Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ва ИИВ томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирларда “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига ноқонуний юбориш ҳолатлари фош этилди

Жумладан, Наманган вилоятида қайд этилган ҳолатда, Андижон вилоятининг Балиқчи туманида яшовчи, 1969 й.т. шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг ота-онасини Наманган шаҳридаги сайёҳлик фирмаларидан бири орқали жорий йилги мавсумда Саудия Арабистонига “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Наманган шаҳридаги туристик фирмада иш юритувчи бўлиб ишловчи, 1981 й.т. шахс 2 нафар фуқарони ушбу фирма орқали жорий йилги “Ҳаж” мавсумида эзгу амалларни бажариш учун Саудия Арабистонига юбориш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Хоразм вилоятида кузатилган ҳолатда, Гурлан туманида яшовчи, 1974 й.т. шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида истиқомат қилувчи 3 нафар фуқарони Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи, лекин тегишли лицензияга эга бўлмаган туристик фирма орқали “Умра” зиёратига юбориш эвазига 3450 АҚШ доллари олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Тошлоқ туманида яшовчи, 1981 й.т. шахс “Умра” зиёратини ташкил этишга ваколати бўлмасада, виза расмийлаштириб бериш орқали, Қўштепа туманида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқарони “Умра” сафарига жўнатиш эвазига 2400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Қува туманида қайд этилган ҳолатда, 1980 й.т. шахс “Телеграм” мессенжеридаги профили орқали гўёки “Умра” зиёратига юбориш билан шуғулланувчи фирмаси борлигини айтиб, айнан “Умра” визаси билан 2 нафар фуқарони зиёратга жўнатиш эвазига 3100 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1800 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
👍58🔥11👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Оҳангарон туманида жойлашган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 32 гектар ерни мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 2 млн. 400 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 500 минг АҚШ долларини Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Янгийўл туманида яшовчи, 1974 ва 1978 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 48 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 60 минг АҚШ доллари ҳамда кадастр ҳужжатларини ҳал қилиб бериш эвазига 8160 АҚШ доллари талаб қилишиб, шундан 64 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида яшовчи, 1990 й.т. шахс Сув хўжалиги вазирлигининг “Аму-Сурхон” Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Шеробод туманидаги Мелиоратив экспедиция балансида бўлган 20 сотих ер майдонини ҳамда 1961 й.т. маҳаллий фуқарога тегишли, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 45 сотих ер майдонини жами 60 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, 56,7 минг АҚШ доллари ва 43 млн. сўм олган вақтида ДХХ, ИИВ ҳамда ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.

Хоразм вилоятининг Урганч туманида яшовчи, 1979 й.т. шахс мазкур тумандан оқиб ўтувчи Шовот канали бўйида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 24 сотих ер майдонини кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 45 минг АҚШ доллари ва 13 млн. сўм олган вақтида ДХХ ҳамда ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
👍53🔥8👎1🤔1
Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш қувватлари, илғор ишланмалар, ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр инновационных технологий Агентства оборонной промышленности, где ознакомился с производственными мощностями, передовыми разработками и условиями, созданными для производства продукции военного и двойного назначения.

#Mirziyoyev #tanishuv #mudofaasanoati #markaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍57🔥5👎3
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг давлат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Под председательством Президента Республики Узбекистан, Верховного Главнокомандующего Вооруженными Силами Шавката Мирзиёева состоялось заседание Совета безопасности, посвященное вопросам укрепления военной безопасности и обороноспособности государства.

#Mirziyoyev #yigilish #mudofaa #xavfsizlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍66👎1🔥1
📋 Bahodir Nizomovich Qurbonov – O‘zbekiston futbol assotsiatsiyasi prezidenti

O‘zbekiston futbol assotsiatsiyasi prezidenti lavozimiga Assotsiatsiya a’zolari tomonidan kelib tushgan nomzodlar Saylov qo‘mitasi a’zolari ishtirokida Assotsiatsiya Saylov kodeksi va Ustaviga asosan muvofiqlik tekshiruvidan o‘tkazildi.

Assotsiatsiya Ustavining  30-moddasi 4-bandiga binoan delegatlar tomonidan O‘zbekiston futbol assotsiatsiyasi prezidenti lavozimiga Bahodir Nizomovich Qurbonov nomzodi ilgari surildi. 

Assosiatsiya Ustavi va Saylov kodeksiga asosan Bahodir Nizomovich Qurbonov O‘zbekiston futbol assotsiatsiyasi prezidenti lavozimiga saylandi.

⚡️ www.tg-me.com/FAUzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍84👎15🔥7
2025/07/13 03:32:57
Back to Top
HTML Embed Code: