Нукус шаҳридаги умумтаълим мактаби ўқитувчиси мазкур мактаб директори ўринбосарининг топшириғига асосан, касбий сертификат олиш бўйича синовларидан ўтказиб бериш эвазига Чимбой туманида ишловчи ҳамкасбидан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, директор ўринбосари 100 нафардан ортиқ ўқитувчиларни давлат аттестациясидан ўтказиб бериш эвазига ҳар биридан 1000-1500 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, бу ҳақида ўзининг шахсий блокнотлари ва қоғозларда акс эттириб келганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Педагогларни билим ва малакасини баҳолашни ташкил этиш шўъбаси бош методисти ҳам алоқадорлиги аниқланиб, у ўқитувчилардан давлат аттестациясидан ўтказишга ёрдам бериш эвазига йиғилган 10450 АҚШ долларини ихтиёрий равишда топширди.
Шу билан бирга, ўқитувчиларни шахсий кўрикдан ўтказмасдан, тест жараёнига уяли алоқа воситалари билан киришларига шароит яратиб берган Миллий гвардия ходимининг ҳам ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашганлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, улар пора тариқасида олинган пулларни ўзаро тақсимлашган.
Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг Мажбурий ижро бюроси бошлиғи ўз хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда, бўйсунувидаги давлат ижрочиси иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро варақаси бўйича жавобгарларни ушбу тумандаги хонадондан мажбурий тартибда кўчириш юзасидан ижро ҳаракатларини якунлаб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Жорий йилнинг 3 июнь куни у талаб қилинган пул маблағидан 1200 АҚШ долларини пора сифатида олади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у қолган 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан МИБ мансабдор ходимига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ПОСЛЕ МОДЕРНИЗАЦИИ СДАН В ЭКСПЛУАТАЦИЮ СПЕЦИАЛЬНЫЙ УЧЕБНЫЙ ПОЛИГОН СГБ
✈️ Подпишитесь на канал ✅ www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЗАМОНАВИЙ ТАЪМИРДАН ЧИҚАРИЛГАН ДХХ МАХСУС ЎҚУВ ПОЛИГОНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
✈️ Каналга аъзо бўлинг ✅ www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида кадастр ходимининг ноқонуний ҳаракати фош этилди
Давлат кадастрлар палатасининг Оққўрғон туман филиали кадастр муҳандиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, маҳаллий фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 9 сотих ер майдонига Ўзбекистон Республикасининг 2024 йилдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган
ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонуни доирасида эгалик гувоҳномасини расмийлаштириб, уй-жой қуриш учун рухсат олиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кадастр муҳандиси сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Академиясида “Янги Ўзбекистонда коррупцияга ўрин йўқ” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
✈️ Каналга аъзо бўлинг ✅ www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В Академии СГБ имени Амира Темура состоялся очередной выпуск с торжественным вручением дипломов и нагрудных знаков
✈️ Подпишитесь на канал ✅ www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Академиясининг навбатдаги битирувчилари Ватан ҳимояси учун йўл олишди
Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Академиясида навбатдаги битирувчиларга диплом ва кўкрак нишонлари, шунингдек, магистратура босқичини тамомлаган ходимларга диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида ёш офицерлар мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ДХХ ходимлари шарафига ўрнатилган мемориал ёдгорлик пойига гулчамбар қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.
Тадбирда ДХХ раҳбарияти, фахрийлар, битирувчиларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, юртимизда олий маълумотли мутахассис кадрларни ҳар томонлама етук, ўз касбига фидойи инсонлар қилиб тарбиялаш учун барча имкониятлар яратиб берилганлигини эътироф этишди.
Таъкидлаш лозим, 4 йил давомида олинган билим ва касбий тайёргарлик битирувчиларга келгусида ватанимиз осойишталигига хавф соладиган ҳар қандай таҳдидларга қарши курашиш борасидаги мураккаб вазифаларни ҳал этишларида ёрдам бериши шубҳасиз.
Эндиликда битирувчилар давлатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш учун республикамизнинг турли ҳудудларига йўл оладилар.

Қўшни давлатлардан контрабанда йўли билан олиб келинган 8,2 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи, 1995 й.т. шахс Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган 896 гр “гашиш” моддасини келгусида сотиш мақсадида Денов тумани ҳудудидаги хуфия жойга яшириш учун олиб бораётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадонидан ҳам 2 кг 260 гр “опий” моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси, божхона ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 й.т., муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 2 кг 990 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, Қирғиз Республикаси фуқароси томонидан айланма йўллар орқали Янгиқўрғон тумани ҳудудига етказиб берилган мазкур гиёҳвандлик воситаси Наманган шаҳрида сотилиши режалаштирилган.
Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда эса Марғилон шаҳрида яшовчи, 1973 й.т. ва Тошлоқ туманида истиқомат қилувчи, 1971 й.т. икки нафар фуқаро ўзаро жиноий тил бириктириб, Тожикистондан олиб келинган 487 гр “гашиш” моддасини 5000 АҚШ долларига сотган вақтларида ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, Тошлоқ туманилик фуқаронинг яшаш хонадонидан 599 гр “гашиш” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур шахслар муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишларига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Бу каби қонунбузилиш ҳолати Самарқанд вилоятида ҳам қайд этилиб, хусусан, Ургут туманида яшовчи, 1983 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун бир неча маротаба судланган шахс Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган 982 гр “опий” моддасини ўзининг жиноий шериги бўлган, 1991 й.т. фуқаро билан бирга харидорга 8000 АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Урганч шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Урганч шаҳар прокуратураси катта терговчиси мансаб мавқеидан фойдаланиб, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилиб, ўзининг ҳамкасби томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишини айблов хулосаси билан судга юборилмасдан, терговда тугатиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади.
Натижада, катта терговчи 2025 йилнинг 16-28 май оралиғида 1000 АҚШ доллари, 10 млн. сўм, қиймати 1000 АҚШ долларига тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн. 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.
Аммо, фуқаро ўзига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168 моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жинояти иши дастлабки терговда тугатилмасдан, айблов хулосаси билан судга юборилганлигини билгач, терговчидан муқаддам берилган пул маблағлари ва ашёларни қайтариб беришини талаб қилади.
Шундан сўнг, терговчи 1000 АҚШ доллари, қиймати 1000 АҚШ долларига тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн. 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини фуқарога қайтариб берган вақтида ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда терговчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

26 июнь – Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида тадбир бошланди.
Тадбирда Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси аъзолари, мутасадди давлат органлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
✈️ Каналга аъзо бўлинг ✅ www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Тадбирда Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси аъзолари, мутасадди давлат органлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ томонидан 2 тонна 135 кг гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди
26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мусодара қилинган 2 тонна 135 кг 188 гр гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди.
Шундан:
99 кг 882 гр героин,
202 кг 555 гр опий,
415 кг 124 гр гашиш,
395 кг 739 гр марихуана,
613 кг 94 гр каннабис ўсимлиги,
153 кг 15 гр кўкнор бошоғи ва сомони,
57 кг 847 гр мефедрон,
29 кг 603 гр a-PVP,
5 кг 750 гр спайс,
5 кг 544 гр катинон ва бошқалар.
✈️ Каналга аъзо бўлинг ✅ www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мусодара қилинган 2 тонна 135 кг 188 гр гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди.
Шундан:
99 кг 882 гр героин,
202 кг 555 гр опий,
415 кг 124 гр гашиш,
395 кг 739 гр марихуана,
613 кг 94 гр каннабис ўсимлиги,
153 кг 15 гр кўкнор бошоғи ва сомони,
57 кг 847 гр мефедрон,
29 кг 603 гр a-PVP,
5 кг 750 гр спайс,
5 кг 544 гр катинон ва бошқалар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Службой государственной безопасности путём сожжения было уничтожено 2 тонны 135 кг наркотиков
26 июня в связи с Международным днем борьбы с наркотиками, Службой государственной безопасности проведено мероприятие по уничтожению 2 тонн 135 кг. наркотических веществ, изъятых СГБ и другими правоохранительными органами из незаконного оборота.
В том числе:
99 кг 882 гр героина,
202 кг 555 гр опия,
415 кг 124 гр гашиша,
395 кг 739 гр марихуаны,
613 кг 94 гр каннабиса,
153 кг 15 гр маковой соломы,
57 кг 847 гр мефедрона,
29 кг 603 гр a-PVP,
5 кг 750 гр спайса,
5 кг 544 гр катинона и другие.