Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆 ДХХ кубоги республика босқичи старт олмоқда

📣 Ёшлар ўртасида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг ҳал қилувчи республика босқичи старт олмоқда.

⚽️ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб ўтказилган ҳудудий баҳсларда 19 698 та жамоа таркибида иштирок этган 254 мингдан зиёд ўғил-кизлар орасидан финал босқичи учун 42 та жамоа сараланди.

🏟 Республика босқичи ўйинларига жорий йилнинг 18–23 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида ҳар куни соат 08:00 да старт берилади.

🏆 Мусобақанинг финал учрашуви 23 август куни соат 18:00 да “Жар” стадионида бўлиб ўтади.

Кубок сари олиб борувчи ҳар бир беллашув — ўзига хос синов. Ҳар бир ўйин — ёш футболчилар учун янги тажриба ва имконият.

Келинг! Профессионалларга хос кураш, ҳақиқий шижоат ва бирдамлик туйғусини биз билан бирга ҳис этинг!

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍87🔥20🤔3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
🚨Ўзбекистон ва Россия махсус хизматлари 9 нафар халқаро террорчилик ташкилот аъзоларини қўлга олди

💥Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирлар натижасида Россия Федерациясида 7 нафар ва Ўзбекистон ҳудудида 2 нафар халқаро террорчилик ташкилот аъзолари қўлга олинди.

☄️Мазкур шахслар Россия Федерацияси ҳудудида бўлган вақтида диний экстремистик оқим таъсирига тушиб, халқаро террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этган ва ўз сафларини турли давлатлардан келган меҳнат муҳожирларини ёллаш ҳисобидан кенгайтириш билан шуғулланган.

🖥Улар яширин йиғилиш ташкил этиб, Telegram мессенжери орқали видеоконференция йўли билан “умумжаҳон халифалиги” деб аталувчи доктрина асосида тизимли ўқитиш ва террорчилик ташкилотига жалб қилиш ишлари амалга оширилган. Уларнинг бу фаолияти ҳориждаги ғоявий маслакдошлари томонидан мувофиқлаштириб борилган.

⚖️Тўпланган материаллар асосида Россия Тергов қўмитаси томонидан уларга нисбатан террористик ташкилот фаолиятини ташкил этиш ва унда иштирок этиш бўйича жиноят иши қўзғатилди.


☄️ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида ўтказилган фаол тадбирлар натижасида айнан шу жамоатнинг яна 2 нафар аъзоси қўлга олинди.

🖥Аниқланишича, бу шахслар ҳам Россиядаги яшириш жамоат аъзолари томонидан телеграм мессенжерида ташкил этилган виртуал гуруҳларга аъзо бўлиб, ХТТ нинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва амалдаги сиёсий тузумни конституцияга зид равишда ўзгартиришни тарғиб қилувчи материалларини тарқатиб келган.

➡️Шунингдек, уларнинг яшаш хонадонлари кўздан кечирилганда, 4 та уяли алоқа воситаси, 3 дона экстремистлик ғоялари билан йўғрилган адабиётлар, 2 та флеш хотира ва 1 та ҳорижий давлатга тегишли бўлган сим карта далилий ашёлар сифатида олинди ҳамда экспертизадан ўтказиш учун тегишли ташкилотларга юборилди.


👮Ҳозирда ҳибсга олинган шахсларга нисбатан тергов ва терговга қадар ҳаракатлар олиб борилмоқда.


✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍189🔥28👎8🤔2
❗️❗️ДХХ: Хоразмда “меҳнат стажи қилиб берувчи” мутахассис ушланди

🔣Гурлан туманидаги “Солиқ сервис” давлат унитар корхонаси бош мутахассиси ўз мавқеидан фойдаланган ҳолда солиқ идораларидаги танишлари орқали 2 нафар маҳаллий фуқарога улар муқаддам ҳеч қаерда ишламаган бўлсалар-да, 2025 йил январь ойидан июнь ойига қадар бўлган даврда уларга иш ҳақи ҳисоблаб, бу ҳақида маълумотнома расмийлаштириб беришини айтади.


☄️ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мутахассис ўз хизмати эвазига 12 млн 500 минг сўм олган вақтида ушланди.

