Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистондан контрабанда қилинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара Қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Хизматнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, 1986 й.т. Тожикистон Республикаси фуқароси “ўзбек-тожик” давлат чегарасини қонунга хилоф равишда бузиб ўтган вақтида тўхтатиб қолинди.
Унга тегишли сумка кўздан кечирилганда, 15 дона ўрамдаги жами 14 кг 584 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шундан сўнг, ушбу ажал оғусини буюртма қилган шахсни аниқлаш юзасидан тезкор тадбир давом эттирилди. Натижада, Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1969 й.т. Бекобод туманида наркотик моддани қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса, Хизматнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар ҳамда божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи, 1992 й.т. шахс қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган 9 кг 467 гр “опий” моддасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Терговга қадар текширув давомида, тожикистонлик наркокуръер томонидан Сурхондарё вилояти ҳудудидига контрабанда йўли билан етказиб берилган мазкур ажал оғусини Денов туманида яшовчи, 1994 й.т. фуқаро қабул қилиб олиб, Тошкент вилоятига олиб келганлиги аниқланди ва у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Қўқон шаҳрида қайд этилган ҳолатда, “Фарғона-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада унда йўловчи сифатида ҳаракатланаётган - Қўқон шаҳрида яшовчи, 1967 й.т. фуқаро ўзининг бел қисмига 1 кг 759 гр “гашиш” моддасини яшириб олганлиги аниқланди.

Фарғона шаҳрида кузатилган ҳолатда эса, “Фарғона-Тошлоқ” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган, 1995 й.т. шахс бошқарувидаги “Запарожец” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 995 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Таъкидлаш лозимки, ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ашёвий далил сифатида олинган жами 26 кг 805 гр гиёҳвандлик воситалари Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Қозоғистондан олиб келинган синтетик гиёҳванлик воситалари айланмасига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қозоғистон Республикасидан мамлакатимизга Тошкент вилоятидаги “Навоий” чегара божхона пости орқали кириб келган Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1983 ва 1988 йилларда туғилган 2 нафар фуқарога тегишли тиббий ускуналар кўздан кечирилди. Натижада ушбу ускуналар ичига яширилган, умумий баҳоси 1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 4,206 кг “Мефедрон” ҳамда 3,970 кг “Алъфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ишга алоқадор бўлган Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи, 1992, 1993, 1995 ҳамда 2000 йилларда туғилган 5 нафар фуқаро ҳам қўлга олинди.
Маълум бўлишича, улар “Телеграм” мессенжери орқали наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи Россия Федерацияси фуқароси кўрсатмаларини бажариб келишган.

“Навоий” чегара божхона постида фош этилган бошқа ҳолатда эса, 1980 й.т. Қирғиз Республикаси фуқароси томонидан аравакаш сифатида ёлланган шахс Қозоғистон Республикасидан мамлакатимизга газ плитасини олиб кирган вақтида тўхтатилиб текширилди. Натижада, газ плитаси ичида 1,985 кг “Алъфа-ПВП” синтетик наркотик моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган вақтида Тошкент шаҳрида яшовчи, 2006 й.т. шахс ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Қашқадарёда қонун ҳимоячилари бўлган 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатлари фош этилди

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳрида фаолият олиб борувчи адвокатлик бюроси адвокати жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан 2 нафар фуқарога нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини суд тизимида ишловчи мансабдор танишлари орқали бошқа эҳтиёт чорасига ўзгартириб бериш эвазига 4 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Навбатдаги ҳолатда Қарши шаҳридаги адвокатлик бюроси адвокати фуқаролик ишлар бўйича Қарши туманлараро судининг иш юритувида бўлган ишни ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаро фойдасига ҳал қилиб бериш юзасидан у билан шартнома тузиб, хизмат ҳақи эвазига 2 млн. сўм ва давлат божи учун 1,5 млн. сўм олади.
Аммо, адвокат мазкур фуқаролик ишини суд тизимида ишловчи мансабдор танишлари орқали ҳал қилишини айтиб, қўшимча 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Қарши шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаро билан шартнома тузмаган ҳолда, Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи иш юритувида бўлган безорилик ҳуқуқбузарлигига оид ишнинг унга тегишли қисмини терговчи орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, муқаддам 2 млн. сўм олади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокат ушбу ишни гўёки ижобий ҳал қилганлигини айтиб, қўшимча 2 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур адвокатларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд-экспертиза маркази ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Хоразм вилояти Янгиариқ тумани давлат солиқ инспекциясининг маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторлари шўъбаси давлат солиқ инспектори трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва улгуржи савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг солиқ қарздорлигини ундирмасдан, уни банкротлик асосида тугатиб бериш эвазига ўзининг яқин алоқаси орқали 900 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда солиқ инспекторига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Яккабоғ туманида яшовчи, 1985 й.т., муқаддам судланган шахс чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик томонидан сув таъминотига ноқонуний уланиб, фойдаланганлиги ҳолати бўйича аниқланган 99 млн. сўмлик зарарни тегишли ташкилот экспертлари орқали йўқ қилиб бериш эвазига, фермер хўжаликнинг иш бошқарувчисидан 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси эксперти ушбу 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда фуқаро ва экспертга нисбатан Жиноят Кодексининг
168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Солиқ идоралари мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича Давлат хавфсизлик хизмати томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида солиқ идораларининг айрим мансабдор шахслари моддий манфаатдорлик эвазига “Барқарорлик рейтинги” дастуридаги маълумотларни сохталаштириш орқали 18 та хўжалик юритувчи субъектларга баҳоларни сунъий равишда қўшиш ҳамда хавф даражасини олиб ташлашлари оқибатида жами 82 млрд сўм қўшилган қиймат солиғининг манфий суммаси бюджетдан ноқонуний қайтарилганлиги ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Жумладан, ушбу жиноят иши доирасида ёғоч импорти билан шуғулланувчи МЧЖ ҳисобига 5,5 млрд сўм ҚҚСнинг манфий суммаси бюджетдан ноқонуний қайтарилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2 нафар ходими, шунингдек, МЧЖ директори ва ҳисобчиси ҳамда 2 нафар норасмий раҳбари гумонланувчи тариқасида терговга жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Мазкур шахсларга тегишли бўлган жами 16 та объектда ўтказилган тинтув-тергов ҳаракатлари давомида 79 минг АҚШ доллари, 161 млн сўм, 3 та LI 9 электромобиль, 2 та “Gentra”, 1 та “Nexia 3” автомашинаси, 1268 блокда “TEREA” номли электрон сигарет таёқчалари, 27 та электрон калитлар, шунингдек, муҳр, компьютер ва телефон аппаратлари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Жиноят иши доирасида қолган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ноқонуний ўзлаштирилган бюджет маблағлари бўйича ҳам тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Функционирует Сall-центр СГБ

В соответствии с Законом Республики Узбекистан “О Службе государственной безопасности”, с целью оперативного приема обращений физических и юридических лиц по вопросам, относящимся к компетенции СГБ, запущен Сall-центр с единым коротким номером 1520.

Подпишитесь на канал👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Call-маркази фаолият юритмоқда

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ДХХ ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Call-марказ фаолияти йўлга қўйилди.
Call-марказга 1520 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган “уддабуронлар” қўлга тушди

Тошкент шаҳар Адлия бошқармасида оддий алоқа оператори лавозимида ишлаб келган, 1992 йил Урганч шаҳрида туғилган шахс Хонқа туманида истиқомат қилувчи фуқарони ўзининг мансабдор яқин танишлари орқали ички ишлар органларига мўмай пул эвазига осон ишга киритиб қўйишни ваъда қилади. Қолаверса, бу “уддабурон” шахс лавозимларнинг мавқеи ва мансабига қараб ўзича нарх ҳам белгилаб, оддий аскарлар таркибидаги лавозимларга киритиб қўйиш учун 1500 АҚШ доллари, офицерлар таркибидаги лавозимларга ишга қабул қилиш учун эса 2000 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “уддабурон” адлия ходими воситачи орқали 1900 АҚШ доллари ва 1 млн. 295 минг сўм олган вақтида ушланди.

Қашқадарё вилоятида ўтказилган бошқа бир тезкор тадбирда эса Миллий Гвардиянинг Қўриқлаш бошқармаси Қарши шаҳар бўлими ходими Косон туманида яшовчи бир фуқарони ўзининг мансабдор танишлари орқали вилоят ИИБга ишга киритиб қўйиш эвазига 2000 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Қилмиш қидирмиш деганларидек, ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
“Ҳаж” зиёратига юборишга уринган “учарлар” ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма ишчиси бўлган 1997 й.т. шахс Боёвут туманида яшовчи 2 нафар фуқарони Саудия Арабистонига “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 12.800 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, мазкур турфирманинг 1980 ва 1994 йилларда туғилган 2 нафар ходими ҳам фуқароларнинг ишончига кириб, зиёратга юбориш баҳонасида уларнинг пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириш механизмини жорий қилганликлари аниқланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарларнинг 2 нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва улардан жабр кўрган бошқа фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Марғилон шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. шахс Тошлоқ туманида истиқомат қилучи фуқарони “Ҳаж” амалларини адо этиш учун муборак сафарга юбориш эвазига 11 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқа.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия ва Қозоғистондан ноқонуний олиб келинган
5 млрд. 353 млн. сўмлик дори воситалари тўхтатиб қолинди

Мамлакатимизга сифати кафолатланмаган товарларни ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасидан юртимизда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлар номига юборилган товарлар ортилган 2 та “ГАЗ” русумли юк автотранспорт воситалари Тошкент вилоятидаги “Яллама” чегара-божхона постига “қизил йўлак”да кириб келганларидан сўнг, уларни тўлиқ божхона кўригидан ўтказиш мақсадида божхона ходими кузатуви остида, белгиланган манзил божхона постига йўналтирилди.

Лекин, ярим йўлда божхона ходими машиналарни белгиланган манзилгача кузатиб бормасдан, уларни назоратсиз қолдириб, эркин ҳаракатланишларига замин яратган.

Бундан фойдаланган ҳайдовчилар йўналишни ўзгартириб, Юқори Чирчиқ туманида яшовчи, 1966 й.т. фуқаронинг хонадонига боришган.

Сўнгра Россия ва Қозоғистондан китоб, аксессуар ва кийим-кечаклар орасига яширган ҳолда олиб келинган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, “Актовегин”, “Клексан”, “Ремаксол” каби 214 номдаги жами 52459 дона дори воситаларини юк машинасига ўрнатилган божхона муҳрини бузмаган ҳолда хонадонга тушириб, белгиланган манзил божхона пости томон йўлга чиққан вақтларида улар Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона қўмитасининг шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, сифати кафолатланмаган ушбу дори воситаларининг умумий қиймати 5 млрд. 353 млн. сўмни ташкил этади.

Терговга қадар текширув давомида, ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган Қозоғистон Республикаси фуқароси мазкур товарларни қўшни давлатдан мамлакатимизга ўтказиб беришлари эвазига юк автомашиналари ҳайдовчиларига 2000 АҚШ доллари ваъда қилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юк машиналари ҳайдовчилари ва дори воситалари туширилган Юқори Чирчиқ туманидаги хонадон эгасига нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, хизмат мажбуриятини тўлақонли бажармай, хориждан ноқонуний олиб келинган дори воситаларини юк машиналаридан тушириб қолдирилишига замин яратган “Яллама” чегара-божхона пости инспекторининг хатти-ҳаракатларига нисбатан тергов давомида ҳуқуқий баҳо берилади.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада сифати кафолатланмаган 8 млрд. сўмлик дори воситалари ва 400 млн. сўмлик тиббиёт жиҳозларининг савдога чиқарилишини олди олинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автотранспорт воситаси Боғдод тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилди. Натижада, автомашина салонида 8 турдаги 413 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, Бағдод туманида жойлашган ва мазкур фуқарога тегишли бўлган 2 та омбор кўздан кечирилганда, сифат сертификатига эга бўлмаган жами 60 турдаги 100.332 дона дори воситалари ноқонуний сақланаётганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Фарғона шаҳрида жойлашган омбордан эса ноқонуний сақланаётган 39 турдаги 16.897 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, дастлабки умумий қиймати жами 8 миллиард 1 миллион 429 минг сўмлик 117.642 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари вақтинча сақловга олинди.

Бу йўналишдаги тадбирлар давом этирилиб, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. фуқарога тегишли 3 та “яширин” омборда Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган, умумий қиймати 400 млн. сўмлик 15 турдаги катетер игна, жгут, электрон термометр, тонометр каби жами 30 минг дона тиббиёт жиҳозлари сақланаётганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистон Республикасидан 16 кг. гиёҳвандлик воситаси олиб келган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

2024 йилнинг 12 ноябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда, Поп тумани ҳудудида ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилди.

Автомашина холислар иштирокида текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Фарғона вилоятининг Данғара туманида яшовчи, 1984 й.т. фуқарога тегишли юк сумкасида 3 кг. 887 гр. “опий” ва 9 кг. 839 гр. “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, у Тожикистон Республикаси фуқароси билан ўзаро тил бириктириб, қўшни давлатдан гиёҳвандлик воситаларини контрабанда қилиш ҳамда сотиб, мўмай даромад топишни режа қилганлиги ва ушбу заҳри қотилни Тошкент вилоятининг Бўка туманида қабул қилиб олганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида тезкор-тергов тадбирлари давом эттирилиб, 2024 йилнинг август-сентябрь ойларида тожикистонлик наркосавдогар томонидан Бўка тумани ҳудудига етказиб берилган ва мазкур шахс қабул қилиб олиб, Данғара туманида жойлашган ўзига тегишли ер участкасига яшириб қўйган 1 кг. 902 гр. “опий” ва 857 гр. “гашиш” моддалари ҳамда 1 дона “Макаров” пистолети, 2 дона ўқдон ва 18 дона патрон ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди томонидан мазкур фуқаро Жиноят Кодексининг 28,246-моддаснинг 1- ва 2-қисмларида ҳамда 25,273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Фарғонада банк масъуллари ва ҳоким ёрдамчиларининг қинғир ишлари фош бўлди

Акциядорлик тижорат “Халқ банки”нинг Ўзбекистон банк хизматлари марказида ишловчи маҳалла банкири мазкур марказ бошқарувчиси ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, 2 нафар фуқаро номига 66 млн. сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн. сўм талаб қилади.

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда маҳалла банкири сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, у кредит ажратиб бериш учун муқаддам 600 минг сўм, банк бошқарувчиси ўринбосари эса 920 минг сўм олганлиги аниқланди.

Шунингдек, “Халқ банки” Ўзбекистон БХМ мансабдор шахслари, Ўзбекистон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги
2 нафар ҳоким ёрдамчиси ва улгуржи савдога ихтисослашган МЧЖ раҳбари сохта ҳужжатлар асосида бошқа фуқаролар номига 153 млн. сўм миқдорида мақсадсиз кредит ажратилишига эришиб, уларни нақдлаштириб, талон-торож қилганликлари ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг
168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, БХМ бошқарувчиси ўринбосари 2000 ва 2015 йилларда Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан судланган бўлсада, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Фуқароларни ноқонуний йўллар билан “Ҳаж” зиёратига юбормоқчи бўлган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон шаҳрида яшовчи, 1966 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган шахс алдов йўли билан ўзгаларнинг ишончига кириб, ҳозирда фаолият юритмаётган Андижон шаҳридаги туристик фирма номидан 10 нафар фуқарони “Ҳаж” зиёратига юборишини айтиб, эвазига ҳар бири учун 5 минг АҚШ долларидан жами 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда Қарши шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, 1985 й.т. шахс фирибгарлик йўли билан фуқаронинг ишончига кириб, у ва унинг қариндошини пойтахтдаги танишлари орқали “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Наманган шаҳрида қайд этилган ҳолатда эса маҳаллий туристик фирмалардан бирининг менеджери 2 нафар фуқарони Саудия Арабистонига “Ҳаж” амалларини адо этиш учун юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ички ишлар органлари томонидан ушланди.

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма ишчиси Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, уни “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига Қўқон шаҳрида 9 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларда ер майдонларини жами 500 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Хива шаҳрида боғдорчилик йўналишида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари МЧЖнинг 19,9 гектар ер майдонини гўёки 30 гектар эканлигини айтиб, уни мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 120 минг АҚШ доллари ҳамда 80 сотих қисмида кўп қаватли турар-жой биноси қуришга рухсат олиб бериш учун 60 минг АҚШ доллари, жами 180 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда МЧЖ раҳбари талаб қилинган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Кадастр агентлигининг Қўқон шаҳар бўлими етакчи инспектори деҳқончиликка ихтисослашган фермер хўжаликка 2024 йилда Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан 5,8 гектар суғориладиган ер майдони ажратилишида ва унда енгил типдаги иссиқхона ташкил этиши бўйича тегишли қарор чиқарилишида ёрдам берганлигини рўкач қилиб, ушбу масалани ҳал этишда кўмаклашган мансабдор танишларига пул маблағлари бериши кераклигини айтиб, фермер хўжаликнинг иш юритувчисидан 150 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда кадастр инспектори ушбу пул маблағини олган вақтида ушланди.

Тошкент вилоятида кузатилган ҳолатда Ангрен шаҳрида яшовчи, 1987 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган шахс шаҳар ҳудудида жойлашган ҳамда боғдорчиликка мўлжалланган 18 сотих ер майдонини ва унга туташ бўлган Оҳангарон ўрмон хўжалиги фондига қарашли 2 гектар ер майдонини 100 минг АҚШ долларига сотишини ҳамда 21 минг АҚШ доллари эвазига кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришини айтади.

Лекин, сўралган 121 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Бу каби қоннубузилиш ҳолати Сурхондарё вилоятида ҳам қайд этилиб, “Тўпаланг-Қоратоғ” Ирригация тизимлари бошқармасининг Тўпаланг гидроузели бўлими ходими Сариосиё тумани ҳудудидан кесиб ўтувчи дарё ва канал муҳофаза ер майдони бўлган 32 сотих ерни 73.500 АҚШ доллари эвазига шахсий мулк сифатида харидор номига расмийлаштириб беришини айтиб, 70 минг АҚШ доллари ва 39 млн. сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Ички ишлар мансабдори ниқоби остидаги адвокат
ва унинг шериги қўлга олинди


ДХХ Call-марказига келиб тушган мурожаат асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1980 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро ўзининг шериги бўлган – пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокатини гўёки Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментида юқори лавозимда ишловчи шахс сифатида таништириб, у орқали 2024 йилда суд ҳукми билан 8 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган, ҳозирда Бухоро вилоятидаги 1-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган маҳкумни Тошкент вилоятидаги 7-сонли ЖИЭМга кўчириб бериш эвазига аризачидан 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Аммо, мазкур шахслар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланиб, уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
2025/07/04 23:42:21
Back to Top
HTML Embed Code: