Telegram Web Link
Бухоро ва Хоразм вилоятларида ноқонуний ҳолатлар аниқланди

2024 йилнинг июнь ойида Жондор тумани прокуратураси томонидан пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбарига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши 2024 йилнинг ноябрь ойида мазкур туман суди томонидан кўриб чиқилиб, судланувчига нисбатан ойлик маошининг 20 фоизини ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланади.
Лекин, судланувчига оғирроқ жазо тури тайинланиши лозимлиги юзасидан вилоят прокуратураси томонидан суд ҳукмига нисбатан кассация протести киритилади.
Вазиятдан хабардор бўлган Жондор тумани прокурорининг катта ёрдамчиси фермер хўжалик раҳбарига нисбатан дастлабки инстанция томонидан чиқарилган ҳукмни судья орқали ўзгартиришсиз қолдириш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, дастлаб 500 АҚШ доллари олади.
Аммо, у қолган 2500 АҚШ долларини Бухоро шаҳрида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса, Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси катта суриштирувчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Шовот туманида яшовчи фуқарони ваколатли ҳамкасблари орқали МИБ тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1800 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида қарийб 195 минг қалбаки АҚШ долларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Тошкент вилоятида яшовчи, 1999 й.т. фуқаро ва унинг Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1998 й.т. шериги ижтимоий тармоқлар орқали Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга сохта 100 АҚШ доллари купюрали жами 50 минг АҚШ долларини 65 млн. сўмга сотишга келишишган.
Шундан сўнг улар Жиззах шаҳрига бориб, харидор билан телефон орқали мулоқот қилиб, унга қалбаки пулларни шаҳар ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетишларини айтиб, келишилган суммадан 39 млн. 200 минг сўмни олдиндан пластик карта орқали олишган.
Аммо, улар қалбаки валюталарни белгиланган жойга қолдирмасдан, харидорни алдаб, Тошкент шаҳрига қайтиб кетаётган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Дўстлик туманида ушланди ва улар кетаётган автомашина салонидан қалбаки 51 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро вилоятида яшовчи, 1949 ва 1984 йилларда туғилган 2 нафар шахс ҳамда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1981 й.т. фуқаро ўзаро тил бириктириб, чет давлатда тайёрланган, ҳар бири 100 купюрали қалбаки 50 минг АҚШ долларини ҳақиқий 25 минг АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди. Таъкидлаш лозимки, уларнинг учаласи ҳам муқаддам судланган шахслар ҳисобланади.

Тошкент шаҳрида қайд этилган яна бир ҳолатда, Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида яшовчи, 1997 й.т. шахс хориждан келтирилган 50 ва 100 АҚШ доллари купюрали қалбаки 45 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 25 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1983 й.т. шахс ва Тошкент вилоятининг Паркент туманида яшовчи, 1994 й.т., муқаддам судланган фуқаро қалбаки 10 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 8 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди.

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам судланган шахснинг кўрсатмаси бўйича – унинг 1995 ва 2001 йилларда туғилган 2 нафар шериги қалбаки 30 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 19.500 АҚШ долларига сотган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1991 й.т. фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 88 дона 50 АҚШ доллари купюрали ва 44 дона 100 АҚШ долллари купюрали, жами қалбаки 8800 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона туманида нарколаборатория фош этилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманидаги “Миндонобод” МФЙдаги уйлардан бирида синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш мақсадида ташкил этилган нарколаборатория фош этилди.

Аниқланишича, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1990 ва 2001 йилларда туғилган 3 нафар шахс мазкур хонадонни ҳар ойига 250 АҚШ долларидан ижарага олиб, у ерда гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш билан шуғулланишган.

Кўздан кечириш давомида, ушбу манзилдан 8 кг. 185 гр. Альфа-ПВП, 4 кг. 209 гр. “Спайс”, 427 гр. “Мефедрон” синтетик наркотик моддалар ҳамда уларни тайёрлашда керак бўладиган 12 кг. 326 гр. махсус суюқлик ва 13 кг. 925 гр. тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.

Экспертиза хулосасига кўра, тезкор тадбир давомида олинган жами 12 кг. 821 гр. синтетик наркотик моддаларнинг қора бозордаги баҳоси 9 млрд. 185 млн. сўмни ташкил этади.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, қонунбузарлар интернет тармоғи орқали гиёҳвандлик воситалари сотиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзолари томонидан “закладка” усулида етказиб берилган хом-ашё маҳсулотлари асосида наркотик моддалар тайёрлаб, вилоят бўйича белгиланган хуфия жойларга қолдириб, уларнинг геолокациясини жиноий гуруҳ аъзоларига юбориб туришган.

Бунинг эвазига учала шахснинг ҳар бири ҳафтасига криптовалюта кўринишида 500 АҚШ долларидан маош олган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Париж шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар.

Батафсил:
https://uza.uz/posts/697179

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикасининг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди. Давлатимиз раҳбарига юксак мукофотни Франция Президенти Эммануэль Макрон тантанали равишда топширди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев награжден Орденом Почётного легиона – высшей наградой Французской Республики. Высокую награду главе нашего государства торжественно вручил Президент Франции Эммануэль Макрон.

#Mirziyoyev #tashrif #Fransiya #taqdirlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида яроқлилик муддати ўтган катта миқдордаги маҳсулотлар аниқланди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг савдога чиқарилишининг олдини олиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида спиртли ва салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи 2 та хусусий корхонанинг Яшнобод туманида жойлашган омборида катта қисмининг яроқлилик муддати ўтган, умумий қиймати 429 млн. 629 минг сўмлик 79.172 дона салқин ичимликлар ҳамда 134 млн. 845 минг сўмлик 3.374 дона спиртли ичимликлар сақланаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.

Текширув давомида салқин ичимликларнинг асосий қисмининг яроқлилик муддати махсус суюқлик ёрдамида ўзгартирилиб, сотувга чиқариш учун тайёрлаб қўйилганлиги маълум бўлди.

Ўз навбатида, яроқлилик муддати ўтган ва кирим ҳужжатларига эга бўлмаган ичимликлар сифатини текшириш юзасидан экспертиза тайинланди.

Ҳозирда терговга қадар текширув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида коррупция билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Фарғона сув таъминоти” АЖ Қўқон шаҳар бўлимининг муқаддам судланган 2 нафар инспектори ўз хизмат вазифаларидан фойдаланиб, Қўқон шаҳрида маҳаллий қурилиш фирмаси барпо этаётган янги кўп қаватли уйлардаги жами 555 та хонадонга ичимлик суви учун ҳисоблагич ўрнатиш, шахсий карточка очиш, сертификат қилиб бериш ва бошқа хизматлар эвазига 51 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддасининг 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилоятида кузатилган ҳолатда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қарашли “Энергосавдо” корхонасининг Давлатобод туман бўлими муҳандиси металл эритиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖда электр ҳисоблагичдан ноқонуний фойдаланилганлиги сабабли, давлатга жуда кўп миқдорда зарар етказилганлигини рўкач қилиб, ҳолатни расмийлаштирмаслик ва жаримага тортмаслик эвазига воситачи орқали 20 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Андижон вилоятидаги туманлардан бирининг кадастр бўлими бошлиғи фуқарога боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ҳокимият томонидан ижарага берилган 1 гектар ер майдонининг 17 сотих қисмидаги ноқонуний қурилмани бузиш бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик, судларга даъво аризаси киритмаслик ва уни жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан прокуратура органларига ҳужжатлар тақдим қилмаслик, шунингдек, кейинчалик ушбу ер майдонининг 22 сотих қисмини “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун асосида турар-жой сифатида расмийлаштирилишида ёрдам бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Аммо, у сўралган пул маблағини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси томонидан прокуратура ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бўстон туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюросининг адвокат стажёри ҳамда 1984 й.т. шахс ўзаро келишган ҳолда, ўзганинг номида бўлган 34 сотих нотурар ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига турар жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 34 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Бектемир туман прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 184 ва 189-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича 4 нафар фуқарони жавобгарликка тортмаслик ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу пул маблағини адвокатнинг кўрсатмасига асосан, унинг 1987 й.т., муқаддам судланган таниши олган вақтида ушланди.

Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса Пешку туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати 2024 йилда жиноят ишлари бўйича мазкур туман суди томонидан судланган фуқарога оид ишни кассация инстанциясида кўрилиши жараёнида унга нисбатан оқлов ҳукми чиқариш масаласини суд тизимидаги танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюросининг муқаддам судланган ишчиси Шайхонтоҳур туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг Тергов бўлими иш юритувида бўлган, Жиноят Кодексининг 131-моддаси билан пойтахтдаги SPA-салонлардан бирининг бошқарувчисига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини танишлари орқали тергов жараёнида тугатишга кўмаклашиш эвазига ўзининг 1993 й.т. таниши орқали 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, адвокатлик бюроси ишчиси ушбу масалани ўзи ишлаётган адвокатлик бюроси адвокати орқали ҳал қилиб беришни режалаштирганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва бюро адвокати ҳам мазкур пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, адвокатлик бюроси ишчиси SPA-салон бошқарувчисидан муқаддам 4500 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жуда кўп миқдордаги хорижий валютанинг мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Навоий” чегара-божхона постида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир жараёнида мамлакатимиздан қўшни давлат томон ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Тошкент туманида яшовчи, 1978 й.т. фуқарога тегишли целлофан пакетда 874 минг АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, у мазкур пул маблағини декларациясиз, божхона назоратидан яшириб, Қозоғистон Республикасига олиб ўтмоқчи бўлган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу хорижий валюталарни Тошкент шаҳридаги бозорларда савдо қилувчи шахслардан йиғиб, мазкур аёлга берган – пойтахтда истиқомат қилувчи, 1989 й.т. фуқаронинг Тошкент туманидаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда, келгусида Қозоғистон Республикасига олиб ўтиш учун тайёрлаб қўйилган 399 минг 170 АҚШ доллари борлиги ҳам аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 1 млн. 273 минг 170 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,182-моддасининг 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарийб 100 кг. гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сариосиё туманида яшовчи, 1977 й.т., муқаддам судланган шахс тожикистонлик наркокуръерлар томонидан Узун тумани ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган 82 кг. 478 гр. “опий” моддасини олиб, маҳаллий фермер хўжаликларидан бирининг нотурар биносига яшириб қўймоқчи бўлган вақтида ушланди.
Аниқланишича, у 2 минг АҚШ доллари хизмат ҳақи эвазига, тожикистонлик наркосавдогарнинг кўрсатмасига асосан ушбу гиёҳвандлик воситасини келгусида белгиланган жойга етказиб бериши керак бўлган.

ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида Наманган вилоятининг Косонсой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 2001 й.т. шахс синтетик гиёҳвандлик воситаларини “закладка” тарзида жойлаштираётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, у ўз қайнонасининг яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил қилганлиги аниқланиб, тинтув тергов ҳаракатлари давомида ушбу манзилдан 9 кг. 450 гр. “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
Бундан ташқари, мазкур фуқаро томонидан мижозларга сотиш мақсадида хуфия жойларга қолдирилган жами 595 гр. “Мефедрон” моддаси ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Бошқа ҳолатда эса Россия Федерациясидан халқаро почта жўнатмалари орқали бошқа товар номи остида пластик идишда юборилган 7 кг. 313 гр. синтетик каннабиноид аналоги бўлган “5-Fluro-ADB” гиёҳванд моддасини қабул қилиб олганларида Тошкент шаҳрида вақтинча яшовчи, 2001 ва 2002 йилларда Қашқадарё вилоятида туғилган 2 нафар шахс ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинди.
Аниқланишича, улар “WhatsАpp” мессенжери орқали танишган номаълум профил эгаси топшириғига кўра, 500 АҚШ доллари эвазига ушбу ажал оғусини Тошкент шаҳридан Самарқанд вилоятига етказиб беришлари керак бўлган.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур наркотик моддани Самарқанд вилоятида қабул қилиб олган вақтларида Пастдарғом туманида яшовчи, 2001 ва 2002 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ҳам ушланди.
Улардан бирининг Самарқанд шаҳридаги хонадони кўздан кечирилганда, синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш учун мўлжалланган яширин лаборатория ташкил қилинганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Жумладан, мазкур мансабдор шахс ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган биноларнинг эскиз лойиҳасини тасдиқлаш, ёнғиндан автоматик тарзда хабар берувчи қурилмалар бўйича тузилган далолатномаларни имзолаш ҳамда янги қурилган ёки реконструкция қилинган биноларни Давлат қабул комиссиясига фойдаланишга топширилишида ижобий хулоса бериш эвазига доимий равишда тамагирлик йўли билан пора олиб келган.
Энг ачинарлиси бундай объектлар ичида умумий ўрта таълим мактаби ва тиббиёт муассасаси бинолари ҳам бор.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
2025/06/30 20:37:59
Back to Top
HTML Embed Code: