Telegram Web Link
⚡️ Сурхондарёда энергетика соҳасининг мансабдор ходимига, Фарғонада эса Халқ қабулхонасининг масъул ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
1️⃣ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиалининг Сурхондарё вилояти Олтинсой туман бўлими бошлиғи туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси бош мутахассиси билан ўзаро тил бириктириб, пахта етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликнинг электр энергиясидан қарздорлиги бўлсада, уни умумий фойдаланишда бўлган электр тармоғига қайта улаб бериш ва ўзида сақлаб келаётган фермер хўжаликка тегишли электрон ҳисоблагични қайтариб бериш эвазига 5 млн. сўм талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда улар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

2️⃣ Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ўзбекистон тумани Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси 1965 й.т. фуқаронинг кредит қарздорлиги бўйича туман Мажбурий ижро бўлимида унга нисбатан юритилган ижро ҳужжатини танишлари орқали йўқ қилиб бериш эвазига 5 миллион сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️ Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74🔥11
🏆 Футбол бўйича ДХХ кубоги республика босқичининг гуруҳ ўйинлари якунланди. Плей-офф иштирокчилари номи маълум бўлди.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51🔥16
🏆 Финалга бир қадам қолди! 🏆
Мини-футбол бўйича ДХХ кубоги республика босқичининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49🔥10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☄️ Наманган вилоятида халқаро террористик ташкилот ғоялари таъсирига тушган шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍97🔥22👎2
🏆 Футбол бўйича ДХХ кубоги республика босқичининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥37👍23👎1
⚡️ Тошкент шаҳрида 50 сотих ерни 4 млн АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

💵 Тошкент шаҳрида қурилиш объектларини лойиҳалаш билан шуғулланувчи МЧЖнинг офис менежери ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи 1990 й.т. фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришади.

Хусусан, улар ўзларига тегишли бўлмаган М.Улуғбек туманидаги 50 сотих ер майдонини тадбиркорга 4 млн АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан аванс сифатида 100 минг АҚШ доллари, шунингдек, юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ушбу объектни нотурар тоифадан турар тоифага ўтказиб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй қуриши учун рухсатнома олиш, архитектура ва лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириш ва бошқа тегишли ишларни бажариб бериш эвазига 200 минг АҚШ доллари сўраб, олдиндан 100 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда икки “уддабурон” 200 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️ Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари доирасида уларнинг жиноий шерикларини шахсига аниқлик киритиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75🔥18🤔3
🏆 ДХХ кубоги-2025 сари сўнгги қадам: мини-футбол бўйича ярим финалда зафар қозонган жамоалар финалга йўл олди.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54🔥19👎3🤔1
🏆 Футбол бўйича ДХХ кубогининг ҳал қилувчи баҳсида майдонга тушадиган жамоалар номи маълум бўлди.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62🔥16🤔5👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☄️ Фарғона вилоятида ноқонуний диний таълим бериш ҳолатлари аниқланди

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍88🔥16👎10🤔3
☄️ Пул эвазига Корея давлатига ишга юбориш билан шуғулланган Миграция агентлиги ходимларига жиноят иши қўзғатилди

🔽 Ноқонуний миграцияга қарши курашиш ва фуқароларимизнинг хорижда қийин шароитларга тушиб қолишларининг олдини олиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди.

💵 Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Наманган вилояти филиали бош мутахассиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, алдов йўли билан бир гуруҳ фуқароларнинг ишончига кириб, уларни Жанубий Корея давлатига ишга юбориш эвазига 41 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

💵 Терговга қадар текширув давомида, у мазкур ноқонуний фаолиятни Миграция агентлиги марказий аппаратининг бош мутахассиси билан биргаликда амалга ошириши аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва Агентликнинг ушбу масъул ходими ҳам юқоридаги пул маблағидан 15 минг АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

❗️Шунингдек, Миграция агентлигининг мазкур ходимлари 2024 йилда 80 нафардан ортиқ фуқароларни Корея давлатига юбориш учун 700 минг АҚШ долларидан ортиқ пул маблағларини олиб, ҳозирга қадар уларни сарсон қилиб юрганликлари маълум бўлди.

⚖️ Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини аниқлаш ва уларни терговга жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

📞 Фуқаролар хорижга ишга юбориш билан боғлиқ ҳар қандай шубҳали таклифлар юзасидан ДХХ “Call-маркази”нинг 1520 қисқа телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍79🔥44🤔4
2025/10/26 14:36:35
Back to Top
HTML Embed Code: