маротаба судланган шахс Урганч шаҳрида ушланиб, унинг қўл сумкасида бўлган 989 гр. “опий” моддаси тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Бошқа ҳолатда эса “Сурхондарё-Хоразм” йўналишида ҳаракатланаётган “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси Тупроққалъа туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Денов туманида яшовчи, 1957 й.т. фуқаро ҳамда унинг 1990 й.т. келинидан 993 гр. “гашиш” моддаси олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

👍85🔥17