👮Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍84🔥16
☄️ДХХ: МИБ ходимига ҳукм ўқилди

🚨ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбир натижасида - 1989 й.т., МИБ Бекобод шаҳар давлат ижрочиси ўз мансаб ваколатларидан фойдаланган ҳолда Бекобод туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг алимент қарздорлиги учун қўйилган хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш эвазига ундан 20 миллион сўм талаб қилиб, 13 миллион сўмини "пора" тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинган.

💵Маълум бўлишича, давлат ижрочиси ушбу “хизмати” эвазига муқаддам 450 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм ҳам олган.

Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг ҳукмига биноан МИБ давлат ижрочиси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди ва 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан айбдор деб топилиб, 2 йил муддатга хуқуқни муҳофаза қилувчи органларда, давлат иштирокидаги ташкилотларда раҳбарлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш хуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍95🔥10🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️💥ДХХ: Коррупцион ҳолатларга чек қўйилди

➡️Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ходими ўзининг мансабдор танишлари орқали Бухоро шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят ишини гумонланувчига нисбатан бўлган қисмини ҳаракатдан тугатишда ёрдам бериши эвазига 13 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


➡️Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси қўриқлаш бошқармаси Ангрен шаҳар бўлими сафдор ходими бўлинма командири ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда мансабдор танишлари орқали Оққўрғон туманида яшовчи фуқарони қўриқлаш бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда сафдор ходим олдиндан 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


➡️ДХХ томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида ИИВ Миграция ва персоналлаштириш Департаменти “Тошкент” халқаро аэрапортида паспорт-виза бўлими катта инспектори мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда вояга етмаган шахснинг хорижга чиқиш биометрик паспортига уни хорижга олиб чиқиб кетаётган фуқарога ҳамрохлик қилувчи штамп белгисини тезлаштирилган тартибда расмийлаштириб бериш эвазига 400 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, катта инспектор 2025 йилнинг бошидан хозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган 42 нафар чет эл фуқароларининг ҳар биридан 300-700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, уларга чиқиш визасини ҳамда 8 нафар Ўзбекистон фуқароларига ҳамрохлиқ қилувчи штамп белгисини тезлаштирилган тартибда расмийлаштириб бериш эвазига 200-400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида олганлик ҳолатлари ҳам аниқланди.


⚖️Ҳозирда ушбу қонун ҳимоячиларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍119🔥21🤔5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️💥СГБ: пресечены факты связанные с коррупцией

➡️Сотрудник управления внутренних дел Бухарской области потребовал у подозреваемого 13000 долларов США за оказание содействия через своих знакомых должностных лиц в прекращении уголовного дела в части касающейся этого лица, находяшегося в производстве Следственного отдела при Управлении координации деятельности органов внутренних дел по городу Бухара.
В ходе оперативного мероприятия, проведенного сотрудниками СГБ совместно с органами прокуратуры, он был задержан с поличным при получении запрошенной суммы.


➡️В другом случае, рядовой Ангренского городского отдела управления охраны при Главном управлении внутренних дел Ташкентской области, вступив в сговор с заместителем командира отделение, потребовал у жителя Аккурганского района 1500 долларов США за содействие через своих знакомых должностных лиц в трудоустройстве в управление охраны при ГУВД области.
В ходе оперативного мероприятия, проведенного Управлением СГБ по Ташкентской области совместно с органами прокуратуры, указанное лицо было задержано с поличным при получении в качестве аванса 1000 долларов США.


➡️В ходе очередного оперативного мероприятия, проведенного сотрудниками СГБ, старший инспектор паспортно-визового отдела международного аэропорта “Ташкент” Департамента миграции и персонализации МВД был задержан с поличным при получении взятки в размере 400 долларов США. За эту сумму он обещал оказать содействие в оформлении в ускоренном порядке биометрического загранпаспорта для несовершеннолетнего лица с проставлением штампа о сопровождающем лице для выезжающего вместе с ним за границу.
Кроме того, в ходе доследственной проверки было установлено, что с начала этого года старший инспектор получил от 42 иностранных граждан, находившихся на территории Республики Узбекистан, по 300-700 долларов США за оформление выездных виз, а также от 8 граждан Республики Узбекистан — по 200-400 долларов США за проставление в ускоренном порядке штампа о сопровождающем лице.


⚖️В настоящее время в отношении вышеуказанных лиц возбуждены уголовные дела с применением меры пресечения в виде заключения под стражу. Ведутся следственные действия.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62🔥13🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
🚨Ёшларимизни ёт ғоялардан ҳимоя қилайлик

🔴Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда диний экстремистик мазмундаги материалларни тарқатиш орқали ёшлар онгини ёт ғоялар билан заҳарлаш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.

Бир қарашда оддий қизиқиш сифатида “маълумот олиш” ёки “мазмунли мулоқот” деб кўринган саҳифалар ортида, аслида инсоннинг ҳаёти ва келажагини барбод қилишга олиб келадиган хавфли тузоқлар мавжуд.

🔣Жумладан, 2004–2006 йилларда туғилган бир гуруҳ ёшлар диний қизиқиш ниқоби остида “Telegram” мессенжерида канал яратиб, унда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган “Ироқ ва Шом ислом давлати” ҳамда “Туркистон ислом ҳаракати” террористик ташкилотларига тегишли аудио-видео материаллар ва даъватларни тарқатиш билан шуғулланишган. Шунингдек, улар бошқа ёпиқ гуруҳларда ҳам тарғибот ишларини олиб боришган.

▶️Афсуски, ақидапарастлик ғоялари билан заҳарланган бу ёшлар Суриядаги қонли жангларга қўшилиш ниятида ўзаро фикр алмашиб, “жиҳод”, “ҳижрат” ва “шаҳид” каби ёлғон шиорларни ҳаётий мақсад деб билишган. Шу билан бирга, улар “Instagram” тармоғи орқали ҳам шахсий профиллар яратиб, тақиқланган материалларни тарқатишган ва янада кўпроқ ёшларни тузоққа туширишга уринишган.

⚡️Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур шахслар ушланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

Унутманг биргина нотўғри қадам — бутун умрингизни издан чиқариши мумкин. Интернетда тарқатилаётган ҳар қандай экстремистик мазмундаги материаллар ортида ўзгаларнинг нурли келажагини, фаравон ҳаётини пароканда қилиш хавфи ётибди.


Ҳар қандай шубҳали саҳифа ёки гуруҳдан огоҳ бўлинг. Чунки, эзгу ишлар ҳеч қачон қон тўкиш ва нафратдан бошланмайди.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍111🔥18👎8🤔6
☄️Қалбаки купюралар муомалага чиқиб кетишдан тўхтатиб қолинди

💥Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш доирасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 2003 й.т. маҳаллий фуқаро қалбаки пулларни муомалага киритиш билан шуғулланаётганлиги аниқланди.

🚨Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур шахс 50 млн сўм миқдоридаги қалбаки пулларни “шартли харидор”га ҳақиқий 8 млн сўм эвазига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

💵Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, 50, 100 ва 200 минг сўмлик жами 315,5 млн сўм миқдоридаги қалбаки купюралар ҳамда 100 АҚШ долларлик жами 120 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки купюралар борлиги маълум бўлди ва тегишли тартибда олиб қўйилди.

⚖️Ҳозирда қалбаки “пулфуруш”га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу қалбаки пул маблағларини унга етказиб берган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍108🔥15🤔1
⚡️ Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

1️⃣ Бухоро шаҳрида яшовчи, 1997 й.т., муқаддам фирибгарлик жиноятини содир қилган шахс Тошкент шаҳри, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида истиқомат қилувчи 3 нафар фуқарога ўзини гўёки сайёҳлик фирма вакили сифатида таништириб, уларнинг ишончига киради.

Сўнгра Хорватия давлатида танишлари борлигини айтиб, уларни ишчи виза асосида ушбу мамлакатга ишга юбориш эвазига 6000 АҚШ доллари талаб қилади.

💵 ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида Яккасарой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 3000 АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

2️⃣ Бу каби фирибгарлик ҳолати Наманган вилоятида ҳам қайд этилиб, хусусан, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 й.т. шахс алдов йўли билан 3 нафар ҳамшаҳарининг ишончига киради.

Мазкур шахс ҳозирда Хорватия давлатида ишловчи акасининг кўмагида уларни ушбу мамлакатга ишлаш учун юбориш эвазига ҳар биридан 2600 АҚШ доллари, жами 7800 АҚШ доллари талаб қилади.

💵 Аммо, у Янги Наманган туманида ушбу пул маблағидан 3900 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда иккала қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍83🔥14🤔2👎1
☄️“Афросиёб” тезюрар поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўлчилар узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди

🚅“Темирйўлинфратузилма” АЖ Бухоро минтақавий темир йўл узели “Зиёвуддин темир йўл масофаси” корхонасида темир йўл тўсиқлари бўйича бригадир лавозимида фаолият юритувчи, Навоий шаҳрида яшовчи, 1988 й.т фуқаро 2023 йилнинг декабр ойида корхонада бригадир штат бирлиги тугатилгач, у йўл созловчиси ва темир йўл тўсиқлари қўриқчиси вазифасига ишга ўтказилади.
Лекин, собиқ бригадир ўз норозилигини раҳбариятга кўрсатиб қўйиш мақсадида Кармана туманида яшовчи, 1992 й.т. ҳамкасби билан жиноий режа тузади.


🌔Жорий йилнинг 14 январь куни кечки вақт улар Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани “Бурқут” МФЙ ҳудудида жойлашган “Зиёвуддин-Навоий” темир йўл бекатлари оралиғининг 3872-км ҳудудига бориб, оғирлиги 110 кг бўлган темир-бетон шпални “Афросиёб” электропоезди ҳаракатланувчи темир йўл рельси устига кўндаланг ҳолатда қўйиб, воқеа жойидан яширинишади.

Орадан 15-20 дақиқа ўтиб, “Тошкент-Бухоро” йўналишида 159 км/с тезликда ҳаракатланаётган, жами 148 нафар йўловчиси бўлган “Афросиёб” тезюрар поезди темир-бетон шпал билан тўқнашади. Бунинг натижасида поезднинг ҳаракатлантирувчи қисмларига жиддий шикаст етади.


🚨Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур шахслар ушланиб, уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 161-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

⚖️Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан эса қонунбузарлар қўпорувчилик ҳаракатини содир этганликда айбдор деб топилиб, уларнинг бирига 13 йил, иккинчисига эса 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
💵Шунингдек, қўпорувчилик ҳаракати натижасида жиноятчилар томонидан “Афросиёб” поездига 260 млн сўм миқдорида зарар етказилганлиги боис, ушбу пул маблағи давлат ҳисобига ундириб олинди.


✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍131🔥21🤔7👎5
Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида коррупцион ҳолатлар аниқланди
1️⃣ Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 2 нафар фуқаронинг жорий йил июль ойида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Шаҳрисабз ва Чироқчи туманлари бўлимларини касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмларига ҳайдовчи вазифасига ишга қабул қилинганликларидан фойдаланиб, гўёки уларнинг ишга киришларида кўмаклашганини рўкач қилиб, 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.

💵 Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс Шаҳрисабз туман ФВБ маъмурий биносида сўралган пул маблағидан 3,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️ Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2️⃣ Бу каби қонунбузилиш ҳолати Фарғона вилоятида ҳам қайд этилди. Хусусан, Марғилон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси фуқарога давлат хусусий шерикчилик асосида боғча очиши учун вазирликда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб бериш эвазига хизмат хонасида 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.

⚖️ Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️ Ҳурматли фуқаролар коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади. Зеро, жамиятни ушбу иллатдан тозалаш – мамлакат тараққиёти ва халқ фаравонлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍113🔥20🤔3
ДХХ: Фарғонада божхона пости бошлиғи пора билан ушланди

💵📱Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постларидан бирининг бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг Қирғиз Республикасидан олиб келган 80 дона “Iphone-16” русумли уяли телефон аппаратларини тегишли расмийлаштирувларсиз божхона постидан ноқонуний ўтказиб берганлиги эвазига 5000 АҚШ доллари ҳамда 1 дона “Iphone-16 Pro” телефон аппарати талаб қилади.

🚨Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда божхона органлари подполковниги ушбу моддий қийматликларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.


✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍139🔥29🤔9
⚠️ Сирдарёда қалбаки 150 минг АҚШ долларини муомалага киритилишининг олди олинди

💵 Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Оқолтин туманида яшовчи, 1998 й.т. фуқаро қалбаки 150 минг АҚШ долларини “шартли харидор”га ҳақиқий 30 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур фуқаро ЖИБ Янгиер шаҳар судининг 2024 йил декабрь ойидаги ҳукми билан Жиноят Кодексининг 168 ва 176-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 10 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва ҳозирда жазо ўтаётган шахс ҳисобланади.
Терговга қадар текширув давомида, у Қозоғистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган ушбу қалбаки купюраларни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқародан олганлиги аниқланди.

⚖️ Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍80🔥18🤔5
2025/10/28 04:03:59
Back to Top
HTML Embed Code